DAVLAT KADASTRLARI PALATASI
28.5K subscribers
10.7K photos
1.67K videos
1 file
6.36K links
Murojaatlar uchun:

Telegramm-bot @Dkpuz_bot
Yagona aloqa markazi +99871 207 00 03

Telegram: t.iss.one/DavKadastrPalata
Instagram: instagram.com/davkadastrpalata/
YouTube: youtube.com/@davkadastrpalata
Facebook: facebook.com/DavKadastrPalata
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
Сирдарё вилоятидан савдога чиқарилган тадбиркорлик учун ЕР УЧАСТКАЛАРИ

1️⃣ Гулистон туманидан 4,3 млн.сўмдан (кўриш)
2️⃣ Янгиер шаҳридан 3,3 млн.сўмдан (кўриш)
3️⃣ Ширин шаҳридан 2,5 млн.сўмдан (кўриш)
4️⃣ Оқолтин туманидан 3,2 млн.сўмдан (кўриш)
5️⃣ Боёвут туманидан 3,1 млн.сўмдан (кўриш)
6️⃣ Сардоба туманидан 3 млн.сўмдан (кўриш)
7️⃣ Сирдарё туманидан 3,1 млн.сўмдан (кўриш)
8️⃣ Сайхунобод туманидан 3,2 млн.сўмдан (кўриш)
9️⃣ Ховос туманидан 2,3 млн.сўмдан (кўриш)
🔟 Мирзаобод туманидан 2,7 млн.сўмдан (кўриш)

Telegram Instagram YouTube Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 сентябрдаги қарори билан Шерзод Хабибуллахўжаевич Хабибуллаев Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг Бош директори лавозимига тайинланди.

Тўғриси бу ҳабар Давлат, кадастрлари, геодезия ва картошрафия миллий маркази жамоасини бироз шошириб қўйди. Чунки у киши соҳамизни ривожлантиришда, кадастр соҳасига илғор ахборот технологиялари ва давлат хизматларини кўрсатишни замон талаблари асосида жорий этишда ўзларининг беминнат ҳиссаларини аямадилар. Давергеодезкадастр қўмитасидаги меҳнат фаолияти давомида ўз маҳорати ва этикаси билан барчанинг ҳурматига сазовор бўлдилар.

Миллий марказ жамоаси Шерзод Хабибуллахўжаевични бу катта ишонч ила янги лавозимга тайинлангани билан табриклайди. Юртимиз равнақи йўлида узоқ йиллар хизмат қилишингизда мустаҳкам соғлиқ, енгилмас шижаот ва муваффақиятлар тилайди.

Гидрометеорология хизматига эса яқин кунларда эзгу мақсадлар сари тизимли ўзгаришлар ва ютуқларни кузатишларига ишонч билдириб қоламиз.
Forwarded from Kadastr - Live
Президент қарори билан Халилилло Собиржонович Турахужаев Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Қўмита ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Президент Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни видеоанжуман шаклида бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси ишида иштирок этади.
Давлатимиз раҳбари сессиянинг ялпи қисмида сўзга чиқиб, халқаро ҳамжамият эътиборига минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини ҳамда Ўзбекистонни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилишнинг устувор йўналишларини тақдим этади.

Президент Шавкат Мирзиёев 23 сентября примет участие в работе 75-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН, которая пройдет в формате видеоконференции.
В выступлении на пленарной части сессии глава нашего государства представит международному сообществу свое видение актуальных вопросов региональной и глобальной повестки, а также обозначит приоритеты политической, социальной и экономической модернизации Узбекистана.

#Mirziyoyev #BMT #sessiya #nutq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
Барноев Ўктам Исаевичнинг вафоти муносабати билан Кадастр агентлиги жамоаси унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.
Ватан равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида Ўктам Исаевичнинг қилган меҳнатларини авлодлар унутмайди.
У доим ёдимизда бўлади.
Forwarded from Kadastr - Live
Йиллар мобайнида тупроқшунослик соҳаси ривожи учун жон куйдирган, жамиятимизда соҳанинг ўрни ва ролини кучайтириш, халқаро алоқаларни йўлга қўйишда ўзининг катта ҳиссасини қўшган, кўплаб олим ва раҳбарларнинг устози Қўзиев Рамазон Қўзиевич вафоти муносабати билан Кадастр агентлиги жамоаси ҳамдардлик билдиради.

Қўзиев Рамазон Қўзиевич она тупроғимизни муҳофаза этиш, тупроқшунослик фанини ривожлантириш, тупроқларнинг унумдорлигини сақлаш орқали қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлашга ўз билими, умрини сарфлаган инсон эди.

50 йиллик фаолияти даврида Рамазон Қўзиев меҳнаткаш олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон бўлганлар.

Рамазон Қўзиевнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.
Forwarded from Kadastr - Live
Ўзбекистон Республикаси Ер фондининг тоифалари бўйича тақсимланиши инфографикада.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ўктам Барноев 20 сентябрь куни оғир хасталик туфайли вафот этган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев марҳумнинг хонадонига ташриф буюриб, онаси, рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди.
– Ўктамжон олижаноб, забардаст, фидойи, ватанпарвар, ўрнак олишга арзигулик инсон эди, – деди давлат раҳбари.

20 сентября после тяжелой болезни скончался заместитель Премьер-министра Республики Узбекистан по вопросам развития аграрной и продовольственной сфер, член Сената Олий Мажлиса Уктам Барноев.
Президент Шавкат Мирзиёев посетил дом покойного и выразил соболезнования его матери, супруге и детям.
– Уктамжон был благородным, сильным, самоотверженным, патриотичным, достойным подражания человеком, - сказал глава государства.

#Mirziyoyev #taziya #hamdardlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 февралдаги ПҚ-4193-сон қарори ижроси юзасидан Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази томонидан аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматларини сифатини ошириш мақсадида 💻 “Кўчмас мулк-3” маълумотлар базасига жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақамларини (ЖШШИР) киритиш модули ишлаб чиқилди.

Маълумотлар базасидаги мавжуд веб-сервисга қўшимча тарзда 🌐 онлайн сўров асосида Давлат солиқ қўмитаси ресурсидан жисмоний шахснинг СТИР ва ЖШШИР тўғрисидаги маълумотларни олиш сервиси ҳам такомиллаштирилди.

Базага 📄 ЖШШИРни киритиш модулини тестдан ўтказилиб, жорий йилнинг 15 сентябр ҳолатига Давлат персоналлаштириш марказидан олинган республика бўйича 15 млн. маълумотларнинг 5 млн.таси таҳлилдан ўтказилиб маълумотлар базасига юкланди.

📈 Тасдиқланган режа графикка асосан жорий йилнинг ноябрь ойигача барча маълумотлар тўлиқ таҳлилдан ўтказилиб маълумотлар базасига юкланиши белгилаган.
Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
“Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамасининг Қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Унга кўра қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида:
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш;

б) геодезия ва картография соҳасида:
геодезия ва картография соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга ошириш;
аэрокосмик суратга олиш, топография-геодезия, картографияга оид изланишлар ҳамда тадқиқотларни, ерларни масофадан зондлаш, геодинамик тадқиқотлар маълумотлари ва материалларидан фойдаланган ҳолда картографик мониторингни амалга ошириш;
давлат картография-геодезия кадастрини юритиш;

в) давлат кадастрларини юритиш соҳасида:
давлат кадастрларини юритиш соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга ошириш;
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш, ҳудудлар давлат кадастрининг самарали юритилишини таъминлаш;

г) ерларнинг ҳисобини юритиш соҳасида:
ер ресурсларидан мақсадли фойдаланиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
ер тузиш, ерларнинг ҳисобини юритилишини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

д) давлат ер, кадастр ва геодезия назоратини амалга ошириш соҳасида:
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат ер назоратини юритиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлашга ва ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймасликка қаратилган самарали давлат ер назоратини амалга ошириш;
давлат кадастрларини юритиш тартибларига риоя қилинишини таъминлашга қаратилган давлат кадастр назоратини амалга ошириш;
геодезия ва картография соҳасида ишларни олиб боришнинг белгиланган тартибига ва норматив-техник ҳужжатлар талабларига ҳамда давлат стандартларига риоя этилиши устидан давлат геодезия назоратини амалга ошириш;

е) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия, картография ва давлат кадастрларини юритиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш;

ж) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия, картография ва давлат кадастрларини юритиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни таъминлаш.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртага, 22 сентябрь куни соат 21:30 да “O‘zbekiston24” телеканали ва Президент матбуот хизматининг Facebook'даги расмий саҳифаси орқали "Янги Ренессанс сари" фильмини томоша қилинг.

Смотрите завтра, 22 сентября, в 21:30 фильм "Янги Ренессанс сари" на телеканале “O‘zbekiston24” и на официальной странице пресс-службы Президента в Facebook.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
“YER ELEKTRON” тизими орқали юборилган бўш ер майдонини “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига қабул қилиш жараёни инфографикада.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб Атабек Валиджанович Аллаберганов тайинланди.

Атабек Аллаберганов Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш, ерни масофадан туриб зондлаш, геодезия ва картография ҳамда аэрогеодезия йўналишларига раҳбарлик қилади.

А.Аллаберганов бунга қадар Ўзбекистон Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комлекс таҳлил қилиш департаменти иқтисодий ривожланиш соҳасида тизимли таҳлил қилиш ва янги ташаббусларни ишлаб чиқиш шўъбаси етакчи инспектори лавозимида фаолият юритган.
Forwarded from Kadastr - Live
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари этиб Тулқин Мансурович Абдуллаев тайинланди.

Тулқин Мансурович Агентликда ер, кадастр ва геодезия назоратини, давлат картография-геодезия фонди ҳамда давлат ер лойиҳалаш ишлари йўналишларига раҳбарлик қилади.