DAVLAT KADASTRLARI PALATASI
28.5K subscribers
10.7K photos
1.67K videos
1 file
6.36K links
Murojaatlar uchun:

Telegramm-bot @Dkpuz_bot
Yagona aloqa markazi +99871 207 00 03

Telegram: t.iss.one/DavKadastrPalata
Instagram: instagram.com/davkadastrpalata/
YouTube: youtube.com/@davkadastrpalata
Facebook: facebook.com/DavKadastrPalata
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коррупция - тараққиёт душмани!

Кадастр агентлигидан коррупцияга қўл урмаслик чақириғи.
Кўринг ва тафаккур қилинг!

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2020 йилда геодезия ва картография соҳасида қандай ишлар амалга оширилди?

Бу ҳақда Кадастр агентлигининг Ерни масофадан туриб зондлаш, геодезия va картография бошқармаси бошлиғи Эргешов Ихтияр Маккамбаевич сўзлаб берди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#Huquqiy_asoslar

🏢 DAVLAT KADASTRLARI PALATASINING ASOSIY VAZIFALARI

🔹davlat boshqaruvi organlari va mahalliy davlat hokimiyati organlarining davlat kadastrlarini yuritish sohasidagi faoliyatini muvofiqlashtiradi;

🔹Davlat kadastrlari yagona tizimi va hududlar davlat kadastrining samarali yuritilishini taʼminlaydi;

🔹davlat boshqaruv organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari, xo‘jalik birlashmalari va boshqa tashkilotlar tomonidan tegishli davlat kadastrlari maʼlumotlari Milliy Geoaxborot tizimiga taqdim etib borilishi monitoringini olib boradi
.


Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Kadastr - Live
Геодезия ва картография соҳасида амалга оширилган ишлар.

🛰 Аэро ва космик суратлардан фойдаланиш бўйича
:

2018-2019 йилларда 🇰🇷 Корея давлатининг KOMPSAT-3 ва KOMPSAT-3A сунъий йўлдошлари ёрдамида 🇺🇿 Республика худудини тўлиқ қопловчи космик суратлар олинди ва суғориладиган ерлар ва аҳоли пунктлари учун 1:10 000 масштабдаги 5 712 та (100%) ва Республиканинг қолган (тоғ, тоғолди ва чўл) худудлари учун 1:25 000 масштабдаги 3 608 та (100%), жами 9 320 та ортофотопланлар яратилди.

🏢🏠 Кўчмас мулкни ҳисобга олиш, суғориладиган ерларни хатлов қилиш мақсадида Қашқадарё, Тошкент, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳудудларида аэрофотосъемка ишлари бажарилди.

🌏 Аэросуратлардан фойдаланиб 6 724 та 1:2 000 масштабдаги ва 387 та 1:10 000 масштабдаги ортофотопланлар яратилди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
"Ҳаёт шундайки, мен ҳар бир вилоятга раҳбар бўла оладиган одамни тўрт-беш йил олдин тайёрлашга мажбурман. Шавкат Абдуразоқов Наманган тумани, Наманган шаҳрида ҳоким бўлган, Вазирлар Маҳкамасида департамент мудири, вазир бўлиб ишлаган. Наманганнинг шароитини, халқнинг дардини, Тошкентдаги кабинетлар эшигини қандай очишни, масалани қандай ҳал қилишни билади"

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев.
Халқ депутатлари кенгашининг сессиясида Наманган вилоятини ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари бу борадаги тегишли вазифаларни белгилаб берди.
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан вилоятга 60 миллион доллар ажратилиши айтилди. 2021-2022 йилларда умумий қиймати 23,7 триллион сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши қайд этилди. Ушбу 1 минг 728 та лойиҳа орқали 66 мингдан зиёд иш ўрни яратиш режалаштирилган.

На сессии кенгаша народных депутатов обсуждены меры по комплексному развитию Наманганской области.
Глава государства определил соответствующие.
Сообщено о выделении области 60 миллионов долларов из Фонда реконструкции и развития. В 2021-2022 годах в области намечено реализовать 1 728 отраслевых и региональных инвестиционных проектов на сумму 23,7 триллиона сумов. За счет осуществления этих проектов планируется создать свыше 66 тысяч рабочих мест.

#Mirziyoyev #safar #Namangan #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
Картография йўналишида амалга оширилган ишлар:

💻 108 та шаҳар ва туман марказларининг 1:2000 масштабдаги 5 830 та топографик планлари, суғориладиган ерларнинг 1:10 000 масштабдаги 139 та туманнинг 5 314 та қишлоқ хўжалик хариталари ва Республика худудининг 4 534 та номенклатура вароғидаги 1:25 000 масштабдаги хариталари рақамлаштирилди.

🛰 Космик суратлардан фойдаланиб Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари худудида ҳамда Орол денгизи акваториясида жами 620 та (13%) харита яратилди ва янгиланди.

📚 416 та харитани ўз ичига жамлаган 2 томдан иборат 🇺🇿 Ўзбекистон Миллий атласи яратилди.

📕📗 Атласнинг I-томи 3 та бўлим 205 та харитадан, II-томи 5 та бўлим 211 та харитадан иборат. Ҳозирда Атлас 🇺🇿 Президент Администрациясида келишувдан ўтказилмоқда.

✏️ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига бўйсинувчи 148 та туманлар ва шаҳарларнинг этноконфессионал хариталари яратилди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
Топонимика соҳасида амалга оширилган ишлар:

📚Географик объектларнинг номлари давлат реестрини юритишда
26 454 та географик объект номларига оид таклифлар экспертизадан ўтказилди, 13 549 та объект номлари Давлат реестри рўйхатига олинди.

💻 Маълумотлар базасига навбатчи харита ва уларнинг формулярлари, маълумотномавий, архивга оид, статистик, тарихий, энциклопедик ва бошқа расмий манбалардан 168 та номларга оид қўшимча маълумотлар киритилди.

📝 Давлат реестри базасидаги номларга оид 8 037 та ўзгартиришлар киритилди.

🗄 Ҳозирда Давлат реестрида 107 889 та географик объектларнинг номлари жамланган.

Шундан:
🔷 2 864 та маъмурий-ҳудудий бирликлар;
🔷 97 338 та аҳоли пунктлари ва уларнинг таркибий қисмлари;
🔷 1 708 та транспорт ва муҳандислик-техника инфратузилмаси объектлари;
🔷 5 979 та табиий объектлар номларини ташкил қилмоқда.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#Davlat_kadastrlari_palatasi #Xodimlari

🖥 FAZOVIY MA’LUMOTLAR MILLIY INFRATUZILMASI BOSHQARMASI (FMMI)

Boshqarma vazifalari:

🔷Fazoviy maʼlumotlar milliy infratuzilmasini yaratish, yuritish va rivojlantirish maqsadida Davlat kadastrlari yagona tizimini yuritish, FMMIning ixtisoslashgan va asosiy fazoviy maʼlumotlarini shakllantirish;

🔷Davlat kadastrlari yagona tizimini yuritish maqsadida davlat kadastrlarini yuritishga masʼul vazirlik, idoralar bilan hamkorlikda ish olib boradi va hududlar davlat kadastrini yuritilishni amalga oshirish hamda palataning hududiy boshqarmalarini nazorat qiladi, faoliyatini muvofiqlashtiradi.


Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Kadastr - Live
Геодезия ишлари борасида амалга оширилган ишлар:

🌐 Ернинг сунъий йўлдош тизимларига асосланган ҳолда 193 та пунктлардан иборат янги Сунъий йўлдош геодезия тармоғи яратилди.

📍 Ҳозирги кунда ушбу пунктлардан 50 таси доимий ишлаб турадиган GNSS станцияcи сифатида фаолият кўрсатмоқда.

Давлат геодезия тармоғи 2 075 та геодезия пункти ва 1 793 та нивелир реперлари жойида сақланганлиги текширилди ва ушбу пунктларда GPS-ўлчов ўлчов ишлари бажарилди.

🛰 Сунъий йўлдош дифференциал геодезик пунктларини давлат баландлик тармоғига боғлаш бўйича 36 та станцияда GPS-ўлчов ишлари, Давлат баландлик тармоғини яратиш учун 1810,7 км 1-класс ва 528,0 км II-класс нивелирлаш ишлари бажарилди ва улар тенглаштирилиб, фойдаланиш учун топширилди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
Наманган шаҳар Бунёдкор маҳалласида фуқароларнинг мулк ҳуқуқини кафолатлаш бўйича уй-жойлар ва биноларни инвентаризация қилиш ишлари бошлаб юборилди.

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Наманган вилоятига ташрифи давомида Бунёдкор маҳалласи аҳолиси билан мулоқот қилиб ва мавжуд муаммолар юзасидан барча тегишли давлат идораларига топшириқлар берганидан хабарингиз бор.

🏢 Кадастр агентлиги ва палата томонидан Наманганда махсус ишчи гуруҳ шакллантирилиб Бунёдкор маҳалласида “Маҳаллабай” режимида ишлар бошлаб юборилди.

Унга кўра кадастр ходимлари хонадонма-хонадон юриб аҳолининг муаммоларини ўрганишади ҳамда уй-жойлар ва биноларни 📝 инвентаризациядан ўтказишади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг Наманганга ташрифи: халқ ичида, халқ билан бирга, халқ учун

Визит Президента в Наманган: вместе с народом и ради народа

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏢 Кадастр агентлигининг хизматларидан 🖥 📲 Ягона интерактив давлат хизматлари портали www.my.gov.uz орқали фойдаланинг.

Telegram Instagram YouTube Facebook
❗️❗️❗️YER UCHASTKALARINI NOQONUNIY OLIB QO‘YGANLIK UCHUN JAVOBGARLIK

O‘zbekiston Respublikasining 2021 yil 14 yanvardagi O‘ZQ-667-son
Qonuni.


Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari 👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram