DAVLAT KADASTRLARI PALATASI
28.9K subscribers
10.6K photos
1.66K videos
1 file
6.34K links
Murojaatlar uchun:

Telegramm-bot @Dkpuz_bot
Yagona aloqa markazi +99871 207 00 03

Telegram: t.iss.one/DavKadastrPalata
Instagram: instagram.com/davkadastrpalata/
YouTube: youtube.com/@davkadastrpalata
Facebook: facebook.com/DavKadastrPalata
Download Telegram
Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессияси бошланди.
Тадбирда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жўқорғи Кенгес Раиси лавозимига тавсия этилган Мурат Камалов номзодига ўз розилигини билдирди.
Яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси лавозимига Мурат Камалов сайланди.

В Нукусе началась внеочередная сессия Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан.
Участвующий в мероприятии Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев поддержал выдвинутую на должность Председателя Жокаргы Кенеса кандидатуру Мурата Камалова.
Депутаты тайным голосованием избрали Мурата Камалова на должность Председателя Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан.

#Mirziyoyev #safar #JuqorgiKenges #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
📢📢📢 ЯНА БИР ҚУЛАЙЛИК!!!

💼💼💼 Аввал маълум қилганимиздек Кадастр Агентлиги ишга қабул қилиш учун эълон берди.

Шу 3 кун ичида ишга кириш истагини билдирган 200 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.

❗️❗️❗️Ортиқча оворагарчиликларни янада бартараф этиш мақсадида сайт орқали сўровнома тўлдириб жўнатиш имконияти яратилди.

Бунинг учун қуйидаги ҳавола орқали сайтга кириб қуйидаги кетма-кетликни бажаринг

Қуйидаги ҳавола орқали сайтига кирасиз https://ygk.uz/uz/job-application

Махсус сўровномани барча бандларини тўлдирасиз;

“ЮБОРИШ” тугмасини босасиз;

🟢 ШОШИЛИНГ! Айнан Сиз кадастр соҳасининг мутахассисига айланишингиз мумкин.
Forwarded from Kadastr - Live
Тадбиркорлик учун ер участкаларига бўлган ҳуқуқ учун савдолар якунланди

- Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ туманидаги бошланғич нархи 19,9 млн.сўм бўлган ер участкаси учун савдоларда 247 млн.сўм нарх тасдиқланди. Ушбу аукцион савдоси 11 нафар иштирокчи ўртасида ўтказилди. Ғолиб иштирокчи 400 млн.сўм инвестиция киритиш мажбуриятини қабул қилди.

- Сурхондарё вилояти, Қизириқ туманидаги бошланғич нархи 3,7 млн.сўм бўлган ер участкаси учун савдоларда 101 млн.сўм нарх тасдиқланди. Ушбу аукцион савдоси 4 нафар иштирокчи ўртасида ўтказилди. Ғолиб иштирокчи 160 млн.сўм инвестиция киритиш мажбуриятини қабул қилди.

- Қашқадарё вилояти, Миришкор туманидаги бошланғич нархи 3,7 млн.сўм бўлган ер участкаси учун савдоларда 94,7 млн.сўм нарх тасдиқланди. Ушбу аукцион савдоси 4 нафар иштирокчи ўртасида ўтказилди. Ғолиб иштирокчи 450 млн.сўм инвестиция киритиш мажбуриятини қабул қилди.

- Сурхондарё вилояти, Узун туманидаги бошланғич нархи 5,1 млн.сўм бўлган ер участкаси учун савдоларда 286,2 млн.сўм нарх тасдиқланди. Ушбу аукцион савдоси 5 нафар иштирокчи ўртасида ўтказилди. Ғолиб иштирокчи 600 млн.сўм инвестиция киритиш мажбуриятини қабул қилди.
Forwarded from Kadastr - Live
‼️ Кадастр агентлиги АКТ мутахассисларини ишга таклиф этади:

Лойиҳалаш ва жорий сектори бошлиғи; (ойлик 10 млн. сўмдан бошланади)
Маълумотлар базасини бошқариш бўйича мутахассис; (10 млн. сўмдан бошланади)
Дастурчилар; (10 млн. сўмдан бошланади)
Ахборот тизимлари хавфсизлиги сектори бошлиғи; (8 млн. сўмдан бошланади)
Ахборот тизимлари хавфсизлиги сектори бош мутахассиси; (7 млн. сўмдан бошланади)
Ахборот тизимлари хавфсизлиги сектори етакчи мутахассиси; (6 млн. сўмдан бошланади)
Техник қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш ва эксплутация қилиш сектори бошлиғи; (8 млн. сўмдан бошланади)
Техник қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш ва эксплутация қилиш сектори бош мутахассиси; (7 млн. сўмдан бошланади
Техник қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш ва эксплутация қилиш сектори етакчи мутахассиси; (6млн. сўмдан бошланади)

Тўлиқ маълумотларни бу ерда …

📑 Ўзингиз тўғрингиздаги маълумотларни ушбу манзилга юборишингиз мумкин: [email protected]
☎️ Қўшимча маълумот учун: +99871 202-55-67
Forwarded from Kadastr - Live
‼️Агентство по кадастру объявляет набор IT специалистов:

Начальник сектора проектирования и внедрения; (зарплата от 10 млн. суммов)
Специалист по СУБД сектора проектирования и внедрения; (от 10 млн. суммов)
Программист; (от 10 млн. суммов)
Начальник сектора обеспечения безопасности информационных систем; (от 8 млн. суммов)
Главный специалист сектора обеспечения безопасности информационных систем; (от 7 млн. суммов)
Ведущий специалист сектора обеспечения безопасности информационных систем; (от 6 млн. суммов)
Начальник сектора технической поддержки, обслуживания и эксплуатации; (от 8 млн. суммов)
Главный специалист сектора технической поддержки, обслуживания и эксплуатации; (от 7 млн. суммов)
Ведущий специалист сектора технической поддержки,
обслуживания и эксплуатации; (от 6 млн. суммов)

Подробные
требование здесь…

📑 Резюме и портфолио можно отправить на email: [email protected]
☎️ Дополнительная информация по номеру: +99871 202-55-67
Forwarded from Kadastr - Live
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун бўш ер участкалари
1 Батафсил
2 Батафсил
Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
6 октябрь санасида ўтказилган онлайн-аукционлар натижаси

Бугун 267 та мулк савдога чиқарилиб, бошланғич нархи 286 млрд.сўмлик 219 та мулк 299 млрд.сўмга реализация қилинди.

4 та давлат активлари:
-
Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 1 млрд. 966 млн.сўмлик давлат объекти 2 млрд 5 млн.сўмга сотилди.

14 та давлат мулкини ижарага бериш бўйича:
- Бухоро вилояти, Бухоро шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 2,3 млн.сўмлик спорт зал 21,7 млн.сўмга ижарага берилди.

112 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Навоий вилояти, Навоий шаҳридан нархи 9,2 млн.сўмлик ер участкаси учун 456,5 млн.сўм нарх тасдиқланди.

6 та дарё ўзанларини тозалаш ҳуқуқи:
- Андижон вилояти, Пахтаобод туманидан нархи 139,1 млн.сўм бўлган дарё ўзанларини тозалаш ҳуқуқи учун 2 млрд. 222 млн.сўм нарх тасдиқланди.

23 та норуда фойдали қазилмаларни қазиш ҳуқуқи:
- Фарғона вилояти, Фарғона туманидан нархи 8 млн.сўм бўлган норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқи учун 427,5 млн.сўм нарх тасдиқланди.

Бундан ташқари, 8 та якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари, ижро ҳужжатларига асосан 31 та, юридик ва жисмоний шахсларнинг 18 та мулки реализация қилинди.

❗️6 октябрь куни савдоси тўхтатилган мулклар ҳақида маълумот ➡️ e-auksion.uz/news-view?news_id=131
Forwarded from Kadastr - Live
e-auksion.uz да сотувга чиқарилган тадбиркорлик учун ер участкалари

🔹 Тошкент шаҳридан 212 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Тошкент вилояти 22,7 млн.сўмдан (кўриш)
🔹 Самарқанд вилояти 4,5 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Сирдарё вилояти 2,2 млн.сўмдан (кўриш)
🔹 Фарғона вилояти 15,5 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Андижон вилояти 9,6 млн.сўмдан (кўриш)
🔹 Наманган вилояти 12,7 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Қашқадарё вилояти 7 млн.сўмдан (кўриш)
🔹 Сурхондарё вилояти 2,9 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Навоий вилояти 3,6 млн.сўмдан (кўриш)
🔹 Қорақалпоғистон Р. 2,7 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Жиззах вилояти 17,8 млн.сўмдан (кўриш)
🔹 Хоразм вилояти 3,1 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Бухоро вилояти 14,6 млн.сўмдан (кўриш)

8,4 мингдан ортиқ тадбиркорлик учун, 2,9 мингга яқин уй-жой қуриш учун ер участкаларини сотиб олинг!
Forwarded from Kadastr - Live
#sayyor_qabul
🇺🇿 Хабарингиз бор Бухоро вилояти бўйлаб сайёр қабуллар бўлиб ўтмоқда. 7 октябр куни Бухоро вилояти Бухоро шаҳри, Когон шаҳри, Когон туман ва Қоровулбозор туманлари аҳолиси учун Бухоро шахар нефт ва газ саноати коллежи биносида сайёр қабул бўлиб ўтди. Кутилганидек сайёр қабулда фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолар билан иштирок этишди.

Кадастр ҳужжатларини қайта расмийлаштириш, тадбиркорлик учун ер участка олиш, ноқонуний қурилишлар, суд ва ҳоким қарорларидан норозилик каби мавзуларда фуқаролар мурожаат қилишди.

Сайёр қабулда жами 13 та масала келиб тушди. Шундан 3 таси ижобий ҳал этилди, 4 таси ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ҳал этилди, 5 тасига тушунтириш берилди. Мурожаатларнинг бирортаси рад этилмади.

Сайёр қабулда иштирок эта олмаган ижтимоий аҳволи оғир , ногиронлиги бор фуқароларни мурожаатлари жойида бориб кадастр хужжатлари топширилди.

📢📢📢 8 , 9 октябр санасида сайёр қабул Бухоро вилоятининг Ромитан, Вобкент ва Жондор туманида ўтказилиши режалаштирилган.