DAVLAT KADASTRLARI PALATASI
29.3K subscribers
10.5K photos
1.63K videos
1 file
6.26K links
Murojaatlar uchun:

Telegramm-bot @Dkpuz_bot
Yagona aloqa markazi +99871 207 00 03

Telegram: t.iss.one/DavKadastrPalata
Instagram: instagram.com/davkadastrpalata/
YouTube: youtube.com/@davkadastrpalata
Facebook: facebook.com/DavKadastrPalata
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари

1️⃣ Қорақалпоғистондан ер 1,6 млн.сўмдан (кўриш)
2️⃣ Бухоро вилоятидан ер 8,9 млн.сўмдан (кўриш)
3️⃣ Навоий вилоятидан ер 1,2 млн.сўмдан (кўриш)
4️⃣ Жиззах вилоятидан ер 2,8 млн.сўмдан (кўриш)
5️⃣ Қашқадарё вилоятидан ер 1,4 млн.сўмдан (кўриш)
6️⃣ Хоразм вилоятидан ер 2,9 млн.сўмдан (кўриш)
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони юзасидан Ўзбекистон24 телеканали томонидан тайёрланган лавҳада Бош вазир ўринбосари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Раиси Азиз Абдуҳақимов ҳамда Давергеодезкадастр қўмитаси раиси ўринбосари Шерзодхўжа Ҳабибуллаевнинг интервюлари.
Forwarded from Kadastr - Live
“Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ-635, 28.08.2020 й.).

Мазкур қонуннинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг яхлитлиги ва бўлинмаслиги, қонунийликка асосланганлиги, маъмурий-ҳудудий бирликлардаги давлат бошқарувининг самарадорлигини таъминлаш баробарида ҳудудий бирликларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдан иборат.

Шунингдек, ушбу қонун мамлакатимизнинг маъмурий-ҳудудий бирликларини ташкил этиш, тугатиш, мақоми ва чегараларини ўзгартириш соҳасидаги нормаларни белгиловчи ягона ҳуқуқий ҳужжат ҳамдир.

1996 йил 30 августда, яъни 24 йил аввал қабул қилинган қонун 11 боб, 31 та моддадан иборат эди.
Янги таҳрирдаги қонун эса 8 боб, 45 та моддадан иборат бўлиб, бунда амалдаги қонуннинг 15 та моддаси қўшимча ва ўзгартишлар билан тўлдирилди ва яна 30 та янги моддалар киритилди.
Forwarded from Kadastr - Live
Қадрли ҳамкасблар!

Сизни ва Сиз орқали оила аъзоларингизни, барча яқинларингизни энг улуғ, энг кутлиғ байрам - истиқлолимизнинг 29 йиллиги билан самимий қутлайман.

Бу йиллар давомида мамлакатимизни ривожлантириш, аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш учун қанча инсонлар меҳнат қилди. Меҳнатлар бесамар кетмаганлигини 1991 йил билан бугунимизни солиштирсангиз билиб олиш қийин эмас.

Бугун ана шу меҳнатларнинг самарасини байрам қиладиган кун. Байрамда ҳаммага яхши кайфият тилайман. Мустақиллигимизнинг 30-40-50 йиллигини ҳам биргаликда нишонлаш, кўплаб ҳамкасбларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаш ва табриклаш насиб қилсин.

Сизга ва оила аъзоларингизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, оилавий бахт, хонадонингизга файзу-барака, тинчлик тотувлик тилайман!

Юртимиз тинчлиги, элимиз осойишталиги, халқимиз фаровонлиги йўлида меҳнат қилиб келажагимизни биргаликда қурамиз.
Байрам барчамизга муборак бўлсин!

Ҳурмат билан,
Х.Турахужаев
Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази азиз юртдошларимизни Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги билан қутлайди!
Мустақиллигимиз абадий, осмонимиз мусаффо ва халқимиз омон бўлишини тилаб қоламиз!

Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз
Telegram | Facebook | Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Қуръон тиловат қилинди.
Маросимда парламент ва ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.
Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентября возложил венок к подножию памятника Первому Президенту Узбекистана Исламу Каримову и отдал дань уважения его светлой памяти.
Были прочитаны суры из Корана.
В церемонии возложения приняли участие члены парламента и правительства, представители министерств и ведомств, общественности столицы.
Цветы возложены и к памятникам Исламу Каримову в Самарканде и Карши.

#Mirziyoyev #marosim #xotira #BirinchiPrezident

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
Наманган вилоятидан савдога чиқарилган тадбиркорлик учун ЕР УЧАСТКАЛАРИ

1️⃣ Наманган шаҳридан 184,6 млн.сўмдан (кўриш)
2️⃣ Наманган туманидан 2,5 млн.сўмдан (кўриш)
3️⃣ Косонсой туманидан 22,6 млн.сўмдан (кўриш)
4️⃣ Норин туманидан 8,8 млн.сўмдан (кўриш)
5️⃣ Чуст туманидан 8,6 млн.сўмдан (кўриш)
6️⃣ Тўракўрғон туманидан 4,8 млн.сўмдан (кўриш)
7️⃣ Поп туманидан 11,2 млн.сўмдан (кўриш)
8️⃣ Мингбулоқ туманидан 18,2 млн.сўмдан (кўриш)
9️⃣ Чортоқ туманидан 135,9 млн.сўмдан (кўриш)
🔟 Янгикўрғон туманидан 19,7 млн.сўмдан (кўриш)

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
💻 КАДАСТР ҲУЖЖАТЛАРИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ҲАҚИДА

Ҳозирда ҳудудий "Ермулккадастр" давлат корхоналарида мавжуд архив кадастр ҳужжатларини йўриқнома талаблари асосида сифатли рақамлаштириш 🖨 (сканерлаш) ишлари амалга оширилмоқда.

Ушбу рақамлаштириш ишлари бугун қандай кечмоқда?

Қўмитанинг Давлат кадастрлари бошқармаси томонидан берилган статистик маълумотларга кўра, ҳудудий корхоналардаги мавжуд архив ҳужжатларининг 81 фоизини сканерлаш ишлари якунланган.

Йўриқномага асосан рақамлаштирилаётган архив маълумотлари марказий серверга синхронизация қилиниши ҳамда маълумотлар кадастр рақами билан алоҳида папкаларга жойлаштирилиши белгиланган.

Бугунга қадар рақамлаштирилган 81 фоиз архив маълумотларининг 44 фоизи ҳудудий “Ермулккадастр” давлат корхоналари серверларига юкланган.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
“Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди

Қарор билан
5 та регламент тасдиқланди.

💳 Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

📝 Кўчмас мулк объектларининг қонун асосидаги ипотекаси ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

🏠 Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

🏢 Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

📄 Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентлар тўғрисидаги батафсил маълумот кун давомида бериб борилади
Forwarded from Kadastr - Live
❗️❗️❗️Кадастр паспортини шакллантирганлик учун нега ҳар хил тўлов қилишининг сабабини биласизми?

❗️❗️❗️Бу тўлов миқдори қандай ҳисобланади?

📗📗📗Жавоб: Кадастр паспортини шакллантирганлик учун тўлов миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги "Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 186-сон қарорга асосан кўчмаси мулк объектининг умумий майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади.

📈📊📉Кўчмаси мулк объектининг умумий майдонига қараб тўлов миқдори ҳам ўзгаради.

НАРХЛАР БАТАФСИЛ
Forwarded from Kadastr - Live
Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИГА КЎРА

Кадастр паспортининг шакллари қуйидаги турлар бўйича белгиланади:

кўп квартирали уйдаги турар жойнинг кадастр паспорти;
якка тартибдаги турар жойнинг кадастр паспорти;
нотурар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти;
ер участкасининг кадастр паспорти;
қурилиши тугалланмаган объектнинг кадастр паспорти.

Кўчмас мулк объектига кадастр паспорти қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилади ёки қайта расмийлаштирилади:

💳 кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи хатлов ишлари бажарилганда;
💳 кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда ёки ер участкаси алоҳида бўлинганда (бунда икки қисмига алоҳида кадастр паспорти шакиллантирилади);
💳 қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари хусусийлаштирилгандан сўнг уларнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтганда;
💳 ер участкасининг майдони ёки чегара нуқталари ўзгарганда;
💳 кўчмас мулк объектининг манзилини белгилашда ёки ўзгартиришда;
💳 кўчмас мулк объектининг тоифаси ўзгарганда;
💳 ўз ер участкасида тегишли рухсатномаларни расмийлаштирмасдан қурилган бино ва иншоотлар мавжуд бўлганда.
Forwarded from Kadastr - Live
Географик объектларнинг номлари давлат реестри «geonames.uz» ахборот веб-портали ишга туширилди.

💻 geonames.uz веб-портали географик объектларнинг жойлашган жойи, номи тўғрисида маълумотлар беради ва фойдаланувчилар номлар бўйича ўз таклифлари ва тавсияларини жойлаштириш имконияти мавжуд.

🌐 Унда 200 га яқин географик объект турлари ҳақидаги маълумотларни харитадан танлаб акс эттириш имконияти яратилди.

Веб порталга ҳозирги кунгача жами 57 979 та ном тўғрисидаги маълумотлар киритилган бўлиб, шундан 13 047 та аҳоли пункти, 6340 та маҳалла, 33 196 та кўча ва 5396 та табиий ва техника инфратузилма объектлари тўғрисидаги маълумотлар юкланди.


Маълумотларни юклаш ишлари давом эттирилмоқда.