DAVLAT KADASTRLARI PALATASI
28.9K subscribers
10.6K photos
1.65K videos
1 file
6.31K links
Murojaatlar uchun:

Telegramm-bot @Dkpuz_bot
Yagona aloqa markazi +99871 207 00 03

Telegram: t.iss.one/DavKadastrPalata
Instagram: instagram.com/davkadastrpalata/
YouTube: youtube.com/@davkadastrpalata
Facebook: facebook.com/DavKadastrPalata
Download Telegram
#Xalqaro_hamkorlik #Koreya #Geofazoviy_ma_lumotlarni_standartlashtirish

Ayni damda Davlat kadastrlar palatasida Koreya Yer, infrastruktura va transport vazirligining Rivojlanishga rasmiy yordami (ODA) doirasida amalga oshirilayotgan “O’zbekiston Milliy geografik axborot tizimini joriy etish bo’yicha geofazoviy ma’lumotlarni standartlashtirish ” grant loyihasining ilk hisoboti bo’lib o’tmoqda.

Loyihadan maqsad:

🔹Geofazoviy ma’lumotlar standart infratuzilmasini yaratish;

🔹Geofazoviy ma’lumotlarni standartlashtirishni faollashtirish bo’yicha rejalarni ishlab chiqish;

🔹geofazoviy ma’lumotlar standartlari bilan bog’liq axborot almashinuvi va ta’limi bo’yicha geofazoviy ma’lumotlar standartlari portalini yaratish (tajriba loyihasi)
#Statistik_ma_lumotlar #Hududiy_boshqarmalar #Farg_ona_viloyati #Yer_uchastkari

Farg'ona viloyatida 7 345 ta bo'sh yer uchastkalari aniqlandi.

Davlat kadastrlari palatasi Farg'ona viloyati boshqarmasining tuman (shahar)lardagi mutaxassislari tomonidan joriy yilning 7 iyun holatiga 7 345 ta bo'sh yer uchastkalari aniqlandi hamda 1 223 ta bo'sh yer maydonlari tadbirkorlar uchun sotildi.

Tadbirkorlarga sotilgan yer uchastkalari tuman (shahar)lar kesimida.

Oltiariq t - 1988 ta
Qo’shtepa t - 205 ta
Bog’dod t - 356 ta
Buvayda t - 232 ta
Beshariq t - 323 ta
Quva t - 246 ta
Uchko’prik t - 199 ta
Rishton t - 612 ta
So’x t - 14 ta
Toshloq t - 348 ta
O’zbekiston t - 350 ta
Farg’ona t - 285 ta
Dang’ara t - 362 ta
Furqat t - 198 ta
Yozyovon t - 248 ta
Fargo’na sh - 511 ta
Qo’qon sh -125 ta
Quvasoy sh –547 ta
Marg’ilon sh -196 ta
Мархамат туманида "Маҳаллабай" ишлаш тизими орқали 362 та янги кўчмас мулклар аниқланди.

📊Статистикага кўра, Андижон вилоятида хатловдан ўтказилган 567 та МФЙлардаги 607 мингдан ортиқ яъни 64,3 фоиз кўчмас мулк объектларнинг фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотлар шакллантирилиб, хатловдан ўтказиш ишлари якунланди.

Шунингдек, 3 244 гектар ер майдонида жойлашган 18 713 та янги обеъктлар кадастр мутахассислари томонидан аниқланган бўлиб, идоралараро интеграциялашган "Кўчмас мулк-3" дастурига киритилмоқда.

Жумладан, Мархамат туманида "Маҳаллабай" тизими орқали 37 та МФЙлардаги ўтказилган хатлов якунлари бўйича 29 минг 816 дан ортиқ яъни 77,1 фоиз кўчмас мулк объектлари қайта хатловдан ўтказилган бўлса, ушбу маҳаллаларда аввалги ҳисоботга нисбатан 112,1 гектар ер майдонида жойлашган 362 та янги бино-иншоотларга кўпайганлиги аниқланди.
⚡️Президент: «Ер фақат аукционда сотилади ёки ижарага берилади»

Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик ва хизматларни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда чорва, парранда ва балиқ маҳсулотларини кўпайтириш бўйича вазифалар ижросига бағишлаган видеоселектор бўлиб ўтмоқда.

🌱 «6 ой аввал ёшларга ер ажратиш бўйича топшириқ бергандим. Ерни адолатли тақсим қилиш, ёшларни иш билан таъминлаш бўйича бу тажриба бўлди. Агар ҳар бир ҳудуд раҳбари тизимни тушуниб ишлай олса, ишсизлар кескин камаяди.

▪️Бош вазир ўринбосарларига талаб қаттиқ бўлади. Мана кўряпсизлар, Самарқандда, Фарғонада «ер сотувчилар» пайдо бўлди. Пора билан қўлга тушяпти. Бўлди, у замон тугади. Энди ер фақат аукционда сотилади ёки ижарага берилади. Кимга ер керак бўлса, давлат аукционида қатнашсин, ҳалоли бўлсин, ерни сотиб олсин», — деди Президент.

❗️Давлат раҳбари Сурхондарёда бошланаётган тажриба асосида, ишсиз аҳолига қишлоқ хўжалиги ерларини 10 йил муддатга деҳқончилик билан шуғулланиш учун ижарага бериш тартиби жорий қилиниши, 2021 йилдан бошлаб қарийб 100 минг гектар ғалладан бўшаган ер майдонлари ишсиз аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун берилишини маълум қилди:

✔️ «Бу тарихий имконият бўлади. Ерни ҳақиқий эгаси — халққа берамиз. Ишсизлар, кам таъминланганларни агар ҳаётдан умиди бўлиб, ишлайман, муносиб турмушда яшайман, деса уларга имконият яратиб берамиз, ижарага ер берилади, улар шундан ўз оиласини боқади», — деди Президент.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Kadastr - Live
ДИҚҚАТ!!! СЎРОВНОМАДА АЛБАТТА ҚАТНАШИНГ!

Сизнингча тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида ЕР ОЛИШ учун қаерга мурожаат қилинади?
Anonymous Poll
16%
Ҳокимиятга
10%
Давлат хизматлари марказига
62%
Аукцион орқали
10%
Кадастрга
1%
Фермерларга
2%
Маҳалла раисларига
Forwarded from Kadastr - Live
#prezident

"Ёшларга ер берилиши тажриба бўлган эди. Энди катта тизимга ўтяпмиз. Ерни ҳақиқий эгасига – халққа берамиз. Ҳокимлар, сектор раҳбарлари қайси пахта ва ғалла майдонини қисқартиришни аниқлаб, уларни ишсиз аҳолига бериши зарур. Берганда ҳам, манфаатдор қилиб, адолатли ажратиш керак. Бу юз минглаб одамларимизни иш билан, даромад билан таъминлайди"

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев.

Бугун Президент раислигида қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
#Yoshlar #Yer_uchastkalari #Huquqiy_asoslar

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021 yil 21 aprel sanasidagi PQ-5088 son qaroriga asosan:

Yoshlar sanoat zonalari hududida maydoni 1000 m² gacha bo‘lgan yer uchastkalari, istisno tariqasida, elektron auksion savdosi o‘tkazmasdan, xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlarining qarori bilan ajratiladi. Bunda, bo‘sh bino va inshootlar (davlat ko‘chmas mulk obyektlari) shartnoma asosida har yili Qoraqalpog‘iston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan davlat ko‘chmas mulkidan foydalanganlik uchun belgilanadigan ijara to‘lovining eng kam miqdoridan oshmagan stavkalarida ijaraga beriladi.
#E_lon #Matbuot_anjumani #Yer_munosabatlari

Ertaga, 9 iyun soat 11:00 da AOKA anjumanlar zalida matbuot anjumani bo‘lib o‘tadi.

Mavzu: “Yer munosabatlarida tenglik va shaffoflikni taʼminlash, yerga bo‘lgan huquqlarni ishonchli himoya qilish va ularni bozor aktiviga aylantirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Farmoni.

Matbuot anjumanida:

- Adliya vazirligi

- Bosh prokuratura

- Qishloq xo‘jaligi vazirligi

- Davlat soliq qo‘mitasi huzuridagi Kadastr agentligi va boshqa mutasaddilar ishtirok etib, jurnalistlarning savollariga javob beradi.

Anjuman "UzReport TV" va "O‘zbekiston 24" telekanallari hamda YouTube tarmog‘i orqali onlayn yoritiladi.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун муҳим ер ислоҳотига старт берилди

Сегодня дан старт важной земельной реформе

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Президент фармонига шарҳ
#8june #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Комментарий к Указу Президента
#8june #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Айни бир ҳужжат билан ёки бир вақтнинг ўзида ерни олиб қўйиш, захирага олиш, бошқа шахсга ажратиш тақиқланди

“Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2021 йил 1 августдан:

🔸 ер участкалари хусусий секторга
– мулк ва ижара ҳуқуқи асосида, давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига – доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади;

🔸 мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилинади, бунда илгари ажратилган ер участкаларига бўлган бундай ҳуқуқлар уларнинг эгаларида амалдаги тартибда сақланиб қолади;

🔸
ижарага олинган ер участкасида қурилган кўчмас мулк объектига мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи ҳам янги мулкдорга ўтади;

🔸 қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар очиқ электрон танлов якунларига кўра, фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилади;

🔸 қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади;

🔸 давлат ташкилотларига ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади;

🔸 барча ҳолларда ер участкалари фақат бўш турган ва захирага олинган ерлардан ажратилади, айни бир ҳужжат билан ёки бир вақтнинг ўзида ер участкасини олиб қўйиш, захирага олиш, бошқа шахсга ажратиш ер бериш тартибини бузиш ҳисобланади ва қонунга мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос бўлади;

🔸
давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда ер участкалари давлат ташкилотига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади;

🔸 кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси, агар кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига бошқа ҳуқуқ билан тегишли бўлмаса, уларга умумий фойдаланиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳокимликларнинг ерни тўғридан-тўғри ажратиш ваколати бекор қилинди

🔰 Фармонга кўра, 2021 йил 1 августдан ҳокимликларнинг ерга оид қуйидаги ваколатлари бекор қилинади:

👉 ерни тўғридан-тўғри ажратиш, фойдаланишга бериш, захиралаш, бириктириш, ободонлаштириш учун бериш ёки ерларни бошқача йўл билан тасарруф қилиш;

👉 туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан ерга бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилиш;

👉 суғориладиган ерларни суғорилмайдиган ерлар тоифасига ёки бошқа ер тоифасига, суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ерларини бошқа ер тоифасига ўтказиш;

👉 жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги ҳамда ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун ер бериш;

👉 хусусийлаштириладиган ерга нисбатан инвестиция мажбуриятлари ёки хусусий мулкни эркин тасарруф этишни чеклайдиган бошқа мажбуриятларни белгилаш.

🏢 Фармон билан прокуратура органлари ишчи органлигида Ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва жойларда ҳудудий кенгашлар ташкил этилди.

📝 Кадастр органлари ердан мақсадсиз фойдаланишни аниқлаганда ушбу ерга бўлган ҳуқуқни бекор қилиш, ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш юзасидан тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиши мумкин.

🚫 Давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш ёки бошқача тарзда имтиёз ва истиснолар белгилаш ташаббуси билан чиқиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Айни дамда АОКА анжуманлар залида матбуот анжумани бошланди.

Мавзу: “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони.

Матбуот анжуманини ушбу ҳавола орқали жонли эфирда томоша қилиш мумкин:

https://youtu.be/mvVAVvvFLCA
Айни дақиқаларда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Адлия вазири Русланбек Давлетов ва вазирлик мутасаддилари Президент фармони мазмуни ва унда белгиланган вазифалар ҳақида маълумот бермоқда:

〰️〰️〰️
Инфографика:

🔹Ер соҳасида қонунчилик янгиликлари

🔹Ерга оид ҳуқуқларни қайта кўриш

🔹Ноқишлоқ ерларни шаффоф ажратиш

🔹Қишлоқ хўжалиги ерларини шаффоф ажратиш

🔹Ер ажратиш ва ундан фойдаланишда назоратни кучайтириш

🔹Ер соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кескин кучайтириш

🔹Кутилаётган натижалар

Расмий хабарлар | Медиабанк