DAVLAT KADASTRLARI PALATASI
29.3K subscribers
10.5K photos
1.63K videos
1 file
6.26K links
Murojaatlar uchun:

Telegramm-bot @Dkpuz_bot
Yagona aloqa markazi +99871 207 00 03

Telegram: t.iss.one/DavKadastrPalata
Instagram: instagram.com/davkadastrpalata/
YouTube: youtube.com/@davkadastrpalata
Facebook: facebook.com/DavKadastrPalata
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
КАДАСТР АГЕНТЛИГИНИНГ ТУЗИЛМАСИ

🔶 Агентлик марказий аппарати;
🔷Агентликнинг Қрақалпоғистон Республикаси, вилояталар ва Тошкент шаҳар боқармалари;
🔶Агентликнинг туман (шаҳар) бўлимлари;
🔷Давлат кадастрлари палатаси;
🔶Республика аэрогеодезия маркази;
🔷Давлат картография-геодезия фонди;
🔶“Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти;
🔷“Геоинновация маркази” давлат унитар корхонаси;
🔶“Компьютерлаштириш ва геопхборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонаси;
🔷Тошкент геодезия ва картография коллежи.

❗️❗️❗️Агентлик тизимидаги ташкилотлар ва муассасалар маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир ва бевосита Агентликка бўйсунади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилда Жиззах вилоятида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Тўқимачиликда маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириб, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, янги ўзлаштирилаётган ерларда талаб юқори мева-сабзавотлар етиштириб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ерости маъданларини ўзлаштиришга хорижий инвестициялар жалб этиш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией инвестиционных проектов, которые будут реализованы в Джизакской области.
Даны поручения по углублению локализации в текстильном производстве и выпуску готовой продукции, обеспечению продовольственной безопасности через выращивание востребованных плодоовощных культур на заново освоенных землях, привлечению иностранных инвестиций к добыче полезных ископаемых.

#Mirziyoyev #taqdimot #Jizzax #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

🏢 Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида ўзини Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр давлат корхонаси ходими деб таништирган М.К. шу туманда истиқомат қилувчи 2 нафар фуқароларнинг ҳар бирига 6 сотихдан ер майдони олиб беришга ишонтириб, эвазига 1 300 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинганлиги, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов-суриштирув ҳаракатлари амалга оширилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ушбу юзасидан Кадастр агентлиги қуйидагиларни маълум қилади:

❗️❗️Ушбу юқоридаги ҳолатни содир этган М.К. Давлат кадастрлар палатаси Андижон вилояти бошқармаси (вилоят “Ермулккадастр” давлат корхонаси) ходими эмаслиги маълум бўлди.

М.К. билан вилоят "Ермулккадастр" давлат корхонаси ўртасида тузилган меҳнат шартномаси
1 йил муқаддам 2020 йил 16 январда бекор қилинган.

ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР ҲАМДА ТАДБИРКОРЛАР!

🛑 Тадбиркорлик билан шуғулланиш, уй-жой-қуриш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва бошқа йўналишлар бўйича ер ажратиш ваколати Кадастр агентлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилот ва ходимларга берилмаган.

🚷 Агарда Сизга кадастр соҳасида олдин ишлаган ёки ҳозир ишлаётган бирорта шахс шундай вада бераётган бўлса, билингки у фирибгар!

⚖️ Шундай кимсалар ҳақида маълумотга эга бўлсангиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ёки Кадастр агентлигининг 71-202-55-81 телефон рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#Huquqiy_asoslar

🏢 DAVLAT KADASTRLARI PALATASINING ASOSIY VAZIFALARI

🔹ko‘chmas mulkka bo‘lgan huquqlarni davlat ro‘yxatidan o‘tkazish;

🔹davlat kadastrlarini yuritish;

🔹geofazoviy maʼlumotlarni yaratish va ulardan foydalanish, ko‘chmas mulkka bo‘lgan huquqlarni davlat ro‘yxatidan o‘tkazish, davlat kadastrlarini yuritish sohasida xalqaro hamkorlikni kengaytirish bo‘yicha takliflar ishlab chiqish.


Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari 👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram
#Huquqiy_asoslar

🏢 DAVLAT KADASTRLARI PALATASI MARKAZIY APPARATINING ASOSIY FUNKSIYALARI

🔹 ko‘chmas mulkka bo‘lgan huquqlarni davlat ro‘yxatidan o‘tkazish, davlat kadastrlarini yuritish, geofazoviy maʼlumotlarni yaratish va ulardan foydalanishdagi texnologiyalar va jarayonlarni takomillashtirishga yo‘naltirilgan chora-tadbirlarni amalga oshiradi;

🔹 sohaga oid davlat xizmatlari ko‘rsatish masalalari bo‘yicha jismoniy va yuridik shaxslarga axborot va maslahat yordami beradi;


Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari 👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Kadastr - Live
#сайёр_қабул

САЙЁР ҚАБУЛ

Кадастр агентлиги аҳолининг соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти туман ва шаҳарларида "маҳаллабай" сайёр қабуллар ташкиллаштирилади.

📍Сайёр қабулнинг биринчи куни жорий йилнинг 20 февраль шанба куни Бўка тумани "Тошлоқ" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 1-сон касб-ҳунар мактаби биносида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

📌 Сайёр қабулда Кадастр агентликнинг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Рустам Пайзиев ва Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи Жасур Ахроровлар қатнашиши кўзда тутилган.

📣 Ҳурматли фуқаролар ҳамда тадбиркорлар!

‼️ Кадастр паспортини шакллантириш, кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш масаласи юзасидан муаммо ёки саволларингиз бўлса сайёр қабулда иштирок этинг!

Telegram Instagram YouTube Facebook
#Huquqiy_asoslar

🏢 DAVLAT KADASTRLARI PALATASINING ASOSIY VAZIFALARI

🔹ko‘chmas mulkka bo‘lgan huquqlarni davlat ro‘yxatidan o‘tkazadi;

🔹ko‘chmas mulk obyektlariga bo‘lgan huquqlarning davlat reyestrini yuritadi;

🔹yer uchastkalariga bo‘lgan huquqlarning yuzaga kelishi, o‘zgarishi, boshqa shaxsga o‘tishi, cheklanishi va bekor bo‘lishini nazarda tutuvchi qarorlar, auksion va tanlov bayonnomalari, notarial tasdiqlangan bitimlar hamda boshqa hujjatlarni O‘zbekiston Respublikasi Milliy geografik axborot tizimida (Milliy Geoaxborot tizimi) davlat ro‘yxatidan o‘tkazishni tashkil etadi va amalga oshiradi;

🔹davlat yer kadastri, binolar va inshootlar davlat kadastrini yuritadi;

🔹ko‘chmas mulkka bo‘lgan huquqlarning yuzaga kelishi, boshqa shaxslarga o‘tishi, cheklanishi, bekor bo‘lishi va ko‘chmas mulkka doir boshqa bitimlar to‘g‘risidagi yagona elektron maʼlumotlar bazasini yaratadi va uning doimiy ravishda yangilab borilishini taʼminlaydi;


Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Kadastr - Live
#раддия

РАДДИЯ

Youtube платформасининг “Xalq ovozi” каналида “ХИВА ШАҲАР КАДАСТРИДАГИ ФАРРУХ КИМ У?” сарлавҳаси билан эълон қилинган видео ва унда айтилган гаплар асосида Кадастр агентлиги томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Видеонинг сарлавҳаси бўйича Фаррух исмли шахс Хива кадастрида ишлаши айтилган. Бироқ блогерга интервью берган фуқароларнинг бирортаси томонидан Фаррух исмли шахс кадастрда ишлаши айтилмаган, бошқа идорада ишлаши бир неча маротаба таъкидланган.

Бироқ блогер негадир уни кадастр ходими деб айтган.

Шундай бўлсада Кадастр агентлигининг Хива шаҳар филиалида Фаррух исмли шахс ишлаши ёки ишламаслигига аниқлик киритилди. Фаррух исмли шахс Кадастр агентлигининг Хива шаҳар филиалида ишламайди.


Юқоридагиларга кўра мазкур видеонинг сарлавҳаси ҳамда блогернинг кириш қисмидаги “Кадастр ходими” деган сўзлари мантиқан ва мазмунан нотўғри.

❗️❗️❗️Шунга кўра, “Xalq ovozi” каналидан ҳар бир хабарни эълон қилишдан олдин уни аниқлаштириб, кейин омма эътиборига ҳавола этишларини сўраб қоламиз.
Forwarded from Kadastr - Live
#тарғибот

Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармасида Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-667 қонуни мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги тўғрисида ходимларга бошқарма бошлиғи Нодир Сидиқов томонидан тушунчалар берилди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқингизни рўйхатдан ўтказинг ва мулкингизни ҳимоя қилинг.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
"Маҳаллабай" сайёр қабулнинг навбатдагиси 17 февраль куни Нурафшон шаҳар Нурафшон МФЙда ўтказилди.

♦️ Сайёр қабул жараёнида туманнинг "Нурафшон" МФЙда 25 дан ортиқ мурожаат этган жисмоний ва юридик шахсларнинг уй-жойларини кадастр хужжатларини расмийлаштириш, тадбиркорлик учун ер ажратиш билан боғлиқ мурожаатлари ўрганилди.

Ўрганиш давомида фуқароларнинг аксарият муаммолар ўз ечимини топди.

Кадастр агентлигининг ваколати доирасида бўлмаган масалалар юзасидан тегишли ташкилотларга йўналиш берилди.

Telegram Instagram YouTube Facebook