DAVLAT KADASTRLARI PALATASI
28.5K subscribers
10.7K photos
1.67K videos
1 file
6.36K links
Murojaatlar uchun:

Telegramm-bot @Dkpuz_bot
Yagona aloqa markazi +99871 207 00 03

Telegram: t.iss.one/DavKadastrPalata
Instagram: instagram.com/davkadastrpalata/
YouTube: youtube.com/@davkadastrpalata
Facebook: facebook.com/DavKadastrPalata
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Infografika

Ko‘chmas mulk obyektlarini Respublika darajasida Geoaxborot bazasini shakllantirish bo'yicha ma'lumot.

ANDIJON VILOYATI KESIMIDA

Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari 👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram
Ҳарбий-ватанпарварлик ойлиги доирасида шу йилнинг 5 ва 6 январь кунлари соат 18:30 да Самарқанд шаҳри Кўксарой майдонида дрон-шоу ўтказилиши режалаштирилган.

Шоуни жонли эфирда вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида қуйидаги манзилда кузатишингиз мумкин:

🤳🏻 https://www.facebook.com/sampressservice/live/
Вилоятларда дронлар шоуси қачон ўтказилади?

АОКАда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида ўтган брифингда янги йил байрами муносабати билан ташкиллаштириладиган дронлар шоуси ҳақида маълумот берилди:

▫️Самарқандда — 5-6 январь

▫️Бухорода — 7 январь

▫️Урганчда — 8 январь

▫️Қорақалпоғистон Республикасида — 9-10 январь

▫️Фарғонада — 16 январь

Айни дамда дронлар Самарқанд шаҳрига етиб борган ва шаҳар ҳокимлиги биноси ёнида тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Дрон учириш майдони ва об-ҳаво талабга жавоб берса, шоу 18:00 дан 19:00 гача бўлган вақт оралиғида бўлиб ўтади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Тошкент шаҳрида учирилган дронлар Кадастр агентлигининг 25 нафар ходими томонидан бошқариб турилган.

🛰 «Геоинновация маркази» давлат унитар корхонаси мутахассислари томонидан
500 та дрон ёрдамида 8 та шакл ясалган.
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида брифинг

Савол. Янги йил байрами муносабати билан дронлар шоуси ўтказилди. Ижтимоий тармоқларда мазкур дронлар кадастр агентлигига тегишли эканлиги айтилди. “Дрон шоу” ҳақида тўлиқроқ ахборот берсангиз.

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Infografika

Ko‘chmas mulk obyektlarini Respublika darajasida Geoaxborot bazasini shakllantirish bo'yicha ma'lumot.

BUXORO VILOYATI KESIMIDA

Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari 👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Танзила Норбоева, Сенат раиси:

📌 «Сарфлаб бўлинган бюджетни ҳокимлар тасдиққа олиб киряпти. Бу нотўғри. Маҳаллий кенгашлар бунга йўл қўйиши керак эмас.

💰 Умуман олганда, бюджетни ижрога йўналтиришга рухсат бериш керак. Нега республика бюджети бир тийин маблағини Олий Мажлис қуйи палатаси ва Сенат орқали тасдиқланиб, қонун сифатида Президент томонидан имзоланганидан кейин сарфлай бошлайди?

🔘 Нега республика даражасида бу тартиб-тамойилга амал қилинадию, маҳаллий ҳокимликлар эса бунга амал қилмайди?»

Сенат ялпи мажлисидан
#21_ta_davlat_kadastri

📝 HAYVONOT DUNYOSI OBYEKTLARINING DAVLAT KADASTRI

🔹
O‘zbekiston Respublikasi hududida tabiiy erkin sharoitda yashaydigan va davlat tomonidan hisobga olinadigan yovvoyi hayvonlar Hayvonot dunyosining davlat kadastri obyektlaridir.

🔹hayvonot dunyosi obyektlari va ulardan foydalanish hajmlarini davlat tomonidan hisobga olish ma’lumotlariga asoslangan;

🔹 ularning geografik tarqalishi, turlari tarkibi, soni, boshqa son va sifat tavsiflari, yashash muhiti, ulardan xo‘jalikda foydalanish va iqtisodiy baholash to‘g‘risidagi ma’lumotlarni o‘z ichiga olgan muntazam yangilanadigan axborot tizimi hisoblanadi.
#Адлия_хабари

Сенат томонидан Шаҳарсозлик кодекси янги таҳрирда қабул килинмоқда

📝 Шаҳарсозлик кодексида “аҳоли пункти”, “шаҳар”, “шаҳарча” ва “қишлоқ (овул)” объектлар турлари, “ўзбошимчалик билан қурилиш қилиш”, “урбанизация” тушунчалари, шаҳарсозлик фаолиятида фуқаролар муҳокамаси иштироки ва бошқа ибораларга тушунчалар берилмоқда.

🔰 Шунингдек, Кодексда норматив-техник ҳужжатларни жорий этиш ва уларнинг хисобини юритиш бўйича янги нормалар мустаҳкамланмоқда. Яъни:
шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги қарорларнинг муҳокамасида жамоатчилик назоратининг иштирокини таъминлаш;
юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарнинг ўрни қопланишининг асосий йўналишларини белгилаб берадиган янги норма;
пудрат учун давлат шартномасини ишлаб чиқиш ва тузиш тартиби ва пудрат ишлари қатъий шартнома асосида амалга оширилиши;
шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда экспертларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги кўрсатилган.

❗️Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Манбаа: https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Кадастр соҳасида қандай янгиликлар амалга ошириляпти?
#6jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Якка тартибда уй қуриш учун ажратилган ерларга кўп қаватли уйлар қурилмоқда» – Ортиқхўжаев аҳоли норозилигига сабаб бўлаётган муаммо ҳақида

👉 https://kun.uz/88229580
Қандай ҳолларда кадастр паспорти бепул расмийлаштирилади?

Кадастр паспортини бепул расмийлаштириш уч иш куни мобайнида амалга оширилади.


Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:

кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан).
Ушбу ҳолларда кадастр паспорти уч иш куни мобайнида расмийлаштирилади.
#Infografika

Манбаа: Давлат Солиқ қўмитаси
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏠+🧑🏻‍💼=💳 Кадастр ҳужжати барча мулкдорларга керак.

Кўпчилик бугунги кунда кадастр картасини расмийлаштириб олган.

Қизиқиб кўрганмисиз ушбу жараён аслида қандай амалга оширилади?

🏢🧑🏻‍💻👷🏻🏠💳Бир дона кадастр картасини тайёрлаш учун кимлар қандай меҳнат қилади?

🎬🎬🎬 Мазкур ролик шу ҳақда.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Infografika

Ko‘chmas mulk obyektlarini Respublika darajasida Geoaxborot bazasini shakllantirish bo'yicha ma'lumot.

JIZZAX VILOYATI KESIMIDA

Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari 👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram
⚡️ Айни дақиқаларда Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожатномасига бағишланган сессияси бўлиб ўтмоқда.

📍Унда Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги вакиллари ва бошқа мутасаддилар иштирок этишмоқда.

📺 Эфирни «Ўзбекистон 24» ва «UzReport» телеканаллари орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин.
Бадриддин Абидов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари:

💰 «2020 йилда 6,6 млрд доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинди. Бу инвестициялар электр техника саноати, кимё, IT технологиялар, саноат қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларга жалб қилинди.

📈 2021 йилда биз 7,6 млрд доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш режасини қўйганмиз. Бу йўналишда фаол ишлар олиб боряпмиз.

🌎 Бу йил инвестицияларни жалб қилиш бўйича Хитой халқ республикаси, Туркия, Германия, Россия, АҚШ, БАА ва Франция каби давлатлар билан ишлар амалга оширилади».

Халқаро пресс-клуб: Президентнинг Олий Мажлисга Мурожатномасига бағишланган сессияси
Forwarded from Kadastr - Live
Кадастр агентлиги бўлим бошлиғи Рустам Пайзиев:

Бино ва иншоотлар давлат кадастрини юритишда мамлакатдаги 7,3 млнга яқин мулкдор ва фойдаланувчиларга тегишли бино ва иншоотларнинг кадастр ҳисоби юритилади.

Бугунги кунда Давлат ер кадастри, бино ва иншоотлар кадастри бўйича Давлат хизматлари марказлари орқали 15 дан ортиқ хизматлар кўрсатиб келинмоқда. Биргина шу 2020 йил 11 ой давомида республика бўйича жами 1 979 933 та шундан:
📝 кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатга олишда 1 млн 60 мингта;
💳 кадастр паспортини расмийлаштириш 451 449 та;
📃 ижара шартномаларини рўйхатга олиш 2948 та;
🧾 сервитут шартномалари 31 та;
🏠 номида уй жой мавжудлиги тўғрисидаги маълумотномалар 158 142 та;
🏡 фуқаронинг турар жой майдони тўғрисида 3209 та;
🔸 турар жой объектларини фойдаланишга қабул қилиш 217 625 та;
🔹нотурар жой объектларини фойдаланишга қабул қилишда 76 529 та ва бошқа 10 мингдан ортиқ геодезия ва топография хизматлари кўрсатилган.
Forwarded from Kadastr - Live
Кўчмас мулкларга оид ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш муддатлари.