Рисбаев Анваржон
2 subscribers
3.96K photos
612 videos
1 file
1.43K links
Download Telegram
Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қиладилар: “Албатта Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳли байтларидан бирон ким бетоб бўлса, унга муъаввизотлар (Фалақ ва Наас суралари) ни ўқиб дам солардилар”.

Имом Муслим ривояти.

@Dalvarzin_uzb
Бир киши ҳикоя қилади: “Қуръондан бирон нимани тушунмас, уни ёдлашда кўп қийналиб, машаққат чекардим. Шунда устозим ушбу учта дуони саждада лозим тутишимга буюрди: 
-Аллоҳим, Қуръонни менга манфаатли қилгин!
-Аллоҳим, Қуръон билан даражамни кўтаргин!
-Аллоҳим, Қуръонни менга билдиргин, таълим бергин!
Сўнгра Аллоҳ менга улкан фатҳ, имконият очди. Қуръон ҳифзини, Қуръон тиловати пухталиги ва Қуръон таълимини насиб этди.

Доктор Умар Абдулкафий.

@Dalvarzin_uzb
Сукут қил, кўнглим. Ҳар сукутинг жавоб бўлсин. Ҳар сукутинг сабринг бўлсин. Ҳар сукутинг дуо бўлсин. Қалбдан ёлвориш бўлсин сукутинг. Кутиш, умидворлик, ишонч ва муҳаббатнинг таъкиди бўлсин сукутинг.

@Dalvarzin_uzb
Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ дейдилар: “Қалбнинг давоси беш нарсададир:
– Қуръонни тафаккур билан қироат қилиш, ўқиш.
– Қоринни бўш тутиш, кўп емаслик.
– Қиёмул лайли, таҳажжуд ўқиш.
– Саҳарларда тазарру қилиш.
– Солиҳлар мажлисларини лозим тутиш, улар билан ҳамсуҳбат бўлиш.

@Dalvarzin_uzb
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

Юртимиздаги жоме масжидларда 2023 йил 28 июнь чоршанба куни Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум бўлди.
Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда шу йил 28 июнь куни эрталаб соат 05:15 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.

🕌 Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтлар тафовутини инобатга олган ҳолда адо этилади:

1. Андижон 05:10
2. Наманган 05:10
3. Фарғона 05:10
4. Тошкент ш. 05:15
5. Тошкент в. 05:20
6. Сирдарё 05:25
7. Жиззах 05:30
8. Самарқанд 05:35
9. Навоий 05:40
10. Қашқадарё 05:40
11. Бухоро 05:40
12. Сурхондарё 05:40
13. Хоразм 05:50
14. Қорақалпоғистон Рес. 05:50

☀️Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 20-25 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

@FITRATUZ
Амр ибн Муҳаммаддан ривоят қилинади:
«Арво билан Саъид ибн Зайд ибн Амр ибн Нуфайл ҳовлисининг бир бўлаги устида тортишиб қолди. У: «Уни ўзига ташлаб қўйинглар, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким бир қарич ерни ҳақсиз олса, қиёмат куни бўйнига етти қават ер осиб қўйилади», деганларини эшитганман. Эй Аллоҳ! Агар у ёлғончи бўлса, кўзини кўр қил, қабрини ўз ҳовлисида қил!» деди.
Мен унинг кўр бўлиб,  «Мени Саъид ибн Зайднинг дуоси урди» деб, деворларни пайпаслаб юрганини кўрдим. У ҳовлида юриб кетаётган пайтда ҳовлидаги қудуқ устидан ўтаётиб, унга тушиб кетди ва ўша унинг қабри бўлди».

Имом Муслим ривояти.

@Dalvarzin_uzb
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 21 ИЮН ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     03:04
ҚУЁШ -    04:50
ПЕШИН - 12:30
АСР -        17:40
ШОМ -      20:02
ХУФТОН -21:45

@Dalvarzin_uzb
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..

@Dalvarzin_uzb
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳоратни Аллоҳ таоло буюрганидек мукаммал қилса, фарз намозлар ўзидан олдинги фарз намоз ораси(даги хатолар)га каффорат бўлади», дедилар»

Имом Муслим ривояти.

@Dalvarzin_uzb
Луқмони Ҳаким ўғлига деди: “Эй ўғилчам, уламоларни дўст тутгин, уларга яқинроқ бўлгин ва уйларига бориб зиёрат қилгин ҳамда уларнинг суҳбатларида ўтиргин, шоядки уларга ўхшасанг ва улар билан бирга бўлсанг. Сен уларнинг солиҳлари билан бирга ўтиргин, гарчи ёмон бўлсангда, Аллоҳнинг раҳмати уларга етадиган бўлса, сен ҳам (ўша раҳматга) кириб қоларсан”.

@Dalvarzin_uzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 МАККАНИНГ ФАЗЛИ БУЮК, ҲАРАМИ ШАРИФДАГИ ИБОДАТНИНГ АЖРИ УЛУҒ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

@fitratuz
😢1
Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
У киши дедилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зикрни кўп айтардилар, беҳуда сўзни камайтирардилар, намозни узун қилардилар, хутбани қисқа қилардилар. Қул, мискин ёки бева билан токи унинг ҳожати раво бўлгунича (унинг бирон муаммосига қулоқ тутиб) тинглаб юришдан, асло жирканмас эдилар, мутакаббирлик қилмасдилар”.

Имом Ҳоким ривояти.

@Dalvarzin_uzb
Даво топишни истаган киши давонинг аччиқлигига чидаши ҳам лозимдир.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу дедилар:
“Анорнинг доналари орасидаги юпқа пўстлоғи билан бирга истеъмол қилинглар. Албатта у ошқозонни мойловчи (муолажа қилувчи)дир”.

@Dalvarzin_uzb
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 22 ИЮН ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     03:04
ҚУЁШ -    04:50
ПЕШИН - 12:30
АСР -        17:41
ШОМ -      20:02
ХУФТОН -21:45

@Dalvarzin_uzb
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


@Dalvarzin_uzb
👍2🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Факт_24 | Ҳаж симпозиумида Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқалари юксак эътироф этилди

#haj2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

@fitratuz
Баъзи эркакларда аёллари билан ўрталаридаги зиддият, келишмовчилик ва мушкулотлар юзага келади. Агар у (бу ҳолат юзага келмаслиги учун) бегона аёлларга кўрсатган лутфи ва юмшоқ муомаласини тўртдан бирини ўзининг аёлига кўрсатса эди, уларнинг жанжал ва низолари (ажрашишгача бориб) суд маҳкамалари эшигигача етмаган бўларди.

@Dalvarzin_uzb
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Банда шайтондан фақат Аллоҳнинг зикри билангина омонда қолади, қутулади”.

Ибн Хузайма ривояти.

@Dalvarzin_uzb
#Хушхабар

🌙 Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров Халқаро мусулмон уламолар кенгаши аъзоси бўлди

▫️Шавкат Мирзиёев:
📝 “Мана, куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратлари Қатардаги Халқаро мусулмон уламолар кенгашига аъзо бўлганлари, барчамизга мамнуният бағишлайди.

Буям ўтган даврда диний-маърифий соҳада олиб борган ислоҳотларимизнинг халқаро эътирофи, халқимизнинг Ислом дини ривожига қўшаётган ҳиссасига берилган яна бир юксак баҳо, десак тўғри бўлади" - деди учрашувда.

📎Манба


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar

#Муфтий #Халқаро_мусулмон_уламолар_кенгаши
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 23 ИЮН ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     03:05
ҚУЁШ -    04:50
ПЕШИН - 12:30
АСР -        17:41
ШОМ -      20:02
ХУФТОН -21:45

@Dalvarzin_uzb