CHIROQCHI OVOZI
4.16K subscribers
14.5K photos
6.05K videos
11 files
7.97K links
Chiroqchi tumani, yurtimiz va jahonda bo‘layotgan yangiliklarni biz bilan kuzatib boring!

🟢instagram—https://www.instagram.com/chiroqchiovozi?igsh=MWppd2NpYnZtM25vbQ==


🔵Aloqa: @REKLAMA_HAMDA_ELONLAR_UCHUN
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸 ГООООООЛ! Лазизбек МИРЗАЕЕЕЕВ! Жарима зарбасидан СУПЕРГОЛ!

🏆 ЖЧ-2023 U17. 1/8 финал
🟢 🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 Англия U17 – 🇺🇿Ўзбекистон U17 - 1:2
🖥 ТВ-трансляция: Спорт ТВ

@CHIROQCHIOVOZI
👍1
O'zbegim yigitlari chorak finalda 🫡

🏆Jahon chempionati U-17 | Nimchorak

Angliya 1:2 O'zbekiston

⚽️ Gollar: Ndala 32 - Saidov 4, Mirzayev 67.

@CHIROQCHIOVOZI
👍1
Мактаб ўқитувчиларига дафтар текширганлик ва синф раҳбарлик учун қанча ҳақ тўланади?

Мактаб ўқитувчиларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (980 минг сўм) нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда қўшимча ҳақ тўланади.

🔹синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:

▫️15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз;
▫️16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз;
▫️21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз;
▫️26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз;
▫️31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз;

🔹
дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда – 8,8 фоиз, 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда – 17,6 фоиз.

🔹
информатика кабинети мудирлиги учун – 17,6 фоиз.

@CHIROQCHIOVOZI
👍1
🏆 U-17 жаҳон чемпионати. Эронда аламли мағлубият, Япония Испанияга ютқазди, Ўзбекистон – чоракфиналда Осиёнинг ягона жамоаси

🇺🇿 Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари 12 йил олдин Алексей Евстафеев мураббийлигидаги Мексика-2011 қаҳрамонлари қайд этган натижани такрорлашди. Франция - Сенегал ўйини ғолибига қарши чоракфинал баҳсида Ўзбекистон турнирдаги рекордини янгилаш имкониятига эга бўлади. Йигитларимизга энди фақат Ўзбекистон эмас, Осиё ҳам мухлислик қилади. Сабаби Эрон пеналтилар сериясида Марокашга мағлуб бўлди, Япония эса Испанияга ютқазиб, турнир билан хайрлашди.

@CHIROQCHIOVOZI
👍2
Яна бир мурожаат ўз ечимини топди

Чироқчи тумани ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари Актамали Бешимқуловнинг сектор ҳудудидаги Обиҳаёт маҳалласида ўтказган фуқаролар қабулида иштирок этган I гуруҳ ногирони Камола Очилова компютер технологияларига қизиқиши борлиги лекин компютер олишга имкони етмаётганлигини сектор раҳбарига билдирган эди.

Бугун Актамали Бешимқулов ва "Ҳамрох" савдо комплекси раҳбари Камоланинг хонадонига у орзу қилган совға билан кириб борди. Сектор раҳбари ва фуқаро ўртасида бўлган самимий суҳбат давомида Камолага сектор раҳбари комютер совға қилди.

Таъкидлаш жоизки, бугун давлатимиз томонидан ёшларга айниқса, имконияти ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, уларнинг моддий аҳволини яхшилашга алоҳида эътибор қаратмоқда.

@CHIROQCHIOVOZI
👍31🏆1
ДХХ Наманган вилоятида ярим миллиард сўмдан ортиқ электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлади

Наманган шаҳридаги тикувчилик фаолиятига ихтисослашган масъулияти чекланган жамиятга қарашли хонадонда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган. Унда МЧЖ масъуллари томонидан электр ҳисоблагичдан ташқари тармоққа яширин равишда уланган ҳолда фойдаланиб келиниши натижасида 422 млн 897 минг сўмлик электр энергияси талон-торож қилинган.
Наманган шаҳрида кузатилган бошқа ҳолатда эса савдо ва умумий овқатланиш биносида қонунга хилоф равишда 113 млн 741 минг сўмлик электр энергияси талон-торож қилингани аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@CHIROQCHIOVOZI
⚡️Ҳеч нарса абадий эмас

🔹Машҳур актёр Арнольд Шварценеггер ўзининг кўчадаги бронза ҳайкали остида ухлаётган фотосуратини жойлаштириб, қайғули таъриф берди: “Вақтнинг ўзгарганини қаранг”. Арнольд Калифорния губернатори бўлганида, ушбу меҳмонхонани шахсан ўзи очган эди.

❗️Ўшанда меҳмонхона маъмурияти Арнольдга шундай деган эди: “Исталган вақтда бу ерга келиб, сиз учун банд қилинган хонани олишингиз мумкин”. Арнольд губернаторлик лавозимини тарк этиб, меҳмонхонага келганида, маъмурият меҳмонхонанинг талабгир эканлигини рўкач қилиб, унга хона беришни рад этди ва эвазига тўлов талаб қилди.

Шунда актёр ухлаш учун мўлжалланган қопни олиб келиб, ҳайкал остида ухлай бошлади. Бу билан у одамларга ушбу ҳақиқатни етказмоқчи бўлди: “Мен муҳим лавозимда бўлганимда, улар мени доим мақташарди, уни йўқотганимда эса, улар мени унутишди ва ваъдасининг устидан чиқишмади. Шунинг учун, лавозимларингиз ёки пулингизга ишонманг. Зеро, на кучингиз, на заковатингиз, ҳеч нарса абадий эмас".

@CHIROQCHIOVOZI
Муротжон Азимов Бухоро вилоятидаги “Бухоро” умумқўшин полигонида.

@CHIROQCHIOVOZI
Президент Шавкат Мирзиёев:

Кўпмиллатли Ўзбекистон халқи номидан ва шахсан ўз номимдан барча хорижий дўстларимиз ва шерикларимизга ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясини 2025 йилда қадим Самарқандда ўтказиш тўғрисидаги тарихий қарорни қўллаб-қувватлагани учун самимий миннатдорлик билдираман.

Минтақамизда биринчи марта ўтадиган ушбу муҳим глобал миқёсдаги тадбир халқаро ҳамжамиятга Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатларининг улкан цивилизацион салоҳиятини яна бир бор намойиш этишга хизмат қилади, деб ишонаман.

Ўз навбатида, Ўзбекистон бўлажак сессияни энг юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш учун барча кучини сафарбар этади.



@CHIROQCHIOVOZI
Yil boshidan beri kadastr masalasida yo'llangan 100 dan ziyod murojaatlar ijobiy hal etildi

Davlat kadastrlari palatasi Chiroqchi tuman filialiga yanvar-noyabr oylari oralig'ida nizoli holatlar,so'rovnomalar va boshqa masalalar bo‘yicha jami 164 ta murojaat kelib tushgan.

Ularning 130 tasi kadastr xodimlari tomonidan ijobiy hal etilgan.

Murojaatlarning eng ko'pi "Хumo" va "Obod" “ Mirzatup”mahallasi aholisidan yo'llangan bo'lib, asosan egalik huquqini beruvchi qarorni chiqarib berish mazmunida murojaatlar yollangan.

📝Yil boshidan buyon Yer masalasida –9 ta

📄Kadastr hujjatlarini rasmiylashtirish bo'yicha -11ta

📄Nizoli holatlar bo‘yicha-5 ta
📄Kadastr hujjatlarini rasmiylashtirib berish masalasida-2 ta

So'rovnomalar bo‘yicha- 31 ta va boshqa masalalar yuzasidan 106 ta murojaat kelib tushgan.

@CHIROQCHIOVOZI
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Chiroqchi tumanida "Yashil makon" loyihasi

Chiroqchi tumanida "Yashil makon" loyihasi doirasida mevali va manzarali daraxt ko'chatlari🌲🌴 ekish jarayoni Yoshlar ishlari agentligi boshchiligida amalga oshirildi.

@CHIROQCHIOVOZI
🏆 #BizningOʻsmirlar Angliyani mag’lub etishi xorij OAVning nigohida.

@CHIROQCHIOVOZI
👍1
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади

Ҳукумат қарори (612-сон, 20.11.2023 й.) билан “Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти” қабул қилинди


🔰 Унга кўра, ариза берувчилар давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХП (my.gov.uz)да рўйхатдан ўтади.

Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

🚫 Ариза берувчидан тегишли маълумотнома тури бўйича белгиланган маълумотлар ва ҳужжатлардан ташқари бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

💰Аризани кўриб чиқиш учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.

❗️ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.

🔘 Нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

▶️ Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланишдан хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

📝 Тегишли сўровнома тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

Давлат хизматлари маркази маълумотнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

🗓 Ваколатли орган томонидан расмийлаштирилган маълумотномада нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, ариза берувчи 15 кун ичида йиғим тўламасдан белгиланган тартибда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

@CHIROQCHIOVOZI
CHIROQCHILIK RAHBARLAR OʻZI TAHSIL OLGAN MAKTAB BOGʻIGA DARAXT NIHOLLARINI EKISHMOQDA

Murotjon Azimov rahbarligida oʻtkazilgan yigʻilishda viloyatdagi korxona va tashkilotlar rahbarlari tashabbus bilan chiqib, “Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasida oʻzlari tahsil olgan maktab va bogʻchalarga 100 donadan 500 donagacha daraxt koʻchatlari ekishini aytgan edi.


Chiroqchi tumani Yoshlar ishlari agentligi boʻlimi boshligʻi Jamshid Xursandov ham oʻzi ta’lim olgan 14-sonli umumiy oʻrta ta’lim maktabi bogʻiga yaxshi niyatlar bilan daraxt koʻchatlarini yerga oʻtqazdi.

@CHIROQCHIOVOZI
Чироқчи тумани прокурори ёшлар ва уларнинг вакиллари билан учрашди

Чироқчи тумани прокурори Баҳодир Худойқулов туман марказидан олис 2-сектор ҳудудидаги Қизилчовра маҳалласи, Даштқизилчовра қишлоғида ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси ҳамда мутасадди раҳбарлар иштирокида ёшлар ва уларнинг вакиллари билан учрашди.

Учрашувда давлатимиз томонидан ёшлар ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларга берилаётган эътибор, яратилаётган имкониятлар ва янги иш ўринлари, касб-хунарга ўргатиш ва йўналтириш, уларни ижимоий мухофаза қилиш, бўйича аниқ манзилли ишлар амалга оширилаётганига тўхтатилиб ўтилди.

Шундан сўнг, ёшлар мурожаатлари ва таклифларини билдиришди. Бандликни таъминлаш, тадбиркорлик учун кредит ажратиш ва бошқа ижтимоий масалалар юзасидан ёшлар мурожаатлари тингланди. Ҳар бир мурожаат тингланиб, уларни ечими бўйича тегишли мутахассисларга топшириқ ва вазифалар берилди.

@CHIROQCHIOVOZI
👍1👏1