CHIROQCHI OVOZI
4.16K subscribers
14.5K photos
6.05K videos
11 files
7.97K links
Chiroqchi tumani, yurtimiz va jahonda bo‘layotgan yangiliklarni biz bilan kuzatib boring!

🟢instagram—https://www.instagram.com/chiroqchiovozi?igsh=MWppd2NpYnZtM25vbQ==


🔵Aloqa: @REKLAMA_HAMDA_ELONLAR_UCHUN
Download Telegram
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилояти Кенгаши маъсуллари томонидан тумандаги 105-сонли мактабда умумий ўрта таълим мактабларидаги маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари учун ўқув семинар ташкил этилди. Семинарда Мактабгача ва мактаб таълими туман бўлими бошлиғи ўринбосари Лочин Турдимуродов ҳам иштирок этди.

@CHIROQCHIOVOZI
Испания Фаластин мустақиллигини тан олишга тайёр — Эл Cонфиденcиал

Испания бош вазири Педро Санчес мамлакат Фаластин мустақиллигини яқин вақтлар ичида тан олишга тайёрлигини Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуга маълум қилади. Нашрга кўра, Санчес буни Исроилга ташрифи вақтида айтади.

@CHIROQCHIOVOZI
👍3
Тошкентда 9 ёшар қизга тегажоғлик қилган кондуктор 5 суткага қамалди

У йўловчи қизнинг ёнига ўтириб, шаҳвоний шилқимлик қилиб, қўлидан ушлаган.

@CHIROQCHIOVOZI
👍1
Вилоят ҳоким Муротжон Азимов вилоятимиз тадбиркорларининг мурожаатларини тинглади

Расмий хабарга кўра, жараёнлар давомида тадбиркорлар томонидан банк-кредит, солиққа тортиш, ҳуқуқий ўрганиш олиб бориш, ер ажратиш, коммунал соҳа ва бошқа бир қатор муҳим масалалар айтилиб, билдирилган кўплаб мурожаатлар ўз ечимини топган ва айримлари ўрганишга йўналтирилибди.

@CHIROQCHIOVOZI
Долларнинг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 24 ноябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

@CHIROQCHIOVOZI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада 19 ёшли йигит давлатга 12 млрд сўм зарар етказди.

Қўқон шаҳрида яшовчи 2004-йилда туғилган фуқаро ноқонуний тарзда майнинг фермасини яратиб, 2020-йилдан бери электр тармоғига яширинча уланиб келган ва давлатга 12 млрд 369 млн сўмлик зарар етказган.

@CHIROQCHIOVOZI
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Боксми бу ММАми?

Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатида қизлардан бири қайси спорт турида эканини унутиб қўйди.

@CHIROQCHIOVOZI
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисига янги ўринбосар тайинланди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов эгаллаб турган вазифасидан ажралмаган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

@CHIROQCHIOVOZI
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Трамп сайловолди ташвиқоти видеосини эълон қилди

Унда у ўз президентлигидаги ютуқларини кўрсатиб, амалдаги президент Жо Байденни эса масхара қилди

@CHIROQCHIOVOZI
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқ бирлашиб, хайрли ишга бош қўшди: қабристон ободонлаштирилди

Дунёдан ўтганларни ёд этиш, уларнинг хотирасига ҳурмат кўрсатиш, номларини абадийлаштириш халқимизга хос эзгу фазилатлардан. Шу боис ҳар биримиз аждодларимиз, яқинларимиз мангу қўним топган масканларни зиёрат қилиб турамиз. Бу билан инсонийлик бурчимизни адо этиш баробарида руҳий енгиллик ҳис этамиз.

Туманнинг Дам ва Янгидам маҳалласи масъуллари, аҳолиси ва нуронийлари ташаббуси билан Дам маҳалласида "Яшил макон" лойиҳаси доирасида катта ҳашар ташкил этилди. Ҳашар давомида маҳалладаги "Қовуз ота" қабристони ободонлаштирилиб, у ерга 400 туп манзарали дарахт ниҳоллари ерга қадалди. Ҳашарда туман бош имом-ҳатиби Бекзод Нарқулов ҳам иштирок этди. Зеро, аждодлар хотирасини улуғлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, муқаддас масканларни обод этиш, азалий қадриятларимиздан биридир.

Ҳасан Раҳматов,
Туман ҳокимининг Нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси.


@CHIROQCHIOVOZI
👍1
Samarqandda "Maktab devori o‘quvchini bosib qolganligiga kim aybdor?" sarlavhali xabarlar tarqaldi.
Holat boshqarma mas’ullaridan iborat ishchi guruhi tomonidan o‘rganildi.

Qayd etilishicha, Samarqand shahridagi 5-umumta’lim maktabi "Open budjet" tanlovida g‘olib bo‘lib, 1 milliard 200 million so‘m mablag‘ yutib olgan. O‘rganishlar davomida maktab hududida qurilish ishlarini boshlagan "Quruvchi" tomonidan xavfsizlik choralari ko‘rilmaganligi aniqlandi va viloyat Qurilish boshqarmasiga holat yuzasidan xat chiqarildi.

Shuningdek, "Quruvchi"dan o‘z vaqtida xavfsizlik choralarini ko‘rishni talab qilmaganligi uchun maktab direktoriga salomatligi tiklash ta’tilidan ishga qaytgandan so‘ng (ayni paytda salomatligini tiklash ta’tilida) qonun doirasida choralar ko‘riladi.

@CHIROQCHIOVOZI
👍32
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Har qanday muammoga sabr qiling. Shunda bir kun ichingizdagi barcha orzularingiz g'olib bo'ladi

@CHIROQCHIOVOZI
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Огоҳ_бўлинг

⚡️Россияда мигрантлар дрон ёрдамида ушланмоқда


Самара вилоятидаги омборлардан бирида ноқонуний мигрантларни аниқлашга қаратилган рейд ўтказилган ва уларни ушлашда дронлардан ҳам фойдаланилган.

@CHIROQCHIOVOZI