Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.48K subscribers
37.1K photos
4.49K videos
19 files
16K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг қаҳрамонлари Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади

Очередной выпуск нового проекта "С народом". Его герои расскажут о своей встрече с Президентом

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Абдулла Ариповни «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотлади

Бугун, 24 май куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Нигматович Арипов 60 ёшни қаршилади. Шу муносабат билан Давлатимиз раҳбари уни орден билан тақдирлади.

Президентнинг тегишли фармонига мувофиқ, давлат идораларидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш ва иқтисодий қудратини юксалтириш, муҳим стратегик лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш борасидаги улкан хизматлари, ибратли фаолияти учун Абдулла Арипов «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МАХАЛЛАБАЙ.
✍️Жорий йилнинг 22 май куни Чирчиқ шаҳар хокимлиги "Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими" ташаббуси билан, Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети хамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида “СПОРТНИ СЕВ, СПОРТ БИЛАН ЯША!” шиори остида спортнинг стол тенниси ва шахмат- шашка турлари бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.
👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#МАХАЛЛАБАЙ

✍️Мусобақанинг шашка тури бўйича I-ўринни “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича маслахатчиси С.Исмаилов, II-ўринни “Чинор” маҳалла раиси Ў.Хокимов, III-ўринни Х.Мақсудов маҳалла фуқаролар йиғини раиси Б.Давроновлар эгаллашди.
Шахмат спорт тури бўйича I-ўрин “Ҳаёт гули” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ш.Ибрагимов, II-ўрин “Нур” маҳалла фуқаролар йиғини раиси ўринбосари А.Мўминов, III-ўрин “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғини раис И.Шамсиевлар ғолиб бўлди.
👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#МАХАЛЛАБАЙ.

✍️Стол тенниси бўйича аёллар ўртасида I-ўрин “Мурувват” маҳалла фуқаролар йиғини раиси ўринбосари Л.Холматова, II-ўрин “Гулзор” МФЙ раиси ўринбосари У.Салметова , III-ўрин “Камолот” маҳалла фуқаролар йиғини раиси ўринбосари М.Хушамовалар сазавор бўлди.
Ушбу спортнинг эркаклар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада I-ўринни “Кимёгар” маҳалла фуқаролар йиғини раиси ўринбосари Н.Бектемиров, II-ўринни “Ғалаба” МФЙ раиси А.Маматкулов, III-ўринни “Кабутар” маҳалла фуқаролар йиғини раиси ўринбосари А.Дехқонов қўлга киритди.
👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” МФЙ ҳудудига ёндош ҳудудда жойлашган боғдорчилик-узумчилик сифатида фойдаланиб келинаётган дала-ҳовлилар ўрнида аҳоли учун замонавий уй-жойлар қурилиши муносабати билан бузилишга тушган бино-иншоотларни тегишли тартибда бузиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш учун тажрибали ва салоҳиятли бўлган қурилиш фирмаларини белгиланган тартибда тендер (танлов)да иштирок этиш учун жорий йилнинг 5 июнь кунига қадар ариза билан ўз ҳужжатларини шаҳар ҳокимлигига тақдим қилишларини эълон қиламиз.
Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар фирма гувоҳномаси, банкдаги айланма суммаси (заруратга кўра), салоҳиятли эканлигини тасдиқловчи маълумотлар.

Ҳоким ўринбосари: Рустам Ташходжаев.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
Мамлакатимиз мактабларининг битирувчи ўғил-қизларига табрик

Поздравление всем выпускникам школ нашей страны

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Халқ таълими вазирлиги мактабларда “Сўнгги қўнғироқ”ни кўтаринки кайфиятда ва ортиқча ҳаражатларсиз ўтказишни сўрайди

Маълумки, ҳар бир ўқув йили якунида 25 май куни барча мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ташкил этилади.

Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилда ҳам умумтаълим мактабларини битираётган 438 мингга яқин битирувчиларимиз учун мазкур тадбирни карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилди.

Ота-оналар ва мактаб маъмуриятларидан ушбу тадбирни фарзандларимиз учун фақат ижобий кечинмалар билан эсланадиган қилиб, кўтаринки кайфиятда ўтказишни илтимос қиламиз. Шу билан биргаликда, жойларда турли эътирозларни олдини олиш мақсадида тадбирларни ортиқча ҳаражатларсиз, хусусан ўқувчилар орасида оилавий шароитидаги фарқни салбий кўрсатишга сабаб бўлиши мумкин бўлган турли ҳил алоҳида кийим-кечак, безак, совғалар ва шу кабиларга катта маблағ сарфламасдан бир-бирини қўллаб-қувватлаган ҳолда ўтказишларини сўраймиз.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МАХАЛЛАБАЙ.
Чирчиқ шаҳрида "Хар бир нуроний беш нафар ёшга мураббий" тадбири бўлиб ўтди.
Батафсил лавҳада.
👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
Ижтимоий тармоқларда (фаcебоок) “Чирчиқ ҳокими ва прокурори учун махсус” сарлавҳаси остида тарқалган видео мурожатга Чирчиқ шаҳар ҳокимяти ахборот хизмати томонидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 18-февралдаги ПҚ-4602-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 16-мартдаги 152-сонли қарорига асосан Чирчиқ шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғини биноларини давлат хусусий шерикчилик асосида қурилиши белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда, 44 та МФЙ лардан 5 таси бўйича вилоят “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш” бошқармасидан розилик олинган бўлиб, ушбу маҳалларда замонавий маҳалла гузарларини давлат хусусий шерикчилик асосида қурилишга рухсат берилиши ва зарурий лойиҳавий ҳужжатларни ишлаб чиқилиши, Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги қошидаги комиссия муҳокамасига тақдим этилганлиги маълум қилинади. Ушбу қарорга асосан, Чирчиқ шаҳар “Баҳор” МФЙ раиси томонидан 2021-йил 14-апрел куни давлат шерикчилиги асосида маҳалла биноси қурилиши учун ер майдони ажратилишини сўраб 01-Б-18-сонли хат юборилган. 2021-йил 15-апрел куни “Баҳор” МФЙ раиси томонидан 01-Б-17-сонли кафолат хати келиб тушган бўлиб, “Водий Саркор Дизайн” МЧЖ томонидан давлат шерикчилиги асосида маҳалла биноси қурилиши кўрсатиб ўтилган. Ушбу масала бўйича МФЙ раиси томонидан 2021-йил 12-май куни фуқаролар йиғилиши бўлиб ўтган ва йиғилишда маҳалла биноси қурилиши бўйича муҳокамалар олиб борилган. Қуйидаги масала бўйича фуқаролар қаршилиги йўқлиги тўғрисида далолатнома тузилган ва имзоланган. Юқоридагиларни инобатга олган холда, 2021-йил 12-май куни Чирчиқ шаҳар ҳокимининг “Баҳор” МФЙ биноси давлат шерикчилиги асосида қурилиши тўғрисида 255-сонли қарори қабул қилинган. Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#ВАТАНПАРВАР
✍️24- май куни Чирчиқ шаҳар Мудофаа Ишлари бўлими бошлиғи ўринбосари бошчилигида бўлим ходимлари билан "Иқбол" номли Мфй худудида яшовчи 18 ёшдан 27-ёшгача бўлган уғил болаларни муддатли харбий хизматга хамда, сафарбарлик чақируви резерви хизматига чақириш бўйича ишлар ташкил этилди.
👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#ВАТАНПАРВАР
✍️Махалла худудида ишлашдан мақсад яқиндан ёшлар билан сухбатлашиш уларни оилавий шароитини ўрганиб харбий хизматга бориш масаласини хал этиш.Фукаролар билан сухбат жараёнларида уларни харбий хизматга қизиқишлари, келгусидаги режалари, нима иш билан шугулланишлари, келгусида ота- оналарига ёрдам беришлари зарурлиги мехнат билан банд бўлмаганларга Чирчиқ шаҳар бандликга кўмаклашувчи марказ билан хамкорликда иш билан таъминлаш масаласи шаҳар ҳокимлиги билан хал этилиши тушунтирилмокда.
👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#ВОЯГА_ЕТМАГАНЛАР_БИЛАН_ИШЛАШ.
✍️Жорий йилнинг 24 май куни вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибида Чирчиқ шаҳар ИИБ томонидан тақдим этилган 16-мактабнинг 8-синф ўқувчиси 02.02.2006 йилда туғилган вояга етмаган Чернышева Регина Антоновнанинг узрли сабабларсиз мунтазам равишда мактабдаги дарс машғулотларига қатнашмасдан, 2020-2021 йиллар давомида бир неча маротаба ўзбошимчалик билан сабабсиз уйидан қочиб кетиб, кўчаларда мақсадсиз, назоратсиз ва қаровсиз юрганлиги бўйича ҳужжатлар муҳокама қилинди.
Вояга етмаган Р.А. Чернышева комиссиянинг 18.02.2021 йилдаги қарори билан, Чирчиқ шаҳар ИИБ ҲПГда профилактик ҳисобга қўйилган ва онаси А.Ш.Чернышева ЎзР МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисми билан маъмурий жаримага тортилган бўлсада, ИИБ ҲПГ профилактика инспекторлари, мактаб маъмурияти ва МФЙ фаолари томонидан олиб борилган якка тартибдаги профилактика ишлари ўз самарасини бермаган.
👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#ВОЯГА_ЕТМАГАНЛАР_БИЛАН_ИШЛАШ.
✍️Хусусан,вояга етмаган 2021 йил 15 апрель куни такроран уйдан чиқиб кетган ва онасининг шаҳар ИИБга берган аризасига асосан, ИИБ жиноят-қидирув бўлими вакиллари томонидан 20 май куни кўчадан назоратсиз ва қаровсиз ҳолда топиб келинганлиги сабабли, вояга етмаган Р.А.Чернышевани назоратсиз қолдириб бўлмаслиги, келгусида вояга етмаган томонидан ёки унга нисбатан жиноят содир этилишини олдини олиш мақсадида, уни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисида жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судига илтимоснома киритиш ҳақида қарор қабул қилинди.
Шу куннинг ўзида суд томонидан шаҳар ҳокими-комиссия раисининг илтимосномаси қаноатлантирилиб, вояга етмаган Р.А.Чернышевани Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш ҳамда ҳужжатлар расмийлаштирилгунга қадар уни Тошкент вилояти Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш тўғрисида суд ажрими чиқариди.
👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY