Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
5.32K subscribers
40.7K photos
5.08K videos
54 files
17.6K links
Download Telegram
#матбуотанжумани

🌾 Ҳар куни 10 минг тонна ун маҳсулоти биржа савдоларига қўйилмоқда

Бу ҳақда АОКАда Ҳисоб палатаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, «Ўздонмаҳсулот» АК, «Республика товар хом-ашё биржаси» АЖ мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

〰️〰️〰️
Монополияга қарши курашиш қўмитаси маҳаллий уннинг вақтинчалик тартиб асосида сотилишини доимий мониторинг қилмоқда. 60 дан зиёд ҳолатда хато-камчиликларга йўл қўйилган — маҳаллий унни аҳолига вақтида ёки умуман етказиб бермаслик, имтиёзли нархларда харид қилиб, нархларни кескин ошириб сотиш каби ҳолатлар аниқланди. Қўмита томонидан кўрилган чоралар натижасида 60 дан зиёд корхона дислокациядан, яъни бозордан чиқарилди.

Очиқ биржа савдоларига
чиқариладиган ун маҳсулотлари 22 минг тоннага кўпайиб, 192 минг тоннага етди. Бозорда таклиф даражаси яна ошмоқда. Бу ўз-ўзидан нархларга ижобий таъсир кўрсатади.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍2
Шакар нархининг ошиб кетаётганига нима сабаб бўлаяпти?

📹
Жавоб

Монополияга қарши курашиш қўмитаси шакар нархининг ошиши, биржаларда сотилиши жараёнини қандай ўрганяпти?

📹
Жавоб

Ўзбекистон дон маҳсулотлари билан ўзини ўзи таъминлай оладими?

📹 Жавоб

〰️〰️〰️
АОКАда ўтказилган матбуот анжуманидан.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍1
Forwarded from Nurafshon TV | rasmiy (Sharofiddin Husniddinov)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
09_06_2022_Chirchiq shahri energetika sohasidagi islohotlar
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ерлар деградацияси жараёнлари билан курашиш масалалари бўйича департамент ташкил этилди

“Ерлар деградациясига қарши курашишнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–277-сон, 10.06.2022 й.) қабул қилинди

Қарор билан Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ерлар деградациясига қарши курашиш масалалари бўйича бир қатор қўшимча вазифалар юклатилди.

🔰 Вазирлик, жумладан:

🔹ерлар деградацияси жараёнлари билан курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритади;
🔹ушбу соҳада давлат дастурлари ва истиқболга мўлжалланган стратегияларни ишлаб чиқади ҳамда уларни амалга оширишда иштирок этувчи вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштиради;
🔹ерлар деградацияси ва чўлланиши, шу жумладан ерларни тиклаш, рекультивация ва мелиорация тадбирлари, яйловлардан алмашлаб фойдаланиш, уларни сақлаш ва фитомелиорациялаш, қишлоқ хўжалиги экинларини алмашлаб экиш, ўрмонлар ва иҳотазорлар барпо қилиш жараёнлари мониторингини юритади;
🔹ерлар деградациясига қарши курашиш ишларини олиб боришга масъул корхона, муассаса, ташкилотлар раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслар учун бу бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради.

🏢 Қарорга кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Ерлар деградацияси жараёнлари билан курашиш масалалари бўйича департамент ва ҳудудларда Ерлар деградациясига қарши курашиш бўлимлари ташкил этилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
👍2
#Kun_tartibi

📌 Shahar hokimi Davron Xidoyatov "Guliston" hamda Vohid Haydarov mahallalarida bo'lib, aholi va tadbirkorlar bilan uchrashdi.

🔺 Uchrashuvda aholi muammolari o'rganildi.
Bundan tashqari, ushbu mahallalarda qurilayotgan kop qavatli uylar, maktabgacha ta'lim tashkiloti hamda bolalar maydonchalarida bo'ldi.

🔹 Shuningdek, hududlar obodligi ham ko'zdan kechirildi.
Kamchiliklar yuzasidan mas'ullarga topshiriqlar berildi.

👉Kanalga ulanish: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
👍7👎2
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш бўйича устувор вазифалар белгиланди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
👍2
📍Chirchiq shaharida bepul “Huquqiy maslahatlar kuni” aksiyasi o‘tkaziladi

Mazkur aksiya Toshkent viloyatimizda 14-iyun kuni (soat 10.00-13.00) Toshkent viloyati Chirchiq Shahar Poʼlat Yusupov Koʼchasi 2-a uy binosida o‘tkaziladi.

👉 Sizda notarial harakatlar bilan bog‘liq savollar bo‘lsa, aksiyada qatnashing va malakali notariuslardan bepul huquqiy maslahatlar oling!

🔸 Manzil: Toshkent viloyati Chirchiq Shahar Poʼlat Yusupov Koʼchasi 2-a uy binosi.
📆 Аksiya kuni va vaqti: 14-iyun, soat 10.00 – 13.00

Tashkilotchilar: “Yuksalish” umummilliy harakati viloyat bo‘linmasi va O‘zbekiston Respublikasi Notarial palatasi Toshkent viloyat hududiy boshqarmasi.

👉Kanalga ulanish: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
👍5
#Табрик

Туғилган кунингиз муборак бўлсин!


Бугун Чирчиқ шаҳар ҳокимининг Молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Журъатбек Ғуломқодирович Рахмоновнинг таваллуд топган куни.

Шу муносабат билан
Журъатбек Рахмоновни чин дилдан муборакбод этамиз.

Узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва масъулиятли касбларида муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз.

Шукрона кунингиз муборак бўлсин!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
👍15👎1