Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ
Бугун, 23 май куни соат 14:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.
Саволларга Тошкент вилояти бош-имом хатиби Жасурбек домла Раупов жавоб берадилар.
Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok

Forwarded from Chirchiq shahar Yoshlar Ishlari Agentligining rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#беш_ташаббус
Чирчиқ шаҳар Ёшлар ишлар агентлиги ва Миллий паралимпия қўмитаси билан ҳамкорликда “Беш ташаббус олимпиадаси” паралимпия спорт мусобақаларининг Чирчиқ шаҳар босқичидан лавхалар.
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/chirchiq_yoshlari_agentligi
🌏Facebook | 🔹 Instagram

#ҳамкорлик
Тошкент Давлат шақшунослик университети билан ҳамкорлик юқори натижаларга эришишда муҳим аҳамият касб этади.
Бугун Чирчиқ шаҳар 18-сонли умумий ўрта таълим мактабига Тошкент Давлат шарқшунослик университети профессор ўқитувчилари ташриф буюрди.
Филология фанлари доктори, профессор Акром Каримов,
филология фанлари номзоди, Филолгия фанлари доктори, DsC Ж.Зиямухамедов ҳамда
филология фанлари номзоди, Филология фанлари буйича фалсафа доктор, PhD Ф.Хасанова.
Мактабда Тошкент давлат шарқшунослик университетининг Хитой филологияси кафедраси филиали очилди.
Келгусида таълим сифатини кўтариш ва юқори натижаларга эришиш йўлида икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга кўтариш бўйича келишиб олинди.
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site

#жараён
🔹 Шаҳар ҳокими Даврон Хидоятов шаҳримизнинг А.Темур кўчасидаги ободончилик ишларини кўздан кечирди.
🔹Маълумки, Амир Темур кўчаси Чирчиқ шаҳрининг асосий автомобиль йўлларидан бири ҳисобланади. Шу боис мазкур ҳудуднинг ободлигига алоҳида эътибор қаратилади. Бундан ташқари, ноқонуний равишда ўрнатилган ташқи реклама воситалари, санитария талабларига жавоб бермайдиган ҳолатда қурилган тандирхоналар, савдо расталарининг ўрнатилиши қатъиян ман этилади.
🔹 Шаҳримиз раҳбари томонидан ушбу ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш юзасидан тадбиркорларга огохлантиришлар берилиб, кўчаларнинг ободлигини таъминлаш борасида масъулларга топшириқлар берилди.

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида спорт таълимини яхшилаш, иқтидорли спортчиларни саралаш ва уларнинг захирасини яратиш ҳамда мураббийларни тайёрлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
—
Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по приоритетным задачам улучшения спортивного образования, отбора одаренных спортсменов и создания их резерва, а также подготовки тренеров.
Facebook|Instagram|Twitter

#Эълон
📌 Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги
📌 Ёшлар агентлиги Чирчиқ шаҳар бўлими
⚡️ “Юртим мунаввар оқшомлари” хордиқ ва кўнгилочар концерт тадбирларига шаҳримизнинг барча ёшларини таклиф этамиз.
📢 25-май соат 10:00 дан 22:00 да Чирчиқ шаҳри Кимёгарлар маданият саройи ҳовлисига барча ёшларни чорлаб қоламиз.
🔥 Сизларни юртимизнинг машҳур instagram, tiktok блогерлари ва вайнерлари билан унутилмас учрашувлар, ҚВЗ жамоаси чиқишлари, ёшларимизнинг севимли актёр ва актрисалари билан яқиндан танишув кутмоқда.
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
📌 Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги
📌 Ёшлар агентлиги Чирчиқ шаҳар бўлими
⚡️ “Юртим мунаввар оқшомлари” хордиқ ва кўнгилочар концерт тадбирларига шаҳримизнинг барча ёшларини таклиф этамиз.
📢 25-май соат 10:00 дан 22:00 да Чирчиқ шаҳри Кимёгарлар маданият саройи ҳовлисига барча ёшларни чорлаб қоламиз.
🔥 Сизларни юртимизнинг машҳур instagram, tiktok блогерлари ва вайнерлари билан унутилмас учрашувлар, ҚВЗ жамоаси чиқишлари, ёшларимизнинг севимли актёр ва актрисалари билан яқиндан танишув кутмоқда.
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент раислигида спортни оммалаштириш, спорт таълимини яхшилаш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш бўйича йиғилиш бошланди.
Сўнгги беш йилда спортни ривожлантиришга қарийб 4 триллион сўм йўналтирилиб, 118 та янги йирик спорт объектлари фойдаланишга топширилгани ва 110 та объект реконструкция қилингани таъкидланли.
Жорий йилда спорт соҳасига 2 триллион 300 миллиард сўм (2017 йилдан 5 бараварга кўп), шундан спорт таълим муассасалари учун 1 триллион 200 миллиард сўм ажратилди.
Илк бор барча маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, мактабларнинг жисмоний тарбия ўқитувчилари ва спорт мактаблари тренерлари иштирокида ёшларни спортга жалб этиш бўйича янги беш босқичли мусобақаларга старт берилди.
Апрель-май ойларида мусобақалар билан 3 миллиондан зиёд ёшлар қамраб олинди.
“Лекин, спортдаги натижалар яратилган шароитларга ҳали мос эмас”, - деди давлат раҳбари.

Спорт мактаблари билан олимпия захиралари коллежлари ва олий спорт маҳорати мактаблари ўртасида селекция борасида узвий “занжир” йўлга қўйилмагани қайд этилди.
Мисол учун, республикадаги 279 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг 190 тасида 36 та олимпия спорт туридан бор-йўғи 10 таси ўргатилади.
Оқибатда, халқаро мусобақаларда қатнашиш учун давлат барча ташкилий ва молиявий шароитларни яратиб бераётганига қарамасдан, Осиё ва жаҳон олимпия спорти бўйича чемпионатларида 5-6 нафардан совриндор чиқмоқда, холос.
6 та олий спорт маҳорати мактаби, 32 та олимпия спорт федерацияси олимпия захиралари коллежлари билан ишлашни ўз ҳолига ташлаб қўйган.
Коллежлардаги 9 мингга яқин спортчиларнинг 21 фоизи миллий терма жамоага кира олган, холос.
“Ваҳоланки, миллий терма жамоа таркибини айнан шу коллежлардан чиққан спортчилар ташкил этиши керак эмасми? Бу масала қайси вилоят ҳокимини қийнаяпти?
Бирорта вилоят, туман ёки шаҳар ҳокими спортнинг барча турлари бўйича тизимли ишлашни йўлга қўя олгани йўқ”, деди Президент.

Сидней ва Рио Олимпиадаларида шуҳрат қозонган Андижон, Бухоро ва Фарғона бокс мактаблари бугунги кунга келиб натижа кўрсатмай қўйгани таъкидланди.
Ўтган йили 352 та республика мусобақаси ўтказилган бўлса-да, бирорта ҳудудда туман босқичи, 158 тасида эса вилоят босқичи ташкил этилмаган.
“Спорт вазирлигини янгидан ташкил этиб, вазир ва ўринбосарларига аниқ вазифаларни қўйганман.
Энди спортчиларни тайёрлаш ва селекция қилиш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилинади", деди Президент.
Энг аввало, ёшларни болаликданоқ спортга жалб қилиш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш борасидаги ёндашувлар ўзгартирилади.
Ўтган йили 352 та республика мусобақаси ўтказилган бўлса-да, бирорта ҳудудда туман босқичи, 158 тасида эса вилоят босқичи ташкил этилмаган.
“Спорт вазирлигини янгидан ташкил этиб, вазир ва ўринбосарларига аниқ вазифаларни қўйганман.
Энди спортчиларни тайёрлаш ва селекция қилиш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилинади", деди Президент.
Энг аввало, ёшларни болаликданоқ спортга жалб қилиш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш борасидаги ёндашувлар ўзгартирилади.
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Янги тизим Бухоро вилояти мисолида тушунтирилди. Жумладан:
- ҳар бир маҳаллада иккита мавсумда (апрель-июнь, сентябрь-декабрь) мусобақалар ташкил этилиб, яхши натижа кўрсатган ёшлар спорт бўлими ва ёшлар етакчиси томонидан электрон рўйхатга киритилади;
- бу ёшлар вилоятдаги 19 та спорт мактабининг махсус гуруҳларида (8 ойгача) мураббийлар билан бепул шуғулланади;
- махсус гуруҳлардаги профессионал спортга салоҳияти бор ёшлар йўналишига кўра вилоятдаги 4 та ихтисослашган мактабга қабул қилинади (сузиш, яккакураш, ўйин турлари ва енгил атлетика, бадиий гимнастика);
- спорт мактаби тренерларининг иш ҳақи 35 фоизга оширилади. Бундан ташқари, яхши натижа кўрсатган мактаб директорлари, тренерлар ва бошқа мутахассисларга қўшимча 50 фоизгача устама тўланади;
- жамоавий спорт турлари бўйича ҳудудий чемпионатларда спортчилари ғолиб бўлган тренерларга 5 фоиз, республика чемпионатида – 20 фоиз устама берилади;
- вилоятдаги спорт мактаблари ихтисослигига қараб олимпия спорт турлари бўйича базага айлантирилади.

Йиғилишда Спортни ривожлантириш вазирлигига:
- 279 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабларидаги шарт-шароитлар ва тренерларнинг малакасини жойига бориб ўрганиш ҳамда уларни олимпия спорт турларига ихтисослаштириш;
- ҳар бир спорт мактабини ўз ҳудудидаги маҳалла, мактаб ва техникумлар билан боғлаб, уларда камида 1 тадан олимпия спорти тўгаракларини ташкил этиш;
- йил якунигача спортчиларни маҳалладан бошлаб танлаб олиш бўйича электрон платформани ишга тушириш;
- натижа кўрсатган маҳаллаларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш;
- спорт мактабларини тиббий асбоб-ускуналар, дори дармон ва спорт кийимлари билан таъминлаш учун жорий йилда 35 миллиард сўм ажратиш;
- 1 сентябргача мактаб, спорт мактаби, коллеж ва олийгоҳларнинг залларини ноолимпия спорт турлари клубларига бепул бериш тартибини жорий этиш топшириқлари берилди.
Умуман, вазирлик ва вилоят ҳокимлари ёшларнинг 43 фоизи (6 миллиондан ортиқ) оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўриши шартлиги кўрсатилди.

Президент ёшларнинг спорт мактаблари билан қамровини 1,3 бараварга ошириб, 520 минг нафарга етказиш вазифасини қўйди.
Бундан ташқари, 69 та тумандаги спорт мактабларида камида 20 та, 47 тасида 15 та, қолган 91 тасида 10 та олимпия спорт турларига тайёрлашни йўлга қўйиш топширилди.
Йил якунигача 508 та маҳаллада кўп функцияли спорт майдончаларини қуришга кўрсатма берилди.
“Яна бир бор таъкидлайман, йил якунига қадар 6 миллион нафар ёшларни оммавий спорт билан қамраб олиш – бу сиёсат.
Қорақалпоғистон, Навоий, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари бу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, ишларни яхши бошлади.
Бугунги селектордан айниқса туман-шаҳар ҳокимлари ва сектор раҳбарлари хулоса қилиб, оммавий спортни ривожлантириш бўйича ишларни жадаллаштириши керак. Бу борада сўров доимий ва қаттиқ бўлади”, деди Президент.

Йиғилишда спортчиларни профессионал тайёрлаш тизими ҳам тўлиқ қайта кўриб чиқилиши таъкидланди.
“Республика ва Чирчиқ шаҳар олимпия захиралари коллежларидан бошқа бирорта спорт коллежи ўз натижаси билан мақтана олмайди.
Сабаби, ёшлар терма жамоаларининг бош тренерлари айнан шу 2 та коллежда фаолият юритади ва спорт федерациялари ҳам фақат улар билан ишлашга ўрганган”, деди давлат раҳбари.
Мисол учун, Самарқанд олимпия коллежи спорт гимнастикаси, таэквондо ва стол тенниси бўйича сўнгги 3 йилда мусобақаларда совринли натижа кўрсатмаган. Ваҳоланки, коллежда ушбу спорт турлари бўйича 23 нафар спортчи, 3 нафар тренер мавжуд.
Шунингдек, ҳозирда олимпия захиралари коллежларига 14 ёшдан юқори ўсмирлар қабул қилинаётгани, оқибатда ёшларни Олимпиада ўйинларига тайёрлаш 7-8 йил кеч бошланаётгани қайд этилди.

Президент топшириғига кўра илғор хорижий тажриба ўрганилди. Шу асосда спортчиларни профессионал тайёрлаш бўйича қуйидаги тизим жорий этилади:
- коллежлар ҳар бир вилоятда олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази сифатида ташкил этилади;
- марказлар ҳузурида 5-9-синфлар учун Олимпия мактаблари, 10-11-синфлар ва 1-2-курслар учун Олимпия ва паралимпия коллежлари бўлади;
- болалар ва ўсмирлар спорт мактабида яхши натижа кўрсатган ёшлар Олимпия мактабига қабул қилиниб, таълим олади ва чуқурлаштирилган спорт билан шуғулланади;
- ихтисослашган спорт мактаблари битирувчилари коллежларга 1-курсга қабул қилиниб, тайёргарликнинг узлуксиз тизими яратилади;
- Спорт вазирлиги ҳузурида илғор тренер ва хорижий экспертлардан иборат Мураббийлар кенгаши ташкил этилиб, мусобақаларда энг юқори натижага эришган спортчиларни коллежларга саралаб олади;
- коллеж битирувчилари Олий спорт маҳорати институтига қабул қилинади.

Йиғилишда умумреспублика спорт мусобақалари “туман – вилоят – республика” занжири асосида ташкил этилиши белгиланди. Бундан буён:
- бирламчи саралаш босқичидан ўтмаган спортчилар вилоят ва республика босқичида иштирок этмайди;
- миллий терма жамоаларга барча босқич мусобақаларида иштирок этиб ғолиб ёки совриндор бўлган ёшлар саралаб олинади;
- ҳар йили маҳалла ва муассасалар жамоалари иштирокида кўп босқичли Ҳоким кубоги ташкил қилинади.
Халқаро тажриба ва стандартлар асосида спорт турлари бўйича миллий чемпионатлар ўтказиш тартиби ишлаб чиқилади.
Президент спорт соҳасидаги илмий салоҳиятнинг амалдаги ҳолати ҳам талаб даражасида эмаслигини танқид қилди.
“Бирорта спорт тури бўйича маҳаллий олимлар томонидан на методика, на дастур ишлаб чиқилган.
Спорт диетологияси, фармакологияси, психологияси, спорт муҳандислиги, кардиомашғулотлар бўйича бизда умуман мутахассислар тайёрланмайди.
Бугунги кунда спортчиларни тайёрлаш 30 йил олдинги дастурлар асосида амалга оширилмоқда”, деди Президент.