Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.51K subscribers
36.3K photos
4.38K videos
17 files
15.7K links
Download Telegram
Энг рейтинги баланд ҳокимни аниқлаш вақти келди

Ўтказилган сўровномаларда энг кўп овоз берилган олти нафар ҳокимлар ўртасида ўтадиган якуний сўровномани эълон қиламиз:
Anonymous Poll
47%
Чирчиқ шаҳар — Санжар Юсупов
5%
Бўка тумани — Низомиддин Аббосов
2%
Ўрта Чирчиқ тумани — Олимжон Нурматов
15%
Паркент тумани — Шохрух Шоахмедов
1%
Янгийўл тумани — Улуғбек Ялгашев
31%
Зангиота тумани — Абдивахоб Тамикаев
#РЕЙД
“ДИҚҚАТ, ПИЁДА!”  ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ


▶️ Батафсил: https://telegra.ph/DIҚҚAT-PIYODA-11-03


👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

Facebook | Instagram | YouTube |
⚡️ Чирчиқ шаҳар аҳолиси диққатига!

❄️ Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда кўплаб муаммолар юзага келишини инобатга олиб, 2021-2022 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда вужудга келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Чирчиқ шаҳар ҳокимлигида узлуксиз куну-тун фаолият юритувчи навбатчилик “ШАҲАР ШТАБИ” ташкил этилган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мурожаатларингизни мутасадди раҳбарлардан ташкил топган штаб аъзоларига етказишингиз мумкин.

📌 Штабнинг асосий вазифаси – аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор (оператив) равишда бартараф этиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.

📞 Мурожаат учун телефонлар:
🏢 Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги марказий штаби;
☎️ (70-71) 5-17-22, 6-35-04 (24 соат).

Штаб раҳбари – Чирчиқ шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Рустам Ташходжаев;
☎️ Тел: (91) 134-74-32, (90) 007-33-64
Штаб раҳбари ўринбосари – Чирчиқ шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Ровшан Исраилов;
📱 Тел: (95) 036-44-84

🔥 Чирчиқ шаҳар Газ таъминоти филиали бошлиғи в.в.б Музаффар Разиков;
📱 Тел: (98) 571-06-32 (бош муҳандис)
☎️ Тел: 104, (70-71) 6-57-80 (диспетчер)

⚡️ Чирчиқ шаҳар электр тармоқлари корхонаси бошлиғи Саъдулла Файзуллаев;
📱 Тел: (99) 314-86-88, (98) 369-85-58 (бош муҳандис)
☎️ Тел: (70-71) 6-39-47, 6-57-12 (диспетчер)

🚰 Чирчиқ шаҳар Сув таъминоти бошлиғи Улуғбек Расулматов;
📱 Тел: (98) 127-56-00, (97) 274-84-00 (бош муҳандис)
☎️ Тел: (70-71) 7-01-60, 7-19-96 (диспетчер)

☀️ Чирчиқ шаҳар “Иссиқлик энергияси” ИЧБ бошлиғи Бахтиёр Менгноров;
📱 Тел: (93) 641-90-50, (97) 598-46-62 (бош муҳандис)
☎️ Тел: (70-71) 5-04-58, 6-25-21 (диспетчер)

🏫 Чирчиқ шаҳар Халқ таълими бўлими бошлиғи Камилжон Норметов;
📱 Тел: (97) 347-12-00, (97) 599-03-70
☎️ Тел: (70-71) 5-17-13 (диспетчер)

🏫 Чирчиқ шаҳар Мактабгача таълими бўлими бошлиғи Қахрамон Ибадуллаев;
📱 (97) 448-23-71, (99) 986-23-71
☎️ Тел: (70-71) 6-49-52 (диспетчер)

🚑 Чирчиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Холида Ганиева;
📱 Тел: (97) 454-41-03
☎️ Тел: 103, (70-71) 2-93-44 (диспетчер)

🚒 Чирчиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Шахбоз Мухаммеджонов;
📱 Тел: (99) 365-10-50
☎️ Тел: 101, (70-71) 5-00-00, 5-12-92 (диспетчер)

🚓 Чирчиқ шаҳар ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи Иномжон Умаров;
📱 Тел: (97) 777-17-67
☎️ Тел: 102, (70-71) 7-31-21

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#огоҳлик
#тезкор

⚡️Ҳурматли Тошкент вилояти аҳолиси!

❄️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати Марказининг 2021 йил 2 ноябрдаги шошилинч хабарномасига асосан, 4-5 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Қозоғистон орқали Урал ҳудудидан совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
♨️ИС ГАЗИ ТЎҒРИСИДА НИМАЛАРНИ БИЛИШИМИЗ ШАРТ?

🔷Ис гази (СО) рангсиз, ҳидсиз заҳарли бирикма бўлиб, табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги оқибатида хосил бўлади. Тутун таркибида 3%, ишланган газда 13%, портловчи газлар таркибида эса 50−60% гача ис гази бўлади.
🔷Ис газидан шамоллатиш тизими яхши ишламайдиган органик моддаларни ишлаб чиқарадиган корхоналарда, автоуловлар турар паркларда, янги бўялган ва шамоллатилмаган хоналарда, шунингдек уй шароитларида табиий газ чиқиб турганда ва печка билан истиладиган уйлар, ҳаммомларда, дам олиш палаткаларида ёнувчи модданинг тўлиқ ёнмаслиги натижасида заҳарланиш мумкин.
🔷Ис гази организмга нафас аъзолари орқали таъсир этади. Ушбу газ гемоглобин билан кислородга нисбатан 300 маротаба кучли бирикма - карбоксигемоглобин ҳосил қилади. Оқибатда гемоглобиннинг тўқималарга кислород ташиш хусусияти кескин пасайиб, гипокцияга, оғир ҳолатларда эса - анокцияга олиб келиши хамда шу тариқа инсон ҳаётдан кўз юмиши мумкин.
🔷Таҳлилларга кўра, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг аксарияти қуйидаги сабабларга кўра юзага келмоқда:
•фуқаролар томонидан газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик;
•ностандарт (қўлбола ясалган) ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланиш;
•иситиш печларининг дудбуронларини (дымаход) нотўғри ўрнатиш;
•газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печлари ҳамда суюлтирилган углеводород газ балонларини (анжомлари)ни дам олиш (ухлаш) хоналарига олиб кириш;
•ҳаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ олов (кўмир ва ўтин чўғлари)дан фойдаланиш;
•ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиб (тўсиб) қўйиш.
♦️Юқорида кўрсатиб ўтилган сабабларга кўра иситиш учун фойдаланилаётган ёқилғи (газ, кўмир, ўтин ва бошқа)ни чала ёниши натижасида ис гази хосил бўлади.
Ис гази вужудга келиши сабабларига йўл қўймаслик ва ундан заҳарланмаслик учун қуйидаги чораларни амалга ошириш шарт:
- газ плитасидан бинони иситиш ва унинг устида кийимларни қуритиш, шунингдек плитани назоратсиз ёқилган ҳолатда қолишига йўл қўймаслик.
- газ сизиб чиқаётганини очиқ олов, масалан гугурт чақиб текшириб кўриш мумкин эмас.
- газ баллонларини иссиқлик манбаига яқин жойда қолдирмаслик лозим.
Агарда бинода газ ҳиди сезилса, ойна ва эшикларни зудлик билан очиш, кўчага чиқиш ва 101 рақами орқали газ хўжалиги авария-диспечерлик хизмати ёки 104 рақами бўйича қутқарув хизматига қўнғироқ қилиш керак. Бундай ҳолатларда чироқ, олов ёқиш, электр ускуналарни ишга тушириш тақиқланади. Болаларни газ ускуналаридан фойдаланилувчи жойларда назоратсиз қолдириш мумкин эмас.

«Чирчиқшаҳаргаз» газ таъминоти бўлими.
🌍
https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#Diqqat_diqqat_yoshlar❗️

Yoshlar ishlari agentligi Chirchiq shahar bo'limi boshlig'i Irisov Nodirjon Odiljanovich 4-noyabr kuni soat 18:00da onlayn ovozli chatda bevosita yoshlar bilan muloqotga kirishadi.

Ovozli chatda siz oʻzingizni qiziqtirgan savollarga javob oling!!! Oʻz taklif va mulohazalaringizni bildiring!!!


Yoshlar borasida muammo bormi unda ovozli chatimizda ishtirok eting!!!

https://t.iss.one/beshtashabbuschirchiq?voicechat=18092088866ce985c3
“Yosh kitobxon” tanlovining 2021-yilgi bosqichlarida foydalaniladigan adabiyotlar ro‘yxatini e'tiboringizga havola etamiz!

Millionlab
kitobxonlarni birlashtirgan “Yosh kitobxon” tanlovining yangi mavsumiga arizalar qabul qilish boshlangani haqida avvalroq xabar bergandik. Ayni paytda arizalar qabuli davom etmoqda.

Tanlovda ishtirok etish uchun @reg_tanlovbot👈 telegram manzili orqali ro‘yxatdan o‘tishingiz va qo‘shimcha ma’lumotlar bilan tanishib borishingiz mumkin.

📚 Aziz kitobxonlar, kanalimizdan uzoqlashmang, yangiliklarni kuzatib boring!

#yoshkitobxon

@dkattakhanova 👈
👨‍👩‍👧‍👦 Ўзбекистон аҳолисини синов тариқасида рўйхтга олиш 1 ноябрдан бошланди
Республикамизда 1-25 ноябрь кунлари синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилмоқда.
🔹Чирчиқ шаҳар ҳокими С.Юсупов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бў‌лими бошлиғи С.Файзиева ҳамда Чирчиқ шаҳар статистика бўлими бошлиғи Х.Садиковлар томонидан 44 та маҳалла фуқоролар йиғини раислари ва маҳалла ходимларига 1-5 ноябрь кунлари Интернет тармоғи орқали аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш ўтказилиши юзасидан тушунтиришлар берилди.
🔹Ушбу онлайн тадбирда census.stat.uz ҳаволаси орқали Ўзбекистондаги ва хориждаги барча фуқаролар ихтиёрий қатнашиши мумкин.
🔹Мазкур тадбир 2023 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш жараёнига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида ўтказилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

Facebook | Instagram | YouTube |
ЯШИЛ ОЛАМНИ ЯРАТИШГА ҲИССА ҚЎШАЙЛИК!
Бугунги кунда яшил маконларни кўпайтириш вазифасига давлат аҳамиятига молик масала сифатида қаралмоқда.
♻️“Яшил макон” УМУММИЛЛИЙ лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонлар сонини кўпайтириш белгиланган. 
♻️Чирчиқ шаҳрида ҳам бугунги кунда барча дарахтлар хатловдан ўтказилган бўлиб, уларнинг аксариятини кўп йиллик чинор ва арча дарахтларини ташкил этади ва барча дарахтлар давлат муҳофазасига олинган.
♻️Бугунги кунда шаҳар ҳокими С.Юсупов томонидан барча корхона ва ташкилотлар ҳудудларида, маҳаллаларда, аҳоли хонадонларида кўкаламзорлаштириш ишларига старт берилди.
♻️Хусусан, манзарали дарахтлар экиш, парваришлаш ва атрофни кўкаламзорлаштириш бўйича аниқ чоралар белгиланди.
Бундан асосий мақсад шаҳримизда яшил оламни шакллантиришдир.
♻️Шундай экан, атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳамда долзарб 40 кунликда фаол қатнашиш барчамизнинг бурчимиздир.
🌍https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
ЯШИЛ ОЛАМНИ ЯРАТИШГА ҲИССА ҚЎШАЙЛИК!


▶️ Батафсил: https://telegra.ph/YASHIL-OLAMNI-YARATISHGA-ҲISSA-ҚЎSHAJLIK-11-03


👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

Facebook | Instagram | YouTube |