Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
5.26K subscribers
40.9K photos
5.1K videos
55 files
17.7K links
Download Telegram
Эндиликда ниқобсиз бўлган шахслар транспорт воситалари салонига чиқарилмайди - ССВ

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, йўналишли автобус ҳайдовчилари (кондукторлари) ва метро кузатувчилари ниқобсиз бўлган шахсларни транспорт воситалари салонига чиқармаслик (киритмаслик) чораларини кўриши белгиланди.

Шунингдек, жамоат транспортларининг охирги бекатида дезинфекция-тозалаш ишларини амалга оширилади.

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
#ЧИРЧИҚ_ШАҲАР

Шаҳримизнинг "Х.Мақсудов" МФЙ худудида маҳалла фуқаролар йиғини раиси Б.Давронов ҳамда депутат Р.Дастировлар бошчилигида "Зафар", "Х.Максудов" кўчалари аҳолисидан йиғилган маблағ хисобидан 400 метр узунликда канализация қувурлари ётқизилмоқда. Жорий йил давомида, аҳоли ҳамда шаҳар "Сувоқова корхонаси" билан умумий хисобда маҳаллада 650 метр майдон канализация билан таъминланди.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#МИБ_ХАБАРЛАРИ

ФИБ Қўқон туманлараро судининг 15.10.2018 йилдаги қарорига асосан, хозирги кунда Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилаётган қарздор фуқаро
А. Джураевдан, ундирувчи
М Джураева фойдасига 15.000.000 сўм алимент пуллари ундирилиб берилди.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#Мусобақа #Эълон

⚡️2021 йил 25 июнь куни Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Тошкент вилояти прокурори кубоги учун хотин-қизлар спорт фестивали ўтказилади.


❗️Мазкур фестивал спортнинг 7 тури бўйича ўтказилиб, соат 9:00да беллашувларга старт берилади.

🤝Мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросими соат 17:00да университетнинг асосий стадионида бўлиб ўтади. Тадбир якунида таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастури ҳам намойиш этилади.

👍Вилоятимиз спорт ишқибозларини ушбу тадбирга таклиф қиламиз!

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#ТАШРИФ

Чирчиқ шаҳар "Ифтихор" маҳалласига ёндош худуд бўлган Боғдорчилик-узумчилик" ширкати ўрнида замонавий турар жойлар қурилиши режалаштирилган эди.
Жорий йил 24- июн куни Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари К.Тўлаганов ҳамда Тошкент вилояти ҳокими Д.Хидоятовлар қурилиш жараёнларининг дастлабки ишлари қай холатда кетаётганини кўриш, иш юритиш режаларини кўздан кечириш мақсадида худудга ташриф буюрдилар.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#ТАШРИФ

Тор доирада бўлиб ўтган тадбирда, қурилиш ишларига масъул бўлган шаҳардаги электр , газ, ичимлик сув, коммунал хизмат, оқава сув, кадастр, алоқа хизматлари ва бошқа корхонахона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари билан бирма бир сухбат қуриб, режалардаги киритилган инноватцион янгиликлар, ютуқлар ва камчиликларини ўрганиб, тегишли йўл-йўриқлар, маслахатлар ва қатий топшириқлар бердилар.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY