Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.48K subscribers
36.9K photos
4.48K videos
19 files
16K links
Download Telegram
Сув ҳавзаларини, канал ва коллектор атрофидаги бўш ерларни аҳоли ва тадбиркорларга бериш бўйича қарор қабул қилинган.

Лекин, ер балансида сув фонди ерларининг бор-йўғи 0,3 фоизи экин ери сифатида кўрсатилган. Бу ҳақиқий аҳволдан йироқлиги, зеро сув хўжалигида ерларнинг аксариятида эгалик ҳужжати мавжуд эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Аслида, сув фонди ерларидан қўшимча иқтисодий самара олишнинг бирдан бир йўли – уларни тўлиқ кадастрдан ўтказиш. Бу иш ўрнига ҳам, озиқ-овқат учун ҳам қўшимча захира бўлади.

Мутасаддиларга сув фонди ерларини тартибга солиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Ҳокимларга сув фонди кадастри қачон тўлиқ бўлади, деб кутиб ўтирмасдан, ҳужжати тайёр бўлган бўш ерларни аҳолига экспортбоп экин экиш учун бўлиб бериш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда йўл хўжалигида ҳам шу аҳвол экани таъкидланди. Кўпгина ички йўллар ва унга туташ ерларнинг ҳужжати йўқлиги билан боғлиқ муаммолар кўрсатиб ўтилди.

Келгуси йилда “Ташаббусли бюджет” ва “Менинг йўлим” лойиҳаларига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан таъмирланадиган ички йўлларни лойиҳалашда уларга кадастр ҳужжатини тайёрлашни ҳам назарда тутиш топширилди.

Айрим вазирликларга берилган ер ва бинолар кадастри ҳам қониқарсизлиги қайд этилди. Баъзи объектларнинг эгалик ҳужжати йўқлиги аниқланган. Ушбу ерларнинг ҳужжати йўқлиги сабабли талон-торож қилинган ҳолатлар мавжуд.

Вазирликларга ўзларига қарашли барча ер ва биноларни ҳужжатлаштиришни якунига етказиш, Бош прокуратурага ушбу ишларнинг қатъий назоратини йўлга қўйиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Тоифаси ўзгарган ерлар эвазига шу йилнинг охиригача 15 минг гектар янги ерлар ўзлаштирилиши керак эди. Бироқ, 8 минг гектар ерлар ҳалигача ўзлаштирилмаган.

Йил якунигача янги ерларни ўзлаштириш ваъдасини бажармаган ҳокимлар жаримага тортилиши, уларнинг ер тоифасини ўзгартириш бўйича таклифлари умуман қабул қилинмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Кадастр агентлигига 2024 йил 1 мартга қадар барча саноат ерларини тўлиқ хатловдан ўтказиш, вилоят ҳокимларига эса 2021 йилгача ажратилиб, қурилиш бошланмаган 7 минг гектар ерни захирага қайтариш топширилди.

Бош прокуратурага бу борада қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Бундан буён вилоят кадастр бошлиғини ишга қўйиш ва ишдан олиш Бош вазир томонидан амалга оширилиши белгиланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда кадастр соҳаси учун кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолаётгани таъкидланди.

Кадастр соҳасида 9 мингдан ортиқ мутахассис ишлайди. Лекин бугунги кунда соҳага кадр тайёрлаётган 10 та олийгоҳдаги ўқитиш сифати замондан орқада қолгани қайд этилди.

Уларда факультет ва кафедралар тушуниб-тушунмасдан очилгани, ўқув дастурлари ва таълим методикалари эскиргани айтилди.

Шу боис, 10 та олийгоҳ ректорларига Кадастр агентлиги билан биргаликда келгуси йилда замонавий лабораториялар ташкил қилиш, янги ўқув адабиётлари ва хориждан малакали мутахассисларни олиб келишга кўрсатма берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Toshkent viloyati statistika boshqarmasi (TOSHVIL.STAT Axborot xizmati)
9 oyda 54 467 ta chaqaloq dunyoga kelgan

2023- yil 1- oktabr holatiga ko‘ra, Toshkent viloyatida 54 467 ta chaqaloq tug‘ilgan. Bu o‘tgan yilning mos davri bilan solishtirganda 293 nafarga kamaygan. Shunga mos ravishda tug‘ilish koyeffitsiyenti 24,2 promilleni tashkil qildi. Hududlar kesimida eng ko‘p Chirchiq va Angren shaharlarida 4 mingga yaqin tu‘g‘ilish qayd etildi.


Rasmiy sahifalar👇

Facebook |Telegram
Forwarded from Nurafshon TV | rasmiy (NURAFSHON TV)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
CHIRCHIQ TUMANI_JISMONIY TARBIYA VA SPORT SOHASI RIVOJI YO‘LIDA_21.11.2023

OBUNA BO'LING: NURAFSHON TV
#об_ҳаво

☀️🌥🌧Бугун Тошкент вилоятида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 22 ноябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, баъзи туманларда чанг-тўзонлар билан бирга секундига 21-23 метргача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 10-15, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: Ер ҳисоб-китобини жойига қўймасак, барқарор иқтисодиёт бўлмайди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Охирги уч йилда соҳани рақамлаштириш ҳисобига 40 миллион гектар ёки жами ерларнинг 90 фоизи кадастрдан ўтказилди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#2023_йил_1_декабрдан

Қонунчиликка кўра, Республикада кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими босқичма-босқич ишга туширилади ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бунга масъул этиб белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot