Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.52K subscribers
36.6K photos
4.42K videos
17 files
15.8K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Научно-просветительский мемориальный комплекс имени Ислама Каримова и возложил цветы к подножию памятника Первому Президенту.

#Mirziyoyev #marosim #xotira #BirinchiPrezident

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#бунёдкорлик

📌 “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” МАССИВИДА ИШЛАР ЖАДАЛ КЕТМОҚДА


🔹 Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Хидоятов “Ифтихор”даги “Янги Ўзбекистон” массивида бўлиб, бунёд этилаётган коттеджи уйларнинг қурилиш ишларини кўздан кечирди.

🔹 Камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқлар бердилар.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
📌 Маърифат масканига ҳуш келибсиз!

Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги кутубхонанинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда ёзувчи ва шоирлар, илм-фан арбоблари, вазирлик ва идоралар, нодавлат, нотижорат ташкилотлар ходимлари, пойтахтимиздаги кутубхоналарнинг етакчи мутахассислари, юртимизнинг турли вилоятларидан ташриф буюрган меҳмонлар, кенг жамоатчилик вакиллари, "АДОЛАТ"СДП Тошкент вилояти Ёш Адолатчилар қаноти кенгаши раиси , Чирчиқ шаҳар В.Хайдаров МФЙ Ҳоким ёрдамчиси С.Дастиров, ОАВ ҳодимлари иштирок этдилар.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
Ахборотсиз яшаш мумкинми
Йўқ❗️

🔹 Кимдир эшитганига, яна кимдир ўқиганига, айримлар бор — фақат кўрганига ишонади.


⚡️Тезкор маълумотлар керакми — "Telegram" каналимиздан топасиз;

⚡️Сифатли сурат ва видеолар маъқулми — унда "Instagram" саҳифамиз айнан сиз учун;

⚡️Излаётган видеоматериалларингизни эса шубҳасиз, "YouTube" имиздан топасиз;

⚡️Мунозаралар марказида бўлишни истайсизми — у ҳолда "Facebook" саҳифамизни кузатиб боринг.

⚡️Таҳлилий ва мулоҳазали ёндашувлар қизиқтирса — бунинг ҳам йўли бор, шаҳар ҳокимлигининг
"Чирчиқ тонги" ва
"
Chirchik" газеталарини ўқинг!

📌 Шаҳар ҳокимигининг ахборот маконидаги энг тезкор ва ишончли манбаларга уланинг ва обуна бўлинг. Бу Сизга шаҳар ҳаёти билан ҳамнафас яшаш имконини беради.

🔥 Биздан узоқлашманг!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
#1_сентябрдан_бошлаб

⚡️Ўқитувчиларга 50 фоиз миқдорида устама тўланади

📑 Президент қарорига мувофиқ Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида:

📚 Умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама қуйидаги тартибда тўланади:

халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;

халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида.

❗️Шунингдек, ХТВ тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари кутубхоналари ва "Болалар кутубхоналари" ходимларининг лавозим маоши миқдори 1,2 бараварга оширилади.

https://t.iss.one/xyuldoshvoyev