Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
5.22K subscribers
41K photos
5.11K videos
55 files
17.7K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳ_бўлинг

Ушбу видеолавҳани 18 ёшга тўлмаган, юраги хаста ҳамда таъсирчан инсонлар кўриши тавсия этилмайди!

❗️Чирчиқ шаҳар ҳудудида каналлар мавжудлигини инобатга олган ҳолда, аҳолидан сув билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга ва шундай ҳолатлар содир бўлганда, фавқулодда вазиятларга тайёр туриш ва тўғри ҳаракат қилиш талаб этилади. Фавқулодда вазият юзага келса, дарҳол 101 телефон рақамига хабар беринг!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
👍1
#жараён

📍3-сектор раҳбари Чирчиқ шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Э.Султановнинг ташаббуси билан ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларни шахмат-шашка спорт турларига қизиқишини янада ошириш мақсадида 3-секторга қарашли 11 та маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият юритаётган Ёшлар етакчиларига шахмат-шашка жамланмалари топширилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
👍7
Forwarded from Nurafshon TV | rasmiy (Sharofiddin Husniddinov)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
14_06_2022 CHIRCHIQ SHAHRI RAVON YO'LLAR BARPO ETISH IIBB YHXB
👍3
Forwarded from Xushnudbek.uz
Таъсирли лавҳалар ва рақамлар

Шавкат Мирзиёевнинг янги қурилган Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказига ташрифидан таъсирли лавҳалар.

Маълумот учун: 1 йилда бу ерда нималар ўзгарди?

Илгари 85 та жой бор, битта хонада 3-4 бемор ётарди. Ҳозир жойлар сони 160 тага етказилди ва бемор бола ҳамда унинг ота-онаси учун алоҳида шарт-шароитлар яратилди;

дори воситалари харид қилиш учун 2016 йилда 2,8 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлса, ҳозир бу миқдор қарийб 60 баравар оширилиб, 170 миллиард сўмга етди. 91 турдаги онкогематологик дори воситалари давлат ҳисобидан бепул берилмоқда;

беморларнинг суткалик овқатланиши 3 маҳалдан 5 маҳалга оширилди, ота-оналарга ҳам бепул овқат берилмоқда;

марказда 30 ўринли боғча ва 40 ўринли мактаб очилди;

тиббиёт фанлари доктори сони 3 нафардан 9 нафарга, фан номзодлари сони эса 8 нафардан 29 нафарга етди;

ҳар йили 50 нафар шифокорни Россия ва Туркияда малака оширишга юбориш йўлга қўйилди.


👉 @xushnudbek 👈
👍8
Forwarded from Nurafshon TV | rasmiy (Sharofiddin Husniddinov)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
15_06_2022 CHIRCHIQ SHAHRI SIZ HUQUQINGIZNI BILASIZMI
Forwarded from Nurafshon TV | rasmiy (Sharofiddin Husniddinov)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
17_06_2022 Chirchiq shahri konstitutsion islohotlarda yollar huquqlari
Акмал Саидов, Конституциявий комиссия раиси:

📍«Конституциявий комиссия Олий Мажлиснинг иккита палатаси олдида ҳисобдор. Вақти-вақти билан ўз фаолияти тўғрисида ахборот бериб бориши керак. Бугун ўша регламентдаги қоида бўйича Комиссия бир ой давомида амалга оширган ишлари ҳақида маълумот беради.

✔️ Конституциявий комиссиянинг дастлабки тасдиқланган таркиби 46 кишидан — депутатлар, сенаторлар ва соҳанинг кўзга кўринган мутахассислари, яъни йиғма ахборот-таҳлил аъзоларидан иборат эди. Таклифларнинг жуда кўп қисми суд-ҳуқуқ ислоҳотлари бўйича келаётгани учун Жамоат хавфсизлиги университети ректори, юридик фанлар доктори, профессор Мирзаюсуф Ҳакимович Рустамбоев ҳам қўшма қарор билан Комиссия аъзолигига киритилди.

● Ўтган давр мобайнида Олий Мажлиснинг иккита палатаси Конституциявий комиссия фаолият юритиши учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб берди. Ташкилий-ҳуқуқий босқичда биринчи галда Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи тузилди. Уларнинг қошида 30 кишидан иборат алоҳида Аналитик гуруҳ ташкил этилди.

● Шунингдек, жаҳон амалиётида бўлмаган иш механизми яратилди — Таклифлар билан ишлаш гуруҳи таъсис этилди. 21 кишидан иборат бу гуруҳга Қонунчилик палатаси, Сенат девони ва Парламент институти ходимлари бириктирилиб, туну кун, 7 кун 24 соат тартибида фаолият юритди.

🔎 Конституциявий комиссия фаолиятини шаффоф ва очиқ ёритиш учун Матбуот хизмати йўлга қўйилди. Брифинглар, матбуот анжуманлари ўтказиш учун алоҳида хоналар ажратилди».

Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг навбатдаги қўшма мажлисидан

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
2👍1
Расмий хабарлар I Официальные новости
Акмал Саидов, Конституциявий комиссия раиси: 📍«Конституциявий комиссия Олий Мажлиснинг иккита палатаси олдида ҳисобдор. Вақти-вақти билан ўз фаолияти тўғрисида ахборот бериб бориши керак. Бугун ўша регламентдаги қоида бўйича Комиссия бир ой давомида амалга…
Акмал Саидов, Конституциявий комиссия раиси:

📝 «Биз оммавий, анъанавий шаклда ҳам таклифларни қабул қилдик — хатлар орқали, газета, радио, телевидениеда билдирилган, маҳаллаларда ўтказилган ўрганишларда аҳоли томонидан айтилган таклифлар жамланди. Конституциявий комиссия раиси ўринбосари Қутбиддин Бурҳонов мана шу йўналишдаги ишлар тўғрисида мунтазам равишда Комиссияга ахборот бериб борди.

👨🏻‍💻 Қолаверса, ноанъанавий шаклда, яъни янги информацион технологияларни қўллаган ҳолда конституциявий ислоҳотларнинг муҳокамаси бошланди. Биринчи марта «Mening konstitutsiyam» онлайн платформаси ташкил этилди, Call-марказ, электрон почта очилди, махсус телеграм-бот ишга туширилди. Фуқароларимидан конституциявий ислоҳотларга муносабат билдиришни сўраб, 3 июнь, 8 июнь ва 15 июнь кунлари бутун Ўзбекистон аҳолисига, яъни 30 миллиондан ортиқ мобил алоқа эгаларига СМСлар жўнатилди.

📌 Бу ишларнинг ижобий натижасини келиб тушаётган таклифлар сони кескин ортганида кўриш мумкин. Илгари кунига 500 та атрофида таклиф келиб турган бўлса, аҳолини ахборот технологиялари воситалари орқали хабардор қилиш жараёнлари бошлангандан кейин кунига 5000-6000 та таклиф тушмоқда».

Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг навбатдаги қўшма мажлисидан

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Акмал Саидов, Конституциявий комиссия раиси:

〰️〰️〰️
📹 «Ташкилий-амалий тадбирлар босқичида биз Конституциявий комиссия ва унинг таркибий тузилмасига кирган гуруҳларнинг ишини ташкил этдик. Комиссия 4 та мажлис ўтказди. Биринчи мажлисда ким қаерда ишлашини келишиб олдик. Бундан ташқари ҳар бир ходимга Конституциявий комиссиянинг асосий вазифалари тушунтириб берилди».

〰️〰️〰️
📹 «Конституциявий комиссиянинг фаолияти матбуотда, электрон оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди. Конституциявий комиссиянинг иккита мажлиси, айниқса Йиғма-ахборот таҳлил гуруҳи берган таклифларни умумлаштириш жараёни тўғридан-тўғри телевидениега, ижтимоий тармоқларга узатилди. Бу очиқлик халқимизнинг конституциявий ислоҳотларга бўлган муносабатини ва қизиқишини, фаоллигини янада оширишга хизмат қилди».

Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг навбатдаги қўшма мажлисидан

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍1