Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
5.22K subscribers
41K photos
5.11K videos
55 files
17.7K links
Download Telegram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда атиги 6 нафар кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 16 май
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238824 (+6) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌6 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Тошкент вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 17 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237019 (+20) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#Спорт_соғлик_гарови

Республика миқёсидаги барча маҳалла фуқаролар йиғинида мини футбол спорт тури бўйича ДХХ кубоги учун мусобақалар бўлаётганидан хабарингиз бор.

Бу борада Чирчиқ шаҳрининг спортсевар ёшлари ҳам фаол қатнашаяпти. Хусусан шаҳарнинг
Гулзор” ҳамда “Гулистон” маҳаллаларининг ёшлари ўзаро дўстона беллашиб, кубог учун харакатни бошлаб юборишган.

Ажойиб ва муросасиз кечган ўйинда
Гулистон маҳалласи ёшлари ғолиб бўлишди.

Бизни кузатишда давом этинг!


👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
👍2
#расман
⚡️⚡️⚡️⚡️
Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгашида бўшаб қолган 4-сайлов округидан Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Хидоятов депутат этиб сайланди.

📌 Хидоятов Даврон Абдулпаттаховични депутат этиб сайланганлиги билан табриклаймиз.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
👍25👎3🤔21
#расман
⚡️⚡️⚡️⚡️

📌 Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгашида бўшаб қолган 23-сайлов округида номзодларнинг бирортаси ҳам етарли миқдорда овоз ололмаганлиги сабабли мазкур сайлов округида қайта сайлов бўлиб ўтади. Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгаши депутатлигига 23- сайлов округи бўйича қайта сайлов 2022 йил 29 май (якшанба) кунига белгиланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
👍5👎1
#Объявление
#ВниманиюЖителейГорода
#Музеи
#ДеньОткрытыхДверей

Уважаемые жители и гости нашего города
!

18 мая в связи с Международным днем музеев в Чирчикском городском музее истории пройдет День открытых дверей.


В честь праздника музей будет работать с 9:00 до 22:00, а экскурсии по музею будут проводится абсолютно бесплатно.

ПРИГЛАШАЕМ ВАС ПОСЕТИТЬ МУЗЕЙ!

Администрация Музея истории г. Чирчика

Подписывайтесь на наш канал
👉
@ChirchikNews_Uz
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Республика товар-хом ашё биржаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам совершенствования деятельности Республиканской товарно-сырьевой биржи.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қоидабузарлик

⚡️⚡️⚡️Чирчиқ шаҳрида маст ҳайдовчи аниқланди.

Чирчиқ шаҳрида хизматга жалб қилинган ЙПХ инспекторлари томонидан "Матиз" русумли транспорт воситаси тўҳтатиб текширилганда, ҳайдовчи маст ҳолда эканлиги, "алкотестр" воситаси ёрдамида ҳайдовчининг мастлик ҳолати текширилганда, ҳайдовчи томонидан чиқарилган ҳаводаги этанол буғлари концентрацияси кўрсаткичи 0,470 мг\л (меёр 0.135 мг\л гача) ташкил этти.

Ҳайдовчига нисбатан МЖткнинг 131 моддасига биноан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автоулов вақтинчалик жарима майдонига қўйилди.

Ҳурматли ҳайдовчилар маст ҳолда автомобил бошқарманг!!!

👉 https://t.iss.one/yhxx_ypx
👍6🔥1💩1
#сайлов

📌 Чирчиқ шаҳрида Маҳалла раислигига (оқсоқоли) сайлов дастлаб 4 та маҳаллада ўтказилди. Фуқаролар ўзлари муносиб деб билган номзодга овоз бердилар.

📍Сайловнинг 1-кун натижалари қуйидагича:


М.Улуғбек МФЙ раиси лавозимига
ХАИТОВ Самад Шодиевич

“Бахор” МФЙ раиси лавозимига
ҚОДИРОВ Зоиржон Зикруллаевич
 

“Ифтихор” МФЙ раиси лавозимига
ЕТМИШЕВ Дилшод Баҳодирович

“Тинчлик” МФЙ раиси лавозимига
ДЖУМАЕВ Эльёр Кузиевич

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
👍2
#ЭЪЛОН!

Ҳурматли юртимиз,шахримиз фуқаролари ва мехмонлар ҳамда ташрифчилар!

🏛 Чирчиқ шаҳар тарихи музейи.

18 май "Халқаро музейлар куни" муносабати билан музейимизда "Очиқ эшиклар куни"

2022 йил 18 май соат
9.00 дан - 22.00 гача
"Тунги музей"лойихаси.
Музейга МАРХАБО!
Музейни сайр этиш мутлоқо БЕПУЛ.
Шошилинг - биз сизни кутиб қоламиз!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
👍2
Президент раислигида товар-хом ашё биржасида савдоларни кўпайтириш, маҳаллий корхоналар иштирокини кенгайтириш бўйича йиғилиш бошланди.

“Биржа самарали ишламаса, бозор муносабатлари ҳам бўлмайди. Биржа савдолари эркин рақобатни шакллантиради, тадбиркорларга янги бозорларни очади, “яширин иқтисодиёт” ва коррупцияни кескин камайтиради”, деди давлат раҳбари.

Ислоҳотлар натижасида:

- сўнгги уч йилда биржа савдо айланмаси 2 бараварга ўсиб, 90 триллион сўмга етди, сотиладиган товарлар сони 3 бараварга кўпайди (200 тадан 627 тага етди);

- хорижий давлатларда биржанинг 20 та савдо майдончалари ташкил этилиб, жорий йилнинг 4 ойида 170 миллион долларлик маҳсулот сотилди;

- ўтган йили 1 минг 274 та хорижий компания Ўзбекистон биржасига катта ҳажмларда маҳсулот қўйишни бошлади.

“Мана натижа. Лекин бу имкониятларимизнинг ўндан бири ҳам эмас”, - деди Президент ҳамда Ташқи савдо, Ташқи ишлар вазирликларига хориждаги барча элчихоналарни жалб қилиб, бундай савдо майдончаларини ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.
Биржага ўз маҳсулотларини қўйган йирик корхоналар очиқ-ошкора савдолар ҳисобига ўтган йилнинг ўзида 8 триллион сўм қўшимча даромад қилгани таъкидланди. Илгари турли схемалар орқали коррупция бўлиб, даромадлар айрим “ўртакашлар” чўнтагида қолар эди.

Мисол учун, бир йил аввал бензинда давлат тақсимоти бекор қилиниб, эркин биржа савдосига қўйилгани ҳисобига бугунги кунда энг чекка “заправкалар”да ҳам сифатли бензин бор.

Ёки, ўтган уч йилда биржа майдончасида авторақамларни сотиш ҳисобига бюджетга 1 триллион сўм қўшимча тушум таъминланди.

Энг муҳими, бу соҳалардаги дефицит, коррупция, таниш-билишчилик йўқ бўлди.

Шу билан бирга, биржа савдоларини ташкил этиш, маҳаллий тадбиркорларнинг иштирокини кенгайтириш борасида ҳали тизимли муаммолар мавжуд.

Мисол учун, биржа савдоларининг 85 фоизини 45 турдаги юқори ликвидли маҳсулотлар ташкил этмоқда.

Сўнгги йилларда ишлаб чиқарилиши кенг йўлга қўйилган текстиль, ипак, чарм, кабель маҳсулотларининг биржа савдоларидаги улуши паст.
Янги тизим бўйича:

- туман ҳокими ғалла етиштирувчи фермер ва кластерлар кесимида буғдойни биржага олиб чиқиш ойма-ой режасини ишлаб чиқади;

- туман ҳокими ва Савдо-саноат палатасининг туман бўлими ушбу фермер ва кластерларни биржада рўйхатдан ўтказишни ташкиллаштиради;

- тадбиркорга қулай бўлиши учун Савдо-саноат палатаси туман бўлимида биржа савдо майдончаси ташкил этилади;

- ушбу савдо майдончасида тадбиркор, фермер ва кластерларга биржа ҳужжатларини расмийлаштиришга кўмаклашилади;

- улар шу жойнинг ўзида биржа савдоларида иштирок этишга ўқитилади;

- фермерларга буғдойни биржага қўйганда гаров талаб этилмайди.

Биржа савдоси бўйича тадбиркор ва фермерлар учун содда ва лўнда методика ишлаб чиқилади.

Сотилган маҳсулотга биржа томонидан бир кунда тўлов амалга оширилади. Бунда фермерга тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ келиб тушишини биржа кафолатлайди.

Бу янги тизим фермер ва кластерларга мактаб, ҳокимларга эса синов бўлади”, деди Президент.
Йиғилишда йил якунига қадар биржаларга ўз маҳсулотини олиб чиқадиган маҳаллий тадбиркорлар сонини камида 2 бараварга, маҳсулотлар турини эса 5 бараварга ошириш зарурлиги қайд этилди.

Ҳозирда 45 мингдан зиёд маҳаллий саноат корхоналарининг бор-йўғи 7 фоизи биржага ўз маҳсулотини чиқараётгани танқид қилинди.

Жомбой туманидаги ғишт ишлаб чиқарувчи корхона ўз маҳсулотини биржага олиб чиқиши натижасида 21 миллиард сўмлик даромад олган. Уйчи туманидаги бетон қоришмаси ишлаб чиқарувчи корхона 10 миллиард сўмлик маҳсулотини биржа орқали сотган.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан бу тажриба жойларда йўлга қўйилмагани Президент томонидан танқид қилинди.

24 та туман қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашди. Ушбу туманларда жорий йилда умумий қиймати 1,6 миллиард долларлик 150 та лойиҳани амалга ошириш режа қилинган.

Лекин, бугунги кунда гипсокартон, қуруқ қурилиш қоришмалари, лак-бўёқ, кафель, мих каби маҳсулотларни биржага қўйиш бўйича чекловлар мавжуд.
Йиғилишда маҳаллий маҳсулотларни биржа савдоларига чиқариш тартиби соддалаштирилиши белгиланди. Жумладан:

- 1 июлдан биржада алоҳида истиқболли товарлар секцияси ташкил этилиб, маҳаллий тадбиркорларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотини ортиқча ҳужжатларсиз сотиш йўлга қўйилади;

- энг яхши сотилган товарлар кейинчалик биржанинг асосий савдо майдонларига жойлаштирилади;

- тадбиркорларнинг давлат рўйхатидан ўтиши билан бир вақтда биржада ҳам ҳисобга олиш тартиби жорий этилади;

- маҳаллий тадбиркорларнинг маҳсулотлари учун биржа тўловлари 2 бараварга қисқартирилади;

- солиқ назоратида тадбиркорларнинг биржа орқали сотилган ёки харид қилинган товарлари бўйича қўшимча ўрганиш ўтказилмайди.
👍5
Йил якунига қадар биржадаги товар айланмасини 2 бараварга ошириш учун барча захираларни ишга солиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Мисол учун, суюқ минерал ўғитлар, нефть кокси, нафта, каустик сода, суюқ углерод оксиди ва техник кислород, металл прокат лист ва пўлат шарлар, барда каби маҳсулотларни биржа орқали сотишни бошлашга кўрсатма берилди.

Йиғилишда айрим турдаги юқори ликвидли товарлар биржага қўйилмагани оқибатида уларнинг нархларида ўсиш кузатилаётгани таъкидланди.

Мисол учун, ўтган йилги пахта ҳосилидан қарийб 1,5 миллион тонна техник чигит олинган бўлсада, шундан биржага 939 минг тоннаси ёки 56 фоизи чиқарилган. Ёки, биржадан чигит олган 119 та ёғ-мой корхоналаридан 20 таси пахта ёғини биржа савдоларига умуман қўймаган.

Шу боис юқори ликвидли маҳсулотларни биржа савдоларига қўйилгани устидан тизимли назорат ўрнатиш вазифаси қўйилди.

Бунда биржага қўйиш мажбурий бўлган товарларни, айниқса техник чигит ва пахта ёғини тўғридан-тўғри сотган корхоналарга нисбатан жавобгарлик кучайтирилади.
🤔2
Йил якунига қадар экспорт-импорт маҳсулотларининг биржа савдолари ҳажмини 500 миллион долларга олиб чиқиш вазифаси қўйилди.

1 июлдан бошлаб экспорт учун 10 минг тонна мис, 50 минг тонна қора металлар, 15 минг тонна олтин-гугурт, 1 миллион квадрат метр қурилиш ойнаси биржага қўйилади.

Шунингдек, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига хориждаги элчилар ва савдо маслаҳатчилари билан бирга минерал ўғит, нефть маҳсулотлари, кўмир, ёғоч каби маҳсулотлар бўйича биржа савдоларини бошлаш учун камида 100 та хорижий йирик ишлаб чиқарувчи ва улгуржи савдо корхоналарини жалб қилиш топширилди.

Шу билан бирга, жорий йил 1 июлдан бошлаб биржа савдолари орқали экспорт-импорт қилишда:

- хорижий етказиб берувчиларга электрон рақамли имзони мажбурий олиш тартиби бекор қилинади;

- хорижий компаниялар учун олдиндан тўлов ва биржа хизматлари тўлови бекор қилинади;

- тадбиркорларга тўловларни кафолатлаш банк аккредитиви сингари биржа клиринг тизими орқали ҳам таъминланади.
👍3
“Ҳудудларнинг биржа савдоларидаги иштирокини кенгайтириш бўйича ҳокимларнинг иш режаси билан танишиб чиқдим.

Очиқ айтиш керак, ҳали аксарият ҳокимлар масалани ичига кирмаган, биржа нималигини билмайдиган туман ҳокимлари ҳам бор”, деди давлат раҳбари

Шу боис ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокимига:

- ўз ҳудудидаги тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг ишлаб чиқариш қувватларини таҳлил қилиш;

- аниқ турдаги ва миқдордаги маҳсулотларни биржага олиб чиқиш бўйича ойма-ой режаларини тасдиқлаш топширилди.

Соҳа учун ҳар йили камида 1 мингта мутахассис тайёрлаб, уларнинг бандлигини таъминлаши зарурлиги таъкидланди. Бунда камида 100 та ногиронлиги бор ёшларни бепул ўқитиб, соҳада ишга қабул қилиш топширилди.

Йиғилиш якунида мутасаддиларнинг мавзу юзасидан ҳисоботлари эшитилди.