Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.53K subscribers
36.5K photos
4.41K videos
17 files
15.8K links
Download Telegram
#МАЪНАВИЙ_МАЪРИФИЙ_ТАДБИР

❇️ Жорий йил 15- сентябр куни "Адолат" СДП Чирчиқ шаҳар Кенгаши томонидан, Мустақиллигимизнинг 30 йиллик шодиёнаси муносабати билан, “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ҳамда "Истиқлолнинг 30 ёши имконият ва орзулар калити!" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
🔻Тадбирда "Адолат" СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Б.Мамиров ва Тошкент вилояти ёш адолатчилар қаноти Кенгаши раиси С.Дастиров, Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгаши депутатлари М.Якубов ва Д.Сраджева, Чирчиқ шаҳар "Адолат" СДП фаоллари, 2-оилавий поликлиникаси раҳбар ва ходимлари, шаҳар Туризм ва спорт бўлими, Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети талабалари ҳамда болалар-ўсмирлар спорт мактабининг тренер ва спортчилари иштирок этдилар.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#ЁШЛАР_ҚЎЛЛАБ
#ҚУВВАТЛНМОҚДА

🔻Чирчиқ шаҳрида, сектор раҳбарлари ва Ёшлар ишлари агентлиги Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан, "Ёшлар дафтари"га киритилган, хунари бор бўлган ёшларга, субсидия асосида, ўзлари тадбиркорлик очиб, иш бошлашлари учун, керак бўладиган, асбоб-ускуналар, меҳнат қуроллари ҳамда техника воситалари тақдим қилинди.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#АЖДОДЛАРИМИЗГА_ЭҲТИРОМ

Рус аёли Алишер Навоий ғазалини айтиб лол қолдирди. Биздаги айрим ўзбеклар, она тилида гапира олмайди, ёки ўз тилида гапиришдан уяладиганлари ҳам учраб туради.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
📣 Umumta’lim muassasalari hamda nodavlat umumta’lim tashkilotlari diqqatiga!

➡️ 2021/2022 – o‘quv yili boshiga Statistika organlariga taqdim etiladigan “Umumta’lim muassasasining o‘quv yili boshiga”
1 – umumta’lim shakli (yillik) davlat statistika hisobotini 2021-yil 4-oktabrdan kechiktirmay, “Elektron raqamli imzo (ERI)dan foydalangan holda avtomatlashtirilgan axborot tizimi – estat 4.0 (https://hisobot.stat.uz/uz/login/) orqali taqdim etishingiz so‘raladi.

☎️ Tel:(71)202-86-80, (70)715-07-51

🏢 Chirchiq shahar statistika bo‘limi

https://t.iss.one/CHIRCHIQSTAT
https://t.iss.one/Chirchiq_Statistika_bolimi
📣 Вниманию, общеобразовательных учреждений
и негосударственных общеобразовательных организаций!

➡️ По итогам 2021/2022 учебного года необходимо сдать в органы статистики государственный статистический отчет по форме 1 – umumta’lim shakli (годовая) «Отчет общеобразовательного учреждения на начало 2021/2022 учебного года» в срок не позднее 4 октября 2021 года в электронном виде через автоматизированную информационную систему estat 4.0 (https://hisobot.stat.uz/uz/login/) с использованием электронной цифровой подписи (ЭЦП)

☎️ Tel:(71)202-86-80, (70)71-5-07-51

https://t.iss.one/CHIRCHIQSTAT
https://t.iss.one/Chirchiq_Statistika_bolimi
#Дайжест

❗️15 сентябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Нурафшон шаҳри.
От устида спорт: завқ ва шиддат синови

*Чиноз тумани. Маҳалла ва мутасаддилар юзма юз учрашувда

*Қуйи Чирчиқ тумани. Туман ёшлари келажак учун овоз беради

*Олмалиқ шаҳри. Aвф этилганлар ижтимоий ҳимояга олинди

*Пискент тумани. Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида нуфузли спорт мусобақаси

*Чирчиқ шаҳри. "Ёшлар дафтари"дан имкониятлар сари

*Юқори Чирчиқ тумани. Сайлов жараёнларига тайёргарлик қандай?

*Паркент тумани. Халқ ва жамият ҳаётидаги тарихий ҳодиса

*Тошкент тумани. Пенсия ва нафақаларни маҳалла тайинламайди

*Оққўрғон тумани. Фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимлари малака оширади

*Янгийўл шаҳри. Таълим ва маънавият узлуксиз жараён

*Қибрай тумани. "Табассум" аҳолисига равон йўл топширилди

*Янгийўл тумани. Яхшилик оламни асрайди

*Ўрта Чирчиқ тумани. Маҳаллани ривожлантириш дастури муҳокама қилинди

*Бўстонлиқ тумани. Янги мактабгача таълим муассасалари болажонлар ихтиёрида

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#ОҚ_ҚОҒОЗГА_НИМА_ЧИЗИЛСА
#КЕЛАЖАКДА_ШУ_ҚОЛАДИ

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги Болалар масалалари бўйича Миллий комиссияси масъул котиби Ш.Ш.Эрметов томонидан шаҳар ИИБ ҲПБ вояга етмаганлар масалалари бўйича психолог-инспекторлари иштирокида шаҳардаги умумтаълим мактабларида ички назоратда ҳамда шаҳар ИИБ профилактик ҳисобида турувчи ўқувчи-ёшлар билан индивидуал тартибда суҳбатлар ўтказилди.
🔻Хусусан, шаҳардаги 2 ва 8-сонли мактабларда ўтказилган тадбирлар давомида ўқувчиларга вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларнинг мактабдаги давомати, мактабдаги ички тартиб ва одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилиниши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик учун ота-оналарга нисбатан маъмурий жавобгарлик мавжудлиги тушунтирилди.
🔻Мактаб ўқитувчиларига ҳам бу борада зарур тавсиялар ва йўриқномалар эслатилди.
📌Ушбу профилактик суҳбатлардан ўқувчи-ёшлар ўзларига керакли хулосалар олдилар.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#ШАҲАР_ҲОКИМИНИНГ
#САЙЁР_ҚАБУЛИ_БЎЛИБ_ЎТДИ

Бугун 2021-йил 15- сентябр куни Чирчиқ шаҳрининг 1-сектор худудида жойлашган, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт университетининг Маданият саройи ҳовлисида, шаҳар ҳокимининг сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Халқ қабулхонаси Чирчиқ шаҳар бўлими раҳбари ҳамда оммавий ахборот вакиллари иштирок этишди. Қабул жараёнида 70 дан ортиқ фуқаролар қатнашиб, улар аввал аҳолининг ҳаётдан рози бўлиб яшашлари учун хукуматимиз томонидан олиб борилаётган одилона сиёсат, айнан бизнинг шаҳримизда амалга оширилаётган бунёдкорлик, ободонлаштириш ва қайта қуриш ишлари ҳамда фуқароларнинг соғлом , илмли ва бахтли бўлишлари учун мутасадди раҳбарларнинг туну-кун изланишда эканликлари хақидаги, шаҳар ҳокимининг кенг қамровли, жўшқин ва қизиқарли марузасидан баҳраманд бўлдилар.