Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.54K subscribers
36.4K photos
4.41K videos
17 files
15.8K links
Download Telegram
🔻Фуқаролар мурожаатлари ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи назоратида 🔻

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар 3-кичик ноҳия таркибидаги “Камалак” маҳалласининг 43, 44-кўп қаватли уйлари ва “Тинчлик” маҳалласининг 35, 31-кўп қаватли уйларида истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқароларнинг ушбу кўп қаватли уйлар олдида газ қуйиш шоҳобчаси қурилиши режалаштирилганлиги, ушбу қурилиш объекти раҳбарлари билан бир неча бор учрашувлар ташкил этилиб, аҳолининг газ қуйиш шоҳобчаси қурилишидан норозиликлари билдирилган.
Чирчиқ шаҳар “Камалак” ва “Тинчлик” маҳаллалари аҳолисининг шикоятлари асосида ушбу манзилда аҳоли ҳамда ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотларнинг зич жойлашувини ҳисобга олиб, “Imperial invest” МЧЖ томонидан қурилиш режалаштирилган газ қуйиш шоҳобчасининг қурилиши ва фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган нормативларга мувофиқ эканлиги тегишли мутахассислар ва ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи томонидан ўрганилди.
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳининг ташаббуси билан депутатлик гуруҳи аъзолари, шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар бош архитектори Р.Ризаев, “Чирчиқшаҳаргаз” корхонаси раҳбари Е.Умаров, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Чирчиқ шаҳар бўлими раҳбарияти, газ қуйиш шоҳобчасини қурувчи “Imperial invest” МЧЖ масъуллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишга ушбу ҳудудда яшовчи фуқаролар ҳам таклиф қилинди.
Йиғилишни ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи раҳбари Ю.Рустамов олиб борди.
Барча иштирокчиларнинг фикр ва мулоҳазаларини тинглаб ва муҳокама қилиб, қурилиш обьектининг экспертизасини қайта ўтказиш ва хулосасига асосан ишларни ташкил этиш белгиланди.
🔻Шу қаторда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутати мақоми тўғрисида”ги қонун талабларини бажаришдан бош тортган, яъни йиғилишга расман таклиф этилган, бироқ йиғилишда сабабсиз иштирок этмаган Фавқулодда вазиятлар бўлими, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Чирчиқ шаҳар инспекцияси раҳбариятининг ҳатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш учун Олий Мажлис Сенатининг тегишли қўмиталарига депутатлик гуруҳининг мурожаати йўлланди.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган байрам тантанасини қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

🌐YouTube

🌐Facebook

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Эртага Ниагара шаршарасида Ўзбекистон байроғи акс этади

АҚШ ва Канада чегарасида жойлашган дунёга машҳур Ниагара шаршараси Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига республика миллий байроғи рангларига бурканади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Ушбу тадбир Ўзбекистоннинг АҚШ ва Канададаги элчихонаси ташаббуси билан амалга оширилмоқда.

Ниагара шаршарасининг мамлакатимиз байроғи тусига кириши 15 дақиқа давом этади ҳамда 1 сентябрь куни маҳаллий вақт билан 22:30 да (Тошкент вақти билан 2 сентябрь 07:30 да) жонли эфирда намойиш этилади.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#Дайжест

❗️31 август: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Оққўрғон тумани.
Тумандагиларнинг бир гуруҳи эсдалик нишони билан тақдирланди

*Чирчиқ шаҳри. Маҳаллага янги бино

*Бекобод тумани. Муносиблар ҳамиша эътирофда

*Бўка тумани. Байрамга болаларга туҳфа

*Қуйи Чирчиқ тумани. Байрам қандай нишонланди?

*Чиноз тумани. Депутат маҳаллада

*Янгийўл шаҳри. Тадбиркорнинг 7 йиллик тажрибаси...

*Қибрай тумани. Туманда Мустақиллик байрами кенг нишонланди

*Тошкент тумани. “Микрокредитбанк”нинг яна бир маркази очилди

*Юқори Чирчиқ тумани. Байрам муносабати билан тумани ҳокимига мукофот топширилди

*Нурафшон шаҳри. Ҳоким имконияти чекланганлар ҳолидан хабар олди

*Олмалиқ шаҳри. Ободлигимиз посбонларига айём дастурхони ёзилди

*Янгийўл тумани. Байрамда муносиблар тақдирланди

*Пискент тумани. Туманда бир гуруҳ фидоийларга мукофотлар топширилди

*Ўрта Чирчиқ тумани. Ҳар бир бола меҳр-эътиборда!

*Ангрен шаҳри. Корхона меҳнаткашлари рағбатлантирилди

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#ТАҚДИМОТ

🔻🔻🔻Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб, Чирчиқ шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими, Чирчиқ шаҳар Маҳалла Ҳайрия жамоат фонди ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда, "Чирчик шаҳар маҳаллалари тавсифи" номли оммабоп китоб нашр этилиб, 30 август куни шаҳар хокимлиги биносида тақдимоти бўлиб ўтди. Бошланишига 500 нусҳада чоп этилган ушбу китоб, Чирчиқ шаҳрининг тарихи, бугуни ва келажаги хақида бўлиб, унда шаҳардаги барча маҳаллалар, уларнинг номланиши, кўчалари, йўллари, манзиллари, уларда жойлашган ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий обектлари каби ўқувчи учун қизиқ ва зарур бўлган маълумотларни олиш мумкин. Сиз учун Чирчиқ шаҳри, аҳолиси ва унинг ҳаёти қизиқ бўлса албатта китобни ўқиб чиқишингизни тавсия қиламиз.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муборак бўлсин, азиз ватандошлар!

С 30-летием независимости Республики Узбекистан, дорогие соотечественники!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#istiqlolbayrami

UZ: Тошкент вилояти Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб қарши олмоқда.
⚡️⚡️⚡️
RU: Ташкентской области достойно отмечает 30-летие независимости Узбекистана.
⚡️⚡️⚡️
EN: Tashkent region celebrates the 30th anniversary of Uzbekistan's independence.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
“Янги Ўзбекистон” боғида давом этаётган давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбирида давлатимиз раҳбари мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилган инвестициявий лойиҳалар ҳақида сўз юритди.
– Айни пайтда Ўзбекистонда кўплаб йирик инвестициявий лойиҳалар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Шулар қаторида, яқинда Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг қиймати 2 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган 3-мис бойитиш фабрикаси қурилишига тамал тоши қўйилганидан барчангиз хабардорсиз.

Куни кеча Навоий вилоятининг Кармана туманида 110 миллион доллар инвестиция ҳисобидан ишга туширилган қуёш фотоэлектр станцияси Ўзбекистон энергетика тизимида биринчи улкан қадам бўлди.