Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.47K subscribers
37.1K photos
4.5K videos
19 files
16.1K links
Download Telegram
Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси мажлиси бўлиб ўтди. Унинг ишида доимий комиссия аъзолари У.Юсупов, Э.Джумаев, У.Таджибаев иштирок этди. Мажлисни доимий комиссия раиси У.Юсупов олиб борди. Шунингдек, мажлисга Чирчиқ шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Юсупов, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Чирчиқ шаҳар бўлими бошлиғи С.Эркаев, Давлат хизматлари агентлиги бош мутахассиси А.Ашрафхўжаев, 4-сектор масъуллари таклиф этилди.
Мажлисда 4-сектор томонидан тайёрланган “Темир дафтар” рўйхатига киритиладиган оилалар бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, мажлисда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5-мартдаги, "Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 122-сон Қарорининг Чирчиқ шаҳридаги ижроси танқидий ўрганиб чиқилди.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
Forwarded from Rashid
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Тошкент вилоятида саноатни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди
#10aug #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
#ҲАММАСИ_ҚОНУНИЙ_БЎЛСИН

Кундан кунга кўрк очиб бораётган шаҳримиз кўчалари, йўллари, кўнгил очар боғлари ва бошқа аҳоли фойдаланадиган барча манзилларининг озодалиги ва кўркамлашуви ўз-ўзидан бўлиб қолаётгани йўқ албатта. Бунинг учун шаҳар ҳокимлигидан бошлаб неча-неча ташкилотлар, бирлашмалар, корхона ва идораларнинг раҳбару ходимлари кечаю кундуз изланиш ва ҳаракатдалар. Куни кеча шаҳар ҳокими С. Юсупов, сектор раҳбарлари ва тегишли ташкилотлар масъуллари билан бирга, шаҳримиздаги марказий бозор худудини айланиб, у ердаги умумий ахволни яни бозорда фаолият кўсатаётган тадбиркорлар ва келадиган харидорларга яратилган шароитлар билан танишиб чиқдилар.
🔻Тадбиркор ва харидорлар билан суҳбатлашдилар. Бозор бўлганидан кейин, келди-кетди жараёни доимий авжида. Кириш йўлаклари, аравачалар ҳаракатланиши учун қулайликлар ҳамда автомобилда келувчилар учун автотураргох ва унга кириш-чиқиш йўли масалалари билан қизиқдилар.
Автомобилларнинг тураргохга кириш-чиқиш йўлларидаги муаммони бартараф этиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқ ва вазифалар берилди. Ўрганишлар натижасида маълум бўлган, бозор худудидаги ноқонуний қурилмаларни тез муддатда бузилиши юзасидан қурилма эгаларига огохлантириш бериб, бозор мутасаддилари назоратга олиши таъкидланди.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY