Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.54K subscribers
36.4K photos
4.41K videos
17 files
15.8K links
Download Telegram
Тадбирда шаҳар ҳокимлиги томонидан, шаҳардаги барча кўп қаватли уйларда аҳоли томонидан сайланган уй бошқарувчиларига бугунги кундаги қўйиладиган талаблар ва уларнинг вазифалари юзасидан эслатма берилиб, янги таъмирдан чиққан уйлар, йўлаклар болалар майдончалари ва шу каби маҳалладаги барча қилинган ижобий, амалий ишлар шу ер аҳолисининг муносиб ҳаёт кечиришлари йўлида қилинган ишлар эканлиги айтилди. Аҳоли умумий фойдаланиладиган ҳар бир нарсадан эҳтиётлик билан, бу бизники деган тушунча билан, қанча асраб, авайлаб фойдаланилса, бу янгилик, озодалик ва гўзалликнинг шунча умри узоқ бўлиши, болалар ва баъзи бир катталарга ҳам буни айтиб, эслатиб туриш кераклиги такидланди. Ички мавзу юзасидан ўзаро самимий суҳбат тарзидаги мулоқатлардан кейин, уй бошқарувчилари ўзларининг шаҳсий ва ишга оид саволларига раҳбарлардан атрофлича жавоб олдилар.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни | 2016-2020 йиллар
#8aug #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

2021 йил августида қуйидагиларга 500 минг сўм бир марталик моддий ёрдам берилади:

👉 боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган фарзандларига;
👉 ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган болаларга.

🔰 Моддий ёрдам маблағлари:

“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача фарзандлари учун туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари орқали 25 августгача;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси олувчи оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган фарзандларига, ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган болаларга нафақа ва пенсия тўловчи органлар (пенсия бўлими, мудофаа, фавқулодда вазиятлар, миллий гвардия, божхона, суд, ИИБ, ДХХ органлари) томонидан тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Токио-2020 Олимпиада ўйинлари ёпилиш маросими
#8aug #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
⚡️Тезкор хабар

ССВ: УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ ОБЪЕКТЛАРИ ФАОЛИЯТИГА КАРАНТИН ЧЕКЛОВЛАРИ ТАТБИҚ ЭТИЛМАЙДИГАН ҲОЛАТЛАР БЕЛГИЛАНДИ

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмлаш жараёнларини жадаллаштириш масаласи муҳокама қилинди.

Жорий йил 2 август куни қабул қилинган
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан карантинли ва хавфли юқумли касалликлар тарқалиши шароитида аҳолини профилактик эмлаш тартиби белгиланди.
Дунё миқёсида ҳам коронавирус инфекцияси кенг тарқалишини жиловлаш мақсадида хорижий мамлакатларда мазкур инфекцияга қарши эмлаш бўйича чора-тадбирлар жадаллашиб бормоқда. Хусусан, Франция, Греция, Италия, Латвия, Россия Федерацияси, Қозоғистон каби давлатларда ишчи ва ходимлари тўлиқ эмланган тадбиркорлик субъектлари карантин чекловлари шароитида фаолият кўрсатиши учун қўшимча имкониятлар яратилмоқда.

Пандемия билан боғлиқ мураккаб эпидемиологик вазиятда ишбилармонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида кўп сонли тадбиркорларнинг илтимос ва мурожаатларини инобатга олиб, Республика махсус комиссия йиғилишида умумий овқатланиш объектлари фаолияти учун белгиланган чекловларни юмшатиш масаласи муҳокама қилинди.

Шу муносабат билан аҳолини оммавий эмлаш коронавируснинг янги тўлқинларининг олдини олишнинг муҳим омили эканлигини ҳисобга олиб, шунингдек, тадбиркорлик субъектларини пандемия шароитида ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва эмлаш жараёнларини янада жадаллаштириш мақсадида махсус комиссиясининг қарори билан:

🗓2021 йил 10 августдан эътиборан:
📌умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарнинг ишчи ва ходимлари (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификати бўлган тақдирда, уларга нисбатан соат 8:00 дан 20:00 гача ҳамда фақат очиқ ҳавода фаолият кўрсатиши билан боғлиқ карантин чекловлари татбиқ этилмаслиги белгиланди.

📌Бунда умумий овқатланиш объектларига коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритиш тавсия этилади (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно).

🗓2021 йил 1 октябрдан бошлаб:
📌тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш субъектларининг ишчи ва ходимлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлганлар бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификати бўлмаган тақдирда, уларнинг фаолият кўрсатиши вақтинчалик тўхтатилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Токио-2020 Олимпиадасидан фактлар:

Ўзбекистон ҳисобида жами 5 та медаль (🥇3 та олтин, 🥉2 та бронза)

3️⃣2️⃣ Дунёда 32-ўрин.

1️⃣ Марказий Осиёда 1-ўрин. Ўзи биздан бошқа бирорта давлат олтин ололмади.

1️⃣ Туркий тилли давлатлар орасида 1-ўрин.

1️⃣ МДҲ давлатлари орасида 1-ўрин. Олимпия қўмиталари орасида эса 2-ўрин. Чунки биздан олдинда бўлган Россия давлат сифатида эмас, Олимпия қўмитаси сифатида қатнашди.

2️⃣ Ислом давлатлари орасида 2-ўрин.

5️⃣ Осиё давлатлари орасида 5-ўрин. Биздан олдинда Хитой (2), Япония (3), Ж.Корея (15) ва Эрон (27).

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#ДИҚҚАТ

👆1-октябрдан ходимларида эмланганлик серификати бўлмаган тадбиркорлик субектлари фаолияти тўхтатилади

🔻 Махсус комиссия киритган яна бир чекловга кўра, 1-октябргача тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш субектлари ходимлари ва якка тартибдаги тадбиркорларда коронавирусга қарши ваксинанинг камида 2та дозаси билан эмланганлик ҳақида сертификат бўлиши шарт.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#БУГУН_ҚАНДАЙ_КУН

Бугун 9 август "БУТУНЖАҲОН КИТОБСЕВАРЛAР КУНИ" 📚🤓

Бутунжаҳон китоблар куни ҳар йили анъанавий равишда 9 август куни нишонланади. "Ўқиш куни" деб номланувчи ушбу байрам AҚШда пайдо бўлган, аммо тез орада бутун дунёга тарқалди. Китоблар ҳаётимизда муҳим аҳамиятга эга. Баъзилар уларни фақат маълумот манбаи сифатида қабул қиладилар, лекин китоблар бизга бошқа мамлакатларга ва ҳатто хаёлий оламларга кириш, ўтмиш ва келажакка саёҳат қилиш ва дунёга бошқа одамларнинг кўзлари билан қарашга имкон беради.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#Муҳим_хабар

⚡️Энди ҳар бир мурожаат билан индивидуал ишланади

🔷 Кўпсонли фуқароларнинг истакларини инобатга олган ҳолда, эндиликда Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталиvacancy.argos.uz'да ўтказилаётган очиқ танловлар юзасидан таклиф ва муаммоларни Телеграмдаги махсус бот — @vacancy_argos_bot орқали юбориш имконияти яратилди.

❗️Бунда мурожаатчи битта хабар орқали Ф.И.О, яшаш манзили ҳамда алоқа учун маълумотлари билан бирга таклиф ёки муаммо ҳақида батафсил ёзиб юбориши лозим. Акс ҳолда мурожаатни кўриб чиқиш рад этилиши мумкин.

👉 Шу муносабат билан, Телеграмдаги "Vacancy.argos.uz comments" гуруҳи фаолияти тўхтатилади.

🔷 Вакант лавозимни эгаллаш учун очиқ танловга ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Вакансиялар порталининг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
#вакцина_нажот

💉Оммавий эмлаш кўрсаткичлари ортиб бормоқда

👉 Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Оля момо

Мен яшайдиган жойда Оля исмли бир рус онахон (ёши тахминан 70-80 оралиғида) ахлат титиб баклажка йиғиб юради. Бир оёғи бир замонлар авариядан қолган асорат эвазига чўлоқланиб қолган. Лекин у ҳар куни 8-10 соатлаб кўча кезиб баклажка йиғади ва ҳеч қачон соғлигидан нолимайди. Ҳеч кимдан ёрдам ҳам кутмайди. Ҳар кўрганимда қандай муаммолари бор экани ҳақида сўрайман у эса шунчаки ҳаммаси яхши экани уйда ётса оёғи безовта қилишини айтиб ҳаракатда бўлиши кераклигини таъкидлайди.
Қишнинг изғирин кунларида ҳам йиртиқ оёқ кийимда баклажка йиғиб юради аммо ишидан асло уялмайди. У бирор марта ҳам маҳалла ёки бирор раҳбар эшигини таққиллатиб бормаган.
Юзидан нури сўнган, чўлоқланиб юриши ва букилган қадди устидаги эски йиртиқ кийим бошда ҳам у юзидаги табассумни йўқотмайди.
Ва ҳаммаси зўр дейишдан чарчамайди.

Ўзи уйда ётиб хотинига бор ҳокимиятга бор маҳаллага бирор ёрдам ол деб қорнини қашлаб ётадиган мингта эркакдан кўра мана шу кампир кўпроқ эркакроқ экан ўйлаб кўрсам...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.iss.one/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Аҳолини бепул дори-дармон билан таъминлаш жараёнлари
#9aug #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
🎤 Чирчиқ шаҳар ҳокими С. М. Юсуповнинг қурувчи ва бунёдкорларга байрам табриги.

Азиз дўстлар, бугунги байрам муносабати билан Мамлакатимизнинг қурилиш соҳасини равнақ топишида муносиб ҳисса қўшиб келаётган барча юртдошларимизни бугунги касб байрами - Қурилиш соҳаси ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Шундай қутлуғ айёмда Сизларга ўзим ҳамда Чирчиқ шаҳар аҳолиси номидан энг яхши тилаклар ва чуқур миннатдорлик билдираман.
Иқтисодиётимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, ижтимоий ҳаётимиздаги улкан ўзгаришлар, жумладан, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, Намунавий уй-жойлар барпо этиш, инвестиция дастурлари доирасида белгилаб олган вазифаларимиз соҳа ривожини мутлақо янгича тарзда, замонавий технология ва инновация ютуқлари асосида ташкил этишни тақозо этмоқда.
🎤 Халқимизнинг ҳаёт сифати ва даражасини оширишга бевосита хизмат қиладиган Сизларнинг эзгу ишларингиз ҳақида гапирганда, аҳоли пунктларини қуришда комплекс ёндашув асосида уй-жой, турли бино ва иншоотлар билан бирга ҳудудларда ижтимоий инфратузилма объектлари, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, таълим, тиббиёт ва маданият муассасалари, янги истироҳат боғлари ва хиёбонлар, фавворалар, болалар майдончалари, спорт масканлари бунёд этилаётганини мамнуният билан таъкидлаш лозим.Соҳангиз йўлида буюк марраларга забт этишда чарчаманглар. Яна бир бор байрамингиз муборак азиз қурувчилар!

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY