Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.51K subscribers
36.3K photos
4.38K videos
17 files
15.7K links
Download Telegram
#Дайжест

❗️15 июнь: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Янгийўл туман. Халқаро бизнес форумда Янгийўл тумани иштирок этмоқда

*Оҳангарон шаҳри. "Обод маҳалла" дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар. "Камалак" ёзги соғломлаштириш майдончаси ўз фаолиятини бошлади

*Зангиота. Янги болалар майдончаси очилди

*Юқори Чирчиқ. "Қуёшча" ёзги соғломлаштириш майдончаси ўз фаолиятини бошлади

*Пискент. Ёшлар 140 гектарлик имкониятдан қандай фойдаланишмоқда?

*Паркент. Ерларга такрорий экин экиш ишлари амалга оширилади

*Оққўрғон. Ишсиз фуқароларга 0,50 гектар ҳисобида такрорий экин учун ер майдонлари ажратилмоқда

*Ўрта Чирчиқ. Мутасаддилар иштирокида фуқаролар қабули ташкил этилди

*Чирчиқ. "Туғилганлик гувоҳномаси" тарқатилди

*Олмалиқ. Зарбулоқликлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

*Маҳалла ва оила. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Вазирлигининг Тошкент вилояти туман, шаҳар ҳудудий бўлинмаларида матбуот котиблари ўз фаолиятини бошлади.

*Тошкент тумани. Манзилли дастурга кирмаган кўча

*Янгийўл шаҳри. 2-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

*Ангрен. Маҳалла ва аҳоли турмуш тарзи ўрганилди.

*Бўстонлиқ. Марафонга марҳамат.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Forwarded from Edu.uz
#ҲАФТАЛИК_ДАЙЖЕСТ

ОТМдан хабарлар

🔸Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида
бокс бўйича “Тошкент вилояти ҳокими соврини” учун республика мусобақаси бўлиб ўтди.

🔸Фарғона давлат университети профессор-ўқитувчилари маҳаллаларда эътибордаги хотин-қизлар, ёшлар муаммоларини ўргандилар.

🔸ТAТУ Фарғона филиали талабалари Қўқон давлат университетидаги “Technoways” марафонида ўз инновацион лойиҳалари билан иштирок этдилар.

🔸Тошкент давлат стоматология институти ҳамда Россиянинг МОНИКИ институти ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди.

🔸Тошкент давлат транспорт университети талабаси Тошкент шаҳрида қўл жанги спорт тури бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида совринли ўринни эгаллади.

Самарқандда “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар фестивали бошланди.

🔸Жиззах давлат педагогика институти профессор-ўқитувчилари томонидан маҳаллаларда “Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий” шиори остида тадбирлар ташкил этилди.

🔸Тошкент тиббиёт академиясида бирламчи тиббий-санитария бўйича халқаро конференция бўлиб ўтди.

🔸Маҳаллаларда уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг миллий кураш тури бўйича ТИҚХММИ Бухоро филиали “Ректор кубоги” мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди.

🔸Жиззах вилоят прокуратураси ва вилоятдаги учта олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

🔸Навоий давлат педагогика институтига бириктирилган маҳаллаларда ёшлар иштирокида спорт турлари бўйича “Ректор кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.

🔸Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаларининг “Илк қадам” номли кўргазмаси очилди.

🔸Урганч давлат университетида "Маданиятлараро мулоқот: тилшунослик, адабиётшунослик, фольклоршунослик ва таржимашуносликнинг долзарб масалалари" мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

🔸ЎзДЖТСУ талабалари бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионатида ғолиб бўлиб, Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритишди.

🔸«Ўзбек нутқ синтезатори» яратилди.

🔸Жиззах давлат педагогика институтида "Ёшлар ойлиги" доирасида уч кунлик талабалар форумига старт берилди.

🔸"ЎЗБЕКИСТОН РИВОЖЛAНИШ ФОРУМИ" мадҳияси учун шеърлар танлови ғолиби аниқланди.

🔸“Бағрикенг Ўзбекистон – умумий уйимиз” фестивалига старт берилди.

🔸Фарғона давлат университети ва Қўқон давлат педагогика институтига ректорлар тайинланди.

🔸Тошкент архитектура-қурилиш институтида “Йилнинг энг ораста қизи” кўрик танлови ғолиби аниқланди.

🔸Сурхондарё вилоятидаги ОТМ профессор-ўқитувчилари ва талабалари ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича ТДТУ Термиз филиали директори очиқ кубоги мусобақаси ўтказилди.

🔸Самарқандда 11-13 июнь кунлари “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида бўлиб ўтган ёшлар фестивали якунига етди.
#ОБОДОНЛАШТИРИШ_ИШЛАРИ

☀️🛣Чирчиқ шаҳар "Х.Мақсудов"Маҳалла фуқаролар йиғини худудининг ички қисми, "Зафар" кўчаси йўлларини янгидан асфальтланиб, маҳалла ободонлаштирилмоқда. Воқеа жойида МФЙ раиси ўзи бош бўлиб, бошқа тозалаш ишларини ҳам ташкиллаштирмоқда.⚡️⚡️⚡️

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#ҚАЛБЛАРДАГИ_ҚУВОНЧ

Чирчиқ шаҳар "Семурғ" маҳалла фуқаролар йиғини худудида бошланган ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этдирилмоқда. Сектор раҳбарлари ўзларининг иш кунларини маҳалла раиси ва ходимлари билан кунлик иш режаси тузиш билан бошламоқдалар. Давлатимиз раҳбарининг шаҳримизга қилган ташрифлари, нафақат раҳбарлар, ходимлар балки оддий аҳоли вакилларининг ҳам қалбида умид туйғуси алангаланишига сабаб бўлди, ҳаётга, яшашга интилиш, қизиқишларини ортишига сабаб бўлганлиги кўриниб турипди. Шаҳримиз кўчалари, бозорлари, боғлари, гузарлари, йўллари, болалар боғчалари, мактаблари, спорт мажмуалари, балки одамларнинг юз-кўзидаги қувончи, нигоҳи, табассумлари ҳам ўзгарганлигини, бир қарашдаёқ илғаб олиш қийин эмас.


👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#Дайжест

❗️16 июнь: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Оҳангарон шаҳри.
"Обод маҳалла" дастури бўйича туманда қандай ишлар амалга оширилмоқда?

*Қибрай. Туманда ғалладан бўшаган 1 минг 300 гектар майдон ишсиз аҳолига фойдаланиш учун берилади. Маҳалла фуқароларининг саломатлиги тиббий текширувдан ўтказилди

*Чиноз. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан тадбир бўлиб ўтди. Замин билан тиллашиб

*Янгийўл тумани. Мактаб ўқувчилари учун оромгоҳлар ташкил этилмоқда

*Пискент. Тумандаги "Ғайрат" маҳалласида "Обод қишлоқ" дастури бўйича амалга оширилаётган ишлар айни қизғин паллада.

*Тошкент тумани. Чувалачидаги ўзгаришлар

*Олмалиқ шаҳри. Ёшларнинг бандлиги таъминланмоқда

*Ўрта Чирчиқ. Ғалладан бўшаган ерларга такрорий экин экиш мақсадида аҳолига ер майдонлари ажратилмоқда

*Чирчиқ шаҳри. "Семурғ" МФЙ ҳудудида ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда

*Ангрен шаҳри. "Тараққиёт" МФЙда бунёдкорлик ишлари бошланди

*Зангиота. Қонун ҳамма учун баробар. Зангиота туманида ноқонуний қурилмалар бузиб ташланади.

*Оққўрғон. Оммавий қабул ўтказилди

*Бекобод тумани. Туманда ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда

*Юқори Чирчиқ. "Ёш-китобхон оила" кўрик танлови бўлиб ўтди

*Қуйи Чирчиқ. Туманда ташкил этилган иссиқхона фаолияти билан танишамиз

*Янгийўл шаҳри. Ғалладан бўшаган ерларни ишсиз аҳолига ажратиш ишлари давом этмоқда

*Бекобод шаҳри. Сайёр қабул бўлиб ўтди

*Нурафшон. Ижтимоий тармоқда Нурафшон шаҳридаги 9-умумий ўрта таълим мактаби бўйича жойланган изоҳ юзасидан расмий муносабат

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ЯНГИ_ЎЗБЕКИСТОНДА_ЭРКИН_ВА_ФАРОВОН_ЯШАЙЛИК

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 август ПҚ-3234-сон Қарорида белгиланган вазифалани амалга ошириш ҳамда Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг 2021 йилга мўлжалланган иш режа ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 11 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши, Республика ёзувчилар уюшмаси, Тошкент вилояти махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, Чириқ шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Чирчиқ шаҳар Мудофа бўлими, Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги маънавият ва маърифат бўлинмаси,Чирчиқ шаҳар ҳунармандчилик уюшмаси, Чирчиқ шаҳар аҳолини банликка кўмаклашиш маркази ҳамда 07984 ҳарбий қисм қўмондонлиги билан ҳамкорликда “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида маънавий ва маърифий тадбир ўтказилди.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#ҲАЛҚ_ҚАБУЛХОНАСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чирчиқ шахридаги Халқ қабулхонасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.М.Хожиева иштирокида фуқаролар қабули ташкиллаштирилди. Қабулда 10 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Аҳолидан келиб тушган мурожаатлар назоратга олинди. Келгусида Халқ қабулхонаси ва депутатлар билан ҳамкорликда жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган долзарб муаммоларни ўрганиб, ҳал этишда ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олинди.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#БЕМИННАТ

Чирчиқ шаҳар "Хамза" маҳалла фуқаролар йиғини худудига қарашли "Соҳибкор" кўчасидан ўтган ер ости чиқинди оқава қувурларини "Чирчиқсантехгазмонтаж" масъулияти чекланган жамият раҳбари ўз хисобидан, техника ва ишчи кучлари олиб келиб, маҳалла аҳолисига беминнат ёрдам сифатида таъмилаш ишларини олиб бормоқда.
Қўли очиқ, меҳр-оқибатли, мард ва танти кишиларимизга, барака топишсин деб дуо қиламиз.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#Дайжест

❗️17 июнь: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Оҳангарон шаҳри.
Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабул ўтказилди.

*Олмалиқ. "Обод маҳалла" дастурига тушган "Олмалиқсой" маҳалласида қурилиш, таъмирлаш ишлари қизғин тусда олиб борилмоқда

*Бўстонлиқ. «Молиявий саводхонликни ошириш» мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди

*Чирчиқ. Фуқаро мурожаатлари тингланди

*Чиноз. Маҳаллабай асосида ер ажратиладиган фуқароларнинг манзилли рўйхати шакллантирилди

*Зангиота. Пенсия масалалари бўйича сайёр қабўл бўлиб ўтди. Аҳолига ер майдонлари ажратилмоқда

*Бекобод. "Прокурор ва ёшлар учрашуви" ташкил этилди

*Бўстонлиқ. "Ёшлар ойлиги" доирасида югуриш ва веломарафон спорт мусобақалари бўлиб ўтди. «Ташаббус-2021» республика танлови ғолиблари тақдирланди

*Қибрай. Маҳаллалардаги ички кўчалар таъмирланиб асфалт ётқизилмоқда

*Янгийўл тумани. Тумандаги "Дархон" маҳалла биноси қайта реконструкция қилинди

*Нурафшон. 43 нафар ишсиз фуқароларга ер майдонлари ажратиб берилди. Телеграм ижтимоий тармоғида тарқалган Нурафшон шаҳри Тошкент йўли кўчасидаги сув қувурида содир бўлган носозлик бўйича жойланган изоҳ юзасидан расмий муносабат

*Ўрта Чирчиқ. Маҳаллаларнинг янги бинолари фойдаланишга топширилмоқда

*Ангрен шаҳри. Ҳиндистонлик сайёҳлар музейда бўлдилар

*Қуйи Чирчиқ. Такрорий экин экиш учун фуқароларга ер ажратиб берилмоқда

*Янгийўл шаҳри. "Раҳбар ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди

*Тошкент тумани. Хизматлар соҳасидаги билимлар оширилмоқда. Туманимиз ғалла хирмони кун сайин юксалмоқда

*Юқори Чирчиқ. Туман ёшлари ўртасида "Волейбол" мусобақаси ўтказилди

*Пискент. Ғалладан бўшаган ер майдонлари аҳолига ажратилмоқда

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#БОЛА_ОНГИ_ОҚ_ҚОҒОЗ
#ҚАЛАМ_КАТТАЛАР_ҚЎЛИДА

Бугун, вояга етмаганлар ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида Чирчиқ шаҳар 5-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси Абдазова Элина Шерзод қизи ва 4-сонли мактабнинг 7-синф ўқувчиси Животенко Ангелиналарнинг ҳулқ-атвори бўйича Чирчиқ шаҳар ИИБдан келиб тушган ҳужжатлар муҳокама қилинди.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY