Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.51K subscribers
36.2K photos
4.37K videos
17 files
15.7K links
Download Telegram
ЧИРЧИҚ_БУНЁДКОРИ

А.Абдуллаевнинг хизматини муносиб тақдирлаш учун бугун Чирчиқ шаҳар ҳокими, шаҳар прокурори, ДСИ бошлиғи, ИИБ бошлиғи, Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгаши котибияти ва депутатлар иштирокида унга ҳоким совғаси топширилди.
Бугун А.Абдуллаев шаҳарда янги массив қурилишида муносиб иштирок этиб келмоқда. Ушбу қурилишда замонавий архитектура талабларига устувор аҳамият қаратиб келинаётган бўлиб, ушбу массив яқин келажакда шаҳарнинг энг замонавий ҳудудларидан бирига айланиши режалаштирилган.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
Ижтимоий тармоқларда Мурод Мақсудов томонидан Чирчиқ шаҳри ҳокимининг қарори билан Иқбол маҳалласи ҳудудидан "Fotima yuksak savdo" МЧЖга ер ажратиб берганлиги ва тадбиркор томонидан қурилиш бошлаб юборилганлиги, кўплаб аҳолининг эътирозларига сабаб бўлаётганлиги айтилган мурожаатга нисбатан Чирчиқ шаҳар ҳокимяти АХБОРОТ ХИЗМАТИ томонидан
РАСМИЙ МУНОСАБАТ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 18-февралдаги ПҚ-4602-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 16-мартдаги 152-сонли қарорига асосан Чирчиқ шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғини биноларини давлат хусусий шерикчилик асосида қурилиши белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда, 44 та МФЙ лардан 5 таси бўйича вилоят “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш” бошқармасидан розилик олинган бўлиб, ушбу маҳалларда замонавий маҳалла гузарларини давлат хусусий шерикчилик асосида қурилишга рухсат берилиши ва зарурий лойиҳавий ҳужжатларни ишлаб чиқилиши, Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги қошидаги комиссия муҳокамасига тақдим этилганлиги маълум қилинади. Ушбу қарорга асосан, Чирчиқ шаҳар “Иқбол” МФЙ раиси томонидан 2021-йил 14-апрел куни давлат шерикчилиги асосида маҳалла биноси қурилиши учун ер майдони ажратилишини сўраб 01-Б-18-сонли хат юборилган. 2021-йил 15-апрел куни “Иқбол” МФЙ раиси томонидан 01-Б-17-сонли кафолат хати келиб тушган бўлиб, “Fotima yuksak savdo” МЧЖ томонидан давлат шерикчилиги асосида маҳалла биноси қурилиши кўрсатиб ўтилган. Ушбу масала бўйича МФЙ раиси томонидан 2021-йил 12-май куни фуқаролар йиғилиши бўлиб ўтган ва йиғилишда маҳалла биноси қурилиши бўйича муҳокамалар олиб борилган. Қуйидаги масала бўйича фуқаролар қаршилиги йўқлиги тўғрисида далолатнома тузилган ва имзоланган. Юқоридагиларни инобатга олган холда, 2021-йил 12-май куни Чирчиқ шаҳар ҳокимининг “Иқбол” МФЙ биноси давлат шерикчилиги асосида қурилиши тўғрисида 250-сонли қарори қабул қилинган. Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#САЙЁР_УЧРАШУВ

⚡️⚡️⚡️Аҳолининг барча қатламига давлатимиз томонидан берилаётган деҳқончилик қилиб даромад ишлаб олиш имкониятлари тўғрисида тушучалар берган С. Файзиева аҳолини қизиқтирган барча саволларга тўлиқ жавоб бериб, яхши имкониятдан самарали фойдаланиб қолишни такидлади.⚡️⚡️⚡️

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | «Сузук ота» мажмуаси Қувайт телевидениеси нигоҳида
#14june #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | 2000 ва 20 000 сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилди
#14june #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
#инвестиция

Жорий йилда вилоятда энг кўп инвестиция Хитойдан ўзлаштирилди

📊Тошкент вилоятида январь-май ойларида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштириш режа прогнози 96,5 млн.долларни ташкил этиш режаси белгиланган бўлиб, амалда 107,5 млн. ёки 114 фоизга бажарилди.

📌Бу кўрсаткичлар 98 та лойиҳа ҳиссасига тўғри келади. Бунда ўзлаштирилган хорижий инвестициялар улуши
38 фоизи -Хитой
5 фоизи -Туркия
12 фоиз -Россия
ва шу каби бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#ТАШВИҚОТЛАР

✏️Чирчиқ шаҳар "Гулистон" МФЙ ҳудудида шаҳар ҳокими С.Юсупов ҳамда депутат Р.Дастировлар иштирокида фуқаролар билан учрашув ташкиллаштирилди.

📌Тадбирда қўшни туманларда ғалладан бўшаган ерлардан унумли фойдаланиш истаги борлар, экин экиб даромад олишлари мумкинлиги ва етиштирилган махсулотларни сотишда ҳам давлат ташкилотлари томонидан шароитлар яратилиши хақида огохлантириш ва тушучалар берилди.

Шаҳарнинг "Навбаҳор" МФЙ ҳудудида 2-сектор "Тинчлик"МФЙ ҳудудида 4-сектор раҳбарлари томонидан аҳолига такрорий экин экиб фойдаланиш юзасидан тушунтиришлар олиб борилди ва мавзу борасидаги аҳолини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб бериб, етиштириладиган хўжалик махсулотларидан олинадиган даромад, бир қанча оилаларнинг тумуш шароитини яхшиланишида мухим омил бўлишини таъкидладилар.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#Дайжест

❗️14 июнь: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Зангиота.
Фестивал якунланди

*Пискент. Туманда ғалла йиғим-терим мавсуми давом этмоқда

*Чирчиқ шаҳри. Фуқаролар бандлигини таъминлаш мавсадида 0,5 гектаргача ер майдонлари ажратилади

*Бўстонлиқ. Тумандошимиз Нигора Туяковага имтиёзли кредит ажратилди

*Ўрта Чирчиқ. Янги оилавий боғча очилди

*Бўка. Мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилмоқда

*Олмалиқ шаҳри. Таъмирлаш ишлари авжида

*Қуйи Чирчиқ. Уруғли дон етиштириш ишлари қизғин паллада

*Оҳангарон шаҳри. "Нўғайқўрғон" МФЙ да ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда

*Оҳангарон тумани. Барча МФЙларда ичимлик суви қувурлари тортилмоқда.

*Янгийўл шаҳри. Шаҳарда ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда

*Юқори Чирчиқ. Электр таъминотида таъмирлаш ишлари амалга оширилади

*Қибрай. Маҳалла ёшлари интелектуал ўйинда билимларини синовдан ўтказди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#ЖИМ_ТУРМАЙМИЗ

🌈Жорий йил 13- июн куни Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро "Н" "Ёшлар ишлари агентлиги" Чирчиқ шаҳар бўлими ёш сиёсатчилар кенгашига қилган мурожаати бўйича 2015- йилда туғилган фарзанди касалликка чалинганлиги ва хозирги кунда оғир шароитда эканлигини айтган. Ёш сиёсатчилар кенгаши, шаҳар ёшлар ишлари агентлиги ва Чирчиқ Олий танк қўмондонлик ва мухандислик билим юрти ҳамкорлигида тезкор чоралар кўриб, мурожаатчи фуқаро ва фарзандлари холидан ҳабар олинди. Мухтож бўлиб қолган оилага биринчи ёрдам сифатида зарурий озиқ-овқат махсулотлари топширилди. 🔻🔻🔻

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY