Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.47K subscribers
37.1K photos
4.49K videos
19 files
16K links
Download Telegram
#ЁШЛАР_БИЛАН_ПРОКУРОР
#УЧРАШУВИ

Хусусан Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими, шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази,савдо-саноат палатаси шаҳар бўлими ҳамда тижорат банкларига ёшларнинг тадбиркорлик, ишга жойлашиш, кредит ажратиш каби кўплаб мурожаатларини белгиланган муддатларда ҳал этиш бўйича топшириқ берилиб,ушбу топшириқлар ижроси назоратга олинди.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#ОБОД_МАҲАЛЛА_ДАСТУРИ

Чирчиқ шаҳар "Умид" маҳалла фуқаролар йиғини худудида жойлашган 12- умумтаълим мактаби биносида, шаҳар ҳокими С. Юсупов бошчилигида сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ҳамда шаҳардаги тегишли идора ва ташкилот раҳбару ходимлари иштирокида, обод маҳалла дастурига кирган ва шу кунларда капитал таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари бошланиш арафасида турган "Умид" маҳалласининг иш режаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Аввал барча мутасаддилар иш фаолиятига хос режаларини тақдим қилдилар.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#ОБОД_МАҲАЛЛА_ДАСТУРИ

С.Юсупов лойихаларни бирма бир кўриб чиқиб, ўзининг шахсий фикр ва мулоҳазаларини билдирди. Маҳалла шундай мукаммал холатга келиши керакки, аҳоли узоқ йиллар давомида таъмирланиш ишлари холатидан муаммога дуч келмасин. Бунинг учун нима қилиш керак?, шу жойда йиғилган барча соха мутахассислари келишган холда режа тузиши ва ишлаши керак. Мисол учун йўл қурувчидан аввал ер остидаги электр ва алоқа кабеллари ёки сув, оқава сув трубаларини янгилаш ёки таъмилаш керак, деди шаҳар ҳокими.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#ОБОД_МАҲАЛЛА_ДАСТУРИ

Қайсидур ташкилотнинг айби, хатоси ёки камчилиги сабабидан бошқа бирининг ишига путур етмаслиги, барча ўзининг ишини тўкис, мукаммал ва келишилган аниқ вақтда бажариши орқали қисқа муддатда катта самарага эришиш мумкинлиги ва шуни талаб қилиб олишини айтди.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#ШАҲАР_ҲОКИМИ_БОШЧИЛИГИДА

Республикада ҳар йили аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича тасдиқланадиган дастурларни амалга ошириш, бўш ва квоталанадиган иш ўринларига ишга жойлаштириш механизмларини такомиллаштириш, ўзини ўзи банд қилишнинг самарали шаклларини ривожлантириш борасида таъсирчан чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Aҳолининг ишчанлик фаоллигини ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантиришга, ижтимоий заиф қатламлар бандлигини таъминлашга, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти, сифати ва тезкорлигини оширишга қаратилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш юзасидан жойларда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#ШАҲАР_ҲОКИМИ_БОШЧИЛИГИДА

Куни кеча шаҳар ҳокими, ўринбосарлари, ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари, сектор раҳбарлари, 44та маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази инспекторлари иштирокида шаҳардаги 14-умумтаълим мактаб биносида ўтказилган йиғилишда шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғини раислари, ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, профилактика инспекторлари ҳамда маҳалла фаоллари уйма-уй юриш орқали 44 та Маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳар бир фуқаронинг ижтимоий аҳволи, иқтисодий имкониятларини ўрганиб, ишсиз аҳолини қайта рўйҳатдан ўтказиш, ишлаш истаги бўлган ҳамда норасмий банд бўлган фуқароларнинг рўйҳатини шакиллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY