Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
5.79K subscribers
39.6K photos
4.94K videos
52 files
17.2K links
Download Telegram
#Sayyor_qubul

⚡️ HAR BIR MUAMMONING O‘Z YECHIMI BOR

🔹 Bugun Chirchiq shahar hokimligining katta majlislar zalida shahar hokimi D.Xidoyatovning sayyor qabuli bo‘lib o‘tdi.

🔹 Unda shahar hokimining o‘rinbosari, O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining Chirchiq shahridagi Xalq qabulxonasi mudiri A.Shamsiyev hamda bir qator korxona va tashkilot rahbarlari ishtirok etdi.

🔹 Sayyor qabulda 35 nafardan ortiq fuqarolarning murojaati tinglandi. Qabulda asosan fuqarolar tomonidan moddiy yordam, ishga joylashish, uy-joy, tadbirkorlikni qo‘llab-quvvatlash hamda kommunal masalalarga oid murojaatlar yo'llandi.

🔹 Tadbir davomida hech bir murojaat e’tibordan chetda qolmadi. Har bir masalani tez fursatlarda ijobiy hal etish yuzasidan korxona va tashkilot rahbarlari zimmasiga tegishli vazifalar yuklatildi.

Chirchiq shahar hokimligining Axborot xizmati

👉Kanalga ulanish: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:

- Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Остона шаҳрида ўтган "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" саммитидаги иштироки тафсилотлари;
- Тошкентда Ўзбекистон ва Европа кенгаши Президентларининг музокаралари бўлиб ўтди;
- Соғлиқни сақлаш соҳаси - давлат раҳбарининг алоҳида эътиборида;
- Тиббиёт суғуртаси ҳақида айрим мулоҳазалар
.

Кўрсатувни бугун, 29 октябрь куни соат 20:10 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 30 октябрь куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|Twitter
#Bilasizmi

Bola pulini olish uchun qayerga murojaat qilishim kerak?

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 21-oktabrdagi 654-son qarori bilan tasdiqlangan “Kam ta’minlangan oilalarni “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi orqali aniqlash, ularga kam ta’minlangan oilalar bolalari uchun nafaqa va moddiy yordam tayinlash va to‘lash tartibi to‘g‘risida”gi Nizomning 14-bandiga asosan bolalar nafaqasi yoki moddiy yordam tayinlash uchun ariza zarur hujjatlar bilan birga bevosita ariza beruvchining doimiy yoki vaqtincha yashash manzilidagi fuqarolarning o‘zini o‘zi boshqarish organiga taqdim etiladi va ro‘yxatga olinadi.

Ariza fuqarolarning o‘zini o‘zi boshqarish organi tomonidan maxsus ro‘yxatga olish daftarida qayd etiladi, bunda arizaning berilgan sanasi, ariza beruvchining ismi, familiyasi, otasining ismi va yashash manzili ko‘rsatiladi.

Batafsil

Telegram|Facebook|Instagram
Audio
#дайжест

25 октябрь. Хўш, бугун вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай ўзгаришлар юз берди? Дайжест шу тўғрисида!

Чирчиқ давлат педагогика университетида талаба-ёшларни спортга жалб қилиш мақсадида спортнинг кураш тури бўйича “Ректор кубоги” мусобақалари ташкил этилди. Ушбу мусобақада университетнинг 11 та факультетидан 167 нафардан ортиқ талабалар 11 вазн тоифасида куч синашди.

Тошкент тумани. Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 4-умумтаълим мактабида "Одам савдоси – давр муаммоси” мавзусида семинар ташкил этилди.

Юқори Чирчиқ тумани. Бешкураш спорт тури бўйича Ўзбекистон кубогида тумандаги спортчи ёшлар фаол иштирок этиб, 1 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медаллар соҳиби бўлишди.

Оққўрғон тумани. "Беш ташаббус" олимпиадаси доирасида street workaut йўналишида мусобақанинг туман босқичи ташкил этилди.

Чиноз тумани. "Womenʼs Chempionship 2022" мусобақасида чонозлик спортчи қиз ва аёллар   қатнашиб. мусобақа ғолиби бўлди.

Ангрен шаҳри. Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими, ташаббуси билан "Ангрен шахмат клуби" ташкил қилинди.

Бекобод шаҳри. "Маърифат" маҳалласида янги барпо этилган универсал спорт майдончасида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида Workout бўйича шаҳар босқичи мусобақалари ўтказилди.

Чирчиқ шаҳри. Умумтаълим муассасаси ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида 2-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ўқитувчи ва спортчи талабалари томонидан маҳорат дарслари ташкил этилди.

Оҳангарон шаҳри. "Яшил макон" лойиҳаси доирасида 3-умумтаълим мактаби жамоаси томонидан 150 туп кўчат экилди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#об_ҳаво

☀️🌥🌧 Бугун Тошкент вилоятида ёмғир ёғиб, кучли шамол бўлиш еҳтимоли бор

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 30 октябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.

Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади.

Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

📍Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг!

Telegram| Facebook | Instagram
Forwarded from Huquqiy axborot
#2022_йил_1_ноябрдан

☑️ Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олинади.

❗️ Бунда, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида мазкур тизимда рўйхатга олинмаган текширувларни ўтказиш ноқонуний ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Президент Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳри марказида юз берган фожиа оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёлга таъзия йўллади.

Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишларини тилади.

Президент Шавкат Мирзиёев направил соболезнования Президенту Республики Корея Юн Сок Ёлю в связи с многочисленными человеческими жертвами в результате трагического происшествия в центре города Сеула.

Глава нашего государства выразил слова сочувствия и поддержки родным и близким погибших, пожелал скорейшего выздоровления пострадавшим.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

📝 Қонунчиликка кўра, маиший истеъмолчилар билан табиий газ етказиб бериш шартномаси тузилмаган тақдирда, шартнома газ тармоғига белгиланган тартибда амалда уланган вақтдан тузилган ҳисобланади.

🏢 Бунда газ таъминоти ташкилоти мазкур истеъмолчи билан табиий газни етказиб бериш шартномаси тузиш ҳамда табиий газдан фойдаланиш қоидаларини таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўриши шарт.

❗️ Аммо истеъмолчиларнинг бошқа тоифаларига табиий газ фақат шартнома асосида етказиб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#ДАЙЖЕСТ
🌐ҲАФТА ДАВОМИДА
📚ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИДА

📆24.10.
🔰ХУШХАБАР
🟢Олмалиқ шаҳридаги 10-сонли умумтаълим мактаби мукаммал таъмирдан чиқарилиб фойдаланишга топшириди.

🔰ЖАРАЁН
🟢Тошкент вилояти халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактабларида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳомийлик асосида қуёш панелларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

📆25.10
🔰БЕШ МУҲИМ ТАШАББУС
🟢Ангрен шаҳридаги 34-сонли мактаб интернатида “Бармоқларда олам тафти” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

🔰ТАҚДИМОТ
🟢Олмалиқда китоб тақдимоти бўлиб ўтди.

🔰КИТОБХОНЛИК
🟢Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармасининг Дарсликлар билан таъминлаш ва кутубхоналарни таъминлаш шўъбаси ташаббуси билан вилоятдаги барча туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг дарсликлар бўйича методистлари учун "Адабиётга эътибор-маънавиятга, келажакка, эътибор" кўрик-танлови ташкил этилди.

📆26.10
🔰ХИЗМАТ САФАРИ ДОИРАСИДА
🟢Халқ таълими вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Янгийўл шаҳар умумтаълим мактаблари ўрганилди.

🔰СЕМИНАР
🟢Олмалиқ шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 19-ИДУМда «Биз жиноятчиликка қаршимиз» шиори остида “Вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга бағишланган вилоят семинари бўлиб ўтди.

📆27.10
🔰ЎРГАНИШ
Республика ташхис маркази томонидан Тошкент вилояти Янгийўл тумани умумтаълим мактабларида психологик хизмат фаолиятини тўғри ва тартибли ташкил этилганлиги доирасида ўрганиш ишлари олиб борилди.

🔰САЙЁР ҚАБУЛ
Тошкент вилояти Бекобод шаҳар вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азамат Камалов “Сайёр қабул” ўтказди.

🔰ИСЛОҲОТЛАР АМАЛДА
🟢Тошкент вилояти халқ таълими бошқарам бошлиғи Азамат Камалов соҳадаги муаммолар, амалга оширилиши зарур бўлган ислоҳотлар юзасидан Бекобод шаҳридаги умумтаълим мактаблари директорлари билан йиғилиш ўтказди.

🔰ТИББИЙ_КЎРИК
🟢Оҳангарон шаҳар 7-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабда навбатдаги чуқурлаштирилган тиббий кўрик бўлиб ўтди.

📆28.10
🔰ОАВ НИГОҲИДА
🟢Тошкент вилояти халқ таълими тизимидаги мактаблари куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳомийлиги асосиди барпо этилаётган қуёш панеллари ўрнатилиш жараёнлари ҳақида маълумотлар берилди.

🔰САЙЁР ҚАБУЛ
🟢Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азамат Камаловнинг Ангрен шаҳрида тизимга оид мурожаатларни ўрганиш мақсадидда навбатдаги “Сайёр қабул”и ташкил этилди.

🔰ЯШИЛ_МАКОН
🟢Юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” тадбирлари давом этмоқда.

🔰КАСБ-ҲУНАРГА ЙЎНАЛТИРИШ
🟢Нурафшон шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактабида ташкил қилинган “Ёш божхоначи” тўгарагида божхона соҳасига бағишланган машғулот дарслари давом этмоқда.

🔰 САЙЁР ҚАБУЛ
🟢Тошкент вилояти туман ва шаҳарлар халқ таълими бўлимлари томонидан “сайёр қабул”лар ўтказилди.

📆29.10
🔰КАСБ-ҲУНАРГА ЙЎНАЛТИРИШ
🟢Чирчиқ шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 2-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ўқитувчи ва спортчи талабалари маҳорат дарсларини ташкил этишди.

🔰ОАВ НИГОҲИДА: АУДИО МУЛОҚОТ
🟢Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азамат Камолов билан аудио суҳбат ўтказилди.

🔰МАВСУМГА_ТАЙЁРГАРЛИК
🟢Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан семинар ташкил этилди.

🔰БЕШ_МУҲИМ_ТАШАББУС
🟢Республика “Ёш ҳаваскорлар” амалий санъат кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#об_ҳаво

☀️🌥🌧

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 31 октябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража  илиқ бўлади.  

@haqiqatonline
#Mobil_ID

🔅Mobil-ID tizimi nima beradi?

📌Shaxsni identifikatsiyalashning Mobil-ID tizimi foydalanuvchilarga elektron raqamli imzoni qoʻllamagan holda davlat xizmatlaridan foydalanish imkonini beradi (bundan kreditlash sohasida koʻrsatiladigan moliyaviy xizmatlar mustasno).

💠Mobil-ID tizimi aholining masofadan turib elektron davlat xizmatlaridan mustaqil foydalanish imkoniyatlarini kengaytiradi va aholiga qulayliklar yaratadi.

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
#Объявление
#ВниманиюЖителейГорода
#Водоснабжение
#Водоканал

Чирчикский городской отдел ООО "Тошкент сув таъминоти" сообщает потребителям о том, что завтра 1 ноября в связи с аварийно-ремонтными работами с 09:00 до 17:00 часов на территориях махаллей "Истиклол", "Чинор", "Семург" и "Хумо" будет произведено отключение питьевой воды.

❗️ Чирчикский городской отдел ООО "Тошкент сув таъминоти" в связи с возникшими неудобствами приносит свои извинения и просит заблаговременно запастись водой!


По вопросам водоснабжения вы можете обращаться по следующим телефонам:

- Диспетчерская служба (круглосуточно) : 717-11-04, 717-19-96, 717-01-60;
- Приемная (с 08:00 до 17:00): 717-11-43;
- Служба по работе с клиентами (с 08:00 до 17:00): 717-11-64.


Подписывайтесь на наш канал
👉
@ChirchikNews_Uz
#5tashabbus

⚡️CHIRCHIQ SHAHRIDA "BESH TASHABBUS OLIMPIADASI"NING IKKINCHI BOSQICHIDA GʻOLIBLAR ANIQLANDI

➡️ Batafsil: https://chirchiq.toshvil.uz/oz/chirchiq-shahrida-besh-tashabbus-olimpiadasining-ikkinchi-bosqichida-goliblar-aniqlandi

Chirchiq shahar hokimligining Axborot xizmati

👉Kanalga ulanish: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site