Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.5K subscribers
36.8K photos
4.45K videos
18 files
15.9K links
Download Telegram
#бунёдкорлик
#жараён

📌 Янги таълим муассасасининг қурилиш жараёни

🔹 Бугун шаҳар ҳокими Д.Хидоятов, шаҳар прокурори Х.Бўриев ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари шаҳримизнинг “Шодлик” маҳалласида қурилаётган янги ўрта умумтаълим мактабининг қурилиш жараёнини кўздан кечирдилар.

🔹 Объект қурилиши сифати, уни қисқа муддатларда топшириш режалари, атрофини ободонлаштириш ишлари кўриб чиқилди.

Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Хусусий ташкилот ходимларига ҳомиладорлик нафақасини давлат томонидан тўлаш тартиби белгиланди

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
📌 "Бир миллион ўзбек дастурчиси" (One Million Uzbek Coders) лойиҳаси амалда

Президентимизнинг ташаббуслари билан IT технологияларига ёшларни қизиқишларини ошириш ҳамда "Бир миллион ўзбек дастурчиси" (One Million Uzbek Coders) лойиҳаси янада самарали ишлаши учун  Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 ноябрдаги 716-сонли қарорига асосан Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 4 та (13,16,17,26-сонли) мактабларга 40+4 (ҳар бир мактабга 10 дона ўқувчилар учун + 1 донадан ўқитувчи учун) компьютер жамланмалари берилди.
Ушбу компьютерларни шаҳар ҳокими Д.Хидоятов ҳамда шаҳар прокурори Х.Бўриевлар топширди.

Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
Forwarded from Huquqiy axborot
#2022_йил_1_октябрдан

Ўзгалар парваришига муҳтож болаларнинг қонуний вакиллари тўғрисидаги маълумотлар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига электрон тақдим этиб борилади.

📝 Шунингдек, 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар ва одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка чалинган 18 ёшгача болаларга тўланадиган нафақалар ҳамда парваришлаш нафақаси фуқаролардан қўшимча ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда “проактив шакл”да тайинланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
«Тошкент — Чирчиқ — Хожикент» тезюрар шаҳарлараро электропоездлар қатнови йўлга қўйилди

Бунинг натижасида йўловчиларнинг 1 соат вақти тежаладиган бўлди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3xNUyXI

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
#Мулоқот #Жараён

🗓 Шу кунларда Зойир Мирзаевнинг вилоятимиздаги маҳаллий бошқарув органлари, бошқарма, корхона ва ташкилотларнинг матбуот хизмати раҳбарлари билан учрашувига тайёргарлик кўрилмоқда.

🤝Айни пайтда жамоамиз билан ушбу мулоқот формати ва кун тартиби устида ишлаяпмиз, таклифлар тайёрлаяпмиз.

📄 Соҳага доир Президент ҳужжатлари, бошқа юқори турувчи органларнинг қарор ва топшириқлари ижросининг реал аҳволи таҳлил қилинмоқда.

👉 БАТАФСИЛ

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест #Хотин_қизлар

Аёли фаол ва бахтиёр мамлакатнинг келажаги буюк. Шу боис хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бугунги дайжестимиз шу мавзуда. Танишинг, Тошкент вилояти хотин-қизлари ҳафта ичида!

🔘Бекобод тумани

Шоира Гулжамол Асқарова "Аёллар дафтари"да турувчи, боқувчисини йўқотган хотин-қизлар ҳолидан хабар олди. Ногиронлиги бўлган аёлнинг қўл ишлари оммалаштириладиган бўлди.

🔘Бўстонлиқ тумани

Банкирлар хотин-қизларнинг молиявий саводхонлигини оширишни мақсад қилди.  "Хўжакент" пансионатида ўтказилган ўқув семинарида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

🔘Зангиота тумани

"Халқаро қишлоқ аёллари куни" муносабати билан маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Меҳнатидан барака топиб ўз тадбиркорлигига эга бўлган қишлоқ аёллари туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ҳамда совғалари билан тақдирланди.

🔘Олмалиқ шаҳри

Республика ишчи гуруҳи вакиллари томонидан "Дўстлик", Бобур, Муқимий, "Чамбил" маҳаллаларидаги иш тизими ўрганилди.

🔘Оққўрғон тумани

"Жағалбойли"да хотин-қизлар стол тенниси ва шахмат-шашка бўйича мусобақалашди. Беллашувларда дўстлик, аҳиллик ғолиб бўлди.

🔘Оҳангарон тумани

Республика ишчи гуруҳи "Нуробод" ва "Озодлик" маҳаллаларида шу йўналишда олиб борилаётган ишлар билан танишиб, хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамларни платформага жойлаштириш бўйича тегишли масъулларга тавсиялар берди.

🔘Оҳангарон шаҳри

“Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари шаҳардаги барча маҳаллаларда давра суҳбатлари ўтказишмоқда. Жараёнда ҳаракатнинг фаол аъзоларига ташаккурнома ва совғалар топширилди.

🔘Пискент тумани

Суд раиси "Бирлик" маҳалласига келди. Мулоқотда хотин-қизларнинг маънавиятини юксалтириш, қизларнинг билимли бўлиб улғайишларига кўмаклашиш, оилавий ажримларнинг олдини олиш каби қатор масалалар муҳокама қилинди.

🔘Чиноз тумани

Бош вазир ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Хотин-қизлар марказида аёлларга яратилаётган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

🔘Чирчиқ шаҳри

Чирчиқ олий танк-қўмондонлик билим юртида 3-сектор хотин-қизлар фаоллари томонидан "Сиз оила қуришга тайёрмисиз?" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

🔘Юқори Чирчиқ тумани

"Спорт нафислик ва саломатлик манбаи" шиори остида хотин-қизлар спорт фестивали ўтказилди. Вилоятдаги корхоналар хотин-қизлари стритбол, стол тенниси, шахмат ва шашка бўйича куч синашдилар.

🔘Ўрта Чирчиқ тумани

Туман ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бўлими томонидан "Ёшлар дафтари" да рўйхатда турувчи 14 нафар хотин-қизга тикув машиналари ҳамда оверлок ускуналари топширилди.

🔘Қибрай тумани

Туманда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш маркази ташкил этилади. Республика Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раҳбари бинонинг қурилиш ишлари билан танишди.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Кун_ҳикмати

🙏 Яхшилик изла, тўғрилик изла, гўзаллик изла, аммо айб излама.

Жалолиддин Румий
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | IТ хизматларни экспорт қилишни бошлаган янги марказ фаолияти
#24sept #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
#Объявление
#ВниманиюЖителейГорода
#РЭС

УВАЖАЕМЫЕ ПОТРЕБИТЕЛИ!!!

Завтра 26 сентября в связи с проведением ремонтных работ на подстанции с 9:00 до 17:00 часов на территориях махаллей "Бирлик", "Ёшлик", "Навруз", "Хамза", "Нур", и "Маданият" будет отключено электричество.

Чирчикское электроснабжающее предприятие

Подписывайтесь на наш канал
👉
@ChirchikNews_Uz
#Мулоҳаза
 
📌 Озодалик остонадан бошланади...

Ватан остонадан, инсоннинг киндик қони тўкилган тупроқдан бошланади. Кишининг туғилиб ўсган уйи, маҳалласи, шаҳри – Ватан деган тушунчада мужассам. Шундан келиб чиққан ҳолда ҳар бир оила на фақат уйини, балки остонасини ҳам озода тутиши лозимлигини уқдириб, бизга “Уйинг ва остонанг тоза бўлса – соҳиблари саломат бўлишади”, деб ўргатишган.
Бугунги кунда шаҳримиз кун сайин чирой очиб, гўзаллашиб бормоқда. Катта маблағлар сарфланиб, кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда.
Аммо
……..
⬇️⬇️⬇️
Батафсил:
https://chirchiq.toshvil.uz/uz/ozodalik-ostonadan-boslanadi

Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати


👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
Forwarded from Huquqiy axborot
#2022_йил_1_октябрдан

Нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида ўқиши учун таълим кредити ажратиш тизими йўлга қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Дайжест #Туризм

Туризм – Тошкент вилоятининг асосий драйвери. Бу йўналишда мавжуд потенциални ишга солиш учун катта ишлар бошланмоқда. Бугунги дайжестда мана шулар ҳақида сўз боради. Туризм йўналишларидан келиб чиқиб тайёрланган кичик хабарлар орқали соҳага доир терминалогияни ҳам аниқ мисоллар орқали тушунтиришга ҳаракат қилдик.

🔘Ички туризм – Олмалиқ шаҳрининг Ғуфур Ғулом номидаги маҳалласида яшовчи нуронийлар Зангиота зиёратгоҳи ва "Тошкент сити"га юборилди. Маълумот ўрнида, "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил" давлат дастури доирасида 1 сентябр ҳолатига вилоятимиздан 548 минг сайёҳ бошқа вилоятларгав юборилган.

🔘Этно туризм – Паркент туманидаги машҳур Кумушкон қишлоғидаги меҳмон уйлари гавжум. "Туризм қишлоғи" мақомини олган ҳудудга хорижлик сайёҳларнинг қизиқиши айниқса кучли. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланган видеоролик шу ҳақида.

🔘Агротуризм – Бўстонлиқда Европадан келтирилган кийиклар парвариш қилинмоқда. Сиз ёввойи табиат қўйнига чиқиб, бу ноёб ва гўзал жониворлар орасида юришингиз, томоша қилишингиз мумкин. Маълумот ўрнида, 2023-2024 йилларда Бекобод тумани "Далварзин", Нурафшон шаҳри "Дегантепа" ҳудудида туризмнинг "Сафари" йўналишида мажмуа ташкил этилади.

🔘Экотуризм – Оҳангарон туманидаги пурвиқор Чотқол тоғлари бағридаги Эртошсой қишлоғида яқинда бир йўла 32 та меҳмон уйи очилди. Маълумот ўрнида, келажакда муҳташам туризм марказига айланадиган мана шу қишлоқда айни пайтда жами 65 та меҳмон уйи бор.

🔘Mise туризм – Чирчиқ шаҳрида жойлашган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “Университет спорти: миллат саломатлиги ва фаровонлиги” мавзусида талабалар ва ёш олимларнинг XI Халқаро анжумани ўтказилди.

🔘Жойлаштириш воситаси – Нурафшон шаҳрида айни кунда фақат битта меҳмонхона бор. "Авалон" номли меҳмонхона 22 ўринли. Шунингдек, вилоятимиз марказида келаётган ҳафтада янги ҳостел фаолият бошлаши кутилмоқда.

🔘Таълим туризми – Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университетида 40 нафар (Исроил, Хитой, Қозоғистон, Туркманистон, АҚШ, Япония, Жанубий Корея, Германия, Туркия, Польша, Латвия, Финландия, Россия, Қозоғистон фуқаролари) таҳсил олишмоқда. Умуман, Тошкент вилоятидаги ОТМларда 78 нафар хорижлик талаба ўқияпти.

🔘Ов туризми – Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ ва Чинозда балиқ ови мавсуми авжида.

🔘Янги йўналишлар: Тошкент ва Сирдарё вилоятлари транспорт бошқармалари ҳамкорлигида “Бобур СИУ-Бекобод” ҳамда “Ширин-Бекобод” йўналишларида автобус қатнови."Тошкент — Чирчиқ — Хожикент" тезюрар шаҳарлараро электропоездлар қатнови йўлга қўйилди

✉️ Telegram  🌐 YouTube 📱Instagram 📱 Facebook 📱 Twitter
26 сентябрь – Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни.

Юрт тинчлиги учун хизмат қилаётган барча ДХХ ходимларини бугунги байрамлари билан муборакбод этамиз.

https://t.iss.one/xyuldoshvoyev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | 1 йилда 12 млн долларлик IT-хизматлар кўрсатувчи марказ
#25sept #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur