Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.47K subscribers
37.3K photos
4.54K videos
19 files
16.1K links
Download Telegram
#Чирчиқ_шаҳар

📌“Йил аёли” миллий танловининг шаҳар босқичига таклиф этамиз

Биринчи шарт – “Ўзини таништириш”;
Иккинчи шарт – “Савол ва жавоб”;
Учинчи шарт – “Замонавий ўзбек аёли”.

📌Танловда қуйидаги 11 номинациялар бўйича ғолиблар аниқланади
 “Йилнинг энг ватанпарвар аёли” номинацияси:
“Йилнинг энг фаол олима аёли”номинацияси:
“Йилнинг энг илғор тадбиркор  аёли”номинацияси:
“Йилнинг энг яхши ижодкор аёли”номинацияси:
“Ўз касбнинг устаси бўлган йил аёли” номинацияси :
“Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси” номинацияси:
“Йилнинг энг яхши уй бекаси” номинацияси:
“Йилнинг энг жонкуяр устози” номинацияси:
“Йилнинг энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчи” номинацияси:
“Йилнинг энг янги ғоялар ташаббускори” номинацияси:
“Йилнинг энг яхши IT-дастурчи аёл” номинацияси:

“Йил аёли” миллий танловининг шаҳар босқичига таклиф этамиз.

Мурожаатлар учун телефон: +99891-778-21-59
+99899-786-66-82

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизлар давлат ОТМларига контракт асосида ўқишга кирганида контракт тўлови Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тўлаб берилади.

Бунда ҳар бир ҳудуддан ўқишга кирган 40 нафардан, иккинчи ва ундан юқори босқичларда таҳсил олаётган 110 нафар, жами 150 нафар хотин-қизлар учун тўрт йиллик контракт тўлаб берилади.

📝 Бунинг учун ариза олий таълим муассасаси қабул комиссиясига берилиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#5tashabbus

🏆 “HOKIM KUBOGI” musobaqasi boʻlib oʻtdi


🔹 Shahar hokimining tashabbusi bilan shahrimizda yoshlarni sportga bo’lgan qiziqishini yanada oshirish, yoshlarni bo’sh vaqtini mazmunli tashkil etish maqsadida “HOKIM KUBOGI” musobaqasi boʻlib oʻtdi.

🔹 5 ta yo’nalishda olib borilgan musobaqada shahrimizdan 1000 nafarga yaqin yoshlar qatnashdi.

🔹 G’oliblarga shahar hokimi D.Xidoyatov tomonidan esdalik sovg’alari topshirdi. Bundan tashqari shahrimizda sektorlar kesimida faol bo'lgan X.Maqsudov, Mir Alisher, "Bahor" hamda "Sharq" mahallalari yoshlar yetakchilariga shahar hokimi tomonidan stol tenisi sport jixozlari topshirildi.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#no_comment

📌 Чирчиқ шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” массиви қурулиш жараёни

🎥
Батафсил видеода томоша қилишингиз мумкун.

Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати


👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
#муносабат

Ижтимоий тармоқларда “"Роҳат" постига келаверишда Ласетти катта тезликда бетон тўсиққа урилиб ағдарилиб ёниб кетди” сарлавҳаси остида тарқатилган хабарлар юзасидан

Жорий йилнинг 3 сентябр куни соат таҳминан 14:15 ларда Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р17а автомобил йўлининг 4 километрида ҳайдовчи 2001 йилда туғилган Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилувчи Қ.Ш. бошқарувидаги “Ласетти” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб рул бошқарувини эплай олмай йўлнинг ўнг четидаги муҳофазаловчи бетон тўсиққа урилиб йўл транспорт ҳодисаси содир этган. Бетон тўсиққа урилиши оқибатида автомобилда ёнғин келиб чиққан ва автомобил тўлиқ ёниб кетган.

Ушбу йўл транспорт ҳодисаси натижасида ҳайдовчига воқеа жойида биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Юқоричирчиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

👉 https://t.iss.one/yhxx_ypx
Uzoq yillar davomida taʼlim sohasida samarali mehnat qilgan faxriylarning xonadoniga Toshkent viloyati hokimi oʻrinbosari, Oila va xotin-qizlar boshqarmasi boshligʻi  Z. Mirgaziyeva hamda Chirchiq shahar hokimi oʻrinbosari, Oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi Y.Jumaeva borib, ular bilan suhbatlashdilar. 
Mustaqillikning bardavom bo'lishi, tinchligimizning barqarorligi uchun onaxonlar qoʻllarini duoga ochdilar.

👉Kanalga ulanish: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Яна 10 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилади

“Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–366-сон, 30.08.2022 й.) қабул қилинди

🗓 Қарорга кўра, 2022 йил 1 ноябрдан қуйидаги 10 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади:

🔹уй ҳайвонлари (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар) бозорларида воситачилик хизмати;
🔹автомобиль бозорларида воситачилик хизмати;
🔹риэлторлик хизматини кўрсатиш (ижарага уй топиб бериш, уй сотиб олиш ва сотишга кўмаклашиш);
🔹уйда сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотиш хизмати;
🔹маиший буюмларни ижарага бериш хизмати (стол-стул, идиш-товоқ, асбоб-ускуна ва бошқалар);
🔹гипс ва ганчдан буюмлар ясаш (уй жиҳозлари, эртак қаҳрамонлари ҳайкалларини ясаш);
🔹тош ва тош маҳсулотларидан ёдгорлик, сувенир ва декоратив буюмлар тайёрлаш;
🔹ёғоч маҳсулотларидан сават, нон маҳсулотлари учун махсус идиш ва бошқа буюмларни тўқиш;
🔹уй шароитида пилла етиштириш, шахсий томорқа ер участкасида тут меваси, ниҳоли ва кўчатини етиштириш, уйда ипак мато, ипак гилам тўқиш ва сотиш;
🔹кулолчилик.

☑️ 2023 йил 1 январдан ЯТТлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар учун ижтимоий солиқ суммасининг энг кам миқдори ойига БҲМнинг 50 фоизидан йилига БҲМнинг бир бараваригача камайтирилади (савдо мажмуалари ва бозорларда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар бундан мустасно).

🔰2023 йил 1 январдан ўзининг шахсий томорқа ер участкасида қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига БҲМнинг камида 1 баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, улар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ва ушбу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилади:

🔹чорвачилик (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар);
🔹иссиқхона;
🔹паррандачилик (бедана, курка, ғоз, ўрдак);
🔹қуёнчилик;
🔹асаларичилик;
🔹балиқчилик;
🔹боғдорчилик;
🔹лимончилик;
🔹гулчилик.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#ob_havo

🔹Bugun kunduz kuni respublika bo‘yicha quruq va kam bulutli ob-havo saqlanib turadi. Сho‘l hududlarda ba'zi joylarda shamol 15-20 m/s gacha kuchayishi, ayrim joylarda chang-to‘zonlar kuzatilishi mumkin. Havo harorati 34-39° ni tashkil etadi.

🔹Tog‘li hududlarda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Havo harorati 27-32° bo‘ladi.

👉Kanalga ulanish: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰Кафиллик – шартнома бўйича бошқа шахснинг мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олиш.

Қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредит олдида солидар жавоб беради.

Шунингдек, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди.

⚠️ Кафиллик шартномаси ёзма шаклда тузилади. Ёзма шаклда тузилмаган кафиллик шартномаси ҳақиқий ҳисобланмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#шукуҳ

📌 Умид маҳалласидаги 9 - сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

🎥Тафсилотлар "Oʻzbekiston24" телеканали ижодкорлари лавҳасида.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
#жараён
#ободлик

📌 Шаҳарда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари кўздан кечирилди


🔹 Бугун шаҳар ҳокими Д.Хидоятов мутасадди раҳбарлар билан биргаликда шаҳаримиздаги А.Навоий шоҳ кўчасида олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари кўздан кечирилди ҳамда ноконуний қурилмалар бартараф этилиши кераклиги қатъий тушунтирилди.

🔹 Шаҳар ҳокими томонидан камчиликларни бартараф этиш бўйича  масъулларга топшириқлар берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
📚 “Jadidlar” to`plami Chirchiq shahrida!

🔸
Yoshlar ishlari agentligi hamda Yoshlar ittifoqi tomonidan ma’rifatparvar bobolarimiz merosini chuqur o`rganish maqsadida chop ettirilgan “JADIDLAR” kitoblar to’plami Toshkent viloyatining Chirchiq shahriga yetib keldi.

🔸 Xalqimiz, ayniqsa yoshlarimiz tomonidan katta qiziqish bilan kutib olingan ushbu kitoblar to’plamini Chirchiq shahar hokimi D.Xidoyatov sektor rahbarlari, o’rta, professional hamda oliy ta’lim muassasalari, shu bilan birga boshqa mutasaddi rahbarlarga shaxsan topshirdi.

👉Kanalga ulanish: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site