Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.5K subscribers
36.8K photos
4.45K videos
18 files
15.9K links
Download Telegram
#Чирчиқ_шаҳар

📌“Йил аёли” миллий танловининг шаҳар босқичига таклиф этамиз

Биринчи шарт – “Ўзини таништириш”;
Иккинчи шарт – “Савол ва жавоб”;
Учинчи шарт – “Замонавий ўзбек аёли”.

📌Танловда қуйидаги 11 номинациялар бўйича ғолиблар аниқланади
 “Йилнинг энг ватанпарвар аёли” номинацияси:
“Йилнинг энг фаол олима аёли”номинацияси:
“Йилнинг энг илғор тадбиркор  аёли”номинацияси:
“Йилнинг энг яхши ижодкор аёли”номинацияси:
“Ўз касбнинг устаси бўлган йил аёли” номинацияси :
“Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси” номинацияси:
“Йилнинг энг яхши уй бекаси” номинацияси:
“Йилнинг энг жонкуяр устози” номинацияси:
“Йилнинг энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчи” номинацияси:
“Йилнинг энг янги ғоялар ташаббускори” номинацияси:
“Йилнинг энг яхши IT-дастурчи аёл” номинацияси:

“Йил аёли” миллий танловининг шаҳар босқичига таклиф этамиз.

Мурожаатлар учун телефон: +99891-778-21-59
+99899-786-66-82

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, тунги вақтда – соат 23.00 дан 06.00 гача – фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни:

🔹 баланд овоз билан қўшиқ айтиш;
🔹 мусиқа чалиш;
🔹 товуш сигналлари бериш;
🔹 хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш;
🔹 турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш ⬇️

❗️фуқароларга 100 минг сўм, мансабдор шахсларга эса 150 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
«Ғалати» японлар

Доим қайсидир шедевр чет эл фильмининг премьераси ҳақидаги афишаларни кўрсам, бир инсон гапириб берган қизиқ воқеа ёдимга келади.

«Ўзбекистондан Японияга ўқишга борган танишим айтади: бир куни курсдошлар билан суҳбатлашиб ўтириб, гап яқиндагина чиққан Америка киносига тақалди. Ҳамма курсдошларимиз анонсни кўргани, у Япония кинотеатрларига келиши билан тушмоқчи эканини айтишди.

Мен эса «ҳа, кино ростдан зўр экан, яқин орада бунақасини кўрмовдим» дедим. Шу пайтда япон курсдошларимни қисиқ кўзлари ҳайратдан катта-катта бўлиб кетишди: «сен бу кинони қаерда кўрдинг? Ҳали Япониягача етиб келмадику?!»

Мен уларга одатдагидек, «торрент»дан скачат қилганимни, агар кўрмоқчи бўлишса, ана, ноутбукимда турганини айтдим. Японлар эса менга худди ноутбукда кино эмас, бомба олиб юргандек қарашди. «Сен жиннимисан, бунақа қилиш мумкин эмас, ахир бу кино бировни меҳнати, қанча маблағ сарфланган, уни ўғрилаб кўриб бўлмайди» дейишди. Кейин бир неча ҳафта ҳар кўришганда «торрент»дан кино скачат қилиш нотўғри эканини гапириб юришди. Японлар бировнинг, ҳаттоки, ўзига бомба ташлаган америкаликлар ҳаққига ҳам хиёнат қилмаслиги мени қаттиқ таъсирлантирди».

Конституция лойиҳасига интелектуал мулк ҳуқуқи бўйича модда қўшилаётгани маълум бўлгач, бу ҳақдаги муҳокамалар кўпайди. Кўпчилик бир фикрни айтяпти ва мен ҳам унга тўлиқ қўшиламан — интелектуал мулк ҳуқуқи, умуман, бировнинг ҳаққига хиёнат қилмаслик мактабдан, керак бўлса, бошланғич синфлардан бошлаб ўргатилиши керак.

Интелектуал мулк ҳар қадамда бор. Шундай экан, унинг ҳуқуқи ҳамма жойда бўлиши керак. Конституцияда ҳам.

👉 @fayzboguz
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Конституцион ўзгартиришлар: судьялар фаолияти эркинлаштирилиб, босим ўтказиш тўхтатилади

Эксперт Камила Олимова 112-моддага киритилаётган ўзгартиришлар бўйича маълумот берди

Батафсил — bugun.uz/156282

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Forwarded from Bayonot.uz
Илгари бирон жиддийроқ жойга ишга кирмоқчи бўлсанг, қариндошларинггача текширишарди. Бордию, яқин қариндошлардан кимдир ўтириб чиққан бўлса, худди сен жиноятчидек ҳамма айланиб ўтарди. Янги Конституциянинг 26-моддасида шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлмаслиги кераклиги қатъий белгилаб қўйилмоқда.

Мана бу жуда ўринли ўзгариш, кимдир қилган жиноят учун бошқалар жабр кўриши мантиқсизлик, ҳамма ўз қилмиши учун жавоб бериши керак.
Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари билан қатор дипломатик миссиялар раҳбарларига олий дипломатик мартабалар:

Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчиси Фарход Арзиев ва Туркманистондаги элчиси Акмалжон Кучкаровга - Фавқулодда ва Мухтор элчи мартабаси;

Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги элчиси Абат Файзуллаев, ЮНЕСКОдаги доимий вакили Умид Шодиев ва Женевадаги БМТ бўлинмасидаги доимий вакили Улуғбек Лапасовга - 2-даражали Фавқулодда ва Мухтор вакил мартабаси берилди.

Олий мартабаларга сазовор бўлган дипломатларимизни чин дилдан қутлаб, келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилаймиз!

В преддверии 31-й годовщины независимости указами Президента Республики Узбекистан главам ряда дипломатических миссий присвоены высшие дипломатические ранги:

послу Республики Узбекистан в Китайской Народной Республике Фарходу Арзиеву и послу Республики Узбекистан в Туркменистане Акмалжону Кучкарову - ранг Чрезвычайного и Полномочного посла;

послу Республики Узбекистан в Австрийской Республике Абату Файзуллаеву, постоянному представителю Республики Узбекистан в ЮНЕСКО Умиду Шодиеву и постоянному представителю Республики Узбекистан в Женевском отделении ООН Улугбеку Лапасову - ранг Чрезвычайного и Полномочного посланника 2 класса.

Искренне поздравляем дипломатов, удостоившихся высших рангов, желаем успехов в дальнейшей деятельности!

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

⚠️ Жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатган шахс БҲМнинг 100 бараваригача (30 млн сўмгача) жаримага тортилиши мумкин.

☑️ Шунингдек, ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс ушбу ҳуқуқбузарликка такроран йўл қўйса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилиши мумкин:

БҲМнинг 200 бараваригача (60 млн сўмгача) миқдорда жарима;
300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
2 йилгача озодликни чеклаш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Дайжест

❗️29 - август : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Бекобод шаҳри.
Фуқаролар қабули - халқ розилигига эришишнинг самарали усули
🔘Оҳангарон шаҳри.

🔘Бекобод тумани.
Асосий мақсадимиз аҳолининг турмуш даражасига енгилик яратиш дейди туман ҳокими

🔘Юқори Чирчиқ тумани. Ватанимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" эзгу ғояси остида катта шодиёна билан нишонланди

🔘Тошкент тумани. “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”: туман марказида мустақиллик байрами тантаналари

🔘Янгийўл тумани. Мустақиллик шодиёнасида қувонч ва бахт ҳукмрон бўлди

🔘Чиноз тумани. Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз

🔘Қуйи Чирчиқ тумани. Бозордаги нархлар назоратда

🔘Бўка тумани.
Мустақиллик байрами арафасида 3 та мактабгача таълим ташкилоти очилди

🔘Пискент тумани. Истиқлол байрами шарафига кураш мусобақаси бўлиб ўтди

🔘Зангиота тумани. Туманда ўтказилган Мустақилликнинг 31 йиллиги шукуҳи ОАВ нигоҳида

🔘Олмалиқ шаҳри. Мактабларнинг янги ўқув йилига тайёрлиги ўрганилди

🔘Чирчиқ шаҳри. Шаҳримизда "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди

🔘Нурафшон шаҳри. Оилавий шифокор ва потранаж ҳамширалар шаҳардаги бир ёшгача бўлган 935 нафар болаларни тиббий кўрикдан ўтказишди

🔘Бўстонлиқ тумани. Байрам шукуҳидек, болалар қувончи ҳам чексиз бўлди

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ Азиз Ботирович Воитов Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тасдиқланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

В соответствии с указом Президента Республики Узбекистан Воитов Азиз Ботирович утвержден на должность министра сельского хозяйства Республики Узбекистан и в связи с этим освобожден от должности первого заместителя министра инвестиций и внешней торговли Республики Узбекистан.

Facebook|Instagram|Twitter
#диққат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 августдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги
Фармони билан прокуратура органларида хизмат қилаётган бир гуруҳ ходимлари ҳам мукофотланди:

“Содиқ хизматлари учун” медали билан

Бўриев Хайрулла Рахимбердиевич - Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар прокурори

Шаҳримиз прокурорини юксак мукофот билан табриклаймиз!

👉 https://t.iss.one/xyuldoshvoyev
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд. 2022 йил. Янги шаҳар, янги тарих

«Қадимий ва навқирон Самарқанд бағрида қад ростлаган мана шундай замонавий, улуғвор меъморий мажмуа барчамизга, бутун халқимизга муборак бўлсин, буюрсин!»

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Жалолиддин Мангуберди номли муаззам майдоннинг бунёд этилиши Янги Ўзбекистонда нафақат эл азиз, инсон азиз, балки бу элнинг буюк аждодларининг хотираси ҳам азиз эканининг ёрқин намойишидир".

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Сайёра Самандарова Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг очилиши маросимида давлат раҳбарига миннатдорлик билдирди.

https://t.iss.one/AOKBToshvil
#Кун_ҳикмати

Одамлар сенга мослашишини талаб қилиш – кечириб бўлмас аҳмоқлик.

ГЁТЕ
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби

Таълим кредитлари таълим ташкилотлари бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон фуқароси бўлган талабаларга берилади.

☑️ Бунда, кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки васийлари биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашиши мумкин.

🔄 Таълим кредитининг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

🔰 Таълим кредитини олиш учун Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

▫️ ариза;
▫️ тўлов-контракт шартномаси ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда). Шартномада ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим;
▫️ таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;
▫️ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари учун);
▫️ биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот.

Ҳужжатлар 5 иш кунида кўриб чиқилади.

📝 Таълим кредити шартномаси тўлов-контракт шартномасида кўрсатилган бир йиллик тўлов суммасига тенг миқдордаги суммага тузилади.

🏦 Таълим кредити кредит олувчига Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ажратилади.

⚠️ Бунда, Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, таълим кредити бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасаяди, Марказий банкнинг асосий ставкаси оширилган тақдирда эса таълим кредити бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолади.

🔘 Мазкур тартиб:

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга;
тижорат банклари томонидан Жамғарма маблағларидан ташқари бошқа манбалар ҳисобидан бериладиган таълим кредитларига нисбатан татбиқ этилмайди.

🚫 Табақалаштирилган тўлов-контрактни ва унинг минимал миқдорига тенг бир марталик бошқа тўловларни амалга ошириш учун таълим кредити ажратилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Admin.uz
⚡️Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!

📑 Мандат эълон қилингач фуқаролар сарсон бўлиб, вилоятлардан Тошкентга келиб Давлат тест марказига мурожаат қилаётган экан.

❗️Бунинг учун Тошкентга келиш шарт эмас. Давлат тест марказининг ҳудудий бўлимлари мавжуд, уларга мурожаат қилган ҳолда барча саволларга жавоб олиш мумкин.

👉 ДТМнинг ҳудудий бўлимлари ҳақида маълумот олиш учун: https://dtm.uz/page/representatives

💡 Агар "супер" контракт асосида ўқимоқчи бўлсангиз бу борада ДТМга эмас, балки, олий таълим муассасасининг ўзига мурожаат қилиш керак.

Каналга аъзо бўлинг👇
https://t.iss.one/adm_uzbekistan
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Озарбайжон Республикасининг бир гуруҳ фуқароларини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении группы граждан Азербайджанской Республики"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter