Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.48K subscribers
37.1K photos
4.51K videos
19 files
16.1K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти: "Мен сизларни фаровон ҳаётимиз бунёдкорлари, деб биламан ва бу йўлда сизлар билан доим биргаман"

Открытый диалог Президента с предпринимателями: "Я считаю вас созидателями нашей благополучной жизни и всегда буду с вами на этом пути"

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд туманида Халқаро туризм марказининг очилишига бағишланган байрам тадбирида иштирок этмоқда.

"Халқимизнинг ақл-заковати ва фидокорона меҳнати билан бунёд этилган ушбу мажмуа Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги яна бир салмоқли, зафарли натижа бўлди, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Қадимий ва навқирон Самарқанд бағрида қад ростлаган мана шундай замонавий, улуғвор меъморий мажмуа барчамизга, бутун халқимизга муборак бўлсин, буюрсин!", деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Йилига 2 миллион туристга хизмат қиладиган бу кўп тармоқли марказ таркибида “Боқий шаҳар” мажмуаси, Конгресс ҳолл, 8 та замонавий меҳмонхона, амфитеатр ва кўплаб бошқа объектлар мавжуд.

Марказ лойиҳасини ишлаб чиқишда тажрибали меъмор ва муҳандислардан иборат халқаро жамоа жалб этилган. Туркия, Буюк Британия, Италия каби давлатларнинг юксак малакали инженер ва техник мутахассислари қурилиш жараёнида фаол иштирок этган.

Facebook|Instagram|Twitter
"Бундан 3-4 йил олдин Самарқандга ташриф буюрадиган маҳаллий ва хорижий туристлар сони 500 минг нафардан ошмас эди. Ҳозирги кунда туризмни ривожлантириш бўйича ислоҳотларимиз, қулай инвестициявий муҳит яратиш бўйича саъй-ҳаракатларимиз туфайли Самарқандга келаётган хорижий туристлар сони 2 баробар кўпайди.

Бу маррани янада юқори олиш учун барча имкониятлар етарли. Хусусан, келгуси йилларда Самарқандга келадиган хорижий туристлар сонини 1,5 миллиондан ошириш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Келгусида бундай замонавий мажмуа Бухоро шаҳрида ҳам барпо этилади. Бу каби лойиҳаларни республикамизнинг барча ҳудудларида амалга ошириш бўйича ҳам режаларимиз бор.

Умуман олганда, ана шундай ишларимиз туфайли келгуси беш йилда мамлакатимизга келадиган сайёҳлар сонини ҳозирги 2 миллиондан 9 миллионга етказамиз", деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
"Олдимизда катта-катта саналар, йирик сиёсий, маданий ва маърифий тадбирлар турибди. Жонажон Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами тобора яқинлашиб келмоқда.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарлари учрашуви каби нуфузли халқаро тадбирлар ҳам яқин ойларда айнан Самарқандда бўлиб ўтади.

Келгуси йилда эса қадимий шаҳримизда Европа тикланиш ва тараққиёт банки бошқарув Кенгашининг йиллик йиғилиши ва Жаҳон туризм ташкилотининг Бош ассамблеяси ҳам ўтказилади.

Президентимиз сўзининг якунида Самарқанд қиёфасини тубдан ўзгартириб юборган ушбу қурилишларни амалга оширишда меҳнат қилган барча қурувчи ва мутахассисларга, тадбиркорлар ва мутасадди ташкилотларга, чет эллик ҳамкорларга, Самарқанд аҳлига, кўпмиллатли бутун халқимизга миннатдорлик билдирди.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Мустақиллик байрамида неча кун дам оламиз?

❗️2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган Президент фармонига мувофиқ, Мустақиллик байрами арафасида 4 кун дам олинади.

🔰 Булар:

1 сентябрь (пайшанба) – Мустақиллик байрами куни;
2 сентябрь (жума) – қўшимча дам олиш куни;
3 сентябрь (шанба) – 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
4 сентябрь (якшанба) – умумий дам олиш куни.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#вакансия

⚡️ БИЗДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ !

📣 Тошкент вилояти кадастр бошқармаси қуйидаги мавжуд бўш иш ўринларига танлов эълон қилади:

🔹Бўстонлиқ туман бўлими
🔹Зангиота туман бўлими
🔹Янгийўл туман бўлими
🔹Чирчиқ шаҳар филиали

☝️Танловга аризалар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари очиқ портали орқали қабул қилинади.

❗️шошилинг, аризалар қабул қилиш муддати чекланган

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Forwarded from Huquqiy axborot
#2022_йил_1_сентябрдан

🔘 Оилавий нодавлат боғчаларда:

🔹қатнаётган ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари ва махсус контингентлар сони тарбияланувчилар сонининг 70 фоизидан кам бўлганда, етмаган қисмига бошқа оилаларнинг болаларини қабул қилишга рухсат этилади;
🔹тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчи лавозимлари учун 4,5 тагача штат бирлигини ажратишга рухсат этилади;
🔹тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчиларга бюджетдан иш ҳақини қоплаш учун субсидия тўғридан-тўғри ушбу ходимларнинг пластик картасига ўтказиб берилади;

🔘Давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган боғчаларда, оилавий боғчаларда:

🔹бюджетдан тўланадиган субсидия ва компенсацияларни ҳисоблашда 3 ёш ва ундан катта ёшдаги, лекин 7 йил 8 ойдан катта бўлмаган ёшдаги тарбияланувчилар ҳисобга олинади;
🔹ота-оналар тўлови миқдорини мустақил равишда белгилаб 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд шаҳрида “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказининг очилишига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии открытия Международного туристического центра “Великий шелковый путь” в Самарканде

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Объявление
#ВниманиюЖителейГорода
#Водоснабжение
#Водоканал

Чирчикский городской отдел ООО "Тошкент сув таъминоти" сообщает потребителям о том, что сегодня 24 августа в связи с аварией на трубопроводе с 12:00 до устранения аварии на территории махаллей "Нур", "Ёшлик", "Навбахор", "Маданият", "Кимегар", "Мирголиб", "Шодлик", "А.Темур", "Юлдуз", "Куеш", и "Лола" будет отключена питьевая вода.

По вопросам водоснабжения вы можете обращаться по следующим телефонам:

- Диспетчерская служба (круглосуточно) : 717-11-04, 717-19-96, 717-01-60;
- Приемная (с 08:00 до 17:00): 717-11-43;
- Служба по работе с клиентами (с 08:00 до 17:00): 717-11-64.

Подписывайтесь на наш канал: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#жараён

Тошкент вилояти ҳокимининг 2022 йил 18 август кунидаги 3-4-5208-сонли кўрсатмаси ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрам тадбирига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида Чирчиқ шаҳар механизатция ишлари йиғма командасига тегишли бўлган куч ва воситаларини Чирчиқ шаҳар ҳокими ўринбосари ва Чирчиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи майор Ш.Мухамеджоновлар иштирокида саф кўриги ўтказилди ҳамда тегишли кўрсатмалар берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
Чирчиқ шаҳри ҳокими: «Биз ёшлигимизда тўп тепардик, ҳозирги ёшлар ахборот асри ёшлари — уларга билим бериш ҳам жуда масъулиятли».

Батафсил — https://dy.uz/7EzSk
Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Самарқанд вилоятида бўлиб турибди. Давлатимиз раҳбари Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев находится с рабочей поездкой в Самаркандской области. Глава государства посетил мавзолей Имама Бухари.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand #ziyorat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter