Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.5K subscribers
36.2K photos
4.36K videos
17 files
15.6K links
Download Telegram
#очиқ_мулоқот

📌 Ёшлар бандлигини таъминлаш – юрт равнақининг гарови

🔹 Бугунги кунда ёшларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, етук инсонлар бўлиб улғайиши йўлида юртимизда барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Уларнинг орзу-мақсадларини рўёбга чиқариш, илғор ташаббус ва ғояларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🔹 Бугун Чирчиқ шаҳар тиббиёт коллежида шахар ҳокими Даврон Хидоятов, шаҳар ДСИ раҳбари Шуҳрат Назаров ҳамда корхона-ташкилот мутасаддилари иштирокида бугунги куннинг  асосий масалалардан бири бўлган ёшлар бандлигини таъминлаш юзасидан учрашув ўтказилда. Унда Коллеж битирувчилари иштирок этдилар.

🔹 Тадбирда ёшларнинг эртанги тақдири бугунги танланган йўлга боғлиқ эканлиги, ҳар бир ёш ўз касбининг етук мутахассиси бўлиши лозимлиги хусусида сўз борди.
Якунда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
#расмий

Тайинлов

⚡️Файзуллаев Сарвар Сайорпўлатович – "Чирчиқ тонги" газетаси бош муҳаррири лавозимига тайинланди.

💼 С.Файзуллаев
1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 2005 йилда Тошкент Давлат Жаҳон тиллари университетини тамомлаган.

📌Лавозимга тайинлангунга қадар, Чирчиқ шаҳар ҳокимининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
#Дайжест

❗️19 - август : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Оҳангарон тумани.
Нурободда яна бир банк филиали очилди

🔘Пискент тумани.
Байрам арафасида кўҳна маҳалла янги боғчага эга бўлди

🔘Зангиота тумани.
Сайёр қабулдаги муаммолар ижроси амалда

🔘Олмалиқ шаҳри.
Арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ташкил этилди

🔘Чирчиқ шаҳри.
Навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

🔘Нурафшон шаҳри. "
Черноголовка" Нурафшонда ишлаб чиқарилишини билармидингиз?

🔘Бўстонлиқ тумани.
Битирувчилар бандлиги таъминланади

🔘Қибрай тумани.
Аҳолининг ҳамжиҳатлиги маҳаллаларни обод бўлишига хизмат қилмоқда

🔘Ангрен шаҳри. "
Довон йўллари" мавзусида пресс-тур ўтказилди

🔘Оққўрғон тумани.
Мустақиллик менинг нигоҳимда

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Туман ҳокимининг навбатдаги қабули ўтказилди

🔘Бекобод тумани.
Заковат – зукколикка элтади

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Фуқаролар қабулида ҳар бир мурожаат назоратга олинди

🔘Тошкент тумани. “
Бунёдкор”да бунёдкорлик ишлари авжида

🔘Паркент тумани.
Мактабгача таълим ташкилотида семинар ўтказилди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фаол тадбиркор” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги қарори

Постановление Президента Республики Узбекистан "Об учреждении нагрудного знака "Фаол тадбиркор"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида"ги фармойиши

Распоряжение Президента Республики Узбекистан "О награждении нагрудным знаком "Фаол тадбиркор"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўм;

🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 324 000 сўм;

🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 633 000 сўм;

🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 698 000 сўм;

🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 500 000 сўм;

🔹 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 500 000 сўм;

🔹 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 698 000 сўмдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#семинар

📌 Ҳоким ёрдамчилари учун семинар - тренинг бўлиб ўтди

🔹 Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Тижорат фаолияти ва бошқарув масалалари бўйича маслаҳат беришга ихтисослашган “COMPASS CONSULT” МЧЖ ҳамкорлигида Чирчиқ шаҳридаги “Бўстон” санаториясида “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳоким ёрдимчиларининг соҳавий билимларини мустаҳкамлаш ва лидерлик маҳоратини ошириш” бўйича семинар - тренинг бўлиб ўтди.
Унда шаҳар ҳокими Д.Хидоятов иштирок этди.
Семинарда 44 та маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари қатнашди.
Семинар ўзаро фикр алмашиш ва баҳс-мунозара шаклида ўтди.

Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site