Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.55K subscribers
36.4K photos
4.4K videos
17 files
15.7K links
Download Telegram
Forwarded from Zafarbek Solijonov
Конституцияда “Хабеас корпус” институтини ривожлантириш талабини акс эттириш таклиф қилинди. “Хабеас корпус” институтини ривожлантириш талабининг Конституцияга киритилиши том маънода инсон ҳуқуқларининг таъминланишини англатадими?

Халқаро тажрибадан маълумки, “Хабеас корпус” институтининг жорий этилиши қуйидаги муҳим талабларнинг таъминланишига имкон беради:

1) шахс суднинг қарорига қадар кўпи билан қирқ саккиз соатдан ортиқ ушлаб турилмаслиги;

2) агар суд томонидан шахсни ҳибсга олиш ёки унга нисбатан бошқача турдаги озодликни чеклаш ҳақида қарор белгиланган муддатда қабул қилинмаса, бундай шахснинг дарҳол озод қилиниши зарурлиги.

Демак, янги таҳрирдаги Конституцияга “Хабеас корпус” институтини ривожлантиришга оид норманинг киритилиши нафақат шахс ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатлайди, балки Ўзбекистон Республикасида инсонга нисбатан айбсизлик презумпцияси талабининг том маънода қўлланилишини таъминлайди. Бу эса, ўз навбатида, мамлакатимизда ҳар бир фуқаро ўз ҳуқуқлари ва эркинликлари қонуний асосда таъминланганлигини ҳис қилиб яшашини англатади.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Forwarded from Muxbir Daliev
Яқин йилларгача “прописка” муаммоси одамларнинг қаерда яшаши, қаерда ўқишиш ва ишлашигача таъсир кўрсатарди. Масалан, олий маълумотли, иш берувчининг ҳамма талабларига жавоб берса-да, бошқа вилоят “фуқароси” экани халақит берарди. Жамиятни ҳудудларга тақсимлаш, бир ерга “михлаб” қўйишнинг советча кўриниши эди бу. Узоққа бормайлик, мен ўзим шу прописка балосини деб узоқ йил сарсон бўлганлар тоифасиданман.

Конституцион ислоҳотлар доирасида 28-модда “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний асосларда бўлиб турган ҳар бир шахс республика ҳудуди бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эга, бундан қонунда белгиланган чекловлар мустасно.” шаклида ўзгаряпти. Бу ўзгариш фуқароларнинг мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш ва яшаш жойини эркин танлаш ҳуқуқини янада мустаҳкамлайди.

Каналга уланинг: https://t.iss.one/muxbir1
Forwarded from SAFAR
Тадбиркорларга қарши босимлар ҳақида кўп эшитамиз. Аксарияти ҳокимликлар, давлат мансабдорлари томонидан бўладиган босимлар бўлади. Одатда уларнинг таҳдидлари "қаматиб юбораман" деган кўринишгача боради. Албатта улар бу гапларни ўзидан тўқиб юбориб айтишмайди. Қонунчиликда қолган баъзи "лазейка"лар бунга асос бўлади.

Масалан битта мисол, агар тадбиркор ёки бизнес эгаси қарзга кириб кетса, белгиланган шартномани бажара олмаса, қонунчилик бўйича қамалиши мумкин. Уларнинг шартномасини бажара олмаслиги учун сунъий тўсиқларни эса яратиш мумкинлигини биламиз, кўрганмиз, эшитганмиз. Юқорида эслаганимиз "қаматвориш"ни қонунчиликка мослаштиришга устамон бўлиб кетган раҳбарлар ҳам йўқ эмас.

Конституциянинг 25 моддасига киритилаётган ўзгаришлар, энди шу каби чиновникларга қонунчиликда қолган тешикларни ёпаяпти. «Ҳеч ким шартномавий мажбуриятларни бажара олмаганлигига асосланиб жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас» тартибининг конституцияга киритилиши тадбиркорликни бошлаб катта таваккалчиликка йўл қўяётган бизнес эгаси олдидаги энг катта тўсиқлардан бирини олиб ташлашга хизмат қилмоқда. Бу иқтисодиёт ривожининг бир қисмини тадбиркорликка боғлаган давлат учун жуда муҳим ўзгариш.
#Jarayon

📌 Shahar hokimligining majlislar zalida Chirchiq shahar hokimi Davron Xidoyatov hokim o'rinbosarlari hamda mahallalardagi hokim yordamchilari bilan birgalikda "K-savdo" elektron savdo platformasi va aholi daromadlari tahliliga bag'ishlangan yig'ilish o'tkazdi.

🔹 Yig'ilishda mavzuga doir muhim masalalar muhokama qilinib, vazifalar belgilandi.

👉Kanalga ulanish: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🌐Web-site
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

❗️V Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолиблари 5 минг АҚШ долларигача мукофотланади

“Конья шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларнинг тренерларини бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш тўғрисида“ги Президент қарори (ПҚ–355-сон, 18.08.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарор билан V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар:

▫️олтин медаль учун – 5 минг АҚШ доллари;
▫️кумуш медаль учун – 3 минг АҚШ доллари;
▫️бронза медаль учун – 2 минг АҚШ доллари;

🔰Спортчиларни тайёрлаган тренерлар:

▫️олтин медаль учун – 2,5 минг АҚШ доллари;
▫️кумуш медаль учун – 1,5 минг АҚШ доллари;
▫️бронза медаль учун – 1 минг АҚШ доллари миқдоридаги бир марталик маблағлар билан мукофотланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига давлат ташрифининг иккинчи кунида Жидда шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа билан учрашди.

Во второй день государственного визита в Саудовскую Аравию, Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел в городе Джидде встречу с генеральным секретарем Организации исламского сотрудничества Хусейном Ибрахимом Тохой.

#Mirziyoyev #tashrif #SaudiyaArabistoni #IHT

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига давлат ташрифи доирасида Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад бин Сулаймон Ал-Жассирни қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в рамках государственного визита в Саудовскую Аравию принял президента Исламского банка развития Мухаммада бин Сулеймана Аль-Джассира.

#Mirziyoyev #tashrif #SaudiyaArabistoni #ITB

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter