Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
5.57K subscribers
40K photos
5K videos
52 files
17.4K links
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Абитуриент қуйидагиларга шахсан жавобгар ҳисобланади:

🔹 жавоблар варақасини ҳаво ранг пастали шарикли ручка билан тўлдириш;

🔹 жавоблар варақасини букмаслик, маркер чизиғига ёзмаслик, жавоблар варақаси рақами остида жойлашган доирачаларни бўямаслик;

🔹 жавоблар варақаси билим даражасини белгиловчи асосий ҳужжат бўлганлиги учун уни тўғри тўлдириш;

🔹 белгиланган вақт тугагунига қадар тест топшириқлари китобида мавжуд тест топшириқларини бажарган ҳолда жавоблар варақасининг мос тартиб рақамидаги тегишли доирачаларини бўяб, тест топшириқлари китобини ва унга мос бўлган жавоблар варақасини гуруҳ назоратчисига топшириш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
🚘 Ўзбекистон енгил автомобиль ишлаб чиқариш бўйича Россияни ортда қолдирди

«UzAuto Motors» компанияси 2022 йилнинг дастлабки олти ойида 160 000 дона автомобилни сотувга чиқариб, ишлаб чиқариш бўйича рекорд ўрнатди.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#кун_тартиби

🔹 Шаҳар ҳокими Даврон Хидоятов Тошкент вилояти "Сув твъминоти" МЧЖ Чирчиқ шаҳар бўлими фаолияти кўздан кечирди.
Корхона шаҳар аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаб келмоқда.

🔹 Шаҳар раҳбари сув таъминоти корхонасининг моддий техник базасини кўздан кечириш асносида мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан топшириқлар берди.

Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
#Дайжест

❗️8 - август : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Ёшлар нуронийлар эъзозида" тадбири Ўрта Чирчиқ туманида кенг нишонланди

🔘Янгийўл тумани.
Ногиронлиги бўлган хотин-қизларга берилган имтиёзлар

🔘Бекобод тумани.
Очиқ мулоқот туман ҳокими ва аҳоли ўртасида бўлиб ўтди

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Туман ҳокими раҳбарлигида фуқаролар муаммолари ўрганилди

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
Қуйи Чирчиқдаги йирик лойиха инвесторларни ўзига жалб қилди

🔘Тошкент тумани.
Қардош миллат наволари Оқтомда янгради

🔘Зангиота тумани.
Ҳашар бирдамликка ундайди

🔘Олмалиқ шаҳри.
Давлат тилига риоя этилиши бўйича ўрганиш ўтказилмоқда

🔘Бўстонлиқ тумани.
Савдо ярмаркалари эл хизматида

🔘Чирчиқ шаҳри
. Мактаб ўқувчилари учун ягона мактаб формаси жорий этилиши муносабати билан ярмарка ташкил этилди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Forwarded from Times.uz
Дониёр Ғаниев: ҳокимларни депутат ва сенатор бўлиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш керак

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев ҳокимларнинг маҳаллий кенгаш депутатлигига сайланиш ҳуқуқини чеклаш кераклигини билдирди.

«Конституция қабул қилингач, бир қарор қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритишга тўғри келади. Аслида амалдаги қонунчиликка кўра, ижро ҳокимияти органларига депутатликка сайланиши мумкин эмас. Фақатгина ҳокимларга истисно тариқасига рухсат этилган. Сайлов кодексига ўзгартириш киритиш чоғида ҳокимларнинг депутатликка сайланиш ҳуқуқини олиб ташлаб, кенгаш олдидаги ҳисобдорлиги белгиланиши керак. Мантиқан олиб қараганда, кенгашларнинг вазифаси битта — ижро ҳокимиятини назорат қилиш.

Бу мантиқсизлик фақатгина маҳаллий кенгашда эмас. Юқори парламентимизда ҳам бунинг қисман таъсири бор. 14та ҳудуднинг раҳбарлари бир пайтнинг ўзида Сенат вакили ҳам ҳисобланишади. Бу ҳам юқоридаги масаланинг узвий давоми. Агар Сайлов кодексида улар депутат бўлиш ҳуқуқидан маҳрум қилинадиган бўлса, ўз-ўзидан сенатор бўлиш ваколати ҳам бўлмайди. Бу эса халқ вакилларининг ижро ҳокимияти устидан самарали назорат ўрнатишида муҳим рол ўйнайди», — деди Ғаниев Twitterдаги мулоқот чоғида.
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Хусусий мулк дахлсизлиги конституциявий нормага айланмоқда

Мақолада фуқаролар ўртасида жуда ҳам оммалашиб бораётган «снос» тушунчаси ва уни келтириб чиқараётган оқибатлар тўғрисида мулоҳазалар берилади

Батафсил — bugun.uz/151624

РасмийLIVEДайжест
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Давлат аҳолининг барча қатламини ижтимоий ҳимоя қилиши лозим

👉https://xabar.uz/9bu2

📲Каналга қўшилинг:
https://t.iss.one/xabaruzofficial
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

💰Ўзбекистон шахматчилари 600 млн сўмгача, уларнинг тренерлари эса 300 млн сўмгача бир марталик пул мукофоти билан тақдирланиши мумкин

Шунингдек, халқаро гроссмейстер спорт унвонини олган шахматчига 30 млн сўм мукофот берилади.

Батафсил жадвалда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#seminar
#besh_tashabbus_olimpidasi

📖 Mahalla yoshlar yetakchilari uchun oʻquv-seminar tashkil etildi

⚡️Yoshlar ishlari agentligi Chirchiq shahar boʻlimi tomonidan "Besh tashabbus olimpiadasi"ning ikkinchi mavsumini tashkil etish va oʻtkazish hamda yangi ikkinchi yarim yillik yoshlar dasturi boʻyicha shahardagi mahallalarda faoliyat yuritayotgan yoshlar yetakchilari uchun oʻquv-seminari oʻtkazildi.

📝 Unda yoshlar yetakachilari "Besh tashabbus olimpiadasi"ning ikkinchi mavsumini yuqori saviyada tashkil etish boʻyicha zarur bilimlar ham nazariy ham amaliy ko'rinishida tushuntirishlar berildi.

👉Kanalga ulanish: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Yangi Konstitutsiyaga hokimlar va ularning mahalliy kengashlaridagi vakolatlari bo'yicha qanday yangiliklar kiritilmoqda?

https://t.iss.one/AOKBToshvil
⚡️ ⚡️⚡️

O‘zbekiston terma jamoasi Butunjahon shaxmat olimpiadasi g'olibi!!!

https://t.iss.one/xyuldoshvoyev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий_муносабат

🌐 Ижтимоий тармоқ орқали “Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар Дўстлик МФЙда дарахтлар кесилган” номли мурожаат юзасидан Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг РАСМИЙ МУНОСАБАТИ.

🎥Батафсил видеода томоша қилишингиз мумкун.

Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати


👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат хизматчиларига тадбиркорлик муассиси бўлиши тақиқланади

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–788-сон, 08.08.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонун билан давлат органларида фуқаролик ҳизматини ўташ тартиби, ушбу соҳадаги давлат бошқаруви, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми белгиланди.

Давлат фуқаролик хизматини ўташда мазкур Қонун билан тартибга солинмаган муносабатларга Меҳнат кодекси қўлланилади.

📝 Давлат хизматчиси ўз раҳбарининг ноқонуний топшириқ ва талабларини бажаришдан бош тортиш, коррупция ҳақида хабар берганда давлат ҳимоясида бўлиш ҳуқуқига эга.

🚫 Давлат хизматчиси тадбиркорлик билан шуғулланиши, уларнинг муассиси бўлиши, Ўзбекистондан ташқарида ҳисобварақлар очиши, чет элда кўчмас мулк олиши тақиқланади.

📋 Давлат хизмачиси даромадлари ва мол-мулки тўғрисида декларация бериши керак.

🏢 Президент томонидан тасдиқланадиган давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг реестри Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан юритилади.

☑️ Давлат хизматига давлат тилини биладиган, тегишли малака талабларига жавоб берадиган Ўзбекистон фуқаролари қабул қилинади.

Давлат хизматчилари учун 5 кунлик иш ҳафтаси ва ҳафтасига 40 соатдан ошмайдиган иш давомийлиги белгиланади.

🔰 Давлат хизматчиларига ҳақ тўлаш қуйидагилардан иборат:

▫️базавий лавозим маоши;
▫️кўп йиллик хизмати учун қўшимча тўлов;
▫️малака даражаси учун қўшимча тўлов;
▫️энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларга эришганлик учун устама;
▫️ҳисобот даври якунлари бўйича рағбатлантирувчи тўловлар.

⚖️ Давлат хизматчиларига ҳайфсан, жарима, ишдан бўшатиш билан бир қаторда малака даражасини пасайтириш ва лавозимини пасайтириш тарзидаги интизомий жазолар ҳам қўлланилади.

➡️ Давлат хизматчиларига 27 кундан кам бўлмаган йиллик асосий таътил берилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ободлик
#бунёдкорлик

📌 Бугунги кунда шаҳримизда бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилиб шаҳримиз кўркига кўрк қўшмоқда

🎥Батафсил видеода томоша қилишингиз мумкун.

Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати


👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site