Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.48K subscribers
37.1K photos
4.51K videos
19 files
16.1K links
Download Telegram
#офарин
#хушхабар

⚡️Халқаро симпозиумлар саройида "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

🔹
Танловда вилоятимиз жамоаси Олмалиқ шаҳридаги 5-умумтаълим мактаби ўқувчилари Республика миқёсида уч босқичда ўтказилган танловда иштирок этган 10 мингдан ортиқ мактаб орасида 3-ўринни қўлга киритди.

🔹Президентнинг тегишли қарорида белгиланганига мувофиқ, 3-ўрин соҳибларига 300 миллион сўм пул мукофоти топширилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#мулоқот

⚡️Ҳоким ва маҳалла раислари учрашуви

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️5 - август : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Ангрен шаҳри.
Олис ҳудудда сайёр қабул бўлиб ўтди

🔘Оққўрғон тумани.
23та мурожаат қатъий назоратга олинди

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Ўқувчиларга мактаб формалари тарқатилди

🔘Бекобод шаҳри.
Бекободда 2 ой қидирувда бўлган болакай онасига қайтарилди

🔘Янгийўл тумани.
Миришкорда ислоҳот ва тараққиёт нафаси мужассамлашган

🔘Бекобод тумани.
Туман ҳокими Ф.Худойбердиев Тошкент вилояти ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркасида бўлди

🔘Чиноз тумани.
Етти хазинанинг бири

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Туман ҳокими раҳбарлигида фуқаролар муаммолари ўрганилди

🔘Паркент тумани.
Аҳоли муаммолари мутасаддилар эътиборида

🔘Тошкент тумани.
Оналик ва болалик муҳофазаси мақсадида

🔘Зангиота тумани.
Август "Ободонлаштириш ва тозалик" ойлиги этиб белгиланди ва қатъий режа асосида иш ташкиллаштирилди

🔘Олмалиқ шаҳри.
Вилоят ҳокими кубоги рейтингида Олмалиқ – биринчи ўринда

🔘Чирчиқ шаҳри.
Навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

🔘Нурафшон шаҳри.
180 ўринли мактабгача таълим муассасаси иш фаолиятини бошламоқчи

🔘Бўстонлиқ тумани. "
Қорабой"нинг олтин қанотчалари бор

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#ob_havo

🗓 Bugun, 6-avgust kuni Toshkent viloyatida havo biroz bulutli bo‘ladi, ba'zi joylarda o‘zgarib turadi, yog‘ingarchilik kutilmaydi.

💨 Shamol sharqdan 7-12 m/s tezlikda esadi.

Harorat:
☀️ kunduzi 33-38°
🌘 kechasi 20-25° bo‘ladi.

👉Kanalga ulanish: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
Forwarded from UzDJTSU (Rasmiy_kanali)
#Qabul2022

O‘zbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti universitetida kasbiy (ijodiy) imtihonlarning sakkizinchi kuni.

Kasbiy (ijodiy) imtihon jarayonlari imtihon.jtsu.uz veb-sayti orqali toʻgʻridan-toʻgʻri translyatsiya qilinmoqda.

https://t.iss.one/uzdjtsu_rasmiy
⚡️Ўзбекистон биринчи ўринга чиқиб олди!

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 7-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Перу терма жамоаси устидан ғалаба қозонди! Ўзбекистон 🇺🇿 — Перу 🇵🇪 4:0.

❗️ 7-тур натижаларидан сўнг Ўзбекистон олимпиадада биринчи ўринга чиқиб олди.

https://t.iss.one/xyuldoshvoyev
#мулоқот

Чирчиқ шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Х.Бўриев Адолат МФЙ ҳудудида истиқомат қилдувчи хотин-қизлар билан давра сухбати ўтказди.

Учрашувда шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ю.Жумаева маҳаллаларда аҳоли ўртасида оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, “Оила муқаддас – никоҳ муқаддас” ғоясини тарғиб қилиш орқали қонуний никоҳнинг афзалликлари юзасидан тушунтириш ишларини олиб борди.

Сектор раҳбари томонидан маҳаллаларда ишсиз ва банд бўлмаган хотин-қизларни бўш (вакант) ва захираланган (квота) иш ўринларига ишга жойлаштириш чоралари кўрилаётганлиги тўғрисида маълумотлар берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Аёлларга оналик билан боғлиқ ҳолда бериладиган кафолатлар ва имтиёзлар (тунги ишларга ва иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ишларга жалб этишни ва хизмат сафарларига юборишни чеклаш, шунингдек қўшимча таътиллар бериш, имтиёзли иш режимларини ўрнатиш ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган бошқа кафолатлар ва имтиёзлар), онасиз болаларни (она вафот этган, оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилган, узоқ вақт даволаш муассасаларида бўлган ва болалари тўғрисида она сифатида ғамхўрлик қилмаган бошқа ҳолларда) тарбиялаётган оталарга, шунингдек вояга етмаган болаларнинг васийларига (ҳомийларига) ҳам татбиқ этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#мурожаат

“Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш, солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириш юзасидан тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди. 
Учрашув давомида солиқ соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар билан таништириш мақсадида 3 июль куни Давлат солиқ инспекцияси раҳбарияти бошчилигида жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди. Ўтказилган учрашувларда жами 61 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди.
Шунингдек, 2022 йилнинг январь - июль ойлар давомида Чирчиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан шаҳарда жами 7 маротаба тадбиркорлар билан бевосита мулоқотлар ўтказилиб, қарийб 167 та тадбиркорлик субъектларига солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, янгиликлар, автоматлаштирилган ахборот тизимлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Ҳурматли тадбиркорлар! Чирчиқ шаҳар давлат солиқ хизмати органлари ходимлари солиқ соҳасига оид барча саволларингизга жавоб бериш, билмаганларингизни ўргатиш ва “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида сизга яқиндан ёрдам беришга доимо тайёрдирлар.
Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда Чирчиқ шаҳрида 1408 та тадбиркорлик субъектлари фаолият юритади. Йил бошидан буён
Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида бугунги кунда шаҳримизда фаолият юритаётган муаммоси мавжуд 72 та корхонанинг 59 та муаммолари ўрганилиб, мазкур муаммоларнинг 52 тадан ортиғи бевосита солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди. 
Чирчиқ шаҳар давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 1467 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилди.
Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо корхоналарида 238 умумий овқатланиш корхоналарида 1112 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 117 нафар  фаолият юритувчи расмийлаштирилди. 
Айтиш керакки, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли ва бизнес учун қулайликларни ошириш, солиқ муносабатларида инсон омилини камайтириш мақсадида солиқ маъмуриятчилиги тубдан ислоҳ қилинмоқда. Хусусан, 2020 йилда янги Солиқ кодекси қабул қилинди. Солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайтирилди. Мулк солиғи эса 2 фоиздан 1,5 фоизга тушди. Қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилди.
Чирчиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси “Сайёр солиқ текширувлари” шуъбаси жорий йилнинг январ-май ойлари мобайнида “Солиқ ҳамкор” дастури орқали фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан боғлиқ солиқ ҳуқуқбузарликлари тўғрисида жами 674 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 392 та мурожаатларга асосан сайёр солиқ текширувлари ўтказилди. Бугунги кунга қадар мурожаатлари ўз тасдиғини топган 378 нафар фуқароларнинг банк пластик картасига 945 млн.сўм маблағ ўтказиб берилди.

Шухрат Назаров,
Чирчиқ шахар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи.


👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
Forwarded from Nurafshon TV | rasmiy (BEKHZOD JURAYEV)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
NT_NURAFSHON_XABARLARI_03_08_2022_ CHIRCHIQ SHAHRI YPX
Forwarded from Nurafshon TV | rasmiy (BEKHZOD JURAYEV)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
NT_NURAFSHON_XABARLARI_05_08_2022_19_00 CHIRCHIQ SHAHRI HUDUDIY TARMOQLAR ARO SANOAT YARMARKASI
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Адвокатлик фаолиятини электрон лицензиялаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (432-сон, 05.08.2022 й.) билан Адвокатлик фаолиятини махсус электрон тизим орқали лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга кўра, адвокатлик фаолиятини лицензиялаш қуйидаги ихтисосликлар бўйича амалга оширилади:

▫️фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш;
▫️маъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш.

Ҳар бир адвокат тегишли ихтисосликни мустақил танлаш ва у бўйича малака имтиҳони топшириш ҳуқуқига эга.

🔰Талабгор лицензия олиш учун қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:

▫️Ўзбекистон фуқароси бўлиши;
▫️олий юридик маълумотга эга бўлиши;
▫️юридик мутахассислик бўйича камида 2 йил иш стажига эга бўлиши;
▫️адвокатлик тузилмасида камида 3 ой стажировка ўтаган бўлиши;
▫️малака имтиҳонини муваффақиятли топширган бўлиши.

📲 Талабгор лицензия олиш учун аризани “Лицензия” АТ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали электрон юборади.

🗓 Аризалар ҳар куни, дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, 24 соат давомида юборилиши мумкин.

📋 Танланган ҳар бир ихтисослик бўйича малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгор лицензия олиш учун 3 ой ичида тегишли лицензияловчи орган (Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари)га мурожаат қилиши керак.

☑️ Лицензия талабгорнинг доимий яшаш жойи бўйича чекланмаган муддатга берилади ва Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида амал қилади.

💰Аризани кўриб чиқиш учун БҲМнинг 50 фоизи (150 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Йиғим тўлангач, ариза автоматик тарзда талабгорнинг доимий яшаш жойидаги лицензияловчи органга юборилади.

Шунга кўра, ариза 10 иш кунида кўриб чиқилади.

📝Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорга хабарнома юборилади.

❗️Талабгор хабарнома юборилган кундан бошлаб 3 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга давлат божи (БҲМнинг 1 баравари – 300 минг сўм) тўлайди. Давлат божи тўлангач, талабгорга электрон шаклда QR-код қўйилган лицензия юборилади.

Мазкур тартиб 2023 йил 1 январдан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲОКИМЛАР ВА УЛАРНИНГ МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШДАГИ ВАКОЛАТЛАРИ

@millar_milliy | Расмий телеграм канал
Ахборотсиз яшаш мумкинми
Йўқ❗️

🔹 Кимдир эшитганига, яна кимдир ўқиганига, айримлар бор — фақат кўрганига ишонади.


⚡️Тезкор маълумотлар керакми — "Telegram" каналимиздан топасиз;

⚡️Сифатли сурат ва видеолар маъқулми — унда "Instagram" саҳифамиз айнан сиз учун;

⚡️Излаётган видеоматериалларингизни эса шубҳасиз, "YouTube" имиздан топасиз;

⚡️Мунозаралар марказида бўлишни истайсизми — у ҳолда "Facebook" саҳифамизни кузатиб боринг.

⚡️Таҳлилий ва мулоҳазали ёндашувлар қизиқтирса — бунинг ҳам йўли бор, шаҳар ҳокимлигининг
"Чирчиқ тонги" ва
"
Chirchik" газеталарини ўқинг!

📌 Шаҳар ҳокимигининг ахборот маконидаги энг тезкор ва ишончли манбаларга уланинг ва обуна бўлинг. Бу Сизга шаҳар ҳаёти билан ҳамнафас яшаш имконини беради.

🔥 Биздан узоқлашманг!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
#очиқ_мулоқот

Сайёр қабул: Аҳоли мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилди

🔹 Аҳоли мурожаатларини жойига чиқиб ўрганиш, уларни бартараф этиш давр талабига айланган.

🔹 Бугун шаҳар ҳокими Д.Хидоятов бошчилигида мутасадди раҳбарлар билан биргаликда “Гулистон” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабул ўтказди.

🔹 Шунингдек, аҳоли томонидан мурожаатларга қонун доирасида ҳуқуқий тушунчалар ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасида мутасадди раҳбарларга топшириқлар берилди.

Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site