Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.55K subscribers
36.4K photos
4.4K videos
17 files
15.8K links
Download Telegram
Forwarded from Toshkent harbiy okrug matbuot xizmati (Тошкент ҳарбий округи матбуот хизмати (official))
Chirchiqda "Yoshlar oyligi" davom etmoqda!

Chirchiq garnizonida joylashgan harbiy qismda ochiq eshiklar kuni bo’lib o’tdi.

"Ma'naviyat o'chog'iga sayohat!" shiori ostida tashkil etilgan tadbirga bir guruh yoshlar chegarachilar tashrif buyurishdi.

Tadbir davomida "Amir Temur va Jaloliddin Manguberdining harbiy san'atga qo'shgan hissasi'' mavzusida mashg'ulot o‘tkazildi.

Yangiliklarni kuzatib boring:

➡️ Telegram| Facebook | Youtube |Instagram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

ННТга грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат органлари амалий ёрдам кўрсатади

Ҳукумат қарори (328-сон, 13.06.2022 й.) билан Маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотларининг халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Асосий мақсад ННТнинг халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат органлари томонидан юридик ва техник ёрдам кўрсатиш, лойиҳани аҳолининг ижтимоий муаммоларини самарали ҳал этишга йўналтиришда услубий кўмак кўрсатишдан иборат.

🔰 Низомга мувофиқ:

▫️нодавлат нотижорат ташкилотининг халқаро грант лойиҳасига тегишли соҳада ваколатли давлат органи миллий ҳамкор сифатида жалб этилади;

▫️миллий ҳамкор халқаро грант лойиҳасининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, лойиҳани амалга оширишда вужудга келадиган муаммоларни тезкор ҳал этиш, лойиҳанинг мазмунидан келиб чиқиб уни амалга оширишда бошқа давлат органларини жалб қилиш ва бошқа вазифаларни бажаради;

▫️халқаро грант лойиҳасини амалга оширишда ННТга давлатнинг кўмагини самарали ташкил этиш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилоти билан келишилган ҳолда “йўл харитаси” тасдиқланади.

➡️ Низом билан давлат органлари зиммасига нодавлат нотижорат ташкилотлари билан бирга ижтимоий шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари юклатилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#sport
#marafon_yangi_nafas
#yoshlar_birlashaylik

🏃 Joriy yilning 26-iyun kuni Chirchiq shahrimizda bo'lib o'tadigan Sog'lom hayot uchun "YANGI NAFAS" marafoniga shahrimizdagi barcha sog'lom turmush tarafdori, sportsevar yoshlarimizni chorlab qolamiz.

👉Kanalga ulanish: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
#назорат

📌 Нарх-наво назоратда

🔹
Чирчиқ шаҳар ҳокими Д.Хидоятов, мутасаддилар билан биргаликда мавжуд озиқ-овқат захираларини кўздан кечирди.

🔹 Шаҳримиздаги Марказий Деҳқон бозори, савдо ва озиқ-овқат дўконлари, савдо шаҳобчаларига нон, ун, шакар, ўсимлик ёғи ва қолган турдаги маҳсулотларини узлуксиз етказиб берилиши, нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ва назорат қилиш борасида шаҳар раҳбари томонидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Ходимлар қуйидаги ҳолларда таътилни узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эга:

🔹 вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида;
🔹 ҳомиладорлик ва туғиш таътили муддати бошланганда;
🔹 йиллик таътил ўқув таътилига тўғри келиб қолганда;
🔹 давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётганда, башарти қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларда бундай вазифаларни бажариш учун ходимни ишдан озод этиш назарда тутилган бўлса.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг шимоли-шарқидаги ҳудудларда юз берган табиий офатлар оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат Президенти Рам Натҳ Ковинд ва Бош вазири Нарендра Модига ҳамдардлик йўллади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев направил Президенту Индии Раму Натху Ковинду и Премьер-министру Нарендре Моди соболезнования в связи с многочисленными жертвами в результате стихийных бедствий в северо-восточных регионах страны.

Facebook|Instagram|Twitter
#Қабул_2022

⚡️ Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди

🖥
2022/2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.

Рўйхатдан ўтказиш 20 июндан 20 июлгача (20 июль куни ҳам) давом этади.

Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига онлайн рўйхатга олиш эса 10 июлгача (10 июль куни ҳам) амалга оширилади.

🌐 Рўйхатга олиш ДТМнинг расмий веб-сайти – my.dtm.uz ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали онлайн амалга оширилади.

Абитуриентлар фанлар мажмуаси ҳамда кетма-кетлиги бир хил бўлган 5 тагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиши мумкин.

⚠️ Таълим йўналишларини эса 2022/2023 ўқув йили учун қабул параметрларининг таълим тиллари бўйича тақсимоти тасдиқланганидан сўнг танлаш мумкин бўлади.

🔗 2022/2023 ўқув йили учун ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари билан бу ерда батафсил танишинг.

Барча абитуриентларга омад ва муваффақият тилаймиз!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#ҳокимият_ҳужжатлари

⚡️Чирчиқ шаҳрида электр подстанцияси қурилади

📌Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевнинг тегишли қарорига кўра, Чирчиқ шаҳри “Ифтихор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 0,30 гектар давлат захирасидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонлари “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятига электр подстанцияси қуриш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашуви бошланади.

Скоро начнется встреча Президента Шавката Мирзиёева с членами Конституционной комиссии по формированию предложений о внесении изменений в Конституцию Республики Узбекистан и реализации организационных мер.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев:

“Хабарингиз бор, биз халқимиз билан маслаҳат қилиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича кенг қамровли ислоҳотларни бошладик.

Энг муҳими, ўтган 6 йил мобайнида бутун жамиятимиз қайта уйғонди, одамларимиз янгича фикрлаш, ишлаш ва яшашга интилмоқда.

Бугун мана шу демократик янгиланиш жараёнларига янгича руҳ ва шиддат бериш, ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш зарурлигини барчамиз яхши англаб турибмиз.

Сўнгги йилларда фуқароларимиз томонидан амалдаги Конституцияни янада такомиллаштириш бўйича кўплаб таклиф ва мулоҳазалар билдирилмоқда.

Хусусан, ўтган йили Президент сайловолди учрашувларида сайловчилар томонидан Асосий қонунимизни бугунги ҳаёт талабларига мос ҳолда янгилаш масаласи кўтарилган эди.

Сайловчиларимизнинг шу борадаги хоҳиш ва истакларини амалга ошириш учун Олий Мажлис палаталари томонидан Конституциявий комиссия тузилиб, фаолият бошлади. Қисқа даврда Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди".
Президент Шавкат Мирзиёев:

Барча фуқароларимиз каби мен ҳам бу муҳим жараёнларни диққат билан кузатиб боряпман. Аҳолимиз, жамоатчилигимиз вакилларининг конституциявий ислоҳотларга бефарқ бўлмасдан, ўз таклиф ва мулоҳазалари билан фаол қатнашаётгани барчамизни қувонтиради.

Албатта, конституциявий ислоҳотларимиз Ватанимиз тақдири ва келажаги учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган масаладир.

Шу боис, бугун сиз, ҳурматли комиссия аъзолари билан бевосита учрашиб, фикр алмашишни зарур, деб ҳисобладим.

Биз Конституцияни такомиллаштириш бўйича янги ва жуда масъулиятли босқичга қадам қўймоқдамиз.

Бугунги кун ҳолатига кўра, Комиссияга фуқароларимиздан 48 минг 492 та таклиф келиб тушгани ҳам конституциявий ислоҳотлар объектив ҳаётий зарурат сифатида кун тартибига чиқаётганини яққол намоён этмоқда.

Конституциявий комиссия томонидан тайёрланган таклифлар чуқур муҳокамадан ўтказилди ва ҳозирда Қонунчилик палатасига киритиш босқичида. Энди қонун, регламент асосида муҳокамалардан ўтказилади".