Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
5.31K subscribers
38.9K photos
4.83K videos
44 files
16.9K links
Download Telegram
Forwarded from Nurafshon TV | rasmiy (BEKHZOD JURAYEV)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
NT__NURAFSHON_XABARLARI_13_06_2022_19_00 CHUQURLASHTIRILGAN TIBBIY KO`RIK
Mahallabay ishlash va hokim yordamchilari tomonidan amalga oshirilayotgan ishlar samaradorligi yuzasidan press-tur tadbirlari tashkil etilmoqda (Namangan viloyati)

#presstur #hokimyordamchilari #tadbirkorlik #taraqqiyot #Namanganviloyati

Facebook | Instagram | Telegram | Youtube | LinkedIn
#Табрик

Туғилган кунингиз муборак бўлсин!


Бугун Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ҳодимлари касаба уюшмаси Чирчиқ шаҳар Кенгаши раиси Махсуд Сайдалиевич Умаровнинг таваллуд топган куни.

Шу муносабат билан
Махсуд Умаровни чин дилдан муборакбод этамиз.

Узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва масъулиятли касбларида муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз.

Шукрона кунингиз муборак бўлсин!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, педагогика таълим соҳасининг 6 та таълим йўналишида ўқиш муддати уч йил этиб белгиланган

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ўтган_ҳафта_давомида

🛡ОБЪЕКТЛАР ХАВФСИЗЛИГИ КЎРСАТУВИ (9-сон)

YouTubeда кўриш:👉
https://youtu.be/31Eo2L4DJfA
— — — —
#на_прошедшей_неделе

🛡ПЕРЕДАЧА О БЕЗОПАСНОСТИ ОБЪЕКТОВ (выпуск 9)

Смотреть на YouTube: 👉
https://youtu.be/31Eo2L4DJfA
——————
web_siteFacebookInstagramTelegramYou tubeTwitter
Маҳаллабай ишлаш ва ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги юзасидан пресс-тур тадбирлари ташкил этилмоқда

13 июнь санасида оммавий ахборот воситалари ва блогерлар иштирокида дастлабки пресс-тур Наманган вилоятида ташкил этилди. Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Тадбир иштирокчилари Наманган шаҳрида жойлашган “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти, "Баркамол авлод” маҳалласида кичик саноат зонаси, Уйчи туманидаги Хўжаобод МФЙда Чинни буюмларига ишлов бериш фабрикаси, Учқўрғон туманидаги «Соҳил» МФЙ ҳудудида “Учқўрғон форел балиқлари” МЧЖда ва яна бир қатор манзилларда бўлишди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#ободлик
#бунёдкорлик

КЎПРИК ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ

📍Бугун шаҳар ҳокими Д.Хидоятов кўприк қурилиш ишларини кўздан кечирди.

📎 Мазкур ноёб лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, "Ўзбекистон Темир йўллари" АЖ ва Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у Чирчиқ шаҳрига олиб кирувчи 4Р12 магистрал йўли орқали Чирчиқ дарёси устидан ўтувчи муҳташам кўприк иншоотини ўз ичига олади. Етук муҳандис ва лойиҳачилар томонидан кўплаб муҳокамалар орқали янада такомиллаштирилган лойиҳа ўзининг қулай йўл ўтказгич ечимига эгалиги, унда тўхташ ҳудудлари, суғориш ва ирригация тизимлари, ташқи ёритиш қурилмалари эътиборга олиниб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига ҳам катта аҳамият берилгани эътиборлидир.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
#Дайжест

❗️14 - июнь : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Чирчиқ шаҳри.
Коммунал хизмат кўрсатиш сифати ошмоқда

🔘Оққўрғон тумани.
Шахмат турнири ғолиблари аниқланди

🔘Бекобод шаҳри. "
Бешта муҳим ташаббус" доирасидаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

🔘Янгийўл шаҳри. "
ИФФАТЛИ АЁЛ" кўрсатуви Янгийўл шаҳрида

🔘Бўстонлиқ тумани. "
Ҳоким кубоги" ярим финал ғолиблари марра чизиғида

🔘Янгийўл тумани.
220 ўринли янги мактаб биноси қурилмоқда

🔘Бекобод тумани.
Жаҳолатга-қарши маърифат

🔘Юқори Чирчиқ тумани
Соғломлаштириш майдончаси ўз фаолиятини бошлади

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
Хотин-қизлар учун ОТМга кириш

🔘Пискент тумани.
Ҳунарли инсон хор бўлмайди

🔘Тошкент тумани.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига ун етказилмоқда

🔘Олмалиқ шаҳри.
Сектор раҳбарлари халқ билан мулоқотда

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Йўқолган ашёни топиб олган шахс бу ҳақда уни йўқотган шахсни дарҳол хабардор этиши ҳамда топилган ашёни шу шахсга қайтариши шарт.

🔎 Топилган ашё қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс номаълум бўлса, ашёни топиб олган шахс топилма тўғрисида ички ишлар органига, тегишли давлат органларига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига маълум қилиши шарт.

Агар йўқолган ашёни олишга ҳақли бўлган шахс топилма тўғрисида ички ишлар органига ёки тегишли давлат органига хабар қилинган пайтдан эътиборан 6 ой мобайнида аниқланмаса ашёни топиб олган шахс унга эгалик ҳуқуқини олади.

💰Ашёни топиб олган шахс уни олишга ҳақли бўлган шахсдан топилма учун ашё қийматининг 20 фоизига қадар миқдорида мукофот талаб қилишга ҳақлидир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#FIDOYI_YOSHLAR_YETAKCHISI

📌 Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi Chirchiq shahar bo’limi, Yoshlar ishlari agentligi Chirchiq shahar bo’limi, O'zbekiston Davlat muassasalari va jamoat xizmati xodimlari kasaba uyushmasi Chirchiq shahar Kengashi, Chirchiq shahar Mahalla va nuroniylarni qo'llab - quvvatlash bo'limi bilan xamkorlikda "FIDOYI YOSHLAR YETAKCHISI" Respublika ko'rik tanlovining Chirchiq shahar bosqichi bo'lib o'tdi. Unda 36 nafar mahalla fuqarolar yig‘inidagi yoshlar yetakchilari faol ishtirok etishdi. Ko'rik - tanlov 4 ta shart asosida o'tkazildi. Bellashuv yuqori saviyada va juda qizg'in baxs munozaralarga boy tarzda bo'lib o'tdi.
📌 Yakuniy natijaga ko'ra shahar bosqichi da quyidagi eng faol yetakchilar faxrli o'rinlarni egallashdi.
1-o'rinni "Kabutar" MFY yoshlar yetakchisi Abdumajid Dehqonov,
2-o'rinni "Tinchlik" MFY yoshlar yetakchisi Rafik Rahmatov,
3-o'rinni "Hamza" MFY yoshlar yetakchisi Sobir Choriyev qo'lga kiritdi.

👉Kanal ulanish: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔘 Ходим бошқа жойдаги ишга кўчиб борганда қуйидагилар тўланиши лозим:

🔹 кўчиш ва мол-мулкни кўчириб бориш билан боғлиқ харажатлар;
🔹 янги жойда ўрнашиб олиш билан боғлиқ харажатлар;
🔹 ходим томонидан иш берувчи билан келишиб қилинган бошқа харажатлар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юридик фанлар доктори, ТДЮУ профессори Ихтиёр БЕКОВнинг Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга бўлган эҳтиёж юзасидан билдирган фикрлари:

〰️〰️〰️
🎤 "Конституциямизнинг шу пайтгача бўлган ривожланиш даврига эътибор берадиган бўлсак, бундан олдин ҳам бир неча маротаба ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган. Уларни таҳлил қилсак, асосан, давлат ҳокимиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалада ислоҳотлар амалга оширилган.

Инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлган нормаларни, қўшимчаларни кўрадиган бўлсак, бор-йўғи бир маротаба, яъни 32-моддада жамоатчилик назоратига оид қисмига ўзгартиш киритилган.

Демак, шунинг ўзи ҳам кўрсатиб турибдики, бугунги кунда бизда асосий масала инсон ва унинг қадри бўлар экан, биз буни конституциявий жиҳатдан ҳам мустаҳкамлашимиз, ҳам кафолатлашимиз керак!"

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Кўп квартирали уйлар ертўласидан фойдаланиш тартиби қандай?

🔰 Кўп квартирали уйлар ертўласидан фойдаланиш у жойдаги мулкдорлар розилигига асосан амалга оширилади.

📌 Ертўладан жойлар фақат ертўлада шуғулланилиши мумкин бўлган қуйидаги фаолият турларини амалга ошириш учун берилади:

● озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан савдо қилиш (дўконлар, киоскалар, дўкончалар ва бошқалар);
● маиший хизмат кўрсатиш (сартарошхона, пойабзал тикиш ва таъмирлаш, оптика, соат созлаш устахоналари, тикувчилик ва каштачилик, ателье);
● умумий овқатланиш (ресторанлар, кафе, кафетерийлар, музқаймоқ ва чанқовбосди ичимликлар барлари, газакхоналар);
● банк хизматлари кўрсатиш (банкларнинг бўлимлари ва валюта алмаштириш пунктлари);
● алоқа хизматлари кўрсатиш (почта бўлими) ва курьерлик фаолияти;
● газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан савдо қилиш;
● бижутерия ва жевакларни тайёрлаш ва таъмирлаш;
● гулчамбарлар, сунъий гуллар ва гул маржонларини тайёрлаш;
● рассомлик ва ҳайкалтарошлик;
● хизмат кўрсатиш ва тадбиркорларнинг офислари ҳамда идоралари;
● видео ва фотосуратга олиш, компьютер хизматлари;
● таржима ва таҳрир хизматлари;
● дизайн, чизмачилик-графика хизматлари;
● кийим-кечак ва идишларни ижарага бериш хизмати;
● риэлторлик фаолияти;
● газламаларга нақшлар солиш, трафаретли босма ва қўлда расм чизиш хизматлари;
● жисмоний тарбия ва спорт муассасалари фаолияти;
● давлат ташкилотларини жойлаштириш;
● суғурта ташкилотларини жойлаштириш.

Ертўладан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара тўловларининг энг кам миқдорлари ҳокимликлар томонидан тасдиқланади.

🚫 Ертўладан фойдаланувчи томонидан уни бошқа шахсларга сотиш, ҳадя этиш, гаровга қўйиш ва ижарага беришга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot