Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
6.41K subscribers
37.8K photos
4.65K videos
20 files
16.4K links
Download Telegram
#сессия

📌 Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

▶️ Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
#қувонч

📍ЗЎР ШОДИЁНА БИЛАН НИШОНЛАНДИ

▶️ Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
Forwarded from bakiroo
Ун таклифи кўпаймоқда, бу маъмурий тавсиялардан кўра самаралироқ

Бугун биринчи марта “Ўздонмаҳсулот” АЖ таркибидаги 44 та корхона томонидан 10 минг тонна ун биржа савдоларига қўйилган.

Ўтказилган савдолар бўйича, 1-навли уннинг ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 497,8 минг сўмни ташкил қилган.

Биржа савдоларида Тошкент шаҳрида нон ишлаб чиқарувчи 56 та корхона 874 тонна ун сотиб олган. Маълумотларга кўра, пойтахт нон комбинатлари учун 1 тонна ун ўртача 4 291,0 минг сўмданга айланган.

Мутахассислар бугунги шаклланган нархлардан келиб чиқиб, ун нархи килоси 4291 сўм бўлганда, қолипли нон таннархини ҳам ҳисоблаб чиқишган.

Демак, бугунги нархларга чақилганда битта буханка ишлаб чиқариш қиймати ўртача 2 550 сўмга тушмоқда.
Шундан қийматнинг ичида:
ун 1641 сўм;
4 сўмлик туз;
18 сўмлик ўсимлик ёғи;
38 сўмлик дрожж;
37 сўм - ун ташиш;
қолгани нонни пишириш учун газ, электр сарфи ишчиларга тўланадиган меҳнат ҳақи (иш ҳақи), нонни савдо дўконига етказиб бериш харажатлари, солиқлар ва корхона фойда нормаси.

Эътибор беринг, бу ўртача шартли ҳисоб китоблар. Нон комбинатларида технологияси ва энергия тежамкорлиги каби омиллар ҳисобига таннарх баландроқ ёки пастроқ бўлиши мумкин.

Бугун биржа платформаларида сотув ҳажми пайдо бўлиши билан улгуржи ун сотувчиларда ҳам ун таклифи кескин кўпайган. Кузатишда давом этамиз.
Президент ҳузурида соғлиқни сақлаш соҳасидаги вазифалар ижроси кўриб чиқилди.
Мутасаддилар соҳада бошқарув ва моддий шароитларни яхшилаш, даволаш протоколларини ўзгартириш, тиббий суғурта тизимини кенгайтириш, тиббий таълимни ривожлантириш бўйича ахборот берди.
Ҳудудий шифохоналарда юқори технологик амалиётлар турини 250 тага етказиш, бунинг учун улардаги тиббиёт ходимлари малакасини ошириш, янги имтиёзли даволаш тизимини тўлиқ жорий этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

При Президенте состоялось обсуждение исполнения задач в сфере здравоохранения.
Ответственные лица доложили о совершенствовании управления и материально-технических условий сферы, расширении системы медицинского страхования, развитии медицинского образования.
Дано указание увеличить виды высокотехнологичных операций в регионах до 250 с повышением квалификации их медицинского персонала, полностью внедрить новую систему льготного лечения.

#Mirziyoyev #yigilish #tibbiyot #hisobot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун “1 июнь - Болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан, Миллий гвардия Тошкент вилояти бошқармаси, Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси, Чирчиқ шаҳар прокуратураси томонидан шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда, Чирчиқ шаҳрида жойлашган 14-сонли "Меҳрибонлик уйи" тарбияланувчилари учун байрам дастури ташкил этилиб, болажонларга байрам дастурхона ёзилди.
Тадбир давомида вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи А.Камолов, МГ вилоят бошқармаси маъмурияти, шунингдек, шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси Л.Замитова ва Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мудири Ш.Эрметовлар томонидан "Меҳрибонлик уйи"нинг спорт ва бошқа йўналишларда яхши кўрсаткичларга эришган тарбияланувчилари "Фахрий ёрлиқ" ва эсдалик совғалар топширилди.
Ушбу тадбирда Чирчиқ шаҳар 23-сонли ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб ва 15-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоалари ажойиб куй-тароналари ва ўзгача чиқишлари билан болажонларга кўтаринки кайфият улашдилар.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#Ҳалқаро_болалар_куни

📌 Болаларга беринг дунёни


🔹 Чирчиқ шаҳар “Ёшлар истороҳат” боғида 1 июнь - Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Болаларга беринг дунёни” шиори остида байрам тадбирлари бўлиб ўтди.

🔹 Унда шаҳар ҳокими Д.Хидоятов, сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари ҳамда жажжи болажонлар иштирок этди.

🔹 Тадбир давомида жажжи болажонларимизга совғалар тарқатилди. Ташкил этилган дастурлар кичкинтойларга бир олам завқ улашди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site