Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент ҳузурида мактаб таълимидаги ислоҳотларнинг бориши муҳокама қилинди.
Халқ таълими вазири шу борадаги ишлар ва келгуси ўқув йилига мўлжалланган режалар тўғрисида ҳисобот берди.
Давлатимиз раҳбари янги дарсликлар яратиш, педагогик таълимни трансформация қилиш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, мактабдан ташқари таълимни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.
—
На совещании у Президента обсужден ход реформ в школьном образовании.
Министр народного образования отчитался о проводимой работе и планах на следующий учебный год.
Даны указания по созданию новых учебников, трансформации педагогического образования, повышения профессионального мастерства учителей, развитию внешкольного образования.
#Mirziyoyev #yigilish #talim #maktablar
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Forwarded from davletovuz
Пенсионерлар, нафақахўрлар, кам таъминланганлар бир марталик пул ёрдами олади
Президент қарори билан қуйидаги шахсларга бир марталик ёрдам берилади:
➖ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 300 минг сўмдан;
Тошкент шаҳрида – 400 минг сўмдан.
➖“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда
кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига – 200 минг сўмдан.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Дайжест
❗️25 - май : БУГУН ВИЛОЯТДА
*Зангиота тумани. Энг яхши метод бирлашма раҳбари танлови
*Янгийўл шаҳри. "Сўнгги қўнғироқ" садолари янгради
*Янгийўл тумани. Махсус тактик ўқув машғулотлари ўтказилди
*Бўстонлиқ тумани. Сўнгги қўнғироқ сарҳисоби
*Юқори Чирчиқ тумани.
Сўнгги қўнғироқ: Ўқувчилар бугун катта ҳаёт остонасига қадам қўйишмоқда!
*Қуйи Чирчиқ тумани. Жаранглайди сўнгги қўнғироқ! 25 май умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун ҳаяжонли ва унутилмас кун
*Бекобод тумани. Ишбилармон ҳоким ёрдамчиси
*Паркент тумани. Сектор рахбари ёшлар етакчилари фаолияти билан танишди
*Пискент тумани. Мустақил ҳаёт бўсағасида
*Тошкент тумани. Хайр мактаб, салом янги марралар
*Ангрен шаҳри. Президент табриги етказилди
*Нурафшон шаҳри. Сўнги қўнғироқ жаранглади
*Олмалиқ шаҳри. "Сўнгги қўнғироқ" тадбирларида Президент табриги ўқиб эшиттирилди
*Ўрта Чирчиқ тумани. Хайр мактабим.. Жаранглайди сўнгги қўнғироқ
*Чирчиқ шаҳри. Шаҳримизда "Сўнгги қўнғироқ" тадбири бўлиб ўтди
*Оққўрғон тумани. Амалий семинар ғалла ўримига пухта ҳозирлик кўришга қаратилди
*Бекобод шаҳар. Мактабларимизда сўнгги қўнғироқ тадбирлари кенг нишонланди
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok

#сайлов
📌 Чирчиқ шаҳрида Маҳалла раислигига (оқсоқоли) сайлов 4 та маҳаллада ўтказилди. Фуқаролар ўзлари муносиб деб билган номзодга овоз бердилар.
📍Сайловнинг натижалари қуйидагича:
“Умид” МФЙ раиси лавозимига
✅ЮСУПОВА Гузал Абдуллаевна
“Бобур” МФЙ раиси лавозимига
✅АШРАПОВ Тоджидин Асабиддинович
“Кимёгар” МФЙ раиси лавозимига
✅БЕГМАТОВ Дилмурат Шерматович
“Турон” МФЙ раиси лавозимига
✅ГОМЗИН Эдуард Николаевич
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site

Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим фуқароларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади
“Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–258-сон, 25.05.2022 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:
🔘 ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга:
🔸Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 300 минг сўмдан;
🔸Тошкент шаҳрида – 400 минг сўмдан.
🔘“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига – 200 минг сўмдан.
Бир нечта тоифа бўйича бир марталик моддий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга бир марталик моддий ёрдам ҳар бир тоифа бўйича тўлаб берилади.
✅ Уйида вақтинча бўлмаганлиги ёки бошқа сабабларга кўра бир марталик моддий ёрдам пулларини ўз вақтида ололмаган фуқаролар тўланмаган моддий ёрдам пулларини 2022 йил 1 сентябргача олиш ҳуқуқига эга.
❗️Қарорга кўра, “Темир дафтар”га киритилган ҳамда бир марталик моддий ёрдам пулларини олмаган эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилиб, ушбу оилаларнинг ҳар бир аъзосига 20 килограммдан бепул ун тарқатилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Forwarded from ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Мутахассис: Антибиотикларни нотўғри қўллаш ўлим ҳолатларига сабаб бўлиши мумкин!
Инсон дардга чалинганида, хасталикдан тезроқ соғайиб, оёққа туришни, оғриқлардан зудлик билан халос бўлишни истайди. Шундай вазиятда кўпчилик ўзбошимчалик билан антибиотикларни қўллаб, тузалиш ўрнига, аксинча, саломатлигини бутунлай йўқотганига кўпчилигимиз гувоҳмиз.
Хўш, антибактериал препаратлардан қайси ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилади? Уларнинг қандай ножўя таъсирлари бор? Умуман, антибиотиклар ҳақида аҳоли нималарни билиши лозим?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Муҳаббат Ибрагимовадан ушбу саволларга жавоб олдик.
— Дунёда антибиотикларни нотўғри қўллаш оқибатида ҳаётдан кўз юмаётганлар сони йилига 700 минг кишини ташкил этади, — дейди М.Ибрагимова. — Аммо ЖССТ бу рақамлар янада ошиб кетишидан жиддий хавотирда.
Ташкилот хулосасига кўра, агар антибиотиклардан фойдаланиш тартибга солинмаса, 2050 йилга бориб унинг асоратлари туфайли йилига 10 миллионга яқин одам вафот этиши мумкин.
Хўш, бунинг сабаби нимада?
Тиббиётда антибиотикларга нисбатан чидамлилик ва мультичидамлилик деган атамалар бор. Чидамлилик фақат бир антибиотикка нисбатан пайдо бўлса, мультичидамлиликда беморга бу каби ҳеч бир дори таъсир қилмай қолади.
Масалан, сўнгги йилларда микроорганизмларнинг антибиотикларга чидамлилиги ошиши кўплаб беморларнинг ўлимига сабаб бўляпти.
Бундай вазиятда бактерия антибиотик ҳақидаги маълумотни ген даражасида эслаб қолади ва ўз “авлод”ларига мерос қилиб қолдиради. Шундан сўнг бактерия штаммлари антибиотикни нофаол ҳолатга ўтказувчи ферментлар ишлаб чиқаради.
Шу тариқа ҳужайрада мазкур препаратлар бузиши керак бўлган метаболизм реакциялари ўз йўналишини ўзгартиради, ҳужайра қобиғи орқали кирадиган антибиотик ҳужайрада тўпланишини камайтиради.
Натижада уларнинг даволовчи таъсири бир неча баробар пасайиб кетади ёки бактерияга қарши ҳеч қандай самара бермай қўяди. Оқибатда муолажага “чап берадиган” инфекция туфайли бемор нобуд бўлади.
(Давоми бор!)
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

#расмий_муносабат
🌐 Ижтимоий тармоғ орқали мурожаат юзасидан Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг РАСМИЙ МУНОСАБАТИ
https://telegra.ph/Pasmij-munosabat-05-26
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
🌐 Ижтимоий тармоғ орқали мурожаат юзасидан Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг РАСМИЙ МУНОСАБАТИ
https://telegra.ph/Pasmij-munosabat-05-26
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
Telegraph
Pасмий муносабат
🌐 Ижтимоий тармоғ орқали мурожаат юзасидан Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг РАСМИЙ МУНОСАБАТИ 📌 Маҳаллада Ишчи гуруҳ томонидан аҳоли билан учрашувлар пинхона ўтказилаётганлиги ўз тасдиғини топмади, шу билан бирга амалдаги раис МФЙ раиси лавозимига ўз номзодини…
Forwarded from Бобур ТУЛЯГАНОВ | ИИББ Ахборот хизмати раҳбари
#Munosabat
“Chirchiq shahrida maktab oʻquvchilari fuqaroga jarohat yetkazdi” izohi bilan tarqalgan video yuzasidan
Bugun, 23 may kuni ijtimoiy tarmoqlarda “Chirchiq shaharda ikki nafar maktab yoshidagi bola 50-60 yosh orasidagi erkak kishini haqorat qilib, urganligi aks etgan video lavha tarqaldi va eʼtirozli muhokamalariga sabab boʻldi.
Batafsil👉 https://bit.ly/3PC5P4L
@BB_Tulyagavov

#Табрик
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
Бугун Чирчиқ шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Элмурод Азатбекович Султоновнинг таваллуд топган куни.
Шу муносабат билан Элмурод Султоновни чин дилдан муборакбод этамиз.
Узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва масъулиятли касбларида муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз.
Шукрона кунингиз муборак бўлсин!
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
Бугун Чирчиқ шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Элмурод Азатбекович Султоновнинг таваллуд топган куни.
Шу муносабат билан Элмурод Султоновни чин дилдан муборакбод этамиз.
Узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва масъулиятли касбларида муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз.
Шукрона кунингиз муборак бўлсин!
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ташкил қилиш ва уларни муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
—
Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам организации специальных экономических и малых промышленных зон в регионах, обеспечения их инженерно-коммуникационной инфраструктурой.
Facebook|Instagram|Twitter
—
Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам организации специальных экономических и малых промышленных зон в регионах, обеспечения их инженерно-коммуникационной инфраструктурой.
Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент раислигида саноат зоналари ва йирик инвестиция лойиҳалари билан боғлиқ масалаларга бағишланган йиғилиш бошланди.
Жорий йилнинг ўзида 2 мингта лойиҳани амалга ошириш, 110 мингта янги иш ўрни яратиш ва 1 миллиард доллар қўшимча экспортни таъминлаш учун имкониятлар борлиги таъкидланди.
Ўтган беш йилда 19 та эркин иқтисодий зона (унгача атиги 3 та бор эди) ва 400 дан зиёд кичик саноат зонаси ташкил этилиб, уларда 10 триллион сўмлик 1 мингдан ортиқ лойиҳа ишга туширилди.
Натижада 100 мингта иш ўрни яратилиб, йилига қўшимча 45 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарила бошланди.
Шунингдек, саноат зоналаридаги корхоналар йилига 750 миллион долларлик экспорт ва 1 триллион сўмдан зиёд солиқ тушумларини таъминламоқда.
“Асосийси, ҳар бир туманга саноат кириб борди, олис ва чекка ҳудудларда янги ишлаб чиқаришлар пайдо бўлмоқда”, деди Президент.
Хусусан, беш йил аввал саноат умуман бўлмаган 11 та туманда 205 та янги корхона иш бошлаб, бугунги кунда уларда саноат ҳажми 2 баробар ошди.

Йиғилишда саноат зоналарини ривожлантириш борасида ҳудудларда қилинадиган ишлар кўплиги кўрсатиб ўтилди.
Жумладан, 96 та кичик саноат зонасининг бош режаси ҳалигача тасдиқланмагани боис уларда 3,5 триллион сўмлик 648 та тайёр лойиҳалар бошланмасдан тургани таъкидланди.
Худди шундай, саноат зоналари майдонларининг 37 фоизи электр, сув, газ, йўл ва канализация билан таъминланмагани танқид қилинди.
Шунингдек, саноат зоналарида лойиҳаларни бошлаш учун тадбиркорлар 5 та босқичли жараёндан ўтиб, 10 турдан ортиқ ҳужжатларни тақдим этиши лозим (бунга 3 ойгача вақт сарфланмоқда).
Оқибатда ҳозирда Бухорода 10 та, Тошкент вилоятида 5 та, Самарқанд ва Фарғонада 1 тадан лойиҳа бошланмасдан турибди.
“Биз Тараққиёт дастуримизда келгуси беш йилда саноатни 1,4 бараварга оширишни мақсад қилганмиз. Бу – жуда катта марра.
Шунинг учун, ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокими янги ташаббуслар кўрсатиши, тадбиркорларни топиб, лойиҳаларни кўпайтириш бўйича ўзларининг аниқ режаларига эга бўлишлари зарур”, деди давлат раҳбари.

Бугунги йиғилишда қабул қилинадиган қарорлар билан керакли шарт-шароитлар яратиб берилиши таъкидланди.
Энг аввало, саноат зоналарида бўш турган 6,6 минг гектар майдоннинг электр, сув, йўл ва бошқа инфратузилма масалалари ҳал қилиб берилади.
Президент топшириғига асосан махсус ишчи гуруҳ саноат зоналарининг инфратузилмасини хатловдан ўтказди ва туманма-туман лойиҳалар рўйхатини шакллантирди.
Шу муносабат билан мутасаддилар, вилоят ҳокимларига:
- бир ой муддатда 40 та саноат зонасидаги 120 километр йўл бўйича пудратчиларни аниқлаб, қурилиш ишларини бошлаш;
- 1 октябрга қадар 246 та саноат зонасини электр тармоғи, трансформатор ва подстанциялар билан таъминлаш;
- жорий йилда 200 та саноат зонасида 555 километр сув тармоғи ва 110 та сув иншоотини қуриб якунлаш топширилди.
Умуман, саноат зоналари инфратузилмасини яхшилаш учун жорий йилда 1,5 триллион сўм ёки 2021 йилга нисбатан 2 баравар кўп маблағ ажратилиши белгиланди.

Йиғилишда ҳокимларнинг ажратилаётган маблағлар ҳисобидан иш ўринлари яратиш бўйича режалари қониқарсиз эканлиги, бир ҳафта муддатда ушбу режаларни ажратилаётган маблағларга мос равишда қайта кўриб чиқишга топшириқ берилди.
Умуман, вилоят ҳокимлари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги йил якунига қадар саноат зоналарида 2 мингта янги лойиҳани ишга тушириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Вилоят ҳокимлари олдига бу лойиҳалар ҳисобига қўшимча 110 мингта иш ўрни яратиш, 17,5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш, камида 1 миллиард долларлик экспорт қилиш учун шароит яратиш вазифаси қўйилди.
Бундан ташқари, инфратузилмаси ҳал этилган саноат зоналарида 1 мингдан зиёд янги лойиҳага етадиган ер майдонлари мавжудлиги кўрсатиб ўтилди.
Икки ой муддатда 174 та махсус зонада камида 250 та ер майдонини аукционга чиқариб, лойиҳаларни бошлашга кўрсатма берилди.

Бугунги кунда ҳудудларда 35 та текстиль-бўёқ ва 14 та терини қайта ишлаш бўйича янги лойиҳалар тайёрланган.
Шу муносабат билан йил якунига қадар текстиль-бўёқ ва терини қайта ишлаш бўйича индустриал парклар ташкил этиш, замонавий тозалаш иншоотларини қуриш бўйича лойиҳаларни бошлаш вазифаси қўйилди.
Мутасаддилар вилоят ҳокимлари билан бирга ушбу ишлар ҳисобидан 20 мингта иш ўрни яратиши, қўшимча 250 миллион доллар экспортни таъминлаши шартлиги таъкидланди.
Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилояти, Фарғона тадбиркорлари бу имкониятдан фойдаланиб, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича 630 млн долларлик янги лойиҳаларни бошлаш ташаббуси билан чиққан. Уларни инфратузилма билан таъминлаш учун жорий йилда 120 млрд сўм ажратилади.
Бошқа ҳудудлардан ҳам янги лойиҳа таклифлари бўлса, улар учун яна 50 млрд сўм ажратилиши таъкидланди.
Йиғилишда Самарқандда 300 гектар майдонда янги махсус саноат зонаси ташкил этилиши белгиланди.

Саноат зоналарига лойиҳани жойлаштириш тартиби қайта кўриб чиқилиб, бюрократиядан холи янги тизим яратилиши таъкидланди. Жумладан:
- эркин иқтисодий зоналарда амалга ошириладиган лойиҳаларни экспертиза қилиш ваколати Инвестициялар вазирлигига ўтказилади;
- саноат зоналари бўйича маъмурий кенгашлар тугатилиб, уларнинг ваколатлари Инвестициялар вазирлигига берилади;
- саноат зоналари иштирокчиларига имтиёзларни қўллаш учун Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказининг хулосасини олиш тартиби бекор қилинади. Бундан буён назоратни Давлат божхона қўмитаси амалга оширади;
- саноат зоналаридаги ерлар аукционга дирекциялар томонидан чиқарилади (ҳозирда ҳокимлик томонидан аукционга қўйилади);
- инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилганидан кейин кичик саноат зоналаридаги объектларни хусусийлаштиришга рухсат берилади.
Буларнинг ҳисобига, саноат зоналарига лойиҳаларни жойлаштириш жараёнидаги босқичлар амалдаги 5 тадан 2 тага камаяди, сарф қилинадиган вақт 3 ойдан 1 ойгача қисқаради.

Бундан ташқари, кичик саноат зоналарида узоқ йиллар фаолият юритаётган ва ҳозирда ер ва бино-иншоотларга ҳуқуқи ҳал бўлмаган 2 мингдан зиёд тадбиркорлар мавжуд.
Бир ой муддатда саноат зоналарида жойлашган тадбиркорларнинг ер ва бино-иншоотлари билан боғлиқ масалаларини ҳал қилиш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.
Шунингдек, бугунги кунда фармацевтикага ихтисослашган 5 та эркин иқтисодий зонанинг 40 фоиз ер майдони бўш тургани кўрсатиб ўтилди.
Тадбиркорлар ушбу бўш майдонларда бошқа саноат лойиҳаларини ҳам амалга оширишга рухсат беришни сўрашмоқда.
Шу боис, мутасаддиларга фармацевтика иқтисодий зоналари фаолиятини кенгайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.
Бу имкониятлардан фойдаланиб, 50 та янги лойиҳани бошлаш кераклиги таъкидланди.

“Яна бир масала – экспортга маҳсулот ишлаб чиқаришда ташқи бозорлар талабларидан келиб чиқишимиз шарт.
Бунда, ишлаб чиқарилаётган ҳар бир маҳсулот хорижий стандартларга жавоб бериши, бозор ва истеъмолчи талабларига мос келиши асосий талаб бўлади”, деди Президент йиғилишда.
Шу муносабат билан икки ой муддатда хорижий мамлакатларнинг тажрибали компанияларига 1 тадан саноат зоналарини бошқарувга бериш ҳамда хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича таклиф киритиш топширилди.
Йиғилиш якунида мавзу юзасидан мутасаддилар ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди.