Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.5K subscribers
36.2K photos
4.37K videos
17 files
15.7K links
Download Telegram
Йиғилишда умумреспублика спорт мусобақалари “туман – вилоят – республика” занжири асосида ташкил этилиши белгиланди. Бундан буён:

- бирламчи саралаш босқичидан ўтмаган спортчилар вилоят ва республика босқичида иштирок этмайди;

- миллий терма жамоаларга барча босқич мусобақаларида иштирок этиб ғолиб ёки совриндор бўлган ёшлар саралаб олинади;

- ҳар йили маҳалла ва муассасалар жамоалари иштирокида кўп босқичли Ҳоким кубоги ташкил қилинади.

Халқаро тажриба ва стандартлар асосида спорт турлари бўйича миллий чемпионатлар ўтказиш тартиби ишлаб чиқилади.

Президент спорт соҳасидаги илмий салоҳиятнинг амалдаги ҳолати ҳам талаб даражасида эмаслигини танқид қилди.

“Бирорта спорт тури бўйича маҳаллий олимлар томонидан на методика, на дастур ишлаб чиқилган.

Спорт диетологияси, фармакологияси, психологияси, спорт муҳандислиги, кардиомашғулотлар бўйича бизда умуман мутахассислар тайёрланмайди.

Бугунги кунда спортчиларни тайёрлаш 30 йил олдинги дастурлар асосида амалга оширилмоқда”, деди Президент.
Жисмоний тарбия ва спорт университети, республика малака ошириш ҳамда спорт илмий-тадқиқот институтларининг роли умуман сезилмаётгани қайд этилди.

Шу боис мутасаддиларга:

- олимпия спорт турлари бўйича спортчиларни жисмоний ва руҳий тайёрлаш, уларни соғлом овқатлантириш дастурларини ишлаб чиқиш;

- келгуси ўқув йилидан бошлаб Жисмоний тарбия ва спорт университетида спорт диетологияси, муҳандислиги ва кардиомашғулотлар, Тиббиёт академиясида спорт медицинаси ва фармакологияси бўйича мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйиш;

- йилига камида 20 нафар маҳаллий тренер, спорт шифокори ва бошқа мутахассисларни хорижда малака ошириш тизимини жорий этсин;

- Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти фаолиятини танқидий кўриб чиқиб, уни такомиллаштириш бўйича таклиф киритиш топширилди.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботи эшитилди.
#жараён

📌 Чирчиқ шахар "Семруғ" маҳалласида тунги ёритиш мосламаларини яширин равишда талон-торож қилинганлиги ҳолати бўйича йиғилиш ўтказилди.
📍Йиғилишда ушбу ҳолат шаҳар прокурори ўринбосари А.Бабаев, шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими катта терговчиси И.Қорабоев, ИИБ бошлиғи ўринбосари И.Турсунов, маҳалла раиси Н.Сабитова ҳамда маҳалла фаоллари томонидан муҳокама қилинди.
🔹 Келгусида бу каби салбий ҳолатлар кузатилмаслиги юзасидан керакли чора-тадбирлар белгиланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
Forwarded from Toshkent harbiy okrug matbuot xizmati (Тошкент ҳарбий округи матбуот хизмати (official))
БАХШИЧИЛИК САНЪАТИ
Бахшичилик ва достончилик санъатини янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш мақсадида Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонинг ташаббуси билан Чирчиқ гарнизонида маданият ва маърифат марказида Бахшичилик санъатини ўқувчи ёшларга ўргатиш мақсадида тўгараклар ташкил этилган.

Yangiliklarni kuzatib boring:

➡️ Telegram| Facebook | Youtube |Instagram
Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида спортчиларни тайёрлаш ва селекция қилиш бўйича янги тизим жорий қилиниши белгиланди.
Спортни ривожлантириш вазирлигига 20 та истиқболли олимпия турини белгилаб, улар бўйича ҳудудий “таянч база”ларни ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Олимпия спорт турлари бўйича спортчиларни жисмоний ва руҳий тайёрлаш, соғлом овқатлантириш дастурларини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

На видеоселекторном совещании под председательством Президента определены меры по внедрению новой системы подготовки и селекции спортсменов.
Перед Министерством развития спорта поставлена задача определить 20 перспективных олимпийских видов спорта и организовать по ним опорные базы в регионах.
Указано на необходимость разработки программ физической и психологической подготовки, здорового питания спортсменов, ориентированных на олимпийские виды спорта.

#Mirziyoyev #videoselektor #sport #seleksiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Munosabat

“Chirchiq shahrida maktab oʻquvchilari fuqaroga jarohat yetkazdi” izohi bilan tarqalgan video yuzasidan

Bugun, 23 may kuni ijtimoiy tarmoqlarda “Chirchiq shaharda ikki nafar maktab yoshidagi bola 50-60 yosh orasidagi erkak kishini haqorat qilib, urganligi aks etgan video lavha tarqaldi va eʼtirozli muhokamalariga sabab boʻldi.

Batafsil👉 https://bit.ly/3PC5P4L


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
#Дайжест

❗️23 - май : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Оққўрғон тумани.
Аёллар фаоллари семинар-тренингда амалий кўникмаларини мустаҳкамламоқда

*Янгийўл шаҳри.
Маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари учун ўқув семинарга старт берилди

*Янгийўл тумани. "
Агромарказ" иш фаолиятини бошлади

*Бўстонлиқ тумани.
Мурожаат ва муаммолар раҳбар нигоҳида

*Юқори Чирчиқ тумани.
Туман ҳоким ёрдамчиларининг 13 нафари Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари ташаккурномаси билан тақдирланди

*Бекобод тумани.
Махаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ўқув семинарда

*Паркент тумани.
Туманда тадбиркорлик ривожи

*Пискент тумани.
Мактабгача таълимда нима гап?

*Чиноз тумани.
Тикув машиналари ўз эгаларига топширилди

*Тошкент тумани.
Ҳафта ичида Тошкент туманида 13-сон

*Нурафшон шаҳри.
Шаҳар маҳалаларидаги хотин-қизлар фаоллари билан ўқув-семинар бўлиб ўтди

*Олмалиқ шаҳри.
Хотин-қизлар фаоллари учун ўқув семинари ўтказилмоқда

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Туманда маҳалла раислигига сайловлар бўлиб ўтмоқда

*Чирчиқ шаҳри.
Шаҳар ҳокими Даврон Хидоятов шаҳримизнинг А.Темур кўчасидаги ободончилик ишларини кўздан кечирди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
❗️Ўзбекистонда кенг тарқалган онлайн фирибгарлик схемалари маълум қилинди

Марказий банк «Молиявий билим» лойиҳаси доирасида ҳозирги кунда кенг тарқалган фирибгарлик турлари ҳақида видеоролик тайёрлади.

〰️〰️〰️
📌 Катта мерос

Энг оммалашган фирибгарлик усулларидан бири — бу мерос ҳақидаги ваъда. Электрон почта ёки мессенжерлар орқали сизга қайсидир хорижлик узоқ қариндошингиз ёки фамилиянгиз ўхшаш инсон тасодиф туфайли сизга катта мерос қолдиргани ҳақида хабар келади.

Ушбу меросни қўлга киритишдаги дастлабки харажатлар сизнинг бўйнингизда бўлади. Ушбу маблағни тўлаб бўлганингизда эса алданганингизни биласиз.

〰️〰️〰️
📌 Совринли ютуқ

Бир қанча сайтларга кирганингизда сизга совринли ёрлиқлар таклиф этилади. Уларда қатнашиш орқали сиз қимматбаҳо техника воситаларини ютиб олганингиз ҳақида хабар келади.

Ушбу ютуқларни ўз юртингизга етказиб берилиши учун эса сиздан маблағ ёки турли саволлар орқали шахсий ҳисоб рақамингиз ҳақида маълумот киритишингиз талаб этилади.

Шу орқали ҳисобингиздаги маблағ фирибгарлар томонидан ечиб олинади.

〰️〰️〰️
📌 Telegram гуруҳлари

Охирги вақтларда авж олаётган фирибгарлик турларидан яна бири — телеграм гуруҳларга одам қўшиш орқали қанчадир маблағ билан тақдирланишдир.

Бу орқали фирибгарлар ўз гуруҳ ёки каналларида сунъий равишда фойдаланувчиларни кўпайтиришга ёки телефон номер ва пластик карта маълумотларини билиб олиб, ҳисобдан пул ечиб олишга уринади.

⚠️ Шу туфайли турли акция ва конкурсларга ишониб шахсий ҳисоб маълумотларини бегоналарга ошкор этмаслик тавсия этилади, акс ҳолда фирибгарлик қурбонига айланиб қолиш мумкин.

📹 Видео

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

💼 Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга ҳар йилги асосий, шунингдек ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча таътиллар асосий иш жойидаги ҳар йилги меҳнат таътили билан бир вақтда берилади.

💰 Агар ўриндошлик асосида ишлашнинг биринчи иш йилида ходим 6 ойдан кам ишлаган бўлса, у ҳолда ўриндошлик асосидаги ишда таътил учун ишланган вақтга пропорционал ҳақ тўланади.

ℹ️ Биринчи иш йилида 6 ой ишлаган ўриндошларнинг меҳнат таътилига, шунингдек ишнинг кейинги йиллари учун меҳнат таътилига ўриндошлик асосидаги ишнинг ўртача иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда одатдаги тартибда ҳақ тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot