Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.52K subscribers
36.5K photos
4.41K videos
17 files
15.8K links
Download Telegram
📍“Оилавий болалар уйи” фаолиятини ўрганилди

🔹 Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси М.Қодирхонова хизмат сафари билан Чирчиқ шаҳрига ташриф буюриб, Чирчиқ шаҳрида ташкил этилган “Янги Ҳаёт” номидаги “Оилавий болалар уйи” фаолиятини ўрганди.
🔹 Хизмат сафари давомида М.Қодирхонова ушбу “Оилавий болалар уйи”да тарбияланаётган 14 нафар болалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди ва ушбу тарбияланувчиларнинг таълим-тарбия олиши, юриш-туриши, яшаши ҳамда вақтини мазмунли ўтказилиши юзасидан дўстона мулоқотлар олиб борди.
🔹 Мулоқот давомида тарбияланувчилар ва уларнинг ота-оналарига керакли тавсияларини берди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
📌 Музейлар бу ўтмиш саёҳатига чорловчи йўлчи юлдуздир

🔹 18 май - Халқаро музейлар куни муносабати билан Чирчиқ шаҳар 2-сектор раҳбари Х.Р.Бўриев "Чирчиқ шаҳар тарихи музейи"га ташриф буюриб, музейдаги тарихий ёдгорликлар билан танишди.

🔹 Шунингдек, сектор раҳбари музей маъсул ходимларини касб байрами билан табриклаб, музейлар бу аждодларимиздан бизга мерос бўлган бойликни келажак авлодга етказиб берадиган илмий, маънавий-маърифий хазина бўлиб, у йиллар давомида бойиб, тўлиб бориши лозимлги хақида гапириб ўтди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
#Дайжест

❗️18 - май : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Нурафшон шаҳри.
Субсидия олиш бўйича навбатидаги комиссия йиғилиши бўлиб ўтди

*Олмалиқ шаҳри.
Ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан маҳаллада тикув цехи иш бошлади

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ҳоким ёрдамчиларига махсус планшетлар топширилди

*Зангиота тумани.
ДХХ кубоги мусобақалари қизиқарли давом этмоқда

*Оққўрғон тумани.
Маҳалла раислари сайланяпти

*Янгийўл шаҳри.
13- мактабда реконструкция ишлари олиб борилади

*Янгийўл тумани.
624 та овоз - бугун ғолиблар қаторида

*Чирчиқ шаҳри.
Навбатдаги сессия бўлиб ўтди

*Бўстонлиқ тумани.
Йўллар обод, кўнгиллар обод

*Юқори Чирчиқ тумани.
Ҳоким ёрдамчилари учун махсус имкониятларга эга планшетлар ўз эгаларига топширилди

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Инсон қадри учун

*Бекобод тумани.
Бекобод давлат ўрмон хўжалигида пресс-тур ташкил қилинди

*Оҳангарон тумани.
3000 ишчи ўринли завод барпо этилади

*Пискент тумани.
Ҳоким халққа мурожаат йўллади

*Тошкент тумани.
Ҳоким ёрдамчиларига махсус имкониятларга эга планшетлар топширилди

*Ангрен шаҳри.
Халқаро музейлар куни муносабати билан кенг кўламли тадбирларлар ўтказилди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#жараён

📌 Мажбурий ижро бюросининг Чирчиқ шаҳар бўлими давлат ижрочиси Н.Маликованинг иш юритувида бўлган алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари юзасидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида май ойининг бугунги кун ҳолатига 24 та оилалар яраштирилди ва 168. млн. дан ортиқ алимент пуллари ундирувчиларга тилхат асосида топширилди. 24 та ижро ҳужжати тегишли бандларга асосан тамомланди.
📍Бундан ташқари, олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ФИБ Чирчиқ туманлараро судининг ижро варақасига асосан бир нечта қарздор фуқароларга нисбатан ЖИБ Чирчиқ шаҳар судининг карорига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари 18 ёшгача бўлган болалар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш учун давлат музейларига бепул киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#2022_йил_1_июндан

⚡️38 турдаги давлат хизматларини ЯИДХПда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#бунёдкорлик

📌 “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” МАССИВИДА ИШЛАР ЖАДАЛ КЕТМОҚДА

🔹 Шаҳримиздаги “Ифтиҳор” маҳалласидаги “Янги Ўзбекистон” массивида қурилиш ишлари жадал бормоқда. Янгидан қад ростлаётган кўп қаватли замонавий уй-жойлар шаҳар кўркига кўрк қўшмоқда. Ижтимоий соҳа объектлари сони кун сайин кўпайиб, Чирчиқ юртимиздаги чинакам гўзал гўшалардан бирига айланиб бормоқда.

🔹 Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятов “Ифтихор”даги “Янги Ўзбекистон” массивида бўлиб, бунёд этилаётган кўп қаватли уйларнинг қурилишини тизимли ташкил этиш ишларини кўздан кечирди.

🔹 Шунинингдек, шаҳримиз раҳбари томонидан камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Фақат ва фақат кўп миллатли халқимизни, Ўзбекистонимизни манфаатини ўйлашдан бошқа йўл йўқ бизда. Биз - мустақил Ўзбекистонмиз.

Президент: У нас нет иного пути, кроме как действовать исключительно в интересах нашего многонационального народа, нашего Узбекистана. Мы - независимый Узбекистан.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ЭЪЛОН

📌 Чирчиқ шаҳрида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлар диққатига!

 
 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг
2021 йил 17 ноябрдаги 02-РА1/1-172 – сонли топшириғи ҳамда 2022 йил Вазирлар Маҳкамасининг 134-сонли қарорига асосан, жорий йилнинг           26-27- май кунлари Наманган шаҳри “Баркамол авлод” спорт мажмуасида “Енгил  саноат, чарм – пойабзал, озиқ-овқат  ва мебелсозлик саноати” соҳалари учун маҳсулотларни ишлаб чиқаришга  ихтисослашган корхоналар иштирокида навбатдаги саноат ярмаркаси ўтказилади.
Саноат ярмаркасининг асосий мақсади: 
-саноат ярмаркаси давомида йирик саноат ва худудий корхоналар билан ҳамкорликда янги турдаги маҳсулотларни саноат кооперацияси асосида маҳаллийлаштириш бўйича келишувларга эришиш;
-маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарни бюджет ташкилотларининг давлат харидларига жалб қилиш.
Ҳурматли тадбиркорлар!
Чирчиқ шаҳар Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими Сизларни ушбу саноат ярмаркасида иштирок этишга таклиф этади.  

Мурожаат учун тел: 7071-5-04-84

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
📍Sovg'a-salomlar ulashildi

19-may kuni Chirchiq shahar axborot – kutubxona markazi xodimlari Jansaya Tursbekova va Dildora Azmidinovalar “Bolalarga bir olam quvonch ulashaylik” aksiyasi doirasida 30-sonli davlat ko'p tarmoqli ixtisoslashtirilgan maktabgacha ta’lim tashkilotiga kelib bolajonlarni xursand qilish maqsadida, ularga har xil sovg’a salomlar berishdi.

👉Kanalga ulanish: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Минтақавий мулоқот масалалари муҳокама қилиниб, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви кун тартибини ҳар томонлама тайёрлаш муҳимлиги қайд этилди.
Етакчилар бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.

Президенты Узбекистана и Кыргызстана провели телефонный разговор.
Рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего укрепления узбекско-кыргызских отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства.
Касаясь вопросов регионального диалога, отмечена важность всесторонней подготовки повестки очередной Консультативной встречи глав государств Центральной Азии.
Лидеры также рассмотрели график предстоящих двусторонних и многосторонних мероприятий.

#Mirziyoyev #muloqot #Qirgiziston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Об_ҳаво

🌤 19 - май : Вилоятда об-ҳаво

☁️Бугун кечаси +23°...+29° даража илиқ бўлиб, шимолдан 2-6 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 33-63% ни ташкил этади.

☁️Эртага кундузи +28°...+31° даража илиқ бўлади, ғарбдан секундига 2-3 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 30-42% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️19 - май : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Олмалиқ шаҳри.
Ҳоким ёрдамчилари ташаббуси билан ўқув маркази, тикувчилик цехи ва хизмат кўрсатиш мажмуи фаолияти йўлга қўйилди

*Оққўрғон тумани.
Ташаббускорлар лойиҳаларига амалий кўмак берилмоқда

*Янгийўл шаҳри.
Мутасаддилар штаб фаолияти билан танишдилар

*Янгийўл тумани.
Оила мактаби ҳақида рақамлар сўзлайди

*Чирчиқ шаҳри. “
Янги Ўзбекистон” массивида ишлар жадал кетмоқда

*Бўстонлиқ тумани.
Маҳалла раислари масъулиятли иш бошлайди

*Юқори Чирчиқ тумани.
Спорт устаси Л.М.Николаевич хотирасига бағишланган очиқ турнир ўтказилди

*Бекобод тумани.
Пиллакорлар рағбатлантирилди

*Паркент тумани.
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови кўтаринки руҳда ўтказилди

*Пискент тумани.
Бир қишлоқ тарихидан лавҳалар

*Қибрай тумани.
Болажонларга қувонч улашилди

*Чиноз тумани.
Юртим мунаввар оқшомлари

*Тошкент тумани.
Туман ҳокими ёш тадбиркорлар фаолияти билан танишди

*Нурафшон шаҳри. «
Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида 3-босқич спорт мусобақалари ташкил этилди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Президент геология соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
2022-2026 йилларда геология-қидирув ишларини амалга ошириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Давлат раҳбари янги лойиҳаларда бу хомашёни қайта ишлаш ва қўшилган қиймат яратишга алоҳида эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади.
Тақдимотда мис кластери ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳам ҳисобот берилди.

Президент ознакомился с презентацией проектов геологической отрасли.
Поставлена задача разработать отдельную программу геологоразведочных работ на 2022-2026 годы.
Глава государства отметил необходимость уделить в новых проектах особое внимание переработке и созданию продукции с добавленной стоимостью.
На презентации также представлена информация о ходе работ по созданию медного кластера.

#Mirziyoyev #taqdimot #geologiya #kadrlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter