Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.55K subscribers
36.4K photos
4.4K videos
17 files
15.8K links
Download Telegram
📍111 миллион сўм алимент ундирилди

🔺 Бюронинг Чирчиқ шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Ф.Хабировдан, ундирувчи Н.Хабирова фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандлари учун алимент тўлаши бўйича ижро ҳужжати мавжуд.

🔹Бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздордан йиғилиб қолган ва кейинги 5 йиллик учун жами 111.000.000 сўм миқдорида алимент пуллари ундирилган ва фарзандлари таъминоти учун ундирувчининг пластик картасига ўтказиб берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
"ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ”

🔹 Жорий йилнинг 20 апрель куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Чирчиқ шаҳар бўлинмаси томонидан шаҳримиздаги "Қуёш" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳоли ўртасида “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси” номли китобининг тақдимоти ва тарғиботи ўтказилди.
🔹Тадбирда шаҳар Маънавият бўлинмаси бош мутахассиси Дилфуза Эргашева ҳамда ЧДПИ ҳуқуқ фани катта ўқитувчиси Расулбек Ҳожиевлар томонидан Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси мақсади, мазмун-моҳияти ҳамда устувор йўналишлари, миллий тараққиёт истиқболлари, хусусан, “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид "Давлат дастури”да белгиланган вазифалар ҳақида атрофлича фикр юритилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
#Тошкент_вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸Тошкент вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси
- Таълим муассасаларини ўқув-методик таъминлаш ва илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш бўлими Бош мутахассис

🔸Тошкент вилояти ҳудудий "Чорванасл" маркази
-
Паррандачилик ва қуёнчиликни ривожлантириш шўъбаси мудири

- Чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича мутахассис

🔸 Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилояти бошқармаси
-
Қибрай тумани филиали Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ) мутахассис

- Бўка тумани филиали Бош мутахассис- маҳаллалар билан ишлашга маъсул

- Ҳудудлар давлат кадастрини юритиш бўлими бошлиғи

- Қибрай тумани филиали Бош муҳандис

- Янгийўл тумани филиали Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ) мутахассиси

- Чирчиқ шахар филиали Бош мухандис

- Бўстонлиқ тумани филиали ерларни аукционга чиқариш мутахассиси

- Қибрай тумани филиали ер кадастри мутахассис

- Оҳангарон шаҳар филиали бош мутахассиси - махаллалар билан ишлаш мутахассис

- Чирчиқ шахар филиали ерларни аукционга чиқариш мутахассиси

🔸 Тошкент вилояти мактабгача таълим бошқармаси
- Юридик Бўлим бошлиғи (бошқа тармоқларда)

- Янгийўл шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири

- Пискент тумани мактабгача таълим бўлими мудири

- Оҳангарон тумани Мактабгача таълим бўлими мудири

🔸 Тошкент вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси
- Қуйи Чирчиқ туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими Бошлиқ ўринбосари

🔸Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси
- Янгийўл тумани бўлими Етакчи инспектор

- Бўстонлиқ тумани бўлими Етакчи инспектор

🔸Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инпсекцияси Тошкент вилоят бошқармаси
-
Юқоричирчиқ тумани бўлими бошлиғи ўринбосари

🔸 Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
- Паркент туман ирригация бўлими Бош бухгалтер

🔸Тошкент вилояти статистика бошқармаси
- Бўка тумани статистика бўлими Етакчи мутахассис

🔸Тошкент вилояти Қурилиш Бош бошқармаси
- Ўртачирчиқ тумани қурилиш бўлими Обектларни жойлаштириш ва бош режаларни амалга ошириш масалалари бўйича архитектор

- Пискент тумани қурилиш бўлими Объектларни жойлаштириш ва бош режаларни амалга ошириш масалалари бўйича архитектор

🔸Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармаси
- Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Оҳангарон шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари

🔸Тошкент вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси
- Оҳангарон тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими Ходимлар, хужжатлар ва мурожатлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис

🔸Тошкент вилояти Бандлик бошқармаси
- Қибрай туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2022 йил 20 апрелдан 29 апрелгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

▪️ Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

▪️ Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
#бунёдкорлик
#ободлик

📌 “Ифтиҳордаги “Янги Ўзбекистон” массивида қурилиш ишлари жадал бормоқда

🔹 Шаҳар ҳокими Даврон Хидоятов “Ифтихор”даги “Янги Ўзбекистон” массивида бўлиб, бунёд этилаётган кўп қаватли уйларнинг қурилишини тизимли ташкил этиш, ичимлик суви таъминоти, электр энергияси, коммунал хизматларни кўздан кечириб камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқлар берди.

🔺 Шунингдек, ҳоким қурилиш ишларини амалга ошираётган мутассадилар билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида уй-жой қуришида юзага келиши мумкин бўлган камчиликларни бартараф этиб, режага асосан фойдаланишга топширилиши зарурлигини таъкидлади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида учрашув ўтказилди

🎥Батафсил видеода томоша қилишингиз мумкун.


👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
#Об_ҳаво

🌤 20 - апрель : Вилоятда об-ҳаво

☁️Бугун кечаси +16°...+18° даража илиқ бўлиб, шимолий 1-2 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 81-97% ни ташкил этади.

🌧Эртага кундузи +21°...+23° даража илиқ бўлади, шимолий-ғарбдаг секундига 2-3 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 56-66% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️20 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА


*Бўка тумани. Ёшлар боғида иш авжида

*Чиноз тумани.
Энг яхши китобхон ўқувчи

*Қибрай тумани. "
Ёш китобхон" кӯрик танловининг якуний босқичи бӯлиб ӯтди

*Нурафшон шаҳри.
Ҳоким ёшлар билан учрашди

*Тошкент тумани.
Тилсиз ёвнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ҳоким ёшлар етакчилари фаолияти билан танишди

*Бекобод шаҳри.
Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида мехнат ярмаркаси ташкил этилди

*Оққўрғон тумани.
Сенат раиси маҳалла хотин-қизлар фаоллари билан семинарда мулоқот қилди

*Янгийўл шаҳри.
Фуқароларнинг мурожаатлари тингланмоқда

*Чирчиқ шаҳри. “
Ифтиҳор”даги “Янги Ўзбекистон” массивида қурилиш ишлари жадал бормоқда

*Юқори Чирчиқ тумани.
Хотин-қизлар фаоллари билан сухбат ўтказилди

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Чорвадорларга яратилаётган имкониятлар

*Бекобод тумани.
Фан ойлиги – билим бойлиги

*Паркент тумани.
Туманимизнинг бир гуруҳ маданият ва санъат ходимлари тақдирланди

*Бўстонлиқ тумани.
Аҳоли муаммолари ечимини топмоқда

*Ангрен шаҳри.
Раҳбарлар тадбиркорлар билан мулоқотда бўлдилар

*Оҳангарон тумани.
Туманда яна бир корхона қурилиши якуний босқичда

*Пискент тумани.
Уй-жойларни бошқариш тизими такомиллашади

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📍Шаҳримизда ободонлаштириш, кўкаламзорлартириш ишлари жадал бормоқда

🎥Батафсил видеода томоша қилишингиз мумкун.


👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
#фестиваль

📍ТАСВИРИЙ ВА АМАЛИЙ САНЪАТ ФЕСТИВАЛИ

▶️ Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site