Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
5.23K subscribers
41K photos
5.11K videos
55 files
17.7K links
Download Telegram
🇺🇿Ўзбекистонда 7 май куни алоқа ходимлари куни сифатида нишонланади

❗️Соҳа ходимларини табриклаймиз ва Ўзбекистонда тўрт йил ичида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш
#Шарҳи бўйича #CERR Инфографикасини тақдим этамиз

Ўзбекистон ушбу кўрсаткичларнинг аксарияти бўйича 2016 йилдан буён сезиларли ютуқларга эришди.

Тўрт йил ичида:

📈"ахборот-коммуникация" хизмат кўрсатиш соҳасида яратилган ялпи қўшилган қиймат 2016 йилдан бошлаб 2 бараварга ошиб, 4,4 дан 8,8 трлн. сўмга;

📈 "ахборот-коммуникация" иқтисодий фаолият тури бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажми эса 2 бараварга ўсиб, 6,3 трлн. сўмдан 12,9 трлн. сўмга;

📈 IT-соҳасига киритилган инвестициялар 1,2 трлн. сўмдан 4,8 трлн. сўмгача 4 баробар ошди.

❗️Экспертларнинг таъкидлашича, рақамли иқтисодиётда асосий ролни хусусий бизнес эгаллаши, давлат эса хусусий ташаббус учун инфратузилма ва шароит яратиши билан шуғулланиш керак.

ўзбек тилида: review.uz/oz/5el
рус тилади:
review.uz/5el
инглиз тилида:
review.uz/en/5el

@reviewuznews
@reviewuz
@review_en
🇺🇿В Узбекистане 7 мая отмечается как День работников связи

❗️Поздравляем всех работников сферы и представляем
#Обзор Инфографика #ЦЭИР о развитии цифровой экономики в Узбекистане за четыре года

По многим показателям в Узбекистане с 2016 года достигнут значительный прогресс — говорится в исследовании

За четыре года:

📈Валовая добавленная стоимость в сфере услуг «информации и связи» выросла в 2 раза с 4,4 до 8,8 трлн сумов

📈 Объем оказанных услуг по виду экономической деятельности «информация и связь» вырос в 2 раза с 6,3 до 12,9 трлн сумов

📈 Инвестиции в IT-сектор выросли в 4 раза с 1,2 до 4,8 трлн сумов

📈Количество абонентов мобильной связи выросло на 20% до 25,4 млн чел

📈Число пользователей интернетом выросло почти в 2 раза до 22,5 млн чел

❗️Эксперты отмечают, что основную роль в цифровой экономике должен играть частный бизнес, а государство должно создавать инфраструктуру для частной инициативы

русс: review.uz/5el
узб:
review.uz/oz/5el
анг:
review.uz/en/5el

@reviewuznews
@reviewuz
@review_en
🇺🇿In Uzbekistan, May 7 is celebrated as the Day of Communications Workers

❗️Congratulations to all workers in this field and presenting #Review of Infographics by #CERR, development of the digital economy in Uzbekistan during the last four years

Significant progress has been made in Uzbekistan since 2016 in many respects

In four years:

📈Gross value added in the field of "Information and Communication" services doubled from 4.4 to 8.8 trillion soums

📈 The volume of services provided by the type of economic activity "Information and Communication" has doubled from 6.3 to 12.9 trillion soums

📈 Investments in the IT sector increased 4 times, from 1.2 to 4.8 trillion soums

📈The number of mobile subscribers increased by 20% to 25.4 million

📈The number of Internet users almost doubled to 22.5 million

In English: review.uz/en/5el
In Russian: review.uz/5el
In Uzbek: review.uz/oz/5el

@review_en
@reviewuznews
@reviewuz
Муносабат
ХАЛҚАРО МЕЪЁРЛАР АСОСИДА ҲАЙДОВЧИЛАРГА ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИЛМОҚДА

Бугун биз глобал дунёда яшаяпмиз. Давлатимиз ривожланган жаҳон ҳамжамияти билан бирга тенгма-тенг қадам ташламоқда. Ислоҳотлар изчил ривожланмоқда. Ҳар бир соҳада аҳоли фаровонлигини ошириш, уларга қулай шароитлар яратиш борасида бир қатор енгилликлар яратилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майда қабул қилган «Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳам шу йўлдаги фуқароларимизга бир қатор қулайликлар яратилиши назарда тутилган муҳим ҳужжатлардан биридир.
Очиғини айтганда, кейинги йилларда аҳолининг автотранспортга бўлган эҳтиёжи тобора ортиб бормоқда, агар эътибор бериб кузатсангиз, деярли кўпчилик хонадонларимизда ўз шахсий машинаси бор, рости, кўчаларимизда турли русумдаги автомашиналарни кўриб кўзингиз қувнайди. Лекин жамоатчиликда автомашиналарни харид қилиш, уларга давлат рақами олиш, ҳайдовчилик имтиҳонини топшириш ва гувоҳнома олиш каби масалаларда бир қатор ортиқча қоғозбозлик, расмиятчилик ҳолатлари юз бераётганлиги фуқароларимизни ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган эди.
Шукрки, айни бу долзарб масала ҳам Давлатимиз раҳбари эътиборидан четда қолмади. Президентимизнинг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид дастури тўғрисида”ги 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сонли фармони ижросини изчил таъминлаш мақсадида қабул қилинган Ҳукуматнинг махсус қарорида яшаш жойидан қатъи назар, Ўзбекистоннинг исталган ҳудудида автомобилларга давлат рақами олиш, ҳайдовчилик имтиҳонини топшириш ва гувоҳнома олиш имконияти берилмоқда.
Бинобарин, Ҳукумат қарорига биноан қуйидагилар барча ҳудудларимизда амалга оширилиши белгиланмоқда:
- автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш;
- ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш;
- миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш, шу жумладан, алмаштириш ёки йўқолгани ўрнига янгисини бериш.
Бунда автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга давлат рақами белгиларини бериш Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоятлар марказларида биттадан рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимларида экстерриториаллик тамойили асосида, республиканинг бошқа ҳудудларида фуқаронинг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳудудида амалга оширилади.
Шунингдек, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш, шу жумладан, алмаштириш ёки йўқолгани ўрнига янгисини бериш Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ)нинг барча рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимларида ҳамда камида 20 та давлат хизматлари марказлари(ДХМ)да экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади.
Эндиликда ҳайдовчилар 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб уч хил ҳужжатни кўрсатиш мажбуриятидан озод бўлади. Булар:
- транспортни бошқариш учун ишончнома (нотариал тартибда тасдиқланган);
- автомобиль техник кўрикдан ўтказилгани тўғрисидаги маълумот;
- «тонировка» рухсатномаси. Ушбу ҳужжатлар бундан буён электрон шаклга ўтказилади.
Шунингдек, 2021 йил 1 августдан бошлаб автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилигига номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали амалга оширилади.
«Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарорида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 январга қадар илғор хорижий тажрибани пухта ўрганган ҳолда ҳайдовчидан талаб этиладиган ҳужжатларни электрон шаклга ўтказиш бўйича ишларни тўлиқ якунлаш юзасидан асосланган таклифлар киритиш ҳам белгилаб қўйилган.


https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
Toshkent viloyati Jismoniy tarbiya va Sport boshqarmasi, Chirchiq Olimpiya zaxiralari kolleji, Bolalar-o‘smirlar sport maktablari hamda tuman sport bo'limlari hamkorligida ishlab chiqilgan rejaga asosan sportchi yoshlarni "Toshkent 2025" yoshlar o‘rtasida osiyo o'yinlariga saralash,hamda 2021-2022 o'quv yiliga jalb qilish maqsadida Chirchiq Olimpiya zaxiralari kolleji hodimlarining Bo‘stonliq tumanidagi Bolalar va o'smirlar sport maktabiga tashrifi va sportchilarning ota-onalari bilan uchrashuvi. @CHIRCHIQ_RASMIY
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining
2020 -yil 30- oktabrdagi "Sog'lom turmush tarzini keng tadbiq etish va ommaviy sportni yanada rivojlantirish chora-tadbirlari to'g'risida" gi PF-6099-sonli Farmoni ijrosini taminlash maqsadida " Sportni sev sport bilan yasha " shiori ostida Chirchiq shahar 12 umumta'lim maktab sport zalida sportning dzyudo turidan 2010-2011 hamda 2012-2013 yilda tig'ilgan bolalar o'rtasida BO'SM chempionati o'tkazildi.
@CHIRCHIQ_RASMIY
7- май куни Чирчик шахар Мудофаа Ишлари булими бошлиги уринбосари бошчилигида булим ходимлари билан "Нур" номли 18-сонли Мфй худудида яшовчи 18 ёшдан 27-ёшгача булган угил болаларни муддатли харбий хизматга хамда Сафарбарлик чакируви резерви хизматига чакириш буйича ишлар ташкил этилди.Махалла худудида ишлашдан максад якиндан ёшлар билан сухбатлашиш уларни оилавий шароитини урганиб харбий хизматга бориш масаласини хал этиш.Фукаролар билан сухбат жараенларида уларни харбий хизматга кизикишлари келгусидаги режалари нима иш билан шугулланишлари келгусида ота- оналарига ердам беришлари зарурлиги мехнат билан банд булмаганларга Чирчик шахар бандликга кумаклашувчи марказ билан хамкорликда иш билан таьминлаш масаласи шахар хокимлиги билан хал этилиши тушунтирилмокда. @CHIRCHIQ_RASMIY