Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.5K subscribers
36.2K photos
4.36K videos
17 files
15.6K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#НурафшонТВ

📌 Эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқатлар тарқатилди

🎥Батафсил видеода томоша қилишингиз мумкун.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
‼️Xalqaro logistika kompaniyasi IT Park bilan hamkorlikda ishga taklif qiladi! ‼️ IT Park bilan BPO-mutaxassisiga aylaning!

✔️ Agar ingliz, koreys yoki rus tillarini bilsangiz;
✔️ Agar 17 yoshdan katta boʻlsangiz;
✔️ Agar Oʻzbekistonda boʻlib xorijiy tashkilotlarda ishlashni istasangiz, unda ...

👌 logistika koʻnikmalarini egallasb va BPO-mutaxassisi boʻlib oyiga 300$ dan 4000$ daromad topish imkoniyatini qoʻldan boy bermang!

👉 Respublikamizning har bir mintaqasida joriy etilgan BPO Schoolʼga hujjat topshiring va oʻqing: bpo.mitc.uz

💥 BPO (Business Processes Outsourcing) – autsorsing turi boʻlib, kompaniyaning biznes-funktsiyalarini bajarishni buxgalteriya hisobi yoki HR-xizmatlari, logistika xizmatlari va call-markaz xizmatlari kabi autsorsing kompaniyalariga oʻtkazadi.

📲 990063876 📲990631199

👉Kanalga ulanish: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
‼️Международная логистическая компания собирает команду BPO-специалистов! ‼️ Станьте BPO-специалистом вместе с IT Park!

✔️ Если вы знаете английский, корейский или русский языки;
✔️ Если вы старше 17 лет;
✔️ Если вы хотите работать на иностранные организации, будучи в Узбекистане, то …

не упустите свой шанс стать BPO-специалистом в самой крупной дирекции в СНГ! И получать от 300$ до 4000$ в месяц!

👉 Подайте заявку в BPO центр, которые реализуются в Ташкентской области,г.Чирчике. 👉 заявку и резюме отправлять в @BPO_CHIRCHIK_BOT

💥 BPO (Business Processes Outsourcing) - вид аутсорсинга, при котором компания передаёт исполнение бизнес-функций аутсорсинг-компаниям, такие как бухгалтерские или HR-услуги, логистические услуги и услуги колл-центра.

📲 990063876 📲990631199

👉Подключиться к каналу: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған 29-30 март кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.
Олий мартабали меҳмон ташриф доирасида олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия стратегик шериклик кенгашининг иккинчи йиғилишида иштирок этади.
Саммит якунида Қўшма баёнот ва қатор икки томонлама ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

По приглашению Президента Шавката Мирзиёева Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган 29-30 марта посетит нашу страну с официальным визитом.
Основным пунктом программы пребывания высокого гостя является участие в работе второго заседания Узбекско-Турецкого Совета стратегического сотрудничества высшего уровня.
По итогам саммита планируется принятие Совместного заявления и ряда двусторонних документов.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамкорлигида "Коррупция - тараққиёт кушандаси" мавзусида ўтказилган давра суҳбати

👉@uzbprokuratura
#Хабарингиз_борми

⚡️Апрелдан ногиронлик нафақаси ва пенсиясининг энг кам миқдори ошади

«Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони (ПФ–74-сон, 17.02.2022 й.) қабул қилинганди.
Фармонга кўра, 2022 йил 1 апрелдан:

👉 - меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ҳамда иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 440 000 сўмдан 622 000 сўмгача оширилади;

👉 - ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 минг сўм миқдорида нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилади.

Парваришлаш нафақаси Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мурожаат асосида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тайинланади ва тўланади.

👉 Фармонга кўра, 2022 йил 1 апрелдан ўзгалар парваришига муҳтож болалар тўғрисидаги, 2022 йил 1 октябрдан ўзгалар парваришига муҳтож болаларнинг қонуний вакиллари тўғрисидаги маълумотлар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига электрон тақдим этиб борилади.

👉 2022 йил октябрдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар ва одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка чалинган 18 ёшгача болаларга тўланадиган нафақалар ҳамда парваришлаш нафақаси фуқаролардан қўшимча ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда «проактив шакл»да тайинланади.

🔹 https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#НурафшонТВ

📌 Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамкорлигида "Коррупция - тараққиёт кушандаси" мавзусида ўтказилган давра суҳбати

🎥Батафсил видеода томоша қилишингиз мумкун.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади.

Йиғилиш кун тартибидан иккита масала - соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан ўтказилган очиқ мулоқотда белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳамда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар ўрин олган.

Скоро начнется видеоселекторное совещание под председательством Президента Шавката Мирзиёева.

На повестке дня - меры по реализации задач, определенных в ходе открытого диалога с представителями сферы здравоохранения, а также проводимая работа в рамках общенационального проекта "Яшил макон".

Facebook|Instagram|Twitter
#ҳамкорлик

📌 ЧИРЧИҚ ШАҲАР ҲОКИМИ РОССИЯНИНГ “WID COUNTRY” КОРХОНАСИ ИНВЕСТОРЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

▶️ Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эҳтиёт_шарт

📌Сиз фавқулотда вазиятларда қандай ҳаракатланиш ҳақида маълумотга эгамисиз? Нохуш ҳолатларда ўзингизни қандай тутишни ҳамда ўзгаларга қай тартибда ёрдам кўрсатиш зарурлигини биласизми?

Унда Фавқулотда вазиятлар бошқармаси томонидан Нурафшон шаҳрида ташкил этилган "Ҳаёт хавфсизлиги" ўқув-маркази Сизга бу борада ёрдам беради.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Биринчи масала - тиббиёт соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқотда берилган топшириқлар ижросини апрель ойида ташкил этиш.

Давлатимиз раҳбари ўтган ҳафта алоҳида фармойиш имзоланиб, 7 та йўналишдаги 50 та тадбир ва уларнинг ҳар бири учун масъуллар белгиланганини таъкидлади.

“Халқимизга айтган ҳамма ташаббусларимиз бўйича қарорлар тез кунларда қабул қилинади.

Лекин, амалий ижрони бир кун ҳам кечиктириб бўлмайди.

Шунинг учун, бир ойлик амалий иш тизимига ўтамиз. Вазир, ихтисослашган марказ раҳбарлари ва ҳокимлар ўзларининг ойма-ой режасини ишлаб чиқиб, амалга оширади.

Ушбу раҳбарларнинг апрель ойи учун иш режалари билан танишиб чиқдим.

Қорақалпоғистон, Андижон, Сурхондарё ҳамда Кардиология ва Хирургия марказлари масаланинг сал бўлсаям ичига кирган.

Лекин, қолган марказларнинг ҳам, ҳудудларнинг ҳам иш режаси “шаблон” кўринишида. Бирортаси туман даражасида нима иш қилишини олдига вазифа қилиб қўймаган”, деди Президент.
Президент мавзуни давом эттирди:

“Мисол учун, Урология ва Онкология марказлари апрель ойида вилоятларда бор-йўғи 5 тадан, Акушерлик ва гинекология маркази эса 15 та юқори технологик операция ўтказишни режа қилган.

Ёки, Кўз микрохирургияси маркази ходимлари ҳар ойда жойига чиқиб 50 тадан операция ўтказгани билан, апрелда ҳудудга борганда атиги 3 нафар мутахассиснинг малакасини оширмоқчи.

Барча марказлар раҳбарларини қатъий огоҳлантираман. Агар:

- ўзи бошчилигида жойларга чиқиб, янги даволаш амалиётларини ўтказмаса;

- юқори технологик операцияларни ҳудудларда жорий этмаса;

- вилоят ва туман мутахассисларини бунга ўргатмаса, ўзгариш бўлмайди. Одамларимиз сарсон бўлиб, пойтахтга келаверади”.

Шу боис, апрель марказлар раҳбарлари учун чинакам синов ойи бўлиши, масаланинг моҳиятига кириб, ўз иш фаолиятини ўзгартирмаган раҳбарларга қатъий чоралар кўрилиши кўрсатиб ўтилди.
Йиғилишда 56 та тумандаги 243 та олис ва чекка маҳаллада 562 та оилавий шифокор лавозими вакант бўлиб турганига эътибор қаратилди.

Хоразм, Қашқадарё, Бухорода бўш ўринлар анча юқори бўлса-да, апрель ойида ушбу вакант лавозимларга мутахассис жалб этиш умуман режа қилинмагани кескин танқид қилинди.

Ёки, Тошкент вилоятида йил якунига қадар 70 та олис ва чекка маҳаллада тиббиёт пунктини ташкил этиши лозим бўлса-да, бу борада апрель ойи режасида бирорта амалий вазифа йўқ.

Ҳар бир вилоят ҳокими тиббиёт масалалари билан шахсан шуғулланиши шарт ва улардан сўров қаттиқ бўлади.

Энди, ҳар ой бошида қилинган ишлар ва янги ой режаларини ўзим эшитиб бораман.

Очиқ мулоқотдан кейинги ўзгаришларни
нафақат тиббиёт ходимлари, балки ҳар бир хонадон сезиши шарт”, деди Президент.
Давлатимиз раҳбари бу борада қатор вазифаларни белгилаб берди.

Энг аввало, апрель ойида:

- 1 миллион нафар хавф гуруҳига кирувчилар, 700 минг нафар болалар ва 100 минг нафар ҳомиладор аёллар мақсадли скринингдан ўтказилади;

- ҳар бир оилавий поликлиникада кундузги стационарларни ташкил этиш орқали туман ва шаҳар шифохоналарига ётадиган беморларнинг навбати камида 20 фоизга қисқартирилади;

- 26 та оилавий шифокорлик пункти тўлиқ таъмирланди, зарур штатлар, асбоб-ускуна ва дорилар билан таъминланади.

Умуман, йил якунига қадар жами 400 та маҳалла учун бундай пунктлар очилиши таъминланади.

Шунингдек, апрель ойида олис ҳудудларда махсус контейнерлардан фойдаланган ҳолда 1 минг 700 та маҳалла тиббиёт пунктини ташкил этиш вазифаси қўйилди.
#Дайжест

❗️28 - март : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Бўка тумани.
Мавсум олдидан зиёрат

*Бекобод шаҳри.
Шаҳар ҳокими сектор ҳудудида ўрганиш олиб борди

*Нурафшон шаҳри. «
Хотин-қизлар фаоли» лавозимига танлаб олинган номзодлар билан суҳбат ўтказилди

*Тошкент тумани.
Боғбонда нима гаплар?

*Оққўрғон тумани.
Ёшлар киберспортда беллашади

*Олмалиқ шаҳри.
Яна бир тадбиркор ҳоким ёрдамчиси кўмагида иш бошлади

*Янгийўл тумани.
Мингбулоқ маҳалласидаги хонадонларга қуён, курка ва товуқ берилмоқда

*Янгийўл шаҳри.
Баҳор келиши билан кексаю ёш қалбига бирдек қувонч инади

*Чирчиқ шаҳри.
Шаҳар ҳокими россиянинг “WID COUNTRY” корхонаси инвесторлари билан учрашди

*Юқори Чирчиқ тумани.
Ғалла ҳосилдорлигини ошириш бўйича туман ҳокими У.Атемов томонидан тавсиялар берилди.

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли сараланмоқда

*Бекобод тумани.
Чигит экиш агрегатларига қўйиладиган агротехник талаблар юзасидан семинар ташкил этилди

*Паркент тумани.
Қийинчилик билан эришилган ҳунар ва барака

*Оҳангарон тумани. "
Обод қишлоқ" дастури доирасида қандай ишлар амалга оширилади?

*Пискент тумани.
Ёшлар мунтазам қўллаб-қувватланади

*Ангрен шаҳри.
Терак экиш ишоари бошланди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#ЭЪЛОН

«Тошкент сув таъминоти» МЧЖ Чирчиқ шаҳар бўлими Сизга шуни маълум қиладики, об-хавонинг кескин ўзгарганлиги ҳамда ёғингарчилик, БОЗ СУ каналдаги сувнинг лойқаланиб келаётганлиги сабабли сувни тозалаш жараёнига кўп вақт кетаётганлиги туфайли бугун ва эртага 29 март куни ичимлик сув таъминотида узилишлари ҳамда босим пасайиши кузатилади. Тошкент сув таъминоти МЧЖ Чирчиқ шаҳар бўлими юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ичимлик сувини захиралашни сўрайди ва келтирилган нокулайликлар учун узур сўраб қолади!
Диспечерлик хизмати: соат 24/7
7171104, 7171996, 7170160
Қабул хона: соат 08:00- 17:00 га қадар 7171143
Истеъмолчилар билан ишлаш: соат 08:00- 17:00 га қадар 7171164

Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY