Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.55K subscribers
36.4K photos
4.41K videos
17 files
15.8K links
Download Telegram
“Темурийлар даврининг буюк сиймолари - Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур”.

Шаҳар “Ватанпарвар” ташкилотида ташкил этилган маънавий- маърифий тадбир ана шундай деб номланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан маъқулланган “Аждодлар мероси - маърифат зиёси” грант лойҳаси режасига асосан ташкиллаштирилган анжуманга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Тўлқин Хайит, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси ўринбосари, ЎзРФА Темурийлар тарихи давлат музейи директори, тарих фанлари номзоди Хуршид Файзиев, Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Акмал Умаралиев, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, тарих фанлари доктори, профессор Абдумажид Мадраимов каби олимларнинг маърузалари файз киритди.

👉Каналга уланиш: CHIRCHIQ_PRESS
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Самарқанд шаҳридаги 59-сон кўзи ожизлар мактаб-интернатига ташриф буюрди.
"Олийгоҳни тугатганларингдан кейин ҳар бир давлат идорасида сизлар учун иш ўрни бўлиши керак, бу адолатдан бўлади", деди давлат раҳбари ўқувчилар билан суҳбатда.

Facebook|Instagram|Twitter
#семинар

📌 ЎзДЖТСУда кураш ва белбоғли курашни янада ривожлантириш бўйича семинар ўтказилди


▶️ Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

Facebook | Instagram | YouTube |
#Дайжест

❗️10 - февраль : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Чиноз тумани.
“Алишер Навоий – ғазал мулкининг султони” мавзусида тадбир ташкил этилди

*Оҳангарон тумани. Ер ажратиш тартибига бағишланган семинар бўлиб ўтди

*Бўстонлиқ тумани. Бозорда нарх-наво мунтазам назорат қилинмоқда

*Пискент тумани. Меҳнат бозори-қайси соҳа ҳаридоргир?

*Ангрен шаҳри. Секторлар раҳбарлари ёшлар билан учрашди

*Бекобод шаҳри. Уйма-уй юриш тизими - муаммолар ечимининг самарали усули

*Оҳангарон шаҳри. Ярмаркада ёшлар бандлиги таъминланди

*Нурафшон шаҳри. 2022 йилда маҳаллий бюджет маблағлари жамоатчилик фикри асосида йўналтирилмоқда

*Тошкент тумани. Маҳаллаларда ёшлар учун кутубхоналар ташкил этилмоқда

*Оққўрғон тумани. Бунёдкорлик ишлари туфайли ҳудудлар гўзал қиёфа касб этмоқда

*Олмалиқ шаҳри.
Жойларда янги иш ўринлари яратилмоқда

*Янгийўл тумани. 200 нафар болалар орзуларига эришди

*Паркент тумани. “Қизилсой" МФЙ аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди

*Янгийўл шаҳри. Қурилиш жараёни жадаллик билан кечмоқда

*Чирчиқ шаҳри. Муаммолар масъуллар назоратида

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Чекка ҳудудларда аҳолига қулайлик

*Юқори Чирчиқ тумани.
Мактабгача таълим ташкилотида амалий семинар ўтказилди

*Бекобод тумани. Меҳнат, меҳнатнинг таги — роҳат

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида "Хавфсиз ва равон йўл" тамойили асосида йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилади.
Унда тизимни тубдан ўзгартиришга қаратилган бир қатор муҳим вазифалар белгилаб берилиши кутилмоқда.

Сегодня под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоится видеоселекторное совещание по вопросам выведения на новый уровень работы по обеспечению безопасности дорожного движения на основе принципа "Безопасная и ровная дорога".
Ожидается, что на нем будут определены важные задачи, направленные на коренное совершенствование этой сферы.
#ўзгартириш_ва_қўшимчалар

🔍 Солиқ соҳасидаги ўзгаришлардан хабардормисиз? 


▶️ Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

Facebook | Instagram | YouTube |
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Бугун ўта муҳим ва кечиктириб бўлмас масалани муҳокама қиламиз. Бу – йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш.

Мамлакатимизда 2021 йилда 10 мингдан зиёд авария содир этилиб, уларда 9 мингдан ортиқ фуқаро жароҳатланди. Энг ачинарлиси, 2,5 мингга яқин одам, шу жумладан 263 нафар бола ҳалок бўлгани катта фожиадир”, деди давлатимиз раҳбари.

Ўлим билан боғлиқ авариялар Тошкент вилоятида ҳар 100 минг аҳолига 21 та, Жиззахда16 та, Сирдарёда15 та, Навоий ва Самарқандда14 тадан, Қашқадарё ва Наманганда13 тани ташкил этиб, бошқа ҳудудлардан анча юқори.

Масалан, Попдан Тўрақўрғонгача бўлган 4Р-112 йўлининг 88-километри, “Термиз-Душанбе” (М-41) халқаро йўлининг Жарқўрғон-Денов қисми (80-километри), А-373-йўлининг Ёзёвон туманидан ўтган 352-километри, Самарқанд-Ғузор йўлининг (А-378) 85-километрида ҳар йили ўнлаб одамлар ҳалок бўлмоқда.
Йиғилишда соҳадаги аянчли ҳолат статистик маълумотлар асосида танқидий таҳлил қилинди.

Таҳлиллар кўрсатишича, аварияларнинг:

- 45 фоизи ҳайдовчиларнинг қоидаларни менсимаслиги;

- 10 фоизи ҳайдовчиларнинг тажрибасизлиги;

- 25 фоизи йўл ҳолати ва инфратузилмаси талабга жавоб бермаслиги;

- 20 фоизи пиёдаларнинг қоидаларга амал қилмаслиги оқибатида содир бўлмоқда.

“Юқоридаги муаммоларнинг барчаси ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий, ҳам хавфсизлик масалаларига бевосита боғлиқ. Шу боис, 2022 йилда барча ҳудудларда “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” умуммиллий дастурини амалга оширамиз”, деди Президент.

Мисол учун, 2021 йилда аниқланган 7,7 миллион ҳуқуқбузарликдан 46 фоизи қўпол қоидабузарликлар ҳисобланади. Айниқса:

- маст ҳолда бошқариш Самарқанд (12 мингта), Тошкент вилояти (8,5 минг), Фарғона (7,5 минг) ва Тошкент шаҳрида (7 минг);
- қизил чироққа ўтиш Тошкент вилояти (62 минг), Самарқанд (51 минг) ва Тошкент шаҳрида (47 минг) анча юқори.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Ўзбекистонда йўл ҳаракат хавфсизлиги назорати издан чиқиб кетган

Президент: Вопрос безопасности дорожного движения в Узбекистане вышел из под контроля

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#жараён

🔹Мамлакатимизда хотин-қизларга ҳар томонлама эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, айниқса ҳунармандчилик, тадбиркорликга оид ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

🔹Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги «Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-77–сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Ҳунарманд” уюшмаси Чирчиқ шаҳар бўлими  бошлиғи Зилола Қаюмходжева ташаббуси билан маҳаллаларда банд бўлмаган, ишсиз хотин-қизларни ҳунарга ўргатиш орқали улар бандлигини таъминлаш, хунармандчиликни ривожлантириш хусусан, «устоз-шогирд» анъаналари асосида иш ўринларини яратиш муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

🔹“Ҳунарманд” уюшмаси Чирчиқ шаҳар бўлими  томонидан 5 нафар ҳунармандчилик билан шуғулланиш истагини бўлган тикувчи аёллар уюшмага аъзо бўлиб, Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмасининг гувохномаси топширилди.

👉Каналга уланиш: CHIRCHIQ_PRESS
#мусиқа_ва_санъат

📌 Болалар мусиқа ва санъат мактаби фаолияти ўрганилди


▶️ Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

Facebook | Instagram | YouTube |