Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.55K subscribers
36.4K photos
4.4K videos
17 files
15.7K links
Download Telegram
#sport

♻️ Toshkent viloyati turizm va sport bosh boshqarmasi, viloyat belbog‘li kurash federatsiyasi hamda Parkent tuman bolalar-o‘smirlar sport maktabi hamkorligida sportning belbog‘li kurash turidan 2004-2007-yillarda tug‘ilgan o‘smirlar o‘rtasida Toshkent viloyati chempionati bolib o‘tdi.

🌎 Musobaqada Olmaliq shahri, Bo‘ka tumani, Toshkent shahri, Chirchiq olimpiya zaxiralari kolleji va BO‘SM hamda Parkent tumani jamoalaridan jami 150 nafardan ortiq soprtchilar ishtirok etishdi.

⚡️ Keskin va murosasiz kechgan bahslarda umumjamoa hisobida:

🥇 o‘rin Chirchiq OZK
🥈 o‘rin Parkent tumani
🥉 o‘rin Bo‘ka tumani jamoalariga nasib etdi.


📌 G‘olib bo‘lgan sovrindorlarga Toshkent viloyati Turizim va sport bosh bshqarmasi tomondan qimmatbaho sovg‘alar topshirildi.

👉 @tvturizm_sport
"Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Чирчиқ шаҳар бўлими бугун 20 декабрь куни СДК сув иншоотида электро кабелда носозлиги вужудга келганлиги сабабли 1,2,3,4,8,9,10 кичик ноҳия ҳамда тройцки худудиларида вақтинчалик сув таъминоти узулишлари ҳамда босим пасайиши кузатилмоқда. "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Чирчиқ шаҳар бўлими келтирилган ноқулайликлар учун узур сўраб қолади.
"Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Чирчиқ шаҳар бўлими сув таъминоти юзасидан қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкун:
Диспечерлик хизмати: соат 24/7
7171104, 7171996, 7170160
Қабул хона: соат 08:00- 17:00 га қадар 7171143
Истеъмолчилар билан ишлаш: соат 08:00- 17:00 га қадар 7171164
Эълонлар учун телеграмм сахифамиз https://t.iss.one/vodokanal_chirchik
#Тезкор

⚡️⚡️Шошилинч ахборот

❗️Жорий йилнинг 21-22 декабрида Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда.

💨21 декабрда шамол кучайиши кутилмоқда. Айрим вилоятларда 17-22 м/с гача, баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.


⚡️⚡️ https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY телеграм каналини кузатиб боринг!
#Zukko_kitobxon
#Respublika_bosqichi

Namangan viloyatida “Yoshlar daftari” platformasi orqali ro‘yhatdan o‘tganlar uchun “Zukko kitobxon” intellektual turnirining respublika bosqichi bo'lib o'tdi. Unda jami 14 ta jamoa o'zaro kurash olib bordi. Ular orasida O'zbekiston yoshlar ittifoqi Chirchiq shahar Kengashi boshchiligidagi "YOSH KIMYOGARLAR "jamoasi ham faol qatnashdi. Turnir ishtirokchilariga O'zbekiston yoshlar ittifoqi Markaziy Kengashi va Namangan viloyat hokimligining esdalik sovg'alari topshirildi.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
#Xushxabar

"O'zbekiston yoshlar forumi" doirasida o‘tkazilgan
"Yil volontyori" respublika tanlovining "Yilning sog'lom turmush tarzini targ'ib qiluvchi" nominatsiyasida Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti talabasi Sanjar Tursunbayev g'olib bo‘ldi.

Sanjar tanlovda o'zining "Emotsional gigiyena yoshlar ruhiy psixik salomatligining garovi" nomli loyihasi bilan ishtirok etdi
.

Loyiha maqsadi yoshlar o'rtasida sog'lom ruhiy hayot tarzini qaror toptirish, emotsional gigiyenani mustahkamlash orqali, ularda stress-dipressiyaga qarshi psixologik immunitetni hosil qilish orqali millat genafondini saqlashga qaratilgan.
Niyatimiz, Sanjar kabi yoshlar safi ko‘payaversin...

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
Forwarded from CHDPU | Rasmiy kanal
#табриклаймиз

⚡️Бугун, институтимиз ректори - Гафурджан Мухамедов таваллуд топган кун!

Илм-фан йўлини танлаган неча юзлаб, минглаб инсонларнинг ҳаётига биргина, шарафли “устоз” жумласи билан кириб бордингиз!

Сиз билан бир жамоада меҳнат қилаётган ҳар бир педагог-ходим борки, Сизни ўзи учун меҳрибон ота, талабчан устоз, самимий раҳбар сифатида кашф этган.

Бир соҳа йўлида узоқ йил меҳнат қилиш, ва бунинг ортидан элда эъзоз топиш жуда катта масъулият ҳам бахтдир. Сиз ана шу бахтиёрларнинг бирисиз. Умрингиз узоқ бўлсин!

Мустақил Ўзбекистонимиз тараққиёти йўлида хизмат қилаётган, педагог кадрлар тайёрлайдиган илм-зиё масканининг раҳбари сифатида Сизга улкан зафарлар тилаймиз! Биз шогирдларингиз доимо Сиз билан биргамиз!

Институт ахборот хизмати.

Каналга уланиш:
👇👇👇👇
@tvchdpi2017
#тезкор

⚡️ Президент фармони билан 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

Барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 3 январь - душанба, 22 март - сешанба, 23 март - чоршанба, 11 июль - душанба, 2 сентябрь - жума;

Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 4 январь - сешанба, 4 май - чоршанба, 5 май - пайшанба, 12 июль - сешанба, 3 сентябрь - шанба ва 31 декабрь - шанба.

Шунингдек, 2022 йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қўйидаги тартибда кўчирилди:

8 январь - шанба кунидан 4 январь - сешанба кунига;
7 май - шанба кунидан 4 май - чоршанба кунига;
14 май - шанба кунидан 5 май - пайшанба кунига;
16 июль - шанба кунидан 12 июль - сешанба кунига.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
#Чирчиқ_шаҳар

🎄Шаҳар марказида қад ростлаган Янги йил арчасининг оқшом пайтидаги жозибаси...

😍Кўриб кўзинг қувнайди-я 😊

Тоборо яқинлашиб келаётган Янги йил муборак азизлар!

🌍
https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY телеграм каналини кузатиб боринг!
#ЖАРАЁН

🔎БАЙРАМГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ

🔹Шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятов ҳамда ИИБ бошлиғи Э. Султонов Янги йил байрами учун кўрилаётган тайёргарлик жараёнлари кўздан кечирилди.

🔹Шаҳримиз раҳбари тадбирларни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |