Бухоро вилояти судлари | Расмий канал
1.01K subscribers
2.66K photos
506 videos
2 files
1.79K links
Бухоро вилояти судларининг расмий канали

_________

Официальный канал судов Бухарского области
Download Telegram
EFFECT.UZ интернет-нашрининг You Tube-каналида эълон қилинган видеолавҳа юзасидан

Видеолавҳада тилга олинган жиноят иши айни пайтда Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўриб чиқилмоқда.

Яъни тарафларнинг барча важларига апелляция инстанцияси суди томонидан ҳуқуқий баҳо берилади.

Шу ўринда яна бир бор эслатиб ўтиш лозимки: “Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 66- моддаси талабларига кўра оммавий ахборот воситалари ўз хабарларида муайян иш юзасидан суд муҳокамаси натижаларини олдиндан ўзича ҳал қилиб қўйишга ёки судга қандай шаклда бўлмасин таъсир кўрсатишга ҳақли эмас.

Сайт I Telegram I Facebook
Фуқаро Р. Шакировнинг видеомурожаати юзасидан

Даъвогар Н. Нарзиеванинг жавобгар Р. Шакировга нисбатан алимент ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 2025 йил 22 июлдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогарнинг алимент ундириш ҳақидаги талаби қаноатлантирилган ва Р. Шакировдан Н. Нарзиева фойдасига вояга етмаган бир нафар - 2019 йил 30 июнда туғилган Шакиров Даниэл исмли фарзандининг таъминоти учун 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Шу билан бирга Оила кодексининг 99-моддасида “Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак”лиги белгилаб қўйилган.

Р. Шакиров мазкур иш бўйича жавобгар сифатида суд мажлисида иштирок этиб ўз важларини билдирган хамда унга суднинг ҳал қилув қарори мазмуни, шикоят қилиш тартиби (рус ва ўзбек тилида) тушунтирилган.

Амалдаги Фуқаролик-процессуал кодексининг талабларига кўра, ишни бирта ёки иккита суд мажлисида кўриш деган тушунча мавжуд эмас.

Тақдим этилган ҳужжатлар ишни тўғри ҳал этиш учун етарли деб хисобланган тақдирда суд ишни мазмунан кўриб чиқади, бундан ташқари амалдаги Фуқаролик-процессуал кодексининг 207-моддаси 2-қисмига кўра алимент ундириш ҳақидаги ишлар 20 кундан кечиктирмай кўрилиши белгиланган.

Мазкур ҳолат юзасидан, тақдим этилган ҳужжатлар ишни тўғри ҳал қилиш учун етарли деб хисобланган ҳамда қонуний муддатда кўриб чиқилганлиги маълум қилинади.

Сайт I Telegram I Facebook
“G‘IJDUVON YO‘LOVCHI SERVIS” МЧЖ раҳбари Ғ. Аъзамовнинг 30 ва 31 июлдаги видеомурожаатлари юзасидан

Аризачи Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси “G‘IJDUVON YO‘LOVCHI SERVIS” МЧЖ манфаатида судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар давлат кадастрлар палатаси Бухоро вилояти бошқармасининг 2025 йил 12 мартдаги рад жавоб хати орқали “G’IJDUVON YO’LOVCНI SERVIS” МЧЖнинг 0.7 гектар ерларини давлат рўйхатидан ўтказмасликдаги ҳаракатини қонунга хилоф деб топиб, кадастрлар палатаси Ғиждувон туман бўлими зиммасига мулк ҳуқуқини тасдиқловчи 2005 йил 30 майдаги 7093-сонли давлат ордерига асосан 1 гектарлик ерларини кадастр паспортини шакллантириш ҳамда давлат кадастрлар палатаси Бухоро вилоят бошқармаси зиммасига давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини юклашни сўраган.

Бухоро туманлараро маъмурий судининг 2025 йил 17 июндаги ҳал қилув қарори билан аризачининг аризаси қаноатлантиришдан рад этилган.

Ушбу ҳал қилув қароридан Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан апелляция шикояти келтирилган.

Бухоро вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2025 йил 30 июлдаги қарори билан Бухоро туманлараро маъмурий судининг 2025 йил 17 июндаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Тарафларга эса суд ҳужжатлари устидан улар қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил муддат ичида ҳал қилув қарорни қабул қилган суд орқали Бухоро вилоят маъмурий судига тафтиш тартибида шикоят берилиши ёки протест келтирилиши мумкинлиги тушунтирилди.

Сайт I Telegram I Facebook
1
Фуқаро З. Насимованинг видеомурожаати юзасидан

Жиноят ишлари бўйича Вобкент туман судининг 2025 йил 20 майдаги ҳукми билан А. М. марҳум М. Р.ни (мурожаат қилган З. Насимованинг қизи) қасддан ўлдирганликда айбдор деб топилиб, унга 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Ушбу жиноят иши Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўрилиб, биринчи инстанция судининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган

Эндиликда апелляция инстанциясининг 2025 йил 11 июлдаги ажримидан норози тарафлар, шу жумладан, жабрланувчининг қонуний вакили деб топилган З. Насимова ҳам, қонунда белгиланган тартибда Бухоро вилоят судининг тафтиш инстанциясига шикоят бериш ёки протест келтиришга ҳақлидир.

Сайт I Telegram I Facebook
Фуқаро Г. Саидқулова видеомурожаати юзасидан

Жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман судининг иш юритувига ҳуқуқбузарлар Д. Ҳасанова ва О. Суннатовага оид МЖтКнинг 41-моддаси ва 52-моддаси 2-қисми билан ҳамда М. Жоназаровага нисбатан МЖтКнинг 41-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш ҳужжатлари 2025 йил 18 июль куни келиб тушган бўлиб, шу куни соат 15:00 да суд мажлиси жиноят ишлари бўйича Олот тумани суди биносида тайинланган.

Ҳуқуқбузар Д. Ҳасанова расман чақирув қоғози орқали суд мажлиси куни ва вақти тўғрисида (турмуш ўртоғи З. Райимов ва маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари гувоҳлигида) хабардор қилинган бўлишига қарамасдан узрли сабабларсиз суд мажлисига ҳозир бўлмаганлиги ва иш юзасидан гувоҳларнинг суд муҳокамасида иштирокини таъминлаш мақсадида 2025 йил 21 июль куни соат 10:00 га қадар суд мажлисига танафус эълон қилиниб, кейинги суд мажлиси жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман суди биносида тайнланганлиги ҳақида тарафларга билдирилган.

Мазкур иш юзасидан суд мажлиси 2025 йил 21 июль куни соат 10:00 да жиноят ишлари бўйича Қоракўл тумани суди биносида бўлиши ҳақида ҳуқуқбузар Д. Ҳасанова суд ходимлари томонидан огоҳлантирилиб, бу ҳақидаги чақирув хатини ҳуқуқбузар Д. Ҳасанова 2025 йил 19 июль куни расмий чақирув хатини шахсан ўзи почта алоқаси ходимидан олган.

2025 йил 21 июль куни 10:00 га тайинланган суд муҳокамаси Д. Ҳасанованинг сабабсиз келмаганлиги сабабли, шу куни 12:30 ларда иш бўйича бошқа иштирокчиларнинг қонуний ҳуқуқларини бузмаслик учун МЖтКнинг 294-моддаси 2-қисми талабларига асосан кўриб чиқилган.

Суднинг 2025 йил 21 июлдаги қарорига асосан ҳуқуқбузар Д. Ҳасанова МЖтКнинг 41-моддаси ва 52-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдоринг 2 баробари миқдорида жарима жазоси, ҳуқуқбузар О. Суннатова МЖтКнинг 41-моддаси ва 52-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдоринг 3 баробари миқдорида жарима жазоси ҳамда ҳуқуқбузар М. Жоназарова МЖтКнинг 41-моддаси ва 52-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдоринг 4 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Эндиликда биринчи инстанция судининг мазкур қароридан норози тарафлар қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатда Бухоро вилоят судига кассация шикояти бериши мумкин.

Сайт I Telegram I Facebook
ЖИНОЯТ КОДЕКСИНИ ЎРГАНАМИЗ.

171-модда. Жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш


Мулкнинг жиноий йўл билан топилганини била туриб, уни олдиндан ваъда қилмаган ҳолда олиш ёки ўтказиш —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) кўп миқдорда содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) жуда кўп миқдорда;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Сайт I Telegram I Facebook
ЖИНОЯТ КОДЕКСИНИ ЎРГАНАМИЗ.

172-модда. Мулкни қўриқлашга виждонсиз муносабатда бўлиш


Шахснинг мулкни қўриқлаш юзасидан ўз вазифаларини виждонсиз бажариши натижасида мол-мулк талон-торож қилиниши, унга шикаст етказилиши ёки унинг нобуд қилиниши кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, башарти, бу қилмишда мансабдорлик жинояти аломатлари бўлмаса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Сайт I Telegram I Facebook
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий судда "Шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини суд орқали ҳимоя қилишда қонунчиликни қўллаш амалиёти ва муаммолари" мавзуидаги конференция бўлиб ўтди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Иқтисодий судлар — иқтисодиётимиз чораҳаси

Бугунги кунда бозор муносабатларини янада эркинлаштириш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва инвестиция муҳитини яхшилаш — иқтисодиётимизнинг стратегик йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу жараёнда адолатли ва самарали суд тизимининг, айниқса, иқтисодий судларнинг роли беқиёс. Иқтисодий судлар фақат низоларни ҳал қилиш билан чекланмайди, балки иқтисодиётни ҳимоя қиладиган, фаолият учун ишонч муҳитини яратадиган тизимга айланган.

Батафсил 👈
Сайт I Telegram I Facebook
“Суд ислоҳотлари янги босқичда”

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасида суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу ислоҳотлар мамлакатда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, адолатли ва шаффоф суд тизимини яратиш мақсадида йўлга қўйилган.

Батафсил 👈
Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий судда "Шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини суд орқали ҳимоя қилишда қонунчиликни қўллаш амалиёти ва муаммолари" мавзуидаги конференция бўлиб ўтди

Telegram
Жорий йилдан фаолиятини бошлаган тергов судьялари томонидан январь-июнь ойлари давомида 342 742 нафар шахсга нисбатан 301 528 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ва 173 902 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш билан боғлиқ материал кўриб чиқилган.

Ҳисобот даврида санкциялар ва мажбурлов чораларини қўллаш бўйича 24 382 та илтимоснома кўрилди.

Жумладан, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш билан боғлиқ кўриб чиқилган илтимосномаларнинг 5,2 фоизи рад қилинган (бу кўрсаткич 2017 йилда 0,4 %, 2020 йилда 1,6 %, 2023 йилда 2,6 % ташкил этган).

Telegram
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг2023 йил 21 декабрдаги “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан 2024 йил 1 февралдан мавжуд штат бирликлари доирасида тажриба тариқасида фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар, Наманган туманлараро ва Мирзо Улуғбек туманлараро судларининг икки нафардан судьясини оилавий низоларни кўриш бўйича ихтисослаштирган ҳолда ушбу судларда «Оила судьялари» ташкил этилди.

2024 йил 1 февралдан йил якунига қадар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг оила судьялари томонидан 2 794 та, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судиднинг оила судьялари томонидан 2 672 та ва фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг оила судьялари томонидан 1 949 та оилага оид тоифадаги ишлар кўрилган.

2025 йилдан бошлаб фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро ва фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судларида ҳам иккитадан оила судьялари иш бошлади.

Жорий йилнинг бугунги кунига қадар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судида 2 345 та, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судида 1 888 та, фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида 1 659 та, фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судида 1 325 та ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судида 1 089 та оилага оид тоифадаги ишлар кўриб чиқилди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
#Кенгашдан_сўнг

Судьялар корпуси аъзолари яна 13 нафарга кўпайди

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
ЖИНОЯТ КОДЕКСИНИ ЎРГАНАМИЗ.

173-модда. Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш

Ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш анча миқдорни ташкил этса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) миллатлараро ёки ирқий адоват ёхуд диний таассублар замирида;
б) атрофдагилар учун хавфли усулда;
в) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахснинг ёки унинг яқин қариндошларининг мулкига нисбатан;
б) уюшган гуруҳ ва унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

Сайт I Telegram I Facebook
ЖИНОЯТ КОДЕКСИНИ ЎРГАНАМИЗ.

175-модда. Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф равишда битимлар тузиш


Наф келтирмаслиги аён бўлган битимни тузиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига илгари фойдаланилган, жисман ишлатиб бўлинган, маънавий эскирган ёки замон талабларига жавоб бермайдиган асбоб-ускунани ёхуд технологияларни олиб киришга, шунингдек уларни ўрнатиш ва жорий этишга олиб келган битимни тузиш, республика манфаатларига кўп миқдорда зарар етказган бўлса, худди шунингдек бундай битим тузилишига сабаб бўлган эксперт хулосасини ёки бошқа ҳужжатни ваколатли давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг мансабдор шахси томонидан бериш —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат:

а) такроран;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат:

а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
саккиз йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақдирда шахс жазодан озод этилади.

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЯНГИ ТАЙИНЛАНГАН СУДЬЯЛАР ҚАСАМЁД ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Олий суд Пленумининг мажлисида айрим фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар ҳамда туманлараро маъмурий судларга илк бор судьялик лавозимига тайинланган 41 нафар судьянинг қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилоят суди раиси У.Рўзиев томонидан Бухоро туманида суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

Сайт I Telegram I Facebook
1