BUXORIY.UZ | Расмий канал
23.5K subscribers
7.84K photos
754 videos
11 files
4.64K links
Наманган шахар ''Имом Бухорий''(Чаманзор) жоме масжидининг расмий, диний-маърифий канали!

Муаллифлик хуқуқларига риоя қилинг!
Download Telegram
Ҳар бир муслима аёл махсус тавсиянома билетга эга. Унда «Бас, аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар!» дея ёзилган.
Ушбу тавсияноманинг муҳр ўрни: «Муҳаммадур Расулуллоҳ» дея муҳрланган.
Онангни кўрсанг, Жаннат унинг оёқлари остида эканин эсла.
Аёлингга қарасанг, “Яхшиларингиз ўз аҳли оиласига яхшиларингиздир” ни эсла.
Қизингга қарасанг, Қиёмат куни у сен учун дўзахдан парда бўлишин эсла.
Ҳабибинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ҳақдаги васиятларини ҳамиша ёдингда тутгин.

👉@BUXORIY_UZ
ИСТИҒФОРНИ КЎП АЙТИНГ

Абул Фараж Ғойс ибн Али айтади:
«Қори Абул Ҳасан Оқулийни тушимда кўрдим. У жуда яхши ҳолатда эди. «Аҳволингиз қалай?» деб сўрадим, «Аҳволим яхши», деди.
Мен ундан сўрадим:
— Сиз вафот этмаганмидингиз?
— Вафот этгандим.
— Ўлим қанақа экан?
— Яхши, — деди у хурсанд бўлиб.
— Гуноҳингиз кечирилиб, жаннатга кирдингизми?
— Ҳа.
— Қайси амал манфаатлироқ экан?
— Ҳеч нарсанинг манфаати истиғфорчалик эмас экан.
Истиғфорни кўп айтинглар.


"Солиҳлар гулшани" китобидан.

👉@BUXORIY_UZ
🗓️ 29-Июль Сешанба кунининг намоз вақтлари.

🤲 Намозни ўз вақтида муҳофаза қилувчиларга жаннат бўлсин!

👉@BUXORIY_UZ
Ота ҳақидаги ҳақиқий тушунча!

1.
Отанг сенга танбеҳ берганида у сени кариҳ кўрмайди;
2. Отанг сенга босим қилганида у сени ўсишингни истайди;
3. Отангни жим турганини кўрганингда у сени келажагинг ҳақида бош қотираётган бўлади;
4. Отанг иқтисод қилган пайтда билиб қўй, у ўз нафсини бутунлай маҳрум қилган бўлади;
5. Отанг ҳансираб қолганини кўрсанг билиб қўй, у сен сабабли шундай бўлган;
6. Отанг кулган пайтида билиб қўй, бунинг ҳам сабабчиси сенсан;
7. Отанг қаттиқ қўл бўлиб қолса билиб қўй, сен унинг кўрсатмаларига юрмаган бўласан;
8. Отанг эшик хонасини қулфлаб олган пайтида билиб қўй, у йиғлаётган бўлади;
9. Отангга нисбатан овозингни баландлатсанг уни тириклайин гўрга тиққанингни билиб қўй;
10. Сен ўзингни дарбадар ва саргардон ҳолда кўрсанг билиб қўй, отанг сендан ғазабланган бўлади;
11. Отанг тўшакка чўзилиб олиб, гапирмаётганини кўрсанг билиб қўй, сен улкан суячиқ тоғни йўқотиб, бўшлиққа юз тутган бўласан. У бўшлиқни ҳеч қандай хотира ҳам тўлдира олмайди.

👉@BUXORIY_UZ
#Ғаниматим

🔖 Онанг билан ўтказган лаҳзалар - асло қайтиб келмайдиган лаҳзалардир. Ана шу вақтларни у зот билан бирга, (унинг меҳридан баҳраманд бўлиб) ҳузурланиб ўтказ.
   Унутма, унинг сенга эҳтиёжи, сенинг ижтимоий тармоқларга бўлган эҳтиёжингдан кўпроқдир.
   Ҳали телефонларни янги-янгилари келади, турли дастурлар, иловаларни ҳам янгилари чиқади. Лекин онанг (бу ҳаётдан кетар бўлса) асло қайтмайди...

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.

🟢Изоҳ: "Инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси унга қийналиб ҳомиладор бўлди ва уни қийналиб туғди", Аҳқоф сураси, 15-оят.

👉@BUXORIY_UZ
🗓️ 30-Июль Чоршанба кунининг намоз вақтлари.

🤲 Намозни ўз вақтида муҳофаза қилувчиларга жаннат бўлсин!

👉@BUXORIY_UZ
#Тайинлов_тарқатинг

Қумқўрғондаги ''Саид Жалолиддин'' жоме масжидига янги имом-хатиб тайинланди!

Сув хўжалиги "Хазрати Билол" жоме масжидида бир неча йиллардан бери ҳизмат қилиб келаётган Муҳиддинов Осимхон домла Қумқўрғондаги "Саид Жалолиддин" жоме масжидига имом-хатиб этиб тайинландилар!

Осимхон қори домлани келгуси фаолиятларида муваффақиятлар тилаймиз!

👉@BUXORIY_UZ
ТЎРТ НАРСАДАН ҲЕЧ ҚАЧОН УЯЛМАНГ:

— ЭСКИ КИЙИМЛАРДАН;
— КАМБАҒАЛ ДЎСТЛАРДАН;
— ҚАРИ ОТА-ОНАДАН;
— ОДДИЙ ҲАЁТДАН.

👉@BUXORIY_UZ
Пайғамбаримиз алайҳиссалом кўпроқ яхши кўриб истеъмол қилган озуқалар.

👉@BUXORIY_UZ
Имом Мотуридий ўгитлари

“Душманингиз билан иноқлашган дўстдан қўрқинг”.

“Интизомсиз лашкар – лашкар эмас”.

“Қўрқинчни ўлимдан баттар билинг”.

“Ўзингизга ҳамжинс ва ҳаммаслак дўст танланг”.

“Ҳасадгўй дўстдан парҳез қилинг”.

“Синалмаган одам билан сафарга чиқманг”.

“Бировнинг молига муҳтож экансиз, билингки, унинг қулисиз”.

👉@BUXORIY_UZ
#Хаммаси_ўткинчи

Агар бугун ўлиб қолсанг бир ой ичида бошлиғинг сени ўрнинга бошқасини топади, аммо ДЎСТЛАРИНГ ва ОИЛАНГ эса сени бутун умр соғиниб эслаб ўтади, уларга вақт ажрат кўпроқ ёнида бўл! Иш иш деяверма! Хаммаси ўткинчи!

👉@BUXORIY_UZ
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO  #MAZHAB 

📝 MAZHABSIZLIK NIMA?

🎙 QODIRXON DOMLA UMURZAQOV
Pop tumani
"MUHAMMADJON QORI" jome masjidi imom xatibi

🎞 👉FULL HD:https://youtu.be/9V4Vaqy0lhI?feature=shared

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Аччиқ_ҳақиқат

- Болам, мен вафот этсам шу қўйлардан бирини сўясанми?
- Ия, бу нима деганингиз? Албатта сўяман дада.
- Шуни ҳозир сўйгин болам, бир мазза қилайлик...


P. S. : Ота-онасидан бориниям қизғониб, бир кило гўшт едирмай, вафот этганидан сўнг қўй сўйиб "эҳсон" қилишлик тўғри эмас.

👉@BUXORIY_UZ
🗓️ 31-Июль Пайшанба кунининг намоз вақтлари.

🤲 Намозни ўз вақтида муҳофаза қилувчиларга жаннат бўлсин!

👉@BUXORIY_UZ
#Кун_насиҳати

Сергапнинг ёнида кар бўл!
Камчилик излайдиганнинг ёнида йўқ бўл!
Бахилнинг дастурхонида тўқ бўл!
Бевафога бегона бўл!
Беҳаёдан узоқ бўл!
Тавозе билмасдан йироқ бўл.

👉@BUXORIY_UZ
#Эълон

Эртага муборак Жума 01.08.2025 Куни
''Имом Бухорий'' Чаманзор жоме масжидида

Камолхон домла Жума намозидан аввал "Миллийлик билан Халқ қадр топади" мавзусида суҳбат қилиб берадилар!

Маъруза 12:00да бошланади!

“Имом Бухорий” масжиди Локацияси:👇
https://maps.app.goo.gl/7SDknTXkAzTqMHe3A

👉@BUXORIY_UZ
❗️Интернетга киришдан олдин вақтни зое қилмаслик учун умрнинг қадрини эсга олиш, унинг ҳар лаҳзаси ҳисобли эканини, қиёмат кунида ҳисоб-китоб бўлишни эсга олиш зарур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

👉@BUXORIY_UZ
Шариатимизда жорий бўлган зиёфатлар номлари

Қироҳ – ёз зиёфати.
Туҳфа – меҳмон келса бериладиган зиёфат.
Харс – туғуруқдан кейин бериладиган зиёфат.
Маъдаба – таклиф қилинганида бериладиган зиёфат.
Валима – тўй зиёфати.
Ақиқа – фарзанд туғилганидан кейин етти кун ўтиб бериладиган зиёфат.
Ғадира – бола хатна қилинганида бериладиган зиёфат.
Вазима – азадан сўнг бериладиган эҳсон.
Нақиҳа – сафардан қайтганида бериладиган зиёфат.
Вакира – иморат битганида бериладиган зиёфат.

Канал:👉@BUXORIY_UZ
‼️ Жума куни кимга нимани раво кўрсангиз ўшани юборинг дейишади!

Мен сизларга шу жойларга бориб,
Жума намозларини ўқишликни сўрайман амийн.

🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

👉📱@BUXORIY_UZ
❗️Ё РОББИЙ!

Ушбу куннинг фазлидан қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан,
кўзларимизни ҳаромдан,
тилларимизни ёлғондан,
бошимизни балодан,
турли хил мусибат ва офатдан,
шайтоннинг шарридан,
нафсимизга қулликдан
муҳофаза айла!🤲

🕌Жума кунингиз муборак бўлсин!

👉@BUXORIY_UZ