Bo‘stonliq tumani hokimligi
4.69K subscribers
33.6K photos
4.01K videos
10 files
12.1K links
Bo‘stonliq tumani hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali.

Facebook: facebook.com/bustonliqpress

Instagram: instagram.com/axborot_xizmati

Veb-site: https://bostonliq.uz/

Murojaat uchun: @hokimiyatga_murojatbot
Download Telegram
#каранавирус
#Қибрай_тумани

Коронавирус вилоятимизда: Қибрайлик фуқаро касалланди

💉2020 йил 22 март куни аёл М.Т. (1964 й.т.) Республика вирусология илмий текширув институтига ўзида коронавирус (Covid-19) касаллиги мавжудлигини текшириш мақсадида қон таҳлилларини топширган.

❗️Бироқ, у таҳлил натижасини кутмасдан, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган қоидаларни бузиб, Қибрай тумани Роҳатбахш кўчасидаги хонадонга келиб, фуқаролар билан мулоқотда бўлган.

🦠Таассуфки, таҳлиллари натижасига кўра, М.Т.да коронавирус (Covid-19) аломатлари аниқланган ва у тиббиёт муассасасига жойлаштирилган.

⭕️Аниқланишича, фуқаро М.Т. жорий йил 12 март куни юқорида кўрсатилган манзилда ўтказилаётган тўй маросимида коронавирус (Covid-19) аниқланган биринчи бемор билан учрашиб, мулоқотда бўлганлиги сабабли, вирус мавжудлигини текшириш зарурати пайдо бўлган.

🔴Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 22 мартда фуқаро М.Т.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддаси (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатилди.

😷Ҳодиса жойига Қибрай тумани карантин гуруҳи чиқиб, ҳуқуқбузар мулоқотда бўлган шахсларнинг яшаш жойлари дезинфекция қилиниб, барчаси Чирчиқ шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига карантинга ётқизилди.

🔽каналга уланиш
@toshvilpressa
#Бўстонлиқ
#Қибрай

УЗ:
Тошкент вилояти прокурори С.И.Самадов бугун вилоятнинг Бўстонлиқ туманида бўлиб, туман деҳқон бозори ҳамда Марказий МФЙда карантин тартиб-қоидаларига риоя қилиниши, нарх-наво барқарорлиги ўрганди.

📌Бундан ташқари, туман СЭОМ ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб қуватлаш туман бўлимининг хомийлик маблағларини мувофиқлаштириш маркази фаолияти билан танишиб, тегишли тавсиялар берди.

🦠Вилоят прокурори С.И.Самадов Қибрай туманида ҳам бўлиб, "Ифтихор" МФЙда карантин тартиб-қоидаларига риоя қилиниши доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

⚡️Шунингдек, вилоят прокурорининг ташаббуси билан, Қибрай шаҳарчаси марказидаги фойдаланилмаётган бинода аҳоли учун арзонлаштирилган озиқ-овқат ҳамда эҳтиёж учун зарур бўлган бошқа маҳсулотлар савдо ярмаркасини ташкиллаштириладиган бўлди.

❗️Айни дақиқаларда ушбу топшириқ ижроси бўйича амалий ишлар бошлаб юборилди ва тез орада мазкур ҳудуд аҳолиси учун қўлай савдо маркази ўз фаолиятини бошлайди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз #Бўстонлиқ #Оҳангарон #Қибрай

Байрам арафасида қатор ижтимоий объектлар фойдаланишга топширилди

⚡️Мустақиллик байрами арафасида шаҳар ва туманларда замонавий услубда бунёд этилган шифохоналар, оилавий поликлиникалар, болалар боқчалари, маҳалла идоралари бинолари ва бошқа ижтимоий соҳа объектлари топширилганлиги одамларнинг қувончига қувонч қўшмоқда.

❇️Байрам арафасида Чинозда энг замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган туман марказий касалхонасининг замонавий биноси очилди. Маросимда вилоят ҳокими Рустам Холматов, соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов иштирок этди. Бўстонлиқ туманида янги дам олиш масканининг очилиш маросимида эса Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов қатнашди.

Шунингдек, Оҳангарон туманида 13-МТТ, 38- сонли оилавий поликлиника, ФҲДЁ бўлими, Давлат хизматлари маркази, Қибрай туманида маҳалла идораларининг бинолари ва қатор ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини бошлади.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram