Bo‘stonliq tumani hokimligi
4.55K subscribers
29.2K photos
3.57K videos
9 files
10.7K links
Bo‘stonliq tumani hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali.

Facebook: facebook.com/bustonliqpress

Instagram: instagram.com/axborot_xizmati

Veb-site: https://bostonliq.uz/

Murojaat uchun: @hokimiyatga_murojatbot
Download Telegram
#инвестиция

«Бўстонлиқ-фарм»да лойиҳа қиймати қарийб 46 миллион долларлик 7 та лойиҳа амалга оширилмоқда

📊Кейинги пайтда вилоят инвестиция салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратиляпти. Хусусан, фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш ва экспортбоп маҳсулот турларини кўпайтириш мақсадида умумий майдони 41,5 гектарни ташкил этувчи «Бўстонлиқ-фарм» ЭИЗ ҳудудининг 22,6 гектар майдонида қиймати қарийб 46 миллион доллардан иборат 7 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида ҳудудда 610 та янги иш ўрни яратилади.

Батафсил 👉 https://uza.uz/oz/society/b-stonli-farm-da-loyi-a-iymati-ariyb-46-million-dollarlik-7--26-06-2020

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани
#инвестиция

🇹🇷Туркия давлати инвесторлари 2008 йил Бўстонлиқ туманида пахта толасидан ип калава ишлаб чиқаришга мўлжалланган "Osborn textile" МЧЖга асос солишди.

🧵Дастлаб кунига 5 тонна ип калава ишлаб чиқарилиб, бўялган бўлса, бугунги кунда корхона ўз фаолиятини янада кенгайтириб, момиқ газмол ишлаб чиқаришгача бўлган босқичга етиб келди.

⤴️Ҳозирда корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 90 фоизи Россия, Италия, Эрон, Беларусь ҳамда Польша каби хориж давлатларига экспорт қилинмоқда.

📽Махсус кўрсатув 2-қисм👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани
#инвестиция

🔹Туркия инвесторлари томонидан Бўстонлиқ тумани "Чимбойлиқ" қишлоғида боғдорчилик бўйича ҳам йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

⚡️"Чимбой Чолдорбоғи" МЧЖ
агрономи Олимжон Маҳамедовнинг айтишича, жорий йил 108 гектар лалми ерга ёнғоқ дарахти, 38 гектар ер майдонига эса бодом дарахти кўчатлари экиб чиқилди. Кўчатлар замонавий технология асосида томчилатиб суғориш тизими орқали суғорилади.

🎯Шунингдек, туманда 41,5 гектар ер майдонида ташкил қилинган Эркин иқтисодий зонасида ҳам бугунги кунда фармацевтика соҳаси бўйича 5 та корхона қурилиб, ишга туширилган бўлса, яна 2 та корхонани бунёд этиш бўйича лойиҳалаштириш ишлари бошлаб юборилган.

📽Махсус кўрсатув 3-қисм👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бўстонлиқ_тумани
#инвестиция

Бўстонлиқда тайёрланган маҳсулотлар экспортга жўнатиляпти

🔎Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳарчасида жойлашган “SALIM TEKS XIMVOLOKNO” масъулияти чекланган жамиятида сифатли ва рақобатбардош синтетик ип маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

🇰🇿🇰🇬Бугунги кунда корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар қўшни Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларига ҳам экспорт қилинмоқда.

🌎Корхонанинг йиллик маҳсулот экспорт қилиш ҳажми 10 тоннани ташкил этади.

Енгил саноат соҳаси ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган корхонага Жанубий Корея ва Хитой давлатларидан замонавий асбоб-ускуналар келтирилган.

🔸Улар ёрдамида жамиятда юқори технологиялар асосида пишиқ ип-калава маҳсулотлари ва турли хил рангдаги бўялган иплар ишлаб чиқарилади.

💰Айтиш жоизки, умумий қиймати 1 миллиард 629 миллион сўмни ташкил этадиган янги лойиҳа фойдаланишга топширилгач, яна 15 та иш ўрни яратилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бўстонлиқ_тумани
#Инвестиция

📌"BESHYOG'OCH" хусусий корхонаси томонидан Бўстонлиқ туманининг "Чимён" МФЙ ҳудудида "Замонавий меҳмонхона мажмуасини ташкил қилиш" лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳанинг умумий қиймати 22 млрд 120 млн сўм бўлиб, 70 та янги иш ўринлари яратилади. Бугунги кунда бинонинг асосий қисми қуриб битказилган бўлиб, ички пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа 2021 йилнинг 3-чораги якунига қадар тўлиқ фойдаланишга топширилади.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi
​​Бўстонлиқда Миср компанияси билан фармацевтика заводи қурилади

🔎Тошкент вилоятида ҳудуднинг инвестиция жозибадорлигини ошириш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан янги, истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш борасида кўплаб амалий ишларга қўл урилмоқда.
Жумладан, пойтахтимизнинг “Hayat” меҳмонхонасида ўтказилган ҳамкорлик учрашувида Тошкент вилоятида амалга ошириладиган янги лойиҳа истиқболлари муҳокама қилинди.

🤝 Тошкент вилояти ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари Жамшид Абдусаломов, Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Амани Элетер, “Фармсаноат” агентлиги вакиллари ҳамда “Solyphar” компаниясининг хорижий ҳамкорлари иштирок этган учрашувда янги инвестиция лойиҳасининг ташкилий ишлари муҳокама этилиб, уч томонлама келишув имзоланди.

✍️Келишувга кўра, компания томонидан Тошкент вилоятида фаолият юритаётган “Бўстонлиқ-фарм” зонасида умумий қиймати 20 млн АҚШ долларига тенг фармацевтика заводи бунёд этилади. Маълумот учун, Миср Араб Республикасининг “Solyphar” компанияси фармацевтика саноатида етакчи компаниялардан бири саналади.

🔎Фармацевтика заводи иш бошлагач, унда вирусга қарши ва гормонал қаттиқ таблеткалар, желатинли капсулалар, дори кукунлари, жами 120 турдаги дори- дармонлар ишлаб чикарилиши кўзда тутилган.

📌Эътиборлиси, лойиҳа ишга тушгач, 200 та янги иш ўрни яратилиб, унда асосан ёшлар ва аёлларнинг бандлиги таъминланади. Шу билан бирга, тиббиёт соҳасида қўлланиладиган зарур сифатли ва арзон дори-дармонлар маҳаллийлаштирилишига эришилади.

✍️Тошкент вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси Ахборот хизмати.

#инвестиция
#ҳамкорлик_истиқболлари

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube